язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Молия вазирлигининг 113-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-51-сон "Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 25.01.2011 й. Қарори (АВ томонидан 16.02.2011 й. 2195-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.02.2011 й.

N 2195

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.01.2011 й.

N 113


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

23.01.2011 й.

N 2010-51


ҚАРОРИ



Эркин алмаштириладиган валютага

экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни

қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни

(ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидала рини

тасдиқлаш тўғрисида


(2011 йил 26 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон (I)), Ўзбекистон Республикаси "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 91-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сон "Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сон "Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 174-модда) Фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий Макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1245-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., N 6, 33-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р.Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б.Парпиев

              

             

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 72-модда.