язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Тадбиркорлик субъектлари - импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.05.2013 й. 139-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 22 майдаги

139-сон қарорига

ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари - импортёрлар

томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона

ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган

ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона

қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари - импортёрлар томонидан экспорт божхона юк декларациясини ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун мажбурий тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тадбиркорлик субъекти - импортёр (кейинги ўринларда импортёр деб аталади) - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда товарларни импорт қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;


экспорт божхона юк декларацияси - экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатда расмийлаштирилган, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган божхона декларацияси;


олиб кирилаётган товарнинг тақдим этилган қиймати - унинг бўйича пул ҳисоб-китоби (тўлов) амалга ошириладиган шартномада (контрактда) ёки инвойсда кўрсатилган қиймат ёхуд уларда қиймат мавжуд бўлмаган тақдирда - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланадиган қиймат;


олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қиймати - товарнинг экспорт божхона юк декларациясида кўрсатилган божхона қиймати (у мавжуд бўлмаганда - фактурадаги қиймати) ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган, ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-моддаси биринчи қисмининг "а" - "г" бандларида назарда тутилган божхона қийматига қўшилган (агар улар унга киритилмаган бўлса) харажатлар, шунингдек диллер (дистрибьютор, агент) шартномаси асосида ишлаб чиқарувчи ташкилот диллерининг (дистрибьютор, агентнинг) воситачилик ҳақи;

олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланмаган қиймати - олиб кирилаётган товар кўрсатилган қийматининг олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қийматидан ортиқча қиймати.


3. Агар экспорт божхона юк декларациясида товарнинг қиймати кўрсатилмаган бўлса ёки экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг қонун ҳужжатларида товарни олиб чиқишда божхона декларациясини расмийлаштириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда экспорт божхона юк декларацияси ўрнига товарни олиб чиқишда экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатда расмийлаштирилган ҳамда экспортёр ва импортёрнинг номи, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг қиймати, вазни ва миқдори тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилиши мумкин.


4. Ушбу Низомнинг амал қилиши инсонпарварлик ёрдами, техникавий кўмак сифатида ва грантлар ҳисобига олиб кирилаётган товарларга, шунингдек олиб кирилаётган Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига, хорижий валютага ва қимматбаҳо қоғозларга татбиқ этилмайди.



II. БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР ҚЎЛЛАНГАН

ҲОЛДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА

ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН ТОВАРЛАРНИНГ

БОЖХОНА ҚИЙМАТИНИ ТАСДИҚЛАШ


5. Импортёр божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда, олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг давлат божхона хизмати органларига ("эркин муомала учун чиқариш" режимига божхона расмийлаштируви пайтида экспорт божхона юк декларациясини ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни (қиймат ва тўловларни) тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни (кейинги ўринларда бошқа ҳужжатлар деб аталади) тақдим этади.


6. Экспорт божхона юк декларацияси:

қоғоздаги оригинали (асл нусхаси) ёки экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг божхона органлари ёки импортёр томонидан тасдиқланган нусхаси тарзида;

қоғозли манбада босилган ва экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг божхона органи ёки импортёр томонидан тасдиқланган электрон божхона юк декларацияси тарзида тақдим этилиши мумкин.


7. Экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг давлат божхона хизмати органларига рус ёки инглиз тилларида тақдим этилади. Бошқа тилда тўлдирилган экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг давлат божхона хизмати органларига импортёр томонидан тасдиқланган ўзбек, рус ёки инглиз тилидаги таржимаси билан бирга тақдим этилиши керак.



III. БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ


8. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қийматига берилади.

Олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланмаган қийматига божхона тўловлари ҳисоблаб чиқилади.


9. Улар бўйича божхона тўловларининг алоҳида ва аралаш ставкалари белгиланган товарларга алоҳида қисмни ҳисоблаб чиқиш учун асос олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган ва тасдиқланмаган қийматининг фоиздаги нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


10. Экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилмайди.


11. 8 - 10-бандларнинг амал қилиши:

юридик шахслар томонидан халқаро ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарз (кредит) маблағлари ҳисобига олиб кирилаётган товарларга;

Ўзбекистон Республикаси томонидан тузилган шартномалар (битимлар) доирасида олиб кирилаётган товарларга;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтган импорт контрактлари бўйича олиб кирилаётган товарларга;

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишилган ҳолда ташкил этилган идоралараро тендер комиссиялари қарорлари асосида тузилган контрактларга биноан олиб кирилаётган товарларга;

суюқ улгеводородларни етказиб бериш юзасидан импорт контрактлар бўйича олиб кирилаётган товарларга татбиқ этилмайди.



IV. БОЖХОНА ЮК ДЕКЛАРАЦИЯСИНИ ТЎЛДИРИШ


12. Божхона юк декларацияси "эркин муомала учун чиқариш" божхона режимига нисбатан амал қиладиган божхона юк декларациясини тўлдириш тартибига мувофиқ тўлдирилади. Бунда божхона юк декларациясининг қўшимча маълумотларни назарда тутувчи устунида экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг санаси ва тартиб рақами кўрсатилади.


13. Олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган ва тасдиқланмаган қийматини, тўланиши керак бўлган божхона тўловларини ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг ҳисоб-китоби божхона юк декларациясига ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича илова қилинади ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг имзоси ва декларант муҳри билан тасдиқланади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Агар "эркин муомала учун чиқариш" режимига божхона расмийлаштируви пайтида экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босувчи ўзга ҳужжат ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилмаса ҳамда товарлар бўйича божхона тўловлари тўланган бўлса, импортёр экспорт божхона юк декларациясини ёки унинг ўрнини босувчи ўзга ҳужжатни ва бошқа ҳужжатларни товар божхонада расмийлаштирилган кундан бошлаб йил мобайнида тақдим этиши мумкин.


15. Экспорт божхона юк декларациясини ёки унинг ўрнини босувчи ўзга ҳужжатни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишда божхона тўловлари қайта ҳисоблаб чиқарилади ва ортиқча тўланган божхона тўловлари қайтарилади ёхуд Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, импортёр талабига кўра келгусидаги божхона тўловлари ҳисобига ўтказилади.


16. Импортёр Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб кирилган товарларни божхонада расмийлаштиришда тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


17. Божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг тўғри қўлланганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА

______________________________________-сон БЮДга илова

      

Олиб кириладиган товарнинг тасдиқланган

ва тасдиқланмаган қийматлари ҳисоб-китоби,

тўланиши керак бўлган божхона тўловлари

ҳамда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар

    


-сон товар

(божхона юк декларациясининг тегишли устунида кўрсатилган товарнинг тартиб рақами кўрсатилади)


Ҳисоблаб чиқиш асослари


Товарнинг

тақдим этилган

қиймати

(ЗСТ)


Олиб

кириладиган

товарнинг

тасдиқланган

қиймати

(ПСТ)*


Олиб

кириладиган

товарнинг

тасдиқланмаган

қиймати

(НСТ)


1.

Товарнинг экспорт БЮД* бўйича валютадаги қиймати


Х**


Х**

2.

Экспорт БЮД* бўйича валютани қайта ҳисоблаш курси


Х**


Х**

3.

Контракт бўйича товарнинг валюта қиймати





4.

Контракт бўйича валютани қайта ҳисоблаш курси





5.

Қийматларнинг фоиздаги нисбати


100%

ПСТ/ЗСТ х 100%

НСТ/ЗСТ х 100%

6.

АҚШ доллари курси



7.

Миқдори (кг, дона, кв.м, куб.м, …)





8.

Товарнинг сўмдаги қиймати


3-б. х 4-б.

3-б. х 4-б.

3-б. х 4-б.

9.

Божхона расмийлаштируви йиғимини ҳисоблаб чиқиш учун асослар





9.1.

Божхона расмийлаштируви йиғими ставкаси





9.2.

Божхона расмийлаштируви йиғими суммаси





10.

Божхона божини ҳисоблаб чиқиш учун асослар





10.1.

Божхона божи ставкаси





10.2.

Божхона божи суммаси





11.

Акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш учун асослар





11.1.

Акциз солиғи ставкаси





11.2.

Акциз солиғи суммаси





12.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқиш учун асослар





12.1.

Қўшилган қиймат солиғи ставкаси





12.2.

Қўшилган қиймат солиғи суммаси





13.

Бошқа йиғимларни ҳисоблаб чиқиш асослари





13.1.

Бошқа йиғимлар ставкаси





13.2.

Бошқа йиғимлар суммаси






Жами





Бож тўловлари ҳисоб-китоби ва бож тўловлари бўйича имтиёзлар


Адвалор ставкаси бўйича бож тўловларини ҳисоблаб чиқариш:


14.

Асослар (сўм)


3-б. х 5-б. х 4-б./100


3-б. х 5-б. х

4-б./100


3-б. х 5-б. х 4-б./100


15.

Ставка %





16.

Тўлов суммаси (сўм)


14-б. х 15-б./100

14-б. х 15-б./100

14-б. х 15-б./100

Алоҳида ставка бўйича бож тўловларини ҳисоблаб чиқариш:


17.

Миқдори


7-б.

7-б.

7-б.

18.

Асослар (миқдори)


5-б. х 17-б./100

5-б. х 17-б./100

5-б. х 17-б./100

19.

Ставка ($)





20.

Тўлов суммаси ($)


18-б. х 19-б.

18-б. х 19-б.

18-б. х 19-б.

21.

Тўлов суммаси (сўм)


6-б. х 20-б.

6-б. х 20-б.

6-б. х 20-б.

       

Изоҳ:

*) Экспорт божхона юк декларациясида ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатда фактура қиймати тузилган контрактдаги валютадан фарқ қилган ҳолларда тўлдирилади.

**) Х - устунлар тўлдирилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 27 май, 21-сон, 271-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 5-сон, 31-модда