ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.1999 й. 495-сон "ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.1999 й.

N 495


ЮНЕСКО ХАЛҚАРО ГИДРОЛОГИЯ ДАСТУРИ

БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА


Глобал гидрология ва геокимё жараёнлари бўйича халқаро лойиҳаларни амалга ошириш, сув ресурсларини, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг гидрологик жиҳатларини комплекс баҳолаш ва бошқариш, шунингдек билимлар ва технологияларни бериш учун Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси (бундан кейин Миллий комиссия деб аталади) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.


2. Миллий комиссия тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Миллий комиссия Халқаро гидрология дастури бўйича ЮНЕСКО Ҳукуматлараро кенгашида Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 15 ноябрдаги

495-сон қарорига

1-ИЛОВА



ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури бўйича

Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси

ТАРКИБИ

Чуб В.Е.

-

"Бошгидромет" бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси


Шеримбетов Ҳ.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Хамраев Ш.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири, комиссия раисининг ўринбосари

Боровикова Л.Н.

-

Ўрта Осиё гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари, комиссиянинг масъул котиби


Комиссия аъзолари:


1.

Акбаров Ҳ.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Илмий-мувофиқлаштириш комплекси раисининг ўринбосари


2.

Абдуллаев У.В.

-

"Ўзгипромелиорациясувхўжалиги" институти директори


3.

Анорбоев Т.А.

-

Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг бошқарма бошлиғи


4.

Расулов Д.М.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бошқарма бошлиғи


5.

Лешанский А.И.

-

"Сирдарё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг бўлим бошлиғи


6.

Маҳмудов Э.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сув муаммолари институти директори


7.

Муҳаммадиев А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари


8.

Ниёзов Р.А.

-

"Ўзбекгидрогеология" давлат геология корхонасининг бош директори


9.

Назаров И.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи


10.

Шамсиев Ф.К.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг бўлим мудири


Изоҳ: ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури бўйича миллий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар Комиссия таркибига киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 11, 65-модда.







Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск