ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси ва хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.11.1999 й. 499-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 16 ноябрдаги

499-сон қарорига

1-ИЛОВА


Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги

декларацияси ва хавфсизлик декларациясининг

давлат экспертизаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациялари (кейинги ўринларда - хавфсизлик декларацияси деб аталади) мазмунини, уларни тузиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси - гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини асословчи ҳужжат ҳисобланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги ўта муҳим гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда - махсус ваколатли давлат органи) экспертиза қилиш учун тақдим этилади.

4. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш, шунингдек, консервациялаш, тугатиш даврида - фойдаланувчи ташкилотлар томонидан ҳамда гидротехника иншоотларини фойдаланишга топширишда - буюртмачи ташкилотлар (кейинги ўринларда - декларантлар) томонидан тузилади.

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тузишда юқори малакали ва тажрибага эга мутахассислар ва мутасадди ташкилотлар жалб қилинади.

5. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси 3 нусхада тузилади ва нусхалари махсус ваколатли давлат органида, фойдаланувчи ташкилотда, махсус ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларида сақланади.

6. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси:

тақдим этиладиган ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги таъминланиши;

авариялар ва шикастланишлар хавфларининг ҳар томонлама ва тўлиқ аниқланиши;

хавфлар ва таваккалчиликларни таҳлил қилишга нисбатан қўлланиладиган ёндашувлар ва усулларнинг асосланганлиги;

хавфларни таҳлил қилиш бўйича бажарилган ҳисоб-китобларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги, ҳисоб-китоблар натижаларига таъсир қилувчи барча омилларнинг ҳар томонлама тўлиқ ҳисобга олиниши;

режалаштирилаётган хавфсизлик чора-тадбирларининг ишончлилиги ва уларнинг амалдаги норматив ва ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига мувофиқлиги талабларига жавоб бериши шарт.

7. Хавфсизлик декларациясини ишлаб чиқишда "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларини ҳисобга олиш керак.

8. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тузишдан олдин иншоотнинг техник ҳолати кўрикдан ўтказилиши, иншоотнинг техник ҳолати бўйича кузатувлар, янгидан ишга туширилаётган иншоотлар учун қурилиш давридаги кузатиш маълумотларидан фойдаланилади.

9. Хавфсизлик декларациясида қуйидагилар бўлиши керак:

а) сарварақ, унда қуйидаги маълумотлар келтирилади: декларациянинг рўйхатдан ўтказиш рақами, декларацияни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) грифи, декларация объектининг номи;

б) гидротехника иншоотлари ва уларнинг маъмурий, географик ва гидрографик жойлашуви табиий шароитлари, сейсмик шароитлар, лойиҳада, фойдаланиш қоидаларида ва махсус ваколатли давлат органи кўрсатмаларида назарда тутилган хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни, фойдаланувчи ташкилот тўғрисидаги асосий маълумотларни ўз ичига олувчи умумий ахборот;

в) гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги таҳлили ва уни баҳолаш, шу жумладан хавфнинг юзага келиши мумкин бўлган манбаларини аниқлаш ҳамда гидротехника иншоотининг унга йўл қўймасликка ёки фавқулодда вазиятлар оқибатларини пасайтиришга тайёрлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳам шу жумлага киради;

г) гидротехника иншоотларининг хавфсизлик мезонларини ҳамда умуман, иншоотнинг хавф даражасини аниқлаган ҳолда иншоотларнинг техник ҳолатини кузатиш натижалари;

д) объектларни қўриқлаш тизими ва алоҳида даврда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар;

е) гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиш хавфи ёки фавқулодда вазият юзага келганлиги тўғрисида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ҳамда бошқа ташкилотларни, шунингдек, фавқулодда вазиятларда тезкор ходимларнинг иш режаси ва ҳаракатлари бўйича аҳолини дарҳол хабардор қилиш тартиби;

ж) гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги даражасига берилган баҳони, шунингдек, хавфсизликни таъминлашга доир зарур чора-тадбирлар;

з) қурилиши тугалланган гидротехника иншоотининг давлат комиссияси томонидан қабул қилиб олиниши тўғрисидаги далолатнома;

и) гидротехника иншоотларининг баланс қиймати, гидротехника иншоотларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария муҳофаза зоналари ва санитария ҳимоя ҳудудлари тўғрисидаги маълумот.

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси таркибида қуйидаги қўшимча маълумотлар бўлиши шарт:

а) текшириш далолатномаси билан биргаликда гидротехника иншоотининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома;

б) гидротехника иншоотларининг ҳавзаси, сув босадиган зонада қоладиган туташ ҳудудлар билан бирга иншоотларни жойлашган ўрни чизмаси;

в) сув омборлари оқимида жойлашган иқтисодиёт тармоқлари схемаси;

г) каналларнинг чизиқли схемаси;

д) асосий гидротехника иншоотларига хос бўлган бўйлама ва кўндаланг кесим чизмалари;

е) назорат-ўлчаш асбобларини ва асосий гидротехника иншоотларидаги кузатиш нуқталарининг жойлашиш схемаси;

ж) гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳандислик-техник ва ташкилий тадбирлар режаси.


10. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланади. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясида тақдим этилган ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун фойдаланувчи ва буюртмачи ташкилот раҳбарлари (декларантлар) шахсан жавобгар ҳисобланади.

11. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси декларант томонидан махсус ваколатли давлат органига 5 йилда камида бир марта, шунингдек, махсус ваколатли давлат органининг қарорига кўра ёки декларантнинг ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда тақдим этилади:

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ва ишончли ишлашини таъминлаш даражаси пасайиш хавфи юзага келганда ёки фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун мавжуд имкониятлар чекланганда, хавф аниқланган кундан бошлаб уч ой мобайнида;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги бўйича амалдаги талаблар (нормалар ва қоидалар) ўзгарганда, фавқулодда вазиятларда тўхтатилганда ва тугатилганда - тегишли норматив ҳужжатлар амалга киритилгандан кейин 6 ойдан кечикмай;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин;

гидротехника иншоотлари реконструкция қилингандан, капитал таъмирлангандан, тиклангандан ёки консервация қилингандан кейин - тегишли қурилиш-монтаж ишлари қабул қилиб олингунгача.

14. Махсус ваколатли давлат органи:

а) хавфсизлик декларациялари мазмунига ва гидротехника иншоотларининг вазифасига, мукаммаллиги даражасига, конструкция хусусиятларига, фойдаланиш шарт-шароитларига ва хавфсизликка нисбатан қўйиладиган махсус талабларга боғлиқ равишда ҳар хил турдаги гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларацияси хусусиятларини ҳисобга олувчи уларни тузиш методикасига қўйиладиган қўшимча талабларни;

б) хавфсизлик декларациялари шаклини ўрганади;

в) хавфсизлик декларацияларини тақдим этиш жадвалини белгилайди;

г) гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилади.

16. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказишнинг мақсади декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаш, жумладан, гидротехника иншоотларида гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини асословчи маълумотларни таҳлил қилиш, фавқулодда вазиятларнинг хавфлилик даражаси, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича назарда тутилган чора-тадбирларнинг етарлилиги ҳамда ушбу чора-тадбирларнинг нормалар ва қоидаларга мувофиқлигини аниқлаш ҳисобланади.

17. Гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ва буюртмачи ташкилотлар (декларантлар) ўта муҳим гидротехника иншоотларининг (тасдиқланган рўйхатга асосан) хавфсизлиги декларациясини махсус ваколатли давлат органига давлат экспертизасидан ўтказиш учун тақдим этади.

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияси махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилади ва унинг экспертизаси ташкил этилади.

18. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизаси декларант томонидан тўловлар эвазига ўтказилади.

19. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш муддати декларант томонидан амалдаги тартибга асосан аванс маблағлари тўланган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги керак.

20. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказишда махсус ваколатли давлат органи томонидан экспертлар таркиби тузилади.

20-1. Махсус ваколатли давлат органи экспертларга қўйиладиган малака талабларини ва уларнинг иш тартибини белгилайди.

20-2. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш учун юқори малакали ва тажрибага эга лойиҳачи ва мутахассислар эксперт сифатида шартнома асосида жалб қилинади.

20-3. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича жалб қилинган экспертлар томонидан йиғма хулоса тайёрланади.

21. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизаси бўйича йиғма хулосалар Экспертлар кенгаши аъзоларига юборилади.

21-1. Экспертлар кенгаши аъзолари гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизаси бўйича йиғма хулосаларни кўриб чиқиб, ўз таклиф ва эътирозларини Экспертлар кенгаши котибига тақдим этади.

21-2. Экспертлар кенгаши аъзолари томонидан берилган таклиф ва эътирозлар инобатга олинган ҳолда, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаш (ёки тасдиқламаслик) тўғрисида Экспертлар кенгашининг қарори лойиҳаси тайёрланади.

21-3. Махсус ваколатли давлат органи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини ва экспертлар хулосасини кўриб чиқади ҳамда ушбу ҳужжатлар махсус ваколатли давлат органига тушган кундан бошлаб бир ой муддатда Экспертлар кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади ва тегишли қарор қабул қилинади.

21-4. Махсус ваколатли давлат органи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизаси хулосасига асосан гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаш, тегишли рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

22. Экспертлар кенгаши томонидан салбий хулоса қабул қилинган тақдирда декларант такрорий давлат экспертизаси ўтказилишини талаб қилишга ҳақлидир. Махсус ваколатли давлат органи декларантнинг тегишли сабаблари кўрсатилган аризасини кўриб чиқади ҳамда ариза тушган кундан бошлаб икки ой муддатда ўз қарорини унга маълум қилади, мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

23. Махсус ваколатли давлат органи хавфсизлик декларациясини ва эксперт комиссияси хулосасини кўриб чиқади ҳамда ушбу ҳужжатлар махсус ваколатли давлат органига тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тасдиқлаш ёки тасдиқлашни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

24. Агар хавфсизлик декларацияси ва Экспертлар кенгаши хулосаси махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилаётганда хавфсизлик даражаси пасайганлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланса, махсус ваколатли давлат органи гидротехника иншоотларини инспекторлик текширувидан ўтказади ва тақдим этилган хавфсизлик декларациясини текшириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади. Бунда хавфсизлик декларациясини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш муддати 4 ойгача узайтирилиши мумкин.

25. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлик даражаси пасайган, шунингдек уларнинг хавфсизлиги бўйича чора-тадбирлар бажарилмаган тақдирда махсус ваколатли давлат органи хавфсизлик декларациясининг амал қилиш муддатини қисқартиришга ҳақлидир.

26. Назорат органи томонидан тасдиқланган хавфсизлик декларацияси гидротехника иншоотини давлат кадастрига киритиш ҳамда ушбу орган томонидан гидротехника иншоотларини фойдаланишга топшириш ва фойдаланишдан чиқаришга, реконструкция қилиш, консервациялаш ва тугатишга рухсатномалар бериш учун асос ҳисобланади.

27. Фойдаланувчи ташкилотлар махсус ваколатли давлат органининг гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлашни рад этиш ҳақидаги қарори устидан суд тартибида шикоят қилиши мумкин.

28. Махсус ваколатли давлат органи хавфсизлик декларацияси маълумотлари базасини шакллантиради ва юритади, хавфсизлик декларациялари тақдим этилиши муддатларини назорат қилади.

28-1. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






































Время: 0.0244
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск