Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.2011 й. 249-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.2011 й.

N 249




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ УСТАВИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 июндаги 223-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Уставига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 7 сентябрдаги

249-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандидаги "фундаментал ва амалий тадқиқотларни" сўзлари "фундаментал, амалий ва инновация илмий тадқиқотларни (кейинги ўринларда илмий тадқиқотлар деб юритилади)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-бандидаги "фундаментал ва амалий" сўзлари "илмий" сўзи билан алмаштирилсин.


3. 4-бандида:

учинчи хатбошидан "фундаментал" сўзи чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "фундаментал" сўзи "илмий" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидан "фундаментал ва амалий" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн бешинчи хатбошидаги "олимлар ва" сўзларидан кейин "илмий" сўзи қўшилсин.


4. 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги "фундаментал ва амалий" сўзлари "илмий" сўзи билан алмаштирилсин.


5. 10-бандининг иккинчи хатбошидан "фундаментал ва амалий" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. 14-бандидаги "нотижорат ташкилотлар" сўзларидан кейин "илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватловчи жамғармалар" сўзлари қўшилсин.


7. 27-бандидан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


8. 30-бандининг иккинчи хатбошидаги "тадқиқотларнинг" сўзи "уларнинг" сўзи билан алмаштирилсин.


9. 44-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"44. Фанлар академиясининг вице-президентлари ва бош илмий котиби фан ва техниканинг ривожига улкан ҳисса қўшган, илмий-техник ишланмаларни яратиш ва амалиётга жорий этиш, илмий кадрлар ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда катта хизмат қилган олимлар қаторидан илмий-тадқиқот муассасалари директорларининг Кенгаши билан келишилган ҳолда Фанлар академияси президентининг тавсиясига биноан Умумий мажлисда очиқ овоз бериш йўли билан сайланадилар".


10. 45-бандидаги "академиклар" сўзи "олимлар" сўзи билан алмаштирилсин.


11. 48-бандида:

еттинчи хатбошидан "фундаментал" сўзи, саккизинчи хатбошидан "фундаментал ва амалий" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн учинчи хатбошидаги "уларнинг" сўзидан кейин "илмий" сўзи қўшилсин.


12. 63-бандидаги "фундаментал ва амалий" сўзлари "илмий" сўзи билан алмаштирилсин.


13. 67-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"67. Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича ҳисоботлар, Фанлар академияси олимлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш нормаларига риоя этиш асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига топширилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 36-сон, 368-модда






































Время: 0.0123
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск