Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2012 й. ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.07.2012 й.

N ПФ-4456



ОЛИЙ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ

ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ВА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Таъкидлансинки, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида таълим тизимининг барча турларини, жумладан, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича аниқ мақсадли кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантиришнинг умуммиллий давлат дастурини муваффақиятли амалга ошириш натижасида таълим жараёнининг барча босқичларини қамраб олувчи, замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозланган умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, олий таълим муассасаларидан иборат, юқори талабларга жавоб берувчи узлуксиз таълимнинг яхлит тизими яратилди.

Замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган олий таълимнинг икки босқичли тизими - бакалавриат ва магистратура яратилди. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ва катта илмий ходим-изланувчилар институтлари жорий қилинди, уларни моддий рағбатлантириш шароитлари сезиларли даражада яхшиланди.

Шунинг билан бирга, амалдаги олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида амалга оширилаётган таълим тизимидаги ўзгаришларнинг мантиқий давоми сифатида тубдан ислоҳ қилиш объектив зарурияти бугунги кунда яққол намоён бўлди.

Илмий кадрларни аттестациядан ўтказишнинг амалдаги икки босқичли тизими (фан номзоди ва фан доктори) иқтисодий ривожланган демократик мамлакатларда қабул қилинган олий малакали илмий кадрлар тайёрлашнинг замонавий, халқаро тан олинган талабларига мос келмайди.

Номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиш ва фан номзоди илмий даражасини тасдиқловчи дипломни олиш кўп ҳолларда фан ва илмий-техникавий ривожланиш манфаатларидан йироқ бирдан-бир мақсад бўлиб қолган ҳамда диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилишнинг турли босқичларида суиистеъмолчилик ҳолатларига олиб келмоқда.

Бугунги кунда амал қилаётган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими таълим жараёни бакалавриат ва магистратура стандартларига ўтказилгандан сўнг номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш моҳиятан ортиқча эканлигини кўрсатмоқда ҳамда фан доктори илмий даражасини олиш учун тўғридан-тўғри диссертацияни ҳимоя қилишни назарда тутувчи олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимини жорий қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг устувор вазифаларини ва мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ва демократик ислоҳотларни, илғор жаҳон тажрибаси ва илмий кадрларни аттестациядан ўтказишнинг халқаро стандартларини ҳисобга олган ҳолда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, шунингдек диссертация тадқиқотларининг сифатини, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш, ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этишига шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда - ОАК), Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари мавжуд бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб:

умум қабул қилинган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ диссертация ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимини жорий қилиш;

стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтини бекор қилиш, унда таълим олаётган шахсларни олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимининг янги талабларига мувофиқ, уларни аттестациядан ўтказиш ва диссертация тадқиқотлари мавзуларини танқидий қайта кўриб чиқиш асосида катта илмий ходим-изланувчилар институтига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

фан доктори илмий даражаси “магистр” даражаси билан олий маълумотга эга бўлган, катта илмий ходим-изланувчилар институтида илмий изланишлар натижаларига кўра докторлик диссертациясини ҳимоя қилган шахсларга тегишли фан йўналиши бўйича фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар томонидан берилади;

катта илмий ходим-изланувчилар институтига “магистр” даражаси бўлган, илмий ва илмий-педагогик фаолият стажига (2 йилдан кам бўлмаган), шунингдек фан номзоди илмий даражасига эга бўлган, фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асос бўлиши мумкин бўлган, маълум бир илмий натижаларни қўлга киритган (илмий мақолалар нашр этиш, илмий анжуманлар, семинарлар ва давра суҳбатларида иштирок этиш ва бошқалар) шахслар қабул қилинади;

ўрнатилган тартибда мустақил тадқиқотчи сифатида расмийлаштирилган, “бакалавр” ёки “магистр” даражаси билан олий маълумотга, 5 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажига эга бўлган, илмий изланишларга лаёқати мавжуд, белгиланган талабларга мос келадиган маълум бир илмий ютуқларга (ихтиро учун патентлар, илмий мақолалар, илмий-технологик ишланмаларда қатнашиш ва бошқалар) эга бўлган шахсларга ҳам докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга рухсат берилади.

3. Амалда мавжуд бўлган норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ илмий даражалар бериш бўйича мавжуд ихтисослашган кенгашларга 2012 йилнинг охирига қадар 2012 йил 1 июлгача ОАК веб-сайтида диссертация ишлари ҳимоялари ҳақида эълон қилинган тадқиқотчиларга фан номзоди ва фан доктори илмий даражаларини бериш бўйича ишларни кўриб чиқишга рухсат берилсин.


4. Қуйидагилар:

фан номзоди илмий даражасига эга бўлган барча шахслар учун тегишли имтиёзлар ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган молиявий тўловлар миқдори;

профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини бериш сақлаб қолинсин.

Бунда, аттестация ишлари кўриб чиқиш учун 2012 йилнинг 1 июлигача ОАКга тақдим этилган шахсларга илмий унвонлар амалда мавжуд бўлган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ берилиши белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий аттестация комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Фанлар академияси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар:

икки ой муддатда, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича фан йўналишлари ва ихтисосликлар шифрларининг янги рўйхатини ўрнатилган тартибда тасдиқласинлар;

2012 йилнинг 1 ноябригача илмий даражалар бериш бўйича амалдаги ихтисослашган кенгашларни чуқур таҳлил қилиб, фан йўналишлари ва ихтисосликларнинг янги рўйхатини ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида тегишли фан йўналишлари бўйича фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар тузишга оид тегишли қарор қабул қилсинлар;

2012 йилнинг 1 ноябригача фан доктори илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш тўғрисидаги Низом ва фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги Низом ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддат ичида мазкур Фармоннинг ижроси бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли Ҳукумат қарорини қабул қилсин:

умум қабул қилинган халқаро стандартларга мувофиқ “магистр” даражасини бериш бўйича диссертация иши мазмуни ва сифатига қўйиладиган янги мезонлар ва талаблар ишлаб чиқиш;

халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, олий ўқув юртидан кейинги таълимни ташкил этиш, докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини олиш учун қўйиладиган янги талаблар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ҳимоя қилинаётган диссертациялар, уларнинг илмий ва амалий аҳамияти ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш амалиётини жорий этиш;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаб, ортиқча бюрократик жараёнларни йўқотиш, янги талабларни ҳисобга олган ҳолда унинг тузилмасини оптималлаштириш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш.

7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси икки ой муддат ичида талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказишни назарда тутган ҳолда, фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотлари илмий мавзуларини рўйхатдан ўтказиш талабларини кучайтириш мақсадида амалдаги барча меъёрларни қайта кўриб чиқсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсин.

9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ҳ.А. Муҳиддинов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 30-сон, 346-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 7-сон, 191-модда





































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск