ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2008 й. 91-сон "Наманган вилоятидаги қурилиши тугалланган Резаксой сув омборидан фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2008 й.

N 91


НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ҚУРИЛИШИ

ТУГАЛЛАНГАН РЕЗАКСОЙ СУВ ОМБОРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Наманган вилоятидаги қурилиши тугалланган Резаксой сув омборидан ишончли фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наманган вилоятидаги қурилиши тугалланган, 200,0 млн куб метр сиғимли Резаксой сув омбори Давлат қабул комиссияси қарори билан фойдаланишга қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувтаъмирфойдаланиш" республика бирлашмаси таркибида Резаксой сув омборидан фойдаланиш бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

"Ўзсувтаъмирфойдаланиш" республика бирлашмасининг Резаксой сув омборидан фойдаланиш бошқармасининг ходимларининг чекланган сони 63 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 9 нафардан иборат бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда Резаксой сув омборидан фойдаланиш бошқармаси уставини тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;

қурилиши тугалланган, 200,0 млн куб метр сиғимли Резаксой сув омборининг Резаксой сув омборидан фойдаланиш бошқармаси балансига ўтказилишини таъминласин;

сув омборидан ишончли фойдаланилиши ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2008 йидда Резаксой сув омборидан фойдаланиш бошқармаси таъминоти харажатларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирсин;

2009 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида Резаксой сув омборидан фойдаланиш бошқармаси таъминоти учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 7 майдаги

91-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзсувтаъмирфойдаланиш" республика бирлашмасининг

Резаксой сув омборидан фойдаланиш бошқармаси

ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ

Бошлиқ ўринбосари

Иншоотлардан фойдаланиш шўъбаси

3

Сув ресурслари прогнози ва сувдан фойдаланиш шўъбаси

2

Бош бухгалтер

1

Кадрлар бўйича инспектор

1

Ишлаб чиқариш-линия хизмати

Энергетика ва алоқа хизмати

8

Диспетч ерлик хизмати

4

Сув чиқариш иншоотларидан фойдаланиш хизмати

9

Таъмирлаш ва тиклаш хизмати

15

Биноларга хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш ва ободонлашпшриш хизмати

8

Таъминот, машина ва механизмлардан фойдаланиш хизмати

10

Жами ходимлар сони - 63 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 9 киши.















































Время: 0.0196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск