Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 03.07.1992 й. 668-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коракўлчи" фахрий унвони таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.1992 й.

N 668-XII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ

КЎРСАТГАН ҚОРАКЎЛЧИ" ФАХРИЙ

УНВОНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" фахрий унвони таъсис этилсин.


2. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" фахрий унвони тўғрисидаги Низом ҳамда кўкрак нишонининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинмоқда).


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси 1983 йил, 16-сон, 246-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

10-модданинг "б" банди " Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

12-модда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган балиқчи" деган хатбошидан сўнг қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" фахрий унвони Ўзбекистон Республикаси қоракўлчилигини ривожлантиришга хизматлари сингган, шу соҳада камида 20 йил бенуқсон меҳнат қилган фермаларнинг, давлат ва жамоа хўжаликларининг, қўйларни бўрдоқига боқиш ва қоракўлча олиш комплексларининг, шунингдек қоракўл қўйлар етиштириш билан шуғулланувчи ихтисослашган ноҳияларнинг ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг чўпонларига, мутахассислари ва раҳбарларига, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва тажриба муассасаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Қоракўл" ишлаб чиқариш бирлашмаларининг, "Қоракўл" республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг ходимларига, шунингдек бошқа шахсларга берилади."



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                       Ш. Йўлдошев




ЎзР Олий Кенгашининг

1992 йил 3 июль 668-ХII-сон

қарори билан тасдиқланган



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ҚОРАКЎЛЧИ"

ФАХРИЙ  УНВОНИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ


1. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" фахрий унвони Ўзбекистон Республикаси қоракўлчилигини ривожлантиришга хизматлари сингган, шу соҳада камида 20 йил бенуқсон меҳнат қилган фермаларнинг, давлат ва жамоа хўжаликларининг, қўйларни бўрдоқига боқиш ва қоракўлча олиш комплексларининг, шунингдек қоракўл қўйлар етиштириш билан шуғулланувчи ихтисослашган ноҳияларнинг ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг чўпонларига, мутахассислари ва раҳбарларига, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва тажриба муассасаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Қоракўл" ишлаб чиқариш бирлашмаларининг, "Қоракўл" республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг ходимларига, шунингдек бошқа шахсларга берилади.


2. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" фахрий унвони Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимларининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти беради.


3. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" фахрий унвонига тақдим этиш тўғрисидаги таклифлар меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишларида ҳамда ноҳия ва шаҳар ҳокимлари томонидан муҳокама этилади.


4. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" фахрий унвони берилган шахсларга гувоҳномалар ва белгиланган намунадаги кўкракка тақиладиган нишон топширилади.

5. Кўкракка тақиладиган "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" нишони ўнг кўкракка тақилади.


6. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" гувоҳномаси ва кўкракка тақиладиган нишонни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан жамоа ўртасида тантанали вазиятда ва кенг ошкоралик шароитида топширилади.


7. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи" фахрий унвонидан фақат Ўзбекистон Республикаси Президентигина маҳрум қилиши мумкин.



КЎКРАККА ТАҚИЛАДИГАН "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН

ҚОРАКЎЛЧИ" НИШОНИНИНГ ТАВСИФИ



Кўкракка тақиладиган нишон думалоқ шаклда бўлиб, диаметри 30 миллиметр, нейзильбера қотишмаси (кумуш югуртирилган ва кумуш қотишма)дан ясалади.

Нишоннинг марказида яйлов ва тоғ этаги фонида қўзичоғи билан қоракўл қўй тасвири.

Нишоннинг айланасида қуйидаги ёзув:

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қоракўлчи".

Нишоннинг орқа томонида марказдан юқорироқда қуёш шуълаларида "Ўзбекистон Республикаси" ёзуви, пастки қисмида қоракўл тери тасвири.

Тасвир ва ёзувлар бўртма бўлади.

Кўкракка тақиладиган нишон қулоқча ва ҳалқача орқали сиртида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвири бўлган лентали илғич (колодка)га уланади.

Кўкракка тақиладиган нишон тўғноғич билан ўнг кўкракка тақилади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 9-сон, 367-модда









































Время: 0.0202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск