Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2005 й. 250-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 15 ноябрдаги

250-сон қарорига

4-ИЛОВА



Картография-геодезия давлат кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Картография-геодезия давлат кадастри "Геодезия ва картография тўғрисида", "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ юритилади.


2. Картография-геодезия давлат кадастри - бу Картография-геодезия давлат кадастри объектлари тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди тўғрисидаги картография-геодезия маълумотлари, бажариладиган геодезия, топография ва картография ишлари тўғрисидаги, шу жумладан уларнинг миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.


3. Картография-геодезия давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.


4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Картография-геодезия давлат кадастрини ҳисобга олиш объектлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг барча масштаблардаги топографик хариталари;

Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари, шаҳарчалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг топографик режалари;

Ўзбекистон Республикасининг рақамли электрон хариталари;

Ўзбекистон Республикасининг навбатчи маълумотнома харитаси;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини аэрофото ва космик суратга олиш материаллари;

Ўзбекистон Республикаси давлат геодезия тармоқлари пунктлари ва реперлари;

ер участкалари чегараларини белгиловчи чегара тармоқлари пунктлари;

геодезия пунктлари, реперлари, чегара белгилари координатлари ва баландликлари каталоглари;

геодезия, топография ва картография ишларини бажариш вақти, уларнинг бажарувчилари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг қиймати.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

6. Картография-геодезия давлат кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни картография-геодезия ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.


7. Қуйидагилар Картография-геодезия давлат кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудини тўлиқ қамраб олиш;

кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;

кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;

кадастр ахборотларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга қулайлиги.


8. Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш электрон ва/ёки қоғоз манбаларда амалга оширилади.


9. Картография-геодезия кадастрини юритиш ишларини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.



II. КАРТОГРАФИЯ-ГЕОДЕЗИЯ ДАВЛАТ

КАДАСТРИНИ ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Кадастр агентлигининг Геодезия назорати бошқармаси Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ишларининг ижрочиси ҳисобланади.

Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарликни Кадастр агентлиги директори амалга оширади.

Картография-геодезия давлат кадастрини юритишни методик таъминлаш Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.

11. Давлат геодезия назорати инспекцияси:

геодезия, топография ва картография ишлари материалларининг Давлат геодезия назорати инспекциясига ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилади;

кадастр ахборотларини шакллантириш ва тақдим этиш форматларини ишлаб чиқади, уларнинг сифатини назорат қилади;

Картография-геодезия давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини шакллантиришни ва унинг фаолиятини таъминлайди;

Картография-геодезия давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, маълумотлар базасининг тўғри тўлдирилишини назорат қилади;

ҳисобга олиш ва баҳолаш кадастр ахборотларини тизимлаштиради, шакллантиради ва уларни Картография-геодезия давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади;

кадастр ахборотларига бўлган талабни мунтазам равишда ўрганади, кадастрни юритиш технологиясини такомиллаштиришни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг картография-геодезия жиҳатидан ўрганилганлиги мониторингини юритади;

кадастр маълумотларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этади, улардан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди;

кадастр ахборотларини рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлайди;

тизимлаштирилган кадастр ахборотларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига тезкорлик билан берилишини амалга оширади.



III. КАРТОГРАФИЯ-ГЕОДЕЗИЯ ДАВЛАТ

КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


12. Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.


13. Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш қуйидагилардан иборат бўлади:

Картография-геодезия давлат кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;

геодезия, топография ва картография ишлари материалларини тизимлаштириш, кадастр ахборотларини сақлаш ва янгилаш;

рўйхатга олиш ва иқтисодий баҳолаш, реестр дафтарларини юритиш;

кадастр ахборотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга бериш.


14. Геодезия, топография ва картография ишлари материалларининг рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳамда иқтисодий баҳосини ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.


15. Картография-геодезия давлат кадастри объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилади, уларни яратиш учун биринчи марта геодезия, топография ва картография ишлари амалга оширилади, шунингдек илгари яратилган объектлар тўғрисидаги янгиланган маълумотлар ёзилади. Бунда шунингдек илгари йўқолган ва қайта тикланган геодезия белгилари ва реперлари, ишларнинг бажарувчилари тўғрисидаги маълумотлар, уларни бажариш муддатлари ва қиймати ҳам ёзилади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар қайси объект учун паспорт тузилади.


16. Картография-геодезия давлат кадастри объектларини ҳисобга олиш хариталар номенклатураси бўйича, давлат геодезия тармоқлари класслари ва турлари бўйича, шу жумладан маъмурий-ҳудудий бўлиниш бўйича ҳамда аҳоли пунктлари бўйича алоҳида амалга оширилади.

Картография-геодезия давлат кадастри объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Давлат геодезия назорати инспекцияси кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматларини ишлаб чиқади.

Ҳужжатли расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари реестр дафтарига ёзилади ва Картография-геодезия давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборотлар тизимига киритилади.


17. Картография-геодезия давлат кадастри объектларини иқтисодий баҳолаш геодезия, топография ва картография ишларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


18. Картография-геодезия давлат кадастри объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Давлат геодезия назорати инспекциясининг Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш зиммасига юкланган раҳбари жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА


Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ

     



Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги





          

1. Геодезия, топография ва картография ишларини бажарувчилар КГДК объектлари бўйича бошланғич ахборотларни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Геодезия назорати бошқармасига тақдим этадилар.


2. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Геодезия назорати бошқармаси тақдим этилаётган бошланғич материаллар талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда уларни пухталаштириш учун қайтаради.


3. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Геодезия назорати бошқармаси КГДК объектлари бўйича кадастр ахборотларини ДКЯТ маълумотлар базасига беради.


4. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Геодезия назорати бошқармаси сўров бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан ахборотларни олиши мумкин.


5. ДКЯТ, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Геодезия назорати бошқармаси маълумотлар базасидан фойдаланувчилар сўровга кўра КГДК объектлари бўйича кадастр ахборотларини белгиланган тартибда олиши мумкин.

     


>



5















3


























4



  



Картография-геодезия давлат кадастри (КГДК)

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Кадастр агентлиги

Геодезия назорати бошқармаси

<-













Фойдала-

нувчилар

<






>

5

>

  

























1


















2





Геодезия, топография ва картография ишларини бажарувчилар










<



































    

*) Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 46-сон, 349-модда.


















































Время: 0.0261
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск