Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон Республикасининг Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.02.1996 й. 58-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 13 февралдаги

58-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Адабиёт,

санъат ва меъморчилик соҳасида

Алишер Навоий номидаги Давлат

мукофоти тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикасининг Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти бадиий ижод соҳасидаги энг олий мукофотдир.

Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти Ўзбекистон Республикасининг маданий ҳаётида катта воқеа бўлган, миллий қадриятлар хазинасини бойитган адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги энг ёрқин ва сермазмун асарлар учун берилади.


2. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотига республикада ҳамда чет элларда эълон қилинган, алохида китоб шаклида нашр қилинган, оммавий равишда ижро этилган, кўрсатилган ва намойиш қилинган ҳамда кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган бадиий асарлар, саньат намуналари тақдим этилади.

Хужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат мукофотлари Қўмитаси томонидан белгиланади.


3. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотига тақдим этилган ишлар вазирликлар, давлат қўмиталари, ижодий уюшмаларнинг республика миқёсидаги идоралари ва халқаро жамоат ташкилотларининг қарорлари асосида Кўмита томонидан қабул қилинади.

Меҳнат жамоалари, ижодий ва илмий жамоалар юқорида қайд этилган ташкилотларга Ўзбекистон Республикасининг Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотини олишга номзод кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш, шунингдек, тавсия этилган ишларга доир ўз фикр мулохазаларини қўмитага маълум қилиш ҳуқуқига эгадирлар.


4. Ўзбекистон Республикасининг бошқа Давлат мукофотларига илгари сазовор бўлган асарлар Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотига тавсия этилмайди.


5. Ишларни Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотига тақдим этувчи жамоа фақат ижодий ҳиссаси ҳал қилувчи бўлган асосий муаллифларни рўйхатга киритиши керак Маъмурий, маслахатчилик ва ташкилий ишларда қатнашган шахслар мукофот олишга талабгорлар рўйхатига киритилмайди Тақдим этилган бир асар учун мукофот олишга талабгорлар сони 3 кишидан ошмаслиги керак.


6. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти Ўзбекистон адабиёти, санъати ва меъморчилиги билан боғлиқ бўлган энг яхши ишлар учун бошқа мамлакатларнинг маданият арбобларига ҳам берилиши мумкин.

Чет эллик маданият арбобларига Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти берилганда, уларнинг бу мукофотни олиш учун келиб кетишлари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қўмита томонидан белгиланган тартибда маблағ билан қопланади


7. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисидаги қарор Қўмита таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш йўли билан қатнашчиларнинг учдан икки қисми ижобий муносабат билдирганда қабул қилинади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотлари алохида ҳолларда 1 ёки 2 асар учун берилиши мумкин.


8. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотларига тавсия этилган спектаклларни, мусикий асарларни, концерт дастурларини, кино ва телефильмларни, тасвирий санъат асарлари ва бошқа ишларни кўриш ҳамда тинглашни ташкил этиш манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар зиммасига юкланади.

Кўрсатилган талаблар тегишли вазирлик ва идоралар, ижодий уюшмалар томонидан бажарилмаганда Қўмита ишларни кўриб чиқишни рад этиши мумкин.


9. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлганларга тантанали вазиятда совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилади Мукофотнинг пули (агар улар бир ижодкордан кўп бўлса) муаллифлар жамоаси ўртасида тенг улушларда тақсимланади.

Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти совриндорининг фахрий нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.


10. Вафот этган Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти совриндорининг (ёки вафотидан сўнг мукофотланганнинг) ёрлиғи ва фахрий нишони ёдгорлик тариқасида унинг оиласига топширилади Мукофотнинг пули Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунида назарда тутилган тартибда мерос қилиб берилади.


11. Ўзбекистон Республикасининг Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти такроран берилмайди.
































Время: 0.0243
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск