ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.2005 й. 152-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 30 июндаги

152-сон қарорига

6-ИЛОВА



Табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат

кадастрини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (ТХЮЗДК) "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ юритилади.


2. ТХЮЗДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ва тизимли кузатишлар, тадқиқотлар ҳамда ахборотлар тўплаш натижалари бўйича тайёрланадиган, доимо янгилаб бориладиган ва зарурат бўлганда аниқлаштириладиган табиий хавф юқори бўлган зоналар (ТХЮЗ)нинг унификация қилинган тавсифлари ва тасвирлари тўпламидан, ҳар йили рўй берган хавфли табиий ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар тўпламидан иборат бўлади.


3. ТХЮЗДК кадастр объектларини ҳисобга олишни, уларнинг ҳолатини ва рўй берган хавфли табиий (геологик, гидрометеорологик) жараёнлар (ҳодисалар) оқибатларини баҳолашни таъминлаш мақсадида юритилади.


4. ТХЮЗДКни юритиш қуйидаги ваколатли органлар:

хавфли геологик жараёнлар рўй берадиган зоналар (ХГЖРЗ) бўйича - Давлат геология қўмитасининг "Ўзбекгидрогеология" давлат геология корхонаси томонидан;

сейсмик хавф юқори бўлган зоналар (СХЮЗ) бўйича - СХЮЗ бўйича кадастр ахборотларини тайёрлаш ва реализация қилиш (сейсмология хулосалари, уларни экспертизадан ўтказиш, даврий баҳолаш, муфассал тадқиқ этиш) учун ягона масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти томонидан;

гидрометеорология ҳодисалари хавфи юқори бўлган зоналар (ГМҲХЮЗ) бўйича - "Ўзгидромет" маркази томонидан амалга оширилади.


5. ТХЮЗДКни юритиш:

кадастр ахборотларини тўплаш, тизимлаштириш, сақлаш, ҳисобга олиш ва баҳолаш;

ДКЯТга киритиш учун ҳар йилги ахборот ҳисоботларини тузиш;

фойдаланувчиларни ТХЮЗДК бўлимларини юритиш бўйича ваколатли вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда кадастр ахборотлари билан таъминлаш йўли билан амалга оширилади.


6. Кадастр объектларини ҳисобга олиш тўғрисидаги, ҳар йили - рўй берган хавфли табиий жараёнлар, уларнинг миқдор ва сифат тавсифлари, рўй берган қуйидаги хавфли табиий жараёнлар (ҳодисалар) оқибатлари тўғрисидаги мунтазам равишда янгилаб ва тўлдириб бориладиган маълумотлар ТХЮЗДКнинг асосини ташкил қилади:

хавфли геологик жараёнлар рўй берадиган зоналарда - ХГЖРЗ (зилзилалар, кўчкилар, емирилишлар, чўкишлар, ўпирилишлар, суффозиялар, карстлар ва бошқалар);

гидрометеорология ҳодисалари хавфи юқори бўлган зоналарда -ГМҲХЮЗ (сув тошқинлари, селлар, қор кўчкилари, кучли шамоллар, жалалар, қурғоқчилик, сув босиши ва бошқалар).


7. Қуйидагилар ТХЮЗДКнинг асосий принциплари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини қамраб олиш;

координатларнинг ягона тизимини ва ягона топография асосларини қўлланиш;

ҳисобга олиш ягона тизимини, кадастр ахборотларини ишлаш ва тақдим этиш методикасини қўлланиш;

автоматлаштирилган геоахборот технологияларини қўлланиш;

маълумотларнинг ишончлилиги ва кўргазмалилиги, кадастр ахборотларини ҳар йили тўлдириб ва янгилаб бориш;

кадастр ахборотларининг очиқлиги.


8. ТХЮЗДКни яратиш ва юритиш билан боғлиқ ишлар тегишли вазирликлар ва идораларга мақсадли фойдаланиш учун ажратиладиган давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.



II. ТХЮЗДК ОБЪЕКТЛАРИ


9. Қуйидагилар ТХЮЗДК объектлари ҳисобланади:

ХГЖРЗ бўйича - хавфли геологик жараёнлар рўй бериш зонаси (дарёлар ҳавзаси) элементлари - хавфли геология жараёнлари ривожланадиган кичик зоналар (сой ҳавзаси), участкалар;

СХЮЗ бўйича - зилзила марказлари пайдо бўлиши муқаррар зоналар (сейсмоген зоналар) ва турлича тоифадаги сейсмик таъсир зоналари;

ГМҲХЮЗ бўйича - хавфли гидрометеорология ҳодисалари рўй бериш зоналари (дарёлар ҳавзаси), элементлари - хавфли гидрометеорология ҳодисалари ривожланадиган кичик зоналар.

Қуйидагилар ҳисобга олишнинг бошланғич ҳудудий бирлиги ҳисобланади;

ХГЖРЗ бўйича - 1,0 минг куб метрдан ортиқ ҳажмли хавфли геология жараёнларининг номунтазам рўй бериши. Шунингдек кадастр объектлари доирасида хавфли геология жараёнларига ҳар йили дуч келадиган майдон ҳам ҳисобга олинади. График ҳисобга олиш белгиланган шартли белгилардан фойдаланган ҳолда 1:25000 ва 1:200000 масштабли топография хариталарида амалга оширилади;

СХЮЗ бўйича - зилзилалар рўй берадиган зона ва 25 кв. км майдондаги турлича тоифада таъсир кўрсатиш зонаси ҳудуди. Шунингдек сейсмоген зонадан ташқарида зилзилалар рўй берганда, яъни силкиниш зонасида ёки сейсмик хавф анча паст бўлган зонада зилзила рўй берганда сейсмик хавфнинг юқори тоифасига ўтадиган майдонлар ҳам ҳисобга олинади. Сейсмик хавфли зоналарни акс эттириш учун картография материаллари белгиланган тегишли шартли белгилардан фойдаланган ҳолда 1:1000000 ёки 1:500000 ва 1:200000 (айрим ҳудудлар учун) масштабда тузилади.

ГМҲХЮЗ бўйича - хавфли гидрометеорология ҳодисалари содир бўладиган зона ҳудуди, дарё ҳавзаси (юқори, ўрта, қуйи оқим), тоғ массиви (ёнбағир экспозицияси). Хавфли гидрометеорология зоналарини акс эттириш учун картография материаллари белгиланган тегишли шартли белгилардан фойдаланган ҳолда 1:1000000 ёки 1:500000 ва 1:200000 (айрим ҳудудлар учун) масштабда тузилади.



III. ТХЮЗДК МАЪЛУМОТЛАРИ ТАРКИБИ


10. ТХЮЗДК маълумотлари таркибига қуйидагилардан иборат бўлган ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотлари киради:

ХГЖРЗ бўйича:

кадастр объектининг (хавфли геология жараёнлари рўй бериш зонаси) ва кадастр объекти элементларининг (кичик зона ва участка) номи;

кадастр номери (сой ҳавзаси, хавфли геология жараёнлари - ХГЖ ривожланиш участкаси);

кадастр объектининг, ривожланиши мумкин бўлган ва ҳар йили ХГЖ билан зарарланадиган майдон ҳажмлари;

жойлашган ўрни (ХГЖ рўй берган жой, маъмурий манзили, координатлари);

ХГЖнинг ривожланиш турлари (кўчкилар, ўпирилишлар, чўкишлар, емирилишлар, суффизиялар ва карстлар);

хавфли геология жараёнлари рўй бериш зонасида жойлашган объектлар рўйхати;

хавфли геология жараёнлари етказган зарар тўғрисидаги маълумотлар;

1:25000 масштабли хавфли геология жараёнлари рўй бериш зоналарининг кадастр хариталари (ҳисобдаги, оператив) ҳамда қоғоз ва электрон манбалардаги 1:200000 масштабли кадастр объектлари хариталари;

СХЮЗ бўйича:

кадастр объектининг номи - турлича тоифали сейсмик хавфли зоналар, кадастр объекти элементлари - сейсмоген зоналар, тоифалар бўйича табақалаштирилган сейсмик таъсирнинг сейсмогенлараро майдонлари, кучли зилзилалар маркази (плейстосейст) ҳудудлари;

сейсмоген зоналарнинг, сейсмик хавф тоифалари бўйича сейсмик таъсирнинг сейсмогенлараро майдонлари кадастр номери;

сейсмоген зоналарнинг ва сейсмик таъсир зоналарининг характерли таъсирлари (кенглиги ва узунлиги) билан белгиланадиган кадастр объекти ҳажмлари;

юқори сейсмик хавфнинг ривожланиш турлари (сейсмоген зоналар доирасида кучли зилзилаларнинг такрорланувчанлиги, муайян майдонда силкинишлар такрорланувчанлигининг муқаррарлик баҳоси);

юқори сейсмик хавф зоналаридаги объектлар рўйхати;

юқори сейсмик хавф етказган зарар тўғрисидаги маълумотлар (ижтимоий, иқтисодий, экологик);

айрим ҳудудлар учун 1:1000000, 1:500000, 1:200000 масштабли табиий хавф юқори бўлган сейсмик зоналарнинг қоғоз ва электрон манбалардаги кадастр хариталари;

ГМҲХЮЗ бўйича:

кадастр объектининг (гидрометеорология ҳодисаларининг юқори хавфли зоналари, дарёлар ҳавзаси, тизматоғ ёнбағирлари, котловина), кадастр объекти элементлари (кичик зона - сой ҳавзаси, ёнбағир жойлашуви, гидрометеорология хавфининг рўй бериш участкаси) номи;

кадастр номери (дарё ва сой ҳавзаси, тизматоғ ёнбағри, котловина бўйича);

жойлашган ўрни (маъмурий манзили, хавфли гидрометеорология ҳодисаси рўй бериш участкаси);

хавфли гидрометеорология ҳодисасининг турлари (тавсифи);

пайдо бўлишининг асосий сабаблари;

хавфли гидрометеорология ҳодисаларининг рўй бериш зонасида жойлашган объектлар рўйхати;

хавфли гидрометеорология ҳодисалари етказган зарар тўғрисидаги маълумотлар;

хавфли гидрометеорология ҳодисалари рўй бериш зоналарининг қоғоз ва электрон манбалардаги 1:25000, 1:200000 масштабли кадастр хариталари.



IV. ТХЮЗДКНИ ҲАР ЙИЛИ БАҲОЛАШ


11. ТХЮЗДКни ҳар йили баҳолаш мазмуни қуйидагилардан иборат бўлади:

ер юзасининг амалда зарарланишини баҳолаш;

хавфли табиий жараёнлар ва ҳодисалар рўй бериши интенсивлигини баҳолаш;

хавфли табиий жараёнлар ва ҳодисалар рўй беришидан ижтимоий, моддий ва экологик соҳаларда кўрилган зарарни баҳолаш.



V. КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИ


12. Қуйидагилар кадастр ҳужжатларининг асосий турлари ҳисобланади:

объектнинг кадастр иши (табиий хавф юқори зона паспорти);

кадастр хариталари (1:25000 масштабли ҳисоб хариталари, 1:200000 масштабли кадастр хариталари, сейсмик районлаштириш (ОСР, ДСР) ва сейсмоген зоналарнинг 1:1000000, 1:500000, 1:200000 масштабли хариталари);

кадастр дафтари (бошланғич кадастр ахборотлари шакллари);

кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисобот.

Кадастр ҳужжатлари қоғоз, электрон ва бошқа манбаларда тузилади.



VI. КАДАСТР МАЪЛУМОТЛАРИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


13. ТХЮЗДК бўйича маълумотлар "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига ваколатли органлар томонидан ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январигача бўлган ҳолатга кўра, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан келишилган шакл бўйича ва муддатларда берилади.


14. ТХЮЗДКни юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


15. ХГЖРЗ бўйича Давлат геология қўмитаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига ДКЯТ маълумотлар базасига киритиш учун ХГЖ рўй бериши тўғрисида қуйидаги йиғма ахборотларни тақдим этади:

хавфли зоналарнинг номи;

хавфли геология жараёнлари рўй берадиган зоналар ва зарарланиши мумкин бўлган майдонларнинг ҳажмлари;

жойлашган ўрни (содир бўлган жой: вилоят, туман, координатлар, эгаллаган майдони);

хавфли геология жараёнлари ривожланишининг энг кўп тури;

хавфли геология жараёнлари таъсир кўрсатадиган зонада жойлашган объектлар рўйхати;

хавфли геология жараёнлари рўй бериш зоналарининг 1:200000 масштабли жойлашиш схемаси.


16. СХЮЗ бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига ДКЯТ маълумотлар базасига киритиш учун ҳудуднинг сейсмик хавфлилиги тўғрисида қуйидаги йиғма ахборотларни тақдим этади:

сейсмик хавфли зоналарнинг номи;

сейсмик хавфли зоналарнинг макондаги ҳолати ва характерли ҳажмлари;

сейсмик хавфлиликнинг энг кўп тури (пайдо бўлиш зоналари, силкиниш зоналари, ҳар хил турдаги сейсмик жойлашув ҳолати);

зилзилалар каталоги;

кучли зилзилалар марказлари (плейстосейст);

сейсмоген зоналар ва сейсмик силкинишлар таъсир кўрсатадиган зоналарнинг 1:1000000 масштабли ҳамда айрим ҳудудлар учун 1:500000, 1:200000 масштабли жойлашиш хариталари.


17. ГМҲХЮЗ бўйича "Ўзгидромет" маркази "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига ДКЯТ маълумотлар базасига киритиш учун хавфли гидрометеорология ҳодисалари пайдо бўлиши мумкин бўлган зоналар тўғрисида қуйидаги йиғма ахборотларни тақдим этади:

хавфли зоналарнинг номи;

жойлашган ўрни (вилоят, туман);

гидрометеорология ҳодисаларининг энг кўп тури;

хавфли гидрометеорология ҳодисаларининг вужудга келиш зоналарининг ва зарарланиши мумкин бўлган майдоннинг ҳажмлари;

1:200000 масштабли кадастр хариталари (хавфли гидрометеорология ҳодисалари пайдо бўлиши мумкин бўлган зоналар ҳисоби);

хавфли гидрометеорология ҳодисалари таъсир кўрсатадиган зонада жойлашган объектлар рўйхати.


18. ТХЮЗ кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун ТХЮЗДКни юритиш зиммасига юкланган ваколатли органларнинг мансабдор шахслари жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Табиий хавф юқори бўлган зоналар

давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ



Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

("Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси)








       

1. Ҳудудий бўлинмалар ва ваколатли ташкилотлар хизматлари ТХЮЗ бўйича кадастр ахборотларини тўплайди.


2. Ваколатли ташкилотлар - Давлат геология қўмитасининг "Ўзбекгидрогеология" ДГК, Фанлар академиясининг Сейсмология институти, "Ўзгидромет" маркази ТХЮЗ бўйича кадастр ахборотларини умумлаштирадилар ва "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасига беради.


3. Ваколатли ташкилотлар - Давлат геология қўмитасининг "Ўзбекгидрогеология" ДГК, Фанлар академиясининг Сейсмология институти, "Ўзгидромет" маркази сўров бўйича "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ТХЮЗ бўйича кадастр ахборотларини олишлари мумкин.


4. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ТХЮЗ бўйича кадастр ахборотларини олишлари мумкин.

          


>




























































3





4


2


Табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (ТХЮЗДК) Ваколатли ташкилотлар:

Давлат геология қўмитасининг "Ўзбекгидрогеология" ДГК - хавфли геология жараёнлари юқори бўлган зоналар (ХГЖЮЗ) бўйича Фанлар академиясининг Сейсмология институти - сейсмик хавф юқори бўлган  зоналар (СХЮЗ) бўйича "Ўзгидромет" маркази - гидрометеорология ҳодисалари хавфи юқори бўлган зоналар (ГМҲХЮЗ) бўйича











<






























Фойдала-

нувчилар






<















>





















































1









































Хавфли табиий жараёнлар/

ҳодисалар рўй берадиган зоналар







































    

























*) Стрелкалар билан кадастр ахбороти ҳаракати йўналишлари белгиланган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 181-модда.








































Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск