ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /Давлат божхона қўмитасининг 22.06.2007 й. 01-02/8-14-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.07.2007 й. 834-13-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.07.2007 й.
N 834-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
22.06.2007 й.
N 01-02/8-14
ҚАРОРИ
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби
тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида
(2007 йил 15 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 90-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, N 2, 36-модда), "Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сонли "Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 21-сон, 149-модда; 34-36-сон, 264-модда) мувофиқ Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 24 сентябрда тасдиқланган "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 12-сон) иловага* мувофиқ қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб, ўн кун ўтгач кучга киради.
Божхона қўмитаси раиси С. Носиров
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 27-28-сон, 290-модда.