Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан ички назоратни амалга ошириш Қоидалари (АВ томонидан 19.07.2006 й. 1597-сон билан рўйхатга олинган СВОЖҚКД 19.06.2006 й. 517-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 19 июлда 1597-сон

билан рўйхатга олинган

Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни

легаллаштиришга қарши курашиш

департаменти бошлиғининг

2006 йил 19 июндаги

517-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ

операцияларни амалга оширувчи ташкилотларда

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш юзасидан ички назоратни амалга ошириш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги “Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-331-сон қарорига мувофиқ пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг қонунга мувофиқ мажбурий назорат қилиниши керак бўлган операцияларни аниқлаш бўйича фаолиятини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (бундан кейин - Департамент) - пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар устидан қонунда белгиланган тартибда мажбурий назоратни амалга оширувчи махсус ваколат берилган давлат органи;


ички назорат - пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг мажбурий назорат қилиниши керак бўлган операцияларни аниқлаш бўйича фаолияти;


идентификация - пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида маълумотларни улар тақдим этган ҳужжатлар асосида аниқлаши;


мажбурий назорат қилиниши керак бўлган операциялар - қонунга мувофиқ мажбурий назорат қилиниши керак бўлган, мазкур Қоидаларга биноан белгиланган ме зонлар бўйича аниқланадиган, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;


пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар - банклар, кредит уюшмалари ва бошқа кредит ташкилотлари; инвестиция фондлари, депозитарийлар ва бошқа турдаги инвестиция институтлари; биржалар; суғурта қилувчилар; лизингга оид ёки бошқа молиявий хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар; почта алоқаси ташкилотлари; ломбардлар; лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказувчи ташкилотлар; нотариал идоралар (нотариуслар);


мижоз - пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш тўғрисида ёзма ёки оғзаки топшириқ (ариза, илтимоснома) билан мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахс;


манфаат кўрувчи - мижоз унинг манфаатларини кўзлаб, хусусан, ишончли бошқариш шартномасига асосан ҳаракат қилувчи шахс;


жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи органлар - жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, улардан огоҳлантириш, улар олдини олиш ва бартараф этишни амалга оширадиган давлат органлари.



...
Время: 0.0241
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск