Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.2006 й. 126-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 30 июндаги

126-сон қарорига

1-ИЛОВА


Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, мажбурий назорат қилиниши лозим бўлган операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан кўрсатиб ўтилган операциялар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда матнда "Департамент" деб юритилади) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Департамент жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан кўрсатиб ўтилган операциялар амалга оширилиши устидан мажбурий назоратни амалга оширади.


3. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар, агар уларнинг суммаси операция бажарилаётган кундаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлса ҳамда қуйидаги турларда амалга оширилаётган бўлса, мажбурий назорат қилиниши керак:

иккита ёки ундан ортиқ ҳисобварақлар очиш;

бир кунда ёки бир неча кун мобайнида одатдаги кўламга номувофиқ миқдорда операциялар бажариш;

пул маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига эгасининг номи яширин ҳолда очилган ҳисобвараққа ўтказиш ва пул маблағларининг Ўзбекистон Республикасига эгасининг номи яширин ҳолда очилган ҳисобварақдан келиб тушиши;

банк омонатларига пул маблағларини нақд ҳолда киритиш;

пул маблағларини нақд ҳолда ҳисобварақдан олиш, ҳисобварақдан ўчириш ёки ҳисобвараққа киритиш, агар бу юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг хусусияти тақозоси бўлмаса;

пул маблағларини жисмоний шахс тақдим қилувчига пул бериладиган ҳужжатлар бўйича олиши;

жисмоний шахс қимматли қоғозларни нақд пулга олиши;

жисмоний шахс юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) пул маблағларини нақд ҳолда киритиши;

учинчи шахслар фойдасига омонат (депозит) очиб, унга пул маблағларини нақд ҳолда жойлаштириш;

чет эл валютасини нақд пулга сотиб олиш ёки сотиш;

бир қимматдаги банкнотни бошқа қимматдаги банкнотга алмаштириш;

мол-мулкни сақлаш учун махсус хоналарни ёки уларда турган сейфларни ижарага олиш учун банк билан шартнома тузиш;

кредит (заём) бериш ёки олиш;

қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар, заргарлик буюмлари ёки бошқа қимматли нарсаларни ломбардга қўйиш;

суғурта шартномаси бўйича суғурта товони (суғурта пули) тўлаш ёки суғурта мукофоти олиш;

лотерея ёки таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўйналганда ютуқ олиш.

пул маблағларини имтиёзли солиқ режими берадиган ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда ахборотни ошкор этиш ва беришни назарда тутмайдиган давлатлар ва ҳудудларга (оффшор зоналарга) ўтказиш, шунингдек пул маблағларини кўрсатиб ўтилган давлатлар ва ҳудудлардан ўтказиш.

Чет эл валютаси билан юқорида кўрсатиб ўтилган операцияларни амалга оширишда операциянинг миллий валютадаги миқдори операция ўтказилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича белгиланади.


4. Мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланганидан камроқ суммадаги пул маблағлари ёки мол-мулк билан боғлиқ операция, шу операциянинг тарафларидан бири:

террорчилик ёки бошқа жиноий фаолиятда иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;

террорчилик ёки бошқа жиноий фаолиятни амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёки уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;

террорчилик ёки бошқа жиноий фаолиятни амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёки ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, мажбурий назорат қилиниши керак.


5. Мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатиб ўтилган операциялар тўғрисидаги ахборот (кейинги ўринларда матнда "операциялар тўғрисидаги ахборот" деб юритилади) Департаментга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи қуйидаги ташкилотлар (кейинги ўринларда матнда "ташкилотлар" деб юритилади) томонидан тақдим этилади:

банклар, кредит уюшмалари ва бошқа кредит ташкилотлари;

инвестиция фондлари, депозитарийлар ва бошқа турдаги қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари;

биржалар;

суғурталовчилар;

лизинг хизмати ёки бошқа молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар;

почта алоқаси ташкилотлари;

ломбардлар;

лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказувчи ташкилотлар;

нотариал идоралар (нотариуслар).


6. Ташкилотлар Департаментнинг операциялар тўғрисидаги ахборот юбориладиган (тақдим этиладиган) почта, электрон ва бошқа реквизитларини билишга мажбурдир, Департамент эса кўрсатиб ўтилган реквизитларни барча билиши учун қулай бўлишини таъминлаши шарт.


7. Департамент ва унинг ходимлари ўзларига маълум бўлиб қолган тижорат, банк сири ёки бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг сақланишини таъминлашлари шарт, юридик ва жисмоний шахсларни уларга нисбатан ўтказилаётган мажбурий назоратдан хабардор қилишга ҳақли эмас ва ушбу маълумотлар ошкор қилинганлиги ёки тақдим этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


8. Давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



II. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ЁКИ БОШҚА

МОЛ-МУЛК БИЛАН БОҒЛИҚ, МАЖБУРИЙ

НАЗОРАТ ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН

ОПЕРАЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТНИ

ДЕПАРТАМЕНТГА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


9. Ташкилотлар қуйидагиларга мажбурдир:

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш чоғида юридик ва жисмоний шахсни идентификациялаш;

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни, юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этганда, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан икки иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилиш. Операцияни тўхтатиб туриш тўғрисида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаса, кўрсатилган муддат ўтгач, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилот тўхтатиб турилган операцияни бажаришга киришаверади;

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар амалга оширилиши ҳақида шу операция бажарилиши лозим бўлган куннинг ўзида Департаментга ахборот (ҳужжатлар) тақдим этиш;

ўз ички назорат тизимини жорий этиш;

пул маблағлари ёки мажбурий назорат қилинадиган бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларнинг ҳужжатли ҳисобини юритиш;


10. Операциялар тўғрисидаги ахборот электрон ҳужжат шаклида, ахборотни киритиш, фақат қайта ишлаш ва узатиш бўйича дастурли воситаларнинг автоматлаштирилган комплекси ёрдамида, ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаларини ва ахборот узатишнинг электрон тизимини (кейинги ўринларда ДВАК деб юритилади) қўллаган ҳолда, шаклга солинган хабар тарзида тузилади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган электрон рақамли имзо билан тасдиқланади (ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).


11. Самарали ва нарх параметрлари бўйича рақобатбардошли ДВАКларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш бўйича қўлланмани ташкилотларга бериш Департамент томонидан таъминланади.

ДВАКдан фақат ушбу Низомда назарда тутилган ахборотни тайёрлаш ва Департаментга тақдим этиш учун фойдаланилади.


12. Операция тўғрисидаги электрон ҳужжат тарзидаги ахборотни узатиш Департаментнинг ташкилот жойлашган жойдаги бўлинмасида (банклардан ташқари) алмаштириладиган магнитли ва бошқа манбаларда (дискеталарда, компакт-дискларда ва бошқа хотирада сақлаб қоладиган қурилмаларда), ахборот етказиб берувчи томонидан, етказиб бериш вақтида ҳужжатнинг маҳфийлиги бузилишини истисно қилувчи чора-тадбирларга риоя қилган ҳолда ёки махсус почта алоқаси воситасида амалга оширилади.


13. Операция тўғрисидаги ахборотни электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда ахборот етказиб бериш вақтида ҳужжатнинг маҳфийлиги бузилишини истисно қилувчи чора-тадбирларга риоя қилган ҳолда қоғозда бевосита тақдим этилади ёки махсус почта алоқаси воситасида етказиб берилади.


14. Операция тўғрисидаги ахборот бевосита келтириб берилган ёки у белгиланган тартибда махсус почта алоқаси бўлинмасига топширилган сана ахборот тақдим этилган сана ҳисобланади.


15. Банклар томонидан бажариладиган операциялар тўғрисидаги ахборотни Департамент банкларнинг автоматлаштирилган тизимида очиладиган, рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилинган махсус электрон почта манзилидан олади.


16. Ташкилотнинг Департаментга операция тўғрисидаги ахборотни белгиланган шаклга мувофиқ бўлмаган ҳолда тақдим этишига йўл қўйилмайди.


17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси операция тўғрисидаги ахборотнинг тасдиқланган шаклига белгиланган тартибда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.


18. Департамент операция тўғрисидаги ахборотни жўнатувчини идентификация қилади ва ахборот мазмунининг айнанлигини (ўзгармаганлигини) назорат қилади.


19. Ташкилотлар томонидан операция тўғрисидаги ахборот бузилган тарзда ёки тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда, шунингдек унда электрон рақамли имзо (ташкилот муҳри, ваколатли шахслар имзолари) мавжуд бўлмаганда Департамент операция тўғрисидаги ахборот олинган куни, маҳфийликни таъминлаш чораларига риоя қилган ҳолда, аниқ камчиликларини кўрсатиб, уни қайтадан тақдим этиш тўғрисида сўровнома жўнатади.


20. Департаментнинг сўровномаси олинган тақдирда ташкилот сўровномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради ва унинг олинган вақтидан бошлаб бир иш куни мобайнида Департаментга тузатилган ахборотни ушбу Низомда белгиланган тартибда жўнатади.


21. Ташкилот томонидан Департаментга мажбурий назорат қилинмайдиган операция тўғрисидаги ахборот нотўғри тақдим этилган тақдирда ташкилот ушбу Низомда белгиланган тартибда Департаментга ташкилотнинг раҳбари имзолаган ва муҳри билан тасдиқланган хат билан, нотўғри тақдим этилган ахборотни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида мурожаат қилади. Хатда операция тўғрисидаги ахборотни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш сабаблари, шунингдек операция тўғрисида нотўғри тақдим этилган ахборотни сўзсиз идентификация қилиш имконини берадиган маълумотлар (ахборотнинг тартиб рақами ва санаси, уни алоқанинг электрон канали бўйича ёки қоғозда тақдим этиш усули, шунингдек операциянинг у амалга оширилган валютадаги суммаси ва уни амалга ошириш санаси) кўрсатилган бўлиши керак.



III. ДЕПАРТАМЕНТ ТОМОНИДАН ПУЛ

МАБЛАҒЛАРИ ЁКИ БОШҚА МОЛ-МУЛК

БИЛАН БОҒЛИҚ ОПЕРАЦИЯЛАР БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА АХБОРОТ ОЛИНИШИ ТАРТИБИ


22. Департамент қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши масаласи бўйича текшириш тадбирларини амалга оширишга ҳақлидир.


23. Департамент қуйидаги ҳолларда ташкилотга қўшимча ахборотни ва тегишли операция бўйича ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаларини тақдим этиш тўғрисида ёзма сўровнома жўнатишга ҳақлидир:

операция тўғрисида олинган ахборотнинг ишончлилигини текшириш зарурати бўлганда;

бундай операциянинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилаётган бўлиши мумкинлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлганда;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида.

Департаментнинг ахборот ва ҳужжатлар тақдим этиш тўғрисидаги ёзма сўровномалари Департаментнинг расмий бланкаларида расмийлаштирилади ҳамда Департамент раҳбари ёки унинг ўринбосарлари, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий органлари раҳбарлари (улар бўлмаганда уларнинг вазифасини бажараётган шахслар) томонидан имзоланади ва махсус почта алоқаси воситасида ташкилотларга жўнатилади.


24. Ташкилот Департаментга махсус топшириқ берилган почта алоқаси орқали тегишли ёзма сўровнома олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида сўралаётган ахборотни ва ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини тақдим этади.

Департамент сўралаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳажмини, хусусиятини ва мазмунини ҳисобга олган ҳолда уларни тақдим этишнинг бошқача муддатини белгилаши мумкин.



IV. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН

ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА

ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА

ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ АХБОРОТНИ

ТЎПЛАШ, САҚЛАШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


25. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида Департамент ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ахборот базасини юритади.


26. Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Департаментга ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар тўғрисида ўзларининг ихтиёрида мавжуд бўлган барча маълумотларни тақдим этадилар.

Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Департамент томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судидан тизимли асосда сўраб олинади.

Кўрсатиб ўтилган маълумотлар электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади ва Департаментга ана шундай ахборот олинган ёки аниқланган вақтдан бошлаб икки иш кунидан кечикмай махсус почта алоқаси орқали тақдим этилади.


27. Департамент ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар рўйхатини пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга ҳар ойнинг 15-кунидан кечикмай махсус почта алоқаси орқали тақдим этади.


28. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида Департамент ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар тўғрисида ахборот тақдим этади.


29. Ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган рўйхатни юритиш, сақлаш ва ундан фойдаланишда Департамент ҳамда пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан маҳфийликни таъминлаш шартларига қатъий риоя қилиниши керак.


30. Ушбу Низомда кўрсатилган ахборотни сақлаш муддатлари ва тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан махсус ваколатли органнинг, ташкилотларнинг, шунингдек ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган органларнинг мансабдор шахслари белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 238-модда.


































Время: 0.0171
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск