Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.09.1992 й. 421-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасинннг

1992 йил 9 сентябрдаги

421-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси хузуридаги Олий аттестация

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (Ўзбекистон Республикаси ОАК) фан, техника, таълим ва маданият йўналишлари бўйича илмий, илмий-педагог ходимларга илмий даражалар ва илмий унвонлар берувчи давлат органи ҳисобланади.

ОАК Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идора ҳуқуқларидан фойдаланади ва республикада илмий, илмий-педагог кадрларни давлат йўли билан аттестациядан ўтказишнинг аҳволи ва тизимини такомиллаштириш учун масъулдир.


2. ОАКнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишга раҳбарлик қилиш ҳамда илмий даражалар ва илмий унвонларга қўйиладиган талабларнинг ягоналигини таъминлаш;

ихтисослаштирилган кенгашлар иши ва диссертация ишлари сифатини, уларнинг илмий ва амалий қийматини назорат қилиб бориш;

илмий унвонлар ва илмий даражаларга қўйиладиган малака талабларини халқаро андазаларга мувофиқ ҳолга келтириш.


3. ОАК ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

вазирликлар ва идораларнинг, фанлар академияларининг тақдимномаларига биноан етакчи олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида фан доктори ва номзоди илмий даражаларини олиш учун диссертациялар ёқлаш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар тузади;

ихтисослаштирилган кенгашлар раисларини ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлайди ҳамда кенгашларга диссертацияларни ёқлаш учун қабул қилиш ҳуқуқини берадиган ихтисосликлар рўйхатини белгилайди;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, илмий-техника ва ижтимоий тараққиёт талабларини ҳисобга олган ҳолда, режалаштирилаётган докторлик ва номзодлик диссертацияларининг мавзуларини назорат қилиш тартибида кўриб чиқади;

тегишли ихтисослаштирилган кенгашнинг тақдимномаси асосида фан доктори, номзоди илмий даражасини беради ҳамда тегишли кенгашларнинг тақдимномасига биноан профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини беради;

бошқа давлатларнинг илмий даражалари ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар ва аттестатларни республиканикига тенглаштириш (нострификациялашни амалга оширади, фан доктори ва номзоди дипломларини ҳамда профессор, доцент ва катта илмий ходим аттестатларини расмийлаштиради;

ёқланган диссертация ишларининг таҳлилини ўтказади ҳамда натижалари диссертация ишларида баён этилган бажарилган илмий тадқиқотлар ҳақида, уларни амалиётга жорий қилиш имконияти тўғрисидаги тегишли тавсиялар билан биргаликда, республика вазирликлари, идораларига мунтазам равишда ахборот юбориб туради.


4. ОАК юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларнинг аттестацияси масалалари бўйича ахборотнома нашр этади. Ахборотнома, шунингдек, диссертациялар ёқланиши ва илмий даражалар берилиши ҳақидаги ахборотлар ҳам эълон қилиб турилади.


5. ОАК қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар ва илмий кенгашлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш;

ОАК илмий кенгаши ва раёсати мажлисларида иш тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш мақсадида ихтисослаштирилган кенгашлар раисларининг ҳисоботларини эшитиш;

ихтисослаштирилган кенгашларга нисбатан, ишлар сифатсиз олиб борилган ёки диссертация ёқлаш юзасидан белгиланган тартиб қўпол равишда бузилган ҳолларда, уларни ёпиб қўйишгача чоралар кўриш;

ихтисослаштирилган кенгашлар фаолиятини текшириб туриш, айрим диссертацияларни назорат экспертизасидан ўтказиш учун зарур ҳолларда оппонентлар ва тақризчилар тайинлаш, олий ўқув юртлари, Фанлар академиялари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш. Ихтисослаштирилган кенгашлар фаолиятини текширишда қатнашиш, оппонент ва тақризчи вазифаларини адо этиш вақтида жалб этилган олимлар ва мутахассислар ўз хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилиб, уларнинг доимий иш жойларидаги иш ҳақлари сақланади. Олимларнинг илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимида иштирок этишлари уларнинг ижтимоий-илмий фаолиятининг муҳим жиҳати деб баҳоланади ва ҳисобга олинади;

номзодлик имтиҳонларини ташкил қилиш ва уларнинг савияси устидан назоратни амалга ошириш;

илмий даражалар ва унвонлар берувчи кенгашлар ишлаб турган ташкилотлар ва муассасалардан, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, белгиланган тартибда ҳар йилги ҳисоботларни ҳамда республикада илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва чора-тадбирлар кўриш учун вазирликлар ҳамда идоралардан зарур ахборотлар олиб туриш;

юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини такомиллаштириш, диссертацияларнинг илмий савияси ва амалий қийматини ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун белгиланган тартибда идоралараро кенгашлар чақириш;

юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар, кенгашлар, конференциялар ишида қатнашиш, бошқа мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари билан тажриба алмашишни амалга ошириш;

диссертацияларга қўйиладиган талабларга мувофиқ фан ва халқ хўжалиги учун аҳамияти юзасидан қўшимча хулоса олиш мақсадида диссертация ишларини зарур бўлиб қолган ҳолларда ихтисослаштирилган кенгашларга юбориш;

белгиланган тартибда илмий ва илмий-педагог ходимларни илмий даражалар ва илмий унвонлардан маҳрум қилиш.


6. ОАК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, ўз фаолияти соҳасига тааллуқли бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.


7. ОАКга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тайинланадиган раис бошчилик қилади. ОАК Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бир нафар биринчи ўринбосарга ва бир нафар ўринбосарга, шунингдек, бош илмий котибга эга бўлади. Раис ўринбосари ва бош илмий котиб ўртасида вазифаларни ОАК раиси тақсимлайди.


8. ОАК раиси, унинг ўринбосарлари, бош илмий котиб ОАК зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун масъулдирлар, ОАКнинг экспертлар кенгашлари, бўлимлари ва бошқа бўлинмаларининг ишини йўналтирадилар ва назорат қилиб борадилар.

ОАК раиси амалдаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ва уларни ижро этиш мақсадида малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш юзасидан корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, бажарилиши шарт бўлган буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилади.


9. ОАК илмий кенгаши илмий-ижтимоий орган ҳисобланади, у республика олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, вазирликлар, идоралар, фанлар академияларининг таклифлари асосида фаннинг асосий йўналишлари олимлари ва мутахассисларидан тузилади. Илмий кенгашнинг таркибий сони ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва вақти-вақти билан янгиланиб турилади.

ОАК илмий кенгаши раёсат, экспертлар кенгашлари, ихтисослаштирилган кенгашлар, илмий унвонлар берувчи кенгашлар фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни эшитади, юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишга оид ҳужжатларни тасдиқлаш учун тавсия этади.

ОАК илмий кенгашининг фаннинг турли муаммолари ва йўналишларига мувофиқ тарзда гуруҳлар ва секцияларга бирлашган аъзолари зарур ҳолларда илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тўғрисида раёсатга тавсияномалар тайёрлашга, шунингдек, юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимлар аттестациясини такомиллаштириш юзасидан таклифларни, ОАКга тушадиган норозилик аризаларини ва шикоятларни кўриб чиқишга жалб этиладилар. ОАК илмий кенгаши йилига камида икки марта чақирилади. ОАК илмий кенгаши ўз ваколатлари доирасида қарорлар чиқаради.


10. ОАК раиси, унинг ўринбосарлари, бош илмий котиб ва ОАК илмий кенгаши бошқа аъзоларидан иборат раёсат ОАКнинг раҳбарлик қилувчи ижро органи ҳисобланади. Раёсатнинг таркибий сони ва шахсий таркибини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.

ОАК раёсати ихтисослаштирилган кенгашларни ташкил қилиш тартибини ишлаб чиқади, ихтисослаштирилган кенгашларни ташкил этиш учун рухсат беради, уларнинг шахсий таркибини тасдиқлайди, уларга тегишли ихтисослар бўйича диссертация ишларини кўриб чиқиш ҳуқуқини беради; экспертлар кенгашини тузиш ҳақида қарорлар киритади ва ўз ишида уларга таянади, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш ҳақида қарорлар қабул қилади, ихтисослаштирилган кенгашлар ва илмий унвонлар берувчи кенгашлар раисларининг иши тўғрисидаги ҳисоботларни, давлат инспекцияси бўлими ахборотларини вақти-вақти билан эшитиб туради, ОАК пленуми кўриб чиқиши учун киритилган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилади, ОАК ихтиёридаги бошқа масалаларни ҳал этади.


11. ОАК фаолиятига оид кундалик масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш, ОАК бўлимлари, бўлинмалари ишига тезкор раҳбарлик қилиш ва уларни назорат қилиб бориш, қабул қилинган қарорларнинг ижросини текшириш, ОАК аппарати кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш учун ОАК раиси, унинг ёрдамчилари, бош илмий котиб ҳамда давлат бош инспекторидан иборат ОАК ҳайъати тузилади.


12. Илмий кенгаш, раёсат, ҳайъат ишига ОАК раиси раҳбарлик қилади.


13. Илмий кенгаш, раёсат, унинг ҳайъати қарорлари очиқ овоз бериш орқали мажлис иштирокчиларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.


14. Тақдим этилган диссертацияларни илмий экспертизадан ўтказиш, шунингдек, илмий унвонлар бериш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқиш учун ОАК фан тармоқлари бўйича халқ хўжалиги ва маданиятнинг етакчи мутахассис олимларидан иборат экспертлар кенгашлари тузади. Экспертлар кенгагиларининг шахсий таркиби олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва муассасаларининг, фанлар академиялари, шунингдек, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тавсиялари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ва кейинчалик кенгашнинг камида учдан бир қисмини янгилаш шарти билан, ОАК раёсати томонидан 3 йил муддатга тасдиқланади.


15. ОАК аппарати тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. ОАК аппаратининг ходимлари рўйхати, шунингдек, бўлимлар, экспертлар кенгашлари тўғрисидаги низомлар ОАК раёсати томонидан тасдиқланади. ОАКнинг ишдан озод этилмаган аъзоларининг, экспертлар кенгашларининг, шунингдек, оппонентлар ва тақризчиларнинг, жалб этилган мутахассисларнинг меҳнатига белгиланган тартибда ҳақ тўланади.


16. Ўзбекистон Республикаси ОАК Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.






























Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск