Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.09.2000 й. 343-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 5 сентябрдаги

343-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси

объектларининг давлат кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри "Ўсимлик дунёси муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1996 йил 17 июлдаги 255-сон қарорига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ юритилади.


2. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри  ёввойи ўсимликлар турлари таркиби, сони, географик тарқалиши, миқдорий ва сифат тавсифи, улардан фодаланиш, уларни иқтисодий баҳолаш, улар ўсадиган муҳитнинг тавсифи тўғрисидаги узлуксиз янгиланиб турадиган ахборот тизими.


3. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри фойдаланиладиган, минтақадаги экологик муҳитга таъсир кўрсатадиган ёки камёб ва тури йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи томирли ўсимликлар ва қўзиқоринларнинг ҳамма турларини ҳисобга олади.


4. Давлат кадастрини юритувчи органлар, ўсимлик дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар: қишлоқ хўжалигида банд бўлган ерларда  қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалар ва ташкилотлар; давлат ўрмон фонди ерларида  ўрмон хўжалиги корхоналари; заҳиралардаги ерларда  корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жойлардаги давлат ҳокимиятининг ваколатли органлари:

ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб бораётган, доривор озиқбоп ва манзарали турлари бўйича республиканинг бутун ҳудудида  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри субъектлари ҳисобланадилар.


5. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни кадастр ахбороти билан таъминлашга мўлжалланилган.


6. Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини асосий принциплари ҳисобланади:

республиканинг бутун ҳудудида ўсимлик дунёсининг барча объектларини давлат кадастри билан қамраб олиш;

ахборотни тўплаш, қайта ишлаш технологияси ва тақдим этиш усулининг ягоналиги;

давлат кадастрини юритишни марказлаштирилган тартибда бошқариш;

Давлат кадастрлари ягона тизими талабларини таъминлаш;

Кадастр ахборотини тўлдириш ва янгилашнинг ишончилиги ва узлуксизлиги.


7. Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ўсимлик дунёси давлат кадастрининг асосий вазифаси ҳисобланади.


8. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри: объектларни рўйхатга олишни, улар сонини ҳисобга олишни ва улардан фойдаланиш сифатини, объектларин иқтисодий баҳолашни, кадастр ахборотини тизимлаштиришни, сақлашни, янгилашни ва уни манфаатдор фойдаланувчиларга тегишли шаклларда ва ҳажмларда белгиланган тартибда тезкор беришни ўз ичига олади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари кадастр ахборотидан бепул фойдаланадилар, манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳақ тўлаб фойдаланидилар.


9. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби ва давлат кадастрини юритувчи барча ташкилотлар маблағ билан таъминланиши керак.



II. ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИ ДАВЛАТ

КАДАСТРИНИНГ МАЗМУНИ


10. Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрида қуйидаги гуруҳларга бирлаштирилган ёввойи ўсимликларнинг ҳар бир тури бўйича маълумотлар мавжуд бўлади:

ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ва манзарали, шунингдек, озиқ-овқат сифатида фойдаланиладиган ўсимликлар;

техник мақсадларда фойдаланиладиган ёввойи ўсимликлар;

табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликлар;

ёввойи ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари.


11. Кадастр объектларининг ҳар бир гуруҳида қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:

объектлар гуруҳларининг мақоми;

ўсимликлар дунёси (яйловларнинг турлари);

кенг тарқалиши (ҳудудий тақсимланиши);

маҳсулдорлиги;

иқтисодий баҳоланиши;

фойдаланилиши.


12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилган "Ўзбекистон олий ўсимликларининг таърифномаси", шунингдек далани текшириш маълумотлари ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини тузиш учун ахборот манбаи ҳисобланади.


13. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри кадастри ахбороти узлуксиз янгилашини таъминловчи ахборотнинг асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.

Ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрининг асосий (бирламчи) турини юритишда объектлар бирламчи рўйхатдан ўтказилади (хатланади). Жорий турда асосий тур ўтказилгандан кейин юз берган барча кейинги ўзгартиришлар қайд этилади ва кадастрга киритилади.


14. Рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва баҳолаш ахбороти ўсимликлар дунёси тўғрисидаги жами кадастр ахборотини ташкил этади. Ушбу ахборот алифбо-рақамли (матнлар, жадваллар) ва чизиқли (хариталар, схемалар) шаклларида, анъанавий ва автоматлаштирилган вариантларда тақдим этилади.



III. ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ДАВЛАТ

КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


15. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан қуйидаги маъмурий-ҳудудий даражаларда:

бирламчи даражада  ўсимлик дунёси объектларнинг давлат кадастри субъектларининг ваколатли шахслари томонидан;

минтақавий даражада  Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг кадастр хизмати ва табиатни муҳофаза қилиш вилоят қўмиталарининг ваколатли шахслари томонидан;

республика даражасида  Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг кадастр хизмати томонидан юритилади.


16. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри субъектлари даражасида ваколатли шахслар: ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни рўйхатга олади, уларнинг сони, сифати ва баҳоси тўғрисидаги ахборотни йиғади, кадастр китобини юритади, ўсимликларнинг турлар бўйича тарқалишининг  кадастр режасини тузади ва минтақавий даражада зарур кадастр ахборотини беради.


17. Минтақавий даражада  ваколатли шаслар кадастрини юритишда субъектларга услубий ёрдам кўрсатади, тушаётган ахборотни таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлигини баҳолайди, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича ёввойи ўсимликларнинг рўйхатини ва ёввойи ўсимликларнинг турлар бўйича жойлашиши ҳудудий схемаларини тузади, хисоботлар тузади ҳамда уларни ҳар йили 1 мартгача белгиланган шаклда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига тақдим этади.


18. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг кадастр хизмати республика даражасида:

ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;

меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;

кадастр юритилиши устидан назорат қилади;

вилоят кадастр ҳисоботларини тизимлаштиради;

кадастр хизматларини моддий-техник таъминлайди;

ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрининг атоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқади;

манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр материалларидан фойдаланиши тартиби ва шартларини белгилайди;

зарур кадастр ахборотини Давлат кадастрларининг ягона тизимига беради.


19. Ўсимлик дунёси объектларини давлат йўли билан ҳисобга олиш:

ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ва манзарали, озиқ-овқат мақсадида фойдаланиладиган ўсимликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан;

техник мақсадларда фойдаланиладиган ёввойи ўсимликлар бўйича "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан;

ёввойи ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари бўйича  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан юритилади.


20. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритувчи вазирликлар ва идоралар ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотни Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, ҳажмда ва муддатларда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига тақдим этадилар.


21. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 2001 йилдан бошлаб ҳар йили ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур ахборотни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелгача Давлат кадастрларининг ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрларининг ягона тизимига тақдим этиш шакли. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади ва "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан келишилади.

22. Ўсимлик дунёсининг ишлаб чиқиладиган кадастр ахбороти ишончилиги учун Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг кадастр хизмати, ўсимликларнинг давлат томонидан ҳисобга олиниши юритувчи вазирликлар ва идораларнинг ваколатли шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.












































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск