ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2009 й. ПҚ-1252-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2009 й.

N ПҚ-1252



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ

ЖАМҒАРМАСИНИНГ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4161-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда пенсия таъминоти тизимини бошқаришни ташкил қилишни такомиллаштириш ва унинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг кузатув кенгаши таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва амалга киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирига зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро аппарати тузилмасига, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари тузилмаларига тасдиқланган ходимлар умумий сонининг чекланган доирасида ўзгартириш киритишга рухсат берилсин.

2. Қуйидагилар белгилансин:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари фуқароларнинг пенсия таъминотини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлар ва мажбуриятлар қисмида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ижтимоий таъминот органларининг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади;

Пенсия жамғармасининг янги ташкил этилаётган бўлинмалари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари учун масъул бўлинмалари ходимларининг тегишли сони ҳисобига, ўтказиладиган аттестация натижаларига қараб тўлдирилади;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Пенсия жамғармаси Кузатувчилар кенгашининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади;

Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимларининг ходимларига молия органлари ходимлари учун белгиланган меҳнат ҳақи шартлари татбиқ этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг фуқаролар пенсия таъминоти масалалари учун масъул бўлинмаларидаги фуқароларнинг пенсияга оид ҳужжатлари йиғмажилдлари, бухгалтерия ҳужжатлари, архивлар, уларга тегишли бинолар (хоналар) ва мол-мулклар белгиланган тартибда хатловдан ўтказилиши ва Пенсия жамғармаси бўлинмаларига топширилишини таъминласин;

тегишли ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, Пенсия жамғармасининг янги ташкил этилаётган бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича тадбирларни тасдиқлаш учун бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда, халқаро тажрибани ҳисобга олиб, меҳнатга лаёқатсизликни эътироф этишнинг илғор усулларини жорий этишни назарда тутган ҳолда, тиббий-меҳнат экспертизаси тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек тиббий-меҳнат эксперти комиссиялари сонини мақбуллаштириш бўйича таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси таркибида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тегишли бўлимлар ташкил қилиниши муносабати билан улардаги бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг назорат-тафтиш бўлинмаларини ва Пенсия жамғармасининг Назорат инспекциясини тугатиш ҳисобига 61 нафар, шу жумладан, марказий аппаратдаги ходимлар сони 11 нафарга кўпайтирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 21 октябрдаги 490-сон қарорининг 3-банди ва 1-3-иловалари 2010 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 30 декабрдаги

ПҚ-1252-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва

молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасининг кузатув кенгаши

ТАРКИБИ

         

Д.А. Кучкаров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири, Кузатув кенгаши раиси


О.Р. Фазилкаримов

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари


Б.А. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири


Ж.И. Абруев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари


Х.Х. Мелиев

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари


Ш.Д. Кудбиев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори, Кузатув кенгашининг масъул котиби

          

Изоҳ. Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 563-модда























































Время: 0.0272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск