Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 4-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 65-СП-сон, Молия вазирлигининг 80-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 29.08.2013 й. Қарори (АВ томонидан 09.09.2013 й. 2507-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.09.2013 й.

N 2507

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

29.08.2013 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.08.2013 й.

N 65-СП


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.08.2013 й.

N 80


ҚАРОРИ



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги ПФ-4547-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 357-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2013 йил 15 августдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларининг қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 21 январдаги 1, 4-қ/қ ва 7-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2423, 2013 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 76-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан

ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раиси

Ш. Салихов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

        

А. Хаитов

Молия вазири

Р. Азимов

       

       




Қарорга

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

      

Т/р

Лавозимларнинг номи


Базавий лавозим

маошларининг

миқдори, сўм


1.

Институт директори



профессор


1414838

фан доктори


1357358

фан номзоди


1300191

2.

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори



профессор


1300191

фан доктори


1253997

фан номзоди


1197895

3.

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири



фан доктори ёки профессор


1253997

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


1197895

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


1152013

4.

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари



фан доктори ёки профессор


1197895

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


1152013

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


1105873

5.

Бош илмий ходим



профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори


1197895

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори


1152013

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


1105873

6.

Етакчи илмий ходим



илмий унвонга эга бўлган фан доктори


1152013

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


1105873

илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


1051296

7.

Катта илмий ходим



илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


1051296

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


997341

илмий даражага эга бўлмаган


944587

8.

Кичик илмий ходим



фан номзоди


997341

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


944587

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


892271

9.

Тажриба орттирувчи тадқиқотчи


787260

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 16 сентябрь, 37-сон, 488-модда




























Время: 0.0258
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск