Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари (АВ томонидан 03.11.2009 й. 2030-сон билан рўйхатга олинган Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 13.10.2009 й. 34-сонли Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 3 ноябрда 2030-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ,

валютага оид жиноятларга ва жиноий

даромадларни легаллаштиришга қарши

курашиш департаменти бошлиғининг

2009 йил 13 октябрдаги

34-сонли буйруғига

ИЛОВА


Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Лизинг тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон, 108-модда; 2003 йил, 1-сон, 8-модда;), "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ, лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда (кейинги ўринларда лизинг берувчилар деб юритилади) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:


бенефициар мулкдор - пировард натижада мулк ҳуқуқига эга бўлган ёки мижозни ҳақиқий назорат қилувчи жисмоний шахс, шу жумладан, манфаатлари йўлида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;


ички назорат - лизинг берувчиларининг махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича фаолият;


мижозни идентификациялаш - лизинг берувчилар томонидан мижозни лозим даражада текшириш мақсадида, улар топширган ҳужжатлар асосида мижозлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш;


мижоз - лизинг шартномасига биноан лизинг объектини ўз эгалигига ва фойдаланишига олувчи жисмоний ёки юридик шахс (лизингга олувчи);


мижозни лозим даражада текшириш - мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, шунингдек мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганиш;


хабар қилиниши лозим бўлган операциялар - ички назоратни ўтказиш давомида лизинг берувчилар томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;


шубҳали операция - пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларнинг амалга оширилишида лизинг берувчида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;


махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади);


2. Лизинг берувчилар ички назоратининг мақсади қуйидагилардан иборат:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;

лизинг берувчиларнинг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;

лизинг берувчилар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек лизинг фаолиятини амалга оширишда ички ҳужжатларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш.


3. Лизинг берувчилар ички назоратининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш чораларини амалга ошириш;

бенефициар мулкдорларни, шунингдек лизинг фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк манбаларининг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш ва ўрганиш;

мазкур Қоидаларнинг 18-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;

ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;

алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор этиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг маҳфийлигини таъминлаш;

лизинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида сақланишини таъминлаш;

лизинг берувчилар раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам таъминлаб бориш;

шубҳали операцияларнинг амалга оширилганлиги ёки амалга оширишга уринишлар ҳақидаги, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;

сўровномалар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ бўлган шахсларни аниқлаш.



II. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш учун ички назоратни ташкил этиш мақсадида лизинг берувчилар мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс тайинланади (кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади).

Масъул шахс лизинг берувчининг буйруғи билан тайинланади.


5. Лизинг берувчиларнинг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.


6. Лизинг берувчилар ҳар йили январь ойининг 15-санасидан кечиктирмай тайинланган масъул шахс ҳақидаги маълумотни Департаментга тақдим этишлари шарт.

Масъул шахс ўзгарган тақдирда, бу ҳақда, лизинг берувчи уч иш куни мобайнида Департаментни хабардор қилиши лозим.


7. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги функцияларни бажаради:

мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назоратни ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этишни ва амалга оширишни ташкиллаштиради;

лизинг берувчининг фаолиятига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, ички назоратни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва раҳбариятга тасдиқлашга киритади (тасдиқлайди);

мижозларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ва хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларнинг Департаментга ўз вақтида юборилишини, шунингдек Департаментнинг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;

мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг маҳфийлигини таъминлайди.


8. Масъул шахс ички назоратни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ташкилотнинг электрон маълумотлар базалари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларидаги файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;

хабар қилиниши лозим бўлган операцияларга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиш бўйича).


9. Масъул шахс ички назоратни амалга оширишда қуйидагиларга мажбурдир:

ички назоратни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;

мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;

бенефициар мулкдорларни идентификациялаш чора-тадбирларини кўриш;

шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда Департаментга маълумот бериш;

олинган маълумотнинг маҳфийлигига риоя қилиш;

мижозлардан иш муносабатларининг мақсади ва кўзланган хусусияти, шунингдек, зарур ҳолларда пул маблағларининг келиб чиқиш манбаи тўғрисида сўраш;

мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;

идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, мижоз билан битим тузишни рад этиш.

Масъул шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9-1. Операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.

10. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида лизинг берувчилар Департамент билан келишилган ҳолда масъул ходимларни доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.


III. МИЖОЗЛАРНИНГ ЛОЗИМ ДАРАЖАДА ТЕКШИРУВИ


11. Лизинг берувчилар:

амалий иш муносабатлари ўрнатилганда;

олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳа юзага келганида;

идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳа туғилганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўрадилар.


12. Мижозларни лозим даражада текшириш лизинг фаолияти амалга оширилишининг барча босқичларида олиб борилиши лозим.

Бинефицар мулкдорни аниқлаш мақсадида лизинг берувчи мижоз бошқа мижоз номидан ҳаракат қилаётганлигини аниқлаши керак ва ундан кейин мижоз кимнинг номидан иш кўраётган бўлса, уни идентификациялаш ҳамда шахсини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.

Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.


13. Мижоз - жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши лозим.


14. Мижоз - юридик шахсни идентификациялашда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган бошқа маълумотлар текширилиши лозим.

Мижоз юридик шахсни янада батафсилроқ ўрганиш учун:

мижознинг таъсис ҳужжатлари (рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) ва мижознинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг расмийлаштирилишига;

мижознинг бошқарув органларининг тузилиши ва уларнинг ваколатларига;

мижознинг рўйхатдан ўтказилган устав фондининг (капиталининг) миқдорига;

қонун ҳужжатларга мувофиқ бошқа керакли маълумотларга алоҳида эътибор берилиши лозим.


15. Лизинг берувчилар мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз ҳақида олинган маълумотлардан фойдаланиш;

мижознинг аввалги лизинг берувчи билан бўлган ўзаро муносабатларини ўрганиш;

мижознинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотни тўплаш;

бошқа эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбалари орқали текширишга мажбурдир.

Мижозларни лозим даражада текшириш учун керак бўлган идентификация ва бошқа маълумотлар, лизинг берувчилар томонидан камида бир йилда бир марта янгиланиб туриши керак.


16. Юридик ва жисмоний шахсларни идентификациялаш жараёнида лизинг берувчилар бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижоз мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан асосланган ва зарур чора-тадбирларни қўллаши лозим.


17. Лизинг берувчилар мижозлар томонидан идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, уларга операцияларни амалга оширишда рад жавобини берадилар.



IV. ХАБАР ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ШУБҲАЛИ

ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АНИҚЛАШНИНГ

МЕЗОНЛАРИ ВА ТАРТИБИ


18. Қуйидаги ҳолларда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция шубҳали деб топилиши мумкин:

мижоз томонидан зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан, ишонч билдирувчи (агар мижоз ишончли вакил сифатида иш юритаётган бўлса) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишнинг сабабсиз рад этилиши;

мижознинг амалга оширилаётган битишувга нисбатан маҳфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;

мижознинг хизмат кўрсатишнинг фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек мижоз томонидан айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф қилиниши;

мижознинг операциялари яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаганлиги, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолияти турларига тўғри келмаслиги;

битимга мижоз фаолиятига тўғри келмайдиган қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилиши;

операцияни амалга оширишда мижоз қаттиқ туриб олган асосланмаган шошма-шошарлик;

мижоз томонидан аввал келишилган операцияга (битимга) бевосита унинг амалга оширилишидан олдин кўпроқ, айниқса, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ҳаракати йўналишига тааллуқли ўзгартиришлар киритилиши;

мижоз ҳақидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек кўрсатилган боғланиш маълумотлари, хусусан, почта ва электрон манзили, телефон рақамлари ва электрон канал маълумотлари бўйича мижоз билан алоқа ўрнатиш имкониятининг йўқлиги;

маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилишининг мижоз томонидан асоссиз кечиктирилиши ёки мижоз томонидан текшириб бўлмайдиган маълумотнинг тақдим этилиши;

мижоз томонидан битим иштирокчилари ҳақида била туриб ёлғон ахборот ва нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши;

операция бажарилган кунда энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан юқори суммада бўлган қайтариладиган шаклдаги лизинг операциялари амалга оширилса;

мулк ёки асбоб-ускуна билан боғлиқ катта миқдордаги лизинг операцияларининг нархлари бозор коньюнктурасидан ўзгача бўлганда ёки бу операциялар бажарилишидан манфаат кўзланса;

лизинг тўловларининг асоссиз равишда ошиб кетиши;

лизинг олувчилар томонидан лизинг тўловларининг тўлиқ ёки қисқа муддат ичида (уч ойдан ошмаган ҳолда) тўланиши ҳамда ушбу пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари номаълум бўлганда;

лизинг шартнома шартларидаги мажбуриятлар ҳамда тўловлар, учинчи шахслар томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган бўлса;

агар мижоз ёки операция иштирокчиларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатда доимий яшайдиган, турган ёки рўйхатдан ўтказилган бўлса;

амалга ошириш мақсади қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган назорат жараёнларидан бош тортиш дейишга асос бўладиган операциялар ёки битишувларнинг кўп маротаба юритилганлигининг аниқланиши;

идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши.

19. Операцияни шубҳали деб тан олиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.


20. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳар қандай операция, шу операцияларнинг тарафларидан бири:

террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;

террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;

террорчиликни амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, Департаментга хабар қилиниши лозим.

Бундай ҳолларда лизинг берувчилар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туришга ва ушбу операция ҳақида уни тўхтатиб қўйилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилишга мажбурдирлар. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиш ҳақида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаганда, кўрсатилган муддат тугаши билан лизинг берувчи тўхтатилган операцияни амалга оширишга киришади.


21. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, масъул шахс мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:

шубҳали операция тўғрисида Департаментга хабар бериш ҳақида;

мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида;

қонун ҳужжатлари ёки у билан тузилган шартномага мувофиқ мижоз билан муносабатларни тўхтатиш ҳақида.


22. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар лизинг берувчилар томонидан Департаментга шубҳали операциялар деб топилган пайтдан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шаклда берилади.

Шубҳали операцияларга тааллуқли ҳар бир маълумот ҳақида ахборот масъул шахс томонидан қоғоз ва (ёки) электрон кўринишда юритиладиган махсус журналларга киритилади.


23. Лизинг берувчилар тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни Департаментга кечиктирмай топширишлари зарур.



V. ИЧКИ НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ

НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН АХБОРОТ ВА

ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ,

САҚЛАШ, МАҲФИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


24. Департаментга хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ қуйидагилар расмийлаштирилади:

операция тури ва уни амалга оширишнинг асослари;

операцияни амалга ошириш санаси ва суммаси;

операцияни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахсни индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;

операцияни топшириғи бўйича ва номидан амалга оширилаётган жисмоний ёки юридик шахсни индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;

ушбу шахс номидан операцияни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахснинг вакилини (ишончли вакилини) индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;

пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича қабул қилувчи ва унинг вакилини индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.


25. Лизинг берувчилар пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ҳамда материалларини шу жумладан, иш ёзишмаларини қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.

26. Лизинг берувчилар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда бундан манфаатдор бўлган бошқа жисмоний ва юридик шахсларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этилган, уларнинг операциялари тўғрисидаги хабарларни тақдим этиш ҳақида хабардор қилишга ҳақли эмаслар.

Лизинг берувчилар ички назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида олинган ахборотни ўз ходимлари томонидан ошкор қилмасликни (шахсий мақсадлари ёхуд учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланилмаслигини) таъминлайдилар.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Мазкур Қоидалар талабларига лизинг берувчилар томонидан риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Департамент томонидан амалга оширилади.


27-1. Мазкур Қоидалар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича бошқа ҳужжатлар лизинг берувчиларнинг барча ходимларига етказилиши лозим.

28. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 45-сон, 485-модда.









































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск