ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2002 й. 334-сон "Космик тадқиқотларни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2002 й.

N 334



КОСМИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Космик тадқиқотларни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 26 сентябрдаги ПФ-3135-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда астрономик ва космик тадқиқотларнинг янада ривожлантирилишини, тадқиқотлар натижаларининг республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига самарали жорий этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Космик тадқиқотлар марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

астрономия, Ерни, ер атрофидаги фазони ва узоқ космик объектларни ўрганиш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш;

космик тадқиқотлар ва технологиялар ютуқларини республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига жорий этиш бўйича мақсадли дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш;

манфаатдор ташкилотлар ва тузилмалар билан биргаликда самарали экологик назоратни, рўй бериши мумкин бўлган табиий офатларнинг олдини олишни, космосдан ерни масофадан туриб зондлаш йўли билан табиий ресурсларни тадқиқ этишни ташкил қилиш;

астрономия ва космик тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда тижорат мақсадидаги космик фаолиятни ривожлантириш.


2. Космик тадқиқотлар маркази бошқарув аппаратининг тузилмаси ва 12 кишидан иборат бўлган (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) штатдаги ходимларининг чекланган сони иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Космик тадқиқотлар маркази:

юридик шахс ҳисобланади;

унинг фаолиятини маблағ билан таъминлаш Марказ таркибига кирувчи Тошкент космик асбобсозлик илмий-тадқиқот институти, Чирчиқдаги "Композит" тажриба-экспериментал заводи томонидан уларнинг хўжалик фаолиятидан олишган маблағларидан ажратмалар, шунингдек халқаро жамғармалар ва ташкилотлар грантлари, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бир ой муддатда Космик тадқиқотлар маркази тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлиги балансидаги асосий фондлар, мол-мулклар ва моддий бойликларни Космик тадқиқотлар марказига берсин.

Космик тадқиқотлар маркази Тошкент шаҳар, Боровский кўчаси, 2-уйга жойлаштирилсин.


6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлиги масалалари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги 59-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига 3-илованинг 14-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг қарорлари тўплами", 2002 й., 17-18-сон






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 27 сентябрдаги

334-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Космик

тадқиқотлар маркази бошқарув аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ




Директор

Илмий-техника кенгаши






Директор ўринбосари
















Илмий-техник ривожлантириш ва менежмент сектори

2 киши




Молия-иқтисодиёт сектори

2 киши












Махсус ва амалий дастурлар сектори

2 киши




Иш юритиш ва кадрлар бўйича инспектор

1 киши













Халқаро алоқалар сектори

2 киши




Махсус ишлар бўйича инспектор

1 киши





Жами: штатдаги ходимлар сони 12 та.




























Время: 0.0295
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск