ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Ҳомиладорлик ва туғиш, бола тугилганда, болага қараш учун бериладиган нафақалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.1996 й. 437-сон "Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.1996 й.

N 437



БОЛАЛИ ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида" 1996 йил 10 декабрдаги Фармонини бажариш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг муайян шахсга қаратилганлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қорақалпоғистон Республикаси Визирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари:

14 ёшгача болалари бўлган оидаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш зиммасига юкланадиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шахарча, қишлоқ, овул ва маҳаллалар фукаролар йиғинларининг жойлашишини, фуқароларниш ўзини ўзи бошқариш ушбу органдари ҳудудларида яшайдиган оилалар сонидан келиб чиққан холда, икки хафта муддатда аниқласинлар;

маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари раисларига ва котибларига махаллий бюджетдан Меҳнат ҳақи тўлашни таьминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Маҳалла" хайрия жамғармаси билан биргаликда 1997 йил 1 январгача жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш ва бундай қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларни аниқлаш масалалари бўйича ўқувини амалга оширсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар тўлашни маблағ билан таъминлаш тартибини бир хафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

4. Болали оилаларга нафақалар тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланишни назорат қилиш шахсан Молия вазири (Б.А. Хўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига улар томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларни аниқлашда, уларга нафақалар тўлашда ва оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни тартибга солувчи меъёрий хужжатларнинг изчил бажарилишини таъминлашда ҳар томонлама амалий ва услубий ёрдам кўрсатсин.

Шу мақсадда:

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳодимлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин, бунда уларга оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташкил қилиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича янги функцияларни юклаш ҳисобга олинсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар)лар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳудудий органларига бириктирилган ходимлари учун Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси разрядларини амалдаги разрядга нисбатан икки разрядга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига 3-илованинг туман (шахар)лар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимларининг ходимлари сони нормативига доир қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июндаги 308-сон қарорининг 2-банди 1997 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар бўйича 10 кун муддатда таклифлар тайёрласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 12, 35-модда.








































Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск