ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.1995 й. 335-сон "Марказий Осиё тадқиқотлари Халқаро инстити тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.1995 й.

N 335



МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТАДҚИҚОТЛАРИ

ХАЛҚАРО ИНСТИТИ ТЎҒРИСИДА


Таълим, илм-фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, маданий ва илмий ахборотларни тарқатиш, Ўзбекистоннинг Жаҳон ҳамжамияти билан маънавий алоқаларини кенгайтириш мақсадида, шунингдек, Марказий Осиё тадқиқотлари Халқаро институтини ташкил этиш тўғрисидаги Битимга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Марказий Осиё тадқиқотлари Халқаро институти (МОТХИ)ни ташкил этиш тўғрисидаги Битим маълумот учун қабул қилинсин.


2. Барча вазирликлар ва идоралар Мазкур Битимнинг бажарилишини таъминласинлар.


3. МОТХИ Самарқанд шаҳри, Университет ҳиёбони, 19-уйга жойлаштирилсин.


4. Самарқанд шаҳри ҳокимлиги:

МОТХИ директори яшаши учун хизмат квартирасини ўз фонди ҳисобидан ажратсин;

МОТХИ биноси ва директор квартирасини сақлаш харажатларини Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан қопласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки МОТХИ буюртманомасига мувофиқ ҳисоб-китоб ва валюта счётларини очсин.


6. Ички ишлар вазирлиги МОТХИ биносининг қўриқланишини таъминласин.


7. Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги МОТХИ мансабдор шахсларига, шунингдек, таклиф этилган мутахассисларга кечиктирмай ҳамда виза ва кўрсатилган хизматлар учун тўлов ундирмай республикага келиш ва кетиш ҳужжатларини расмийлаштирсин.


8. МОТХИ техник ходимларининг сони 6 нафар бўлиши, штат жадвалини МОТХИ директори тасдиқлаши белгилаб қўйилсин.


9. Молия вазирлиги:

Меҳнат вазирлиги билан биргаликда МОТХИ техник ходимларини Фанлар академияси тариф сеткасига мувофиқ маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ажратишни назарда тутсин.

10. Алоқа вазирлиги МОТХИни почта хизматлари, унга халқаро гуманитар ташкилотлар учун қабул қилинадиган тарифлар бўйича зарур шаҳарлараро ва халқаро алоқа қанали, уяли радиотелефонлар ажратишни белгиланган тартибда таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



















Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск