язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Молия вазирлигининг 76-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 79-сон "Ижтимоий таъминот органларида ва "Ўзбекистон почтаси" ГАК алоқа боғламалари корхоналарида ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаларини тўлашни тўхтатиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 06.12.2011 й. Қарори (АВ томонидан 14.12.2011 й. 633-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.12.2011 й.

N 633-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.12.2011 й.

N 76


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.12.2011 й.

N 79


ҚАРОРИ



Ижтимоий таъминот органларида ва "Ўзбекистон почтаси" ГАК

алоқа боғламалари корхоналарида ишламайдиган оналарга бола

икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаларини

тўлашни тўхтатиш тартибини ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида


(2011 йил 24 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1999 йил 1 февралда тасдиқланган Ижтимоий таъминот органларида ва "Ўзбекистон почтаси" ГАК алоқа боғламалари корхоналарида ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаларини тўлашни тўхтатиш тартиби" (рўйхат рақами 633, 1999 йил 12 февраль) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

   

А. Хаитов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 537-модда