ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /Давлат божхона қўмитасининг 08.02.2013 й. 01-02/15-18-сон "Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2 шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 06.03.2013 й. 920-5-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.03.2013 й.
N 920-5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
08.02.2013 й.
N 01-02/15-18
ҚАРОРИ
Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2
шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномага
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 328-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 370-сон "Товарларни электрон шаклда божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 1-сон, 9-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2000 йил 5 апрелдаги 02/8-19-сон билан тасдиқланган Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2 шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 920, 2000 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 8-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. Дусанов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 11 март, 10-сон, 134-модда