Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.07.2001 й. 291-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил  6 июлдаги

291-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси

ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга

қарши курашиш департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. Умумий қоидалар


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш  департаменти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, вазифалари ва функцияларини, тизими ва тузилмасини, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилаб беради.


2. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш  департаменти (кейинги ўринларда "Департамент" деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси  Прокуратураси ҳузуридаги мустақил ихтисослаштирилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ҳисобланади, солиққа оид  жиноятларга ва ҳуқуқ бузилишларига қарши курашиш соҳасида тезкор-таҳлилий, қидирув ишларини ташкил этиш ва ўтказиш, солиқ интизомини мустаҳкамлаш унинг асосий мақсади ҳисобланади.


3. Департамент ўз  фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, "Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисида"ги Низомга, шунингдек  мазкур Низомга амал қилади.



II. Департаментнинг асосий вазифалари


4. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


солиққа оид жиноятлар ва ҳуқуқни бузишларни аниқлаш, уларнинг  олдини олиш ва уларга барҳам бериш;


солиқ сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, солиқ солиш базасини кенгайтириш, солиқ тўловчилар тўлиқ қамраб олиниши ва ҳисобга олиниши, нақд пул маблағлари муомаласининг белгиланган тартиби бузилишига барҳам бериш;


солиқ тўлашдан  бўйин товлаш, қочишнинг  эҳтимол тутилган йўллари ва механизмларини, яширин иқтисодиёт, коррупция ҳоллари шаклланиши йўлларини аниқлашга қаратилган самарали тезкор-таҳлил, қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш;


норматив-ҳуқуқий базани, энг аввало солиққа оид ҳуқуқни бузишларнинг олдини олиш ва профилактикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;


одамларнинг ҳуқуқий онгини мустаҳкамлашга доир мунтазам иш олиб бориш, фуқароларда  иқтисодий фаолият ва солиқ сиёсатини  амалга ошириш соҳасида конституциявий нормалар ва амалдаги қонун ҳужжатлари бажарилиши зарурлигини тушунишни  шакллантириш;


аҳолида солиқ тўлашдан  бўйин товлаш, иқтисодий, солиқ соҳасида жиноятлар содир этганлик учун жазонинг муқаррарлигини тушунишни тарбиялаш.



III. Департаментнинг асосий функциялари


Департамент ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


5. Тезкор-қидирув фаолияти соҳасида:


а) қуйидагилар механизмини ўрганади ва аниқлайди:


ишлаб чиқариш, фойда (даромад) ҳажмларини яшириш, сотилган маҳсулот, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини пасайтириш;


хўжалик субъектлари томонидан ҳисобга  олинмаган (тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган) маҳсулотлар (товарлар) сотилиши;


"хуфёна иқтисодиёт" туғилиши, қарор топиши ва фаолият кўрсатиши, унинг  ривожланишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитлар;


тадбиркорлик фаолиятини амалга  оширувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат солиқ инспекцияларида ҳисобга туришдан бўйин товлаши;


б) қуйидагиларни амалга оширади:


нақд пул муомаласига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд пул маблағлари айланишининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилишини, шунингдек  акциз солиғи солинадиган товарларнинг ғайриқонуний  ишлаб чиқарилиши ва айланишини аниқлаш, олдини олиш ва барҳам беришга доир махсус тадбирларни;


солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлашдан, солиқ органларига ҳисоботлар, солиқ декларациялари ва ҳисоб-китоблар тақдим этишдан қасддан бўйин товловчи солиқ тўловчиларнинг турар жойини аниқлашга доир тезкор-қидирув тадбирларини.


6. Солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:


хўжалик юритувчи субъектлар  томонидан бюджетга солиқлар ва тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини текшириш йўли билан солиқ ҳақидаги  қонунларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;


хўжалик юритувчи субъектларни муқобил текширади: текширилаётган (тафтиш қилинаётган) ташкилотдаги  ҳужжатлар ва маълумотларни пул маблағлари, моддий бойликлар ва ҳужжатлар олинган ёки улар берилган ташкилотлардаги ёзувлар, ҳужжатлар  ва маълумотлар билан солиштириш;


қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари  мансабдор шахсларининг ўз мажбуриятларини нохалол бажариши ҳолларини аниқлаш  мақсадида давлат солиқ  хизмати органларини назорат тартибида текширишни  ташкил этади.


7. Суриштирув олиб бориш соҳасида:


жиноий ишлар қўзғайди, солиққа оид жиноятлар содир этилиши ҳоллари юзасидан суриштирувгача текширишларни ташкил этади ва олиб боради;


Департаментнинг ҳудудий бўлинмаларида солиққа оид жиноятлар бўйича суриштирув олиб борилишини назорат  қилади.


8. Ташкилий-назоратни таъминлаш соҳасида:


солиқ  ва иқтисодий соҳада ҳуқуқни бузишларни  аниқлаш, олдини олиш ва барҳам беришга қаратилган режали, режадан ташқари тадбирлар ва бошқа тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишига  доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади;


ўз ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини ижро ва хизмат интизомига, амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан улар томонидан  ўз функционал мажбуриятлари бажарилиши бўйича идоравий текширишлар ўтказади.


9. Кадрлар билан таъминлаш соҳасида:


кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, Департамент ва унинг жойлардаги бўлинмалари кадрлари заҳирасини шакллантиришга доир тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга  оширади;


Департамент  ва унинг ҳудудий бўлинмалари жамоасида соғлом маънавий-психологик муҳит яратишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади, Департамент ходимларининг касб тайёргарлиги ва ижтимоий муҳофазаси  ташкил этилишини таъминлайди.


10. Ахборот-таҳлилий ишлар, мувофиқлаштириш ва ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:


Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари қўлланилиши амалиётини умумлаштиради, қонунларни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Бош прокурорга киритади;


солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши ҳолларини йиғади, таҳлил қилади ва баҳолайди, тегишли органларга иқтисодий жиноятлар ва бошқа солиққа оид жиноятлар  содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида таклифлар киритади;


тезкор-хизмат фаолиятини ахборот-таҳлилий таъминлайди;


иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар натижалари ва уларга қарши курашиш муаммолари тўғрисида прокуратура раҳбариятига ахборот беради;


Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштиришга доир услубий  ишларни олиб боради;


ходимларни ўқитишни, шу жумладан ишда замонавий фан ютуқлари ва янги технологиялардан фойдаланишни ташкил этади ва амалга  оширади.



IV. Департаментнинг тузилмаси ва унинг ишини ташкил этиш


11. Департамент қуйидаги бўлинмалардан  иборатдир:


Солиққа оид жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш ва ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси;

Солиққа оид жиноятларни аниқлаш, бартараф қилиш ва олдини олиш бўлими;

Солиққа оид  жиноятларни суриштириш бўлими;

Ҳужжатли текширишлар бўлими;

Норматив-ҳуқуқий база бўлинмаси;

Шахсий таркиб бўйича инспекция;

Кадрлар бўлими;

Молия-хўжалик бўлинмаси;

Департаментнинг ҳудудий бўлинмалари (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳузуридаги солиққа оид жиноятларга  қарши курашиш бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) прокуратуралари ҳузуридаги солиққа оид жиноятларга  қарши курашиш туман (шаҳар) бўлимлари).


12. Департаментга лавозимига кўра Бош  прокурорнинг ўринбосарига тенглаштирилган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган Департамент бошлиғи бошчилик қилади.


Департамент бошлиғининг ўринбосари  лавозимга Департамент бошлиғи тақдимномасига биноан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Бош прокурор томонидан тайинланади.


Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари,  Департаментнинг туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқлари тегишли лавозимларга Департамент бошлиғининг тақдимномасига биноан Бош прокурор томонидан тайинланади.


13. Департамент мустақил юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, жорий ҳисоб рақамларига ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг герби тасвирланган ва Департаментнинг номи тўлиқ ёзилган муҳрга эгадир.



V. Департамент ва унинг ҳудудий

бўлинмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


14. Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўзларига юкланган вазифаларга ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:


солиқлар, йиғимлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб ва ҳисобот бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари  бўлинмаларининг телекоммуникация воситалари ва маълумотлар компьютер базалари, шунингдек солиқ тўловчиларнинг ҳужжатлари билан қонунда белгиланган тартибда танишиш;


солиқ органлари ва бошқа органлар ходимлари томонидан ҳуқуқни бузишлар яширилиши тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд  бўлган тақдирда қонунда белгиланган тартибда  такрорий текширишларни амалга ошириш;


солиққа оид жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирувгача текширишларни амалга ошириш;


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эллик фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Департамент бўлинмалари ваколатига кирувчи масалалар бўйича тушунтиришлар, маълумотномалар, маълумотлар олиш учун таклиф қилиш;


агар фуқаролар ва мансабдор шахслар солиқ соҳасида жиноят содир этганликда шубҳаланиш учун етарли асослар мавжуд бўлса  белгиланган тартибда уларнинг зарур ҳужжатларини  текшириш;


вазирликлар, идоралар, банклардан, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан, жисмоний шахслардан Департаментга юкланган вазифалар бажарилиши учун зарур бўлган ахборотни  талаб қилиш, бундай ахборот олишнинг қонун томонидан махсус тартиби белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Департамент томонидан олинган ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади ва у ошкор қилиниши мумкин эмас;


хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)нинг даромад (фойда) олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш, омбор, савдо биноларини ва бошқа бинолари ва жойларини уларнинг жойлашган жойидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар текшириш, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларни назорат тартибида ўлчаш, товар-моддий бойликларни хатлаш;


қурилиш, монтаж, тузатиш ишлари ва бошқа ишларни назорат тартибида ўлчаш учун  белгиланган  тартибда мутахассисларни жалб этиш;


текшириш, тадқиқ этиш ва экспертиза ўтказиш учун товарлар, буюмлар, хомашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар намуналарини, шунингдек ҳужжатларни олиб қўйиш.


Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига мувофиқ Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари:


юридик ва жисмоний шахслардан улар фаолиятига тегишли маълумотлар, маълумотномалар, ҳужжатларни ва уларнинг нусхаларини;


хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)нинг ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа рақамлари билан содир этилган операциялар тўҚрисидаги банк ва бошқа кредит-молия муассасалари маълумотларини;


божхона органлари ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигидан импорт-экспорт операцияларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни ва хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) тўғрисидаги бошқа ахборотни олиш ҳуқуқига эгадир.


15. Махфий.


16. Департамент ходимларига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлар ҳам берилади.


17. Департамент ходимлари давлат, хизмат, тижорат сирини, жисмоний шахсларнинг омонатлари тўғрисидаги маълумотлар сирини ва улар ўз хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган бошқа хборотни сир сақлашлари керак. Сир ошкор қилинган тақдирда ходим қонунда белгиланган тартибда жавоб беради.


18. Департамент берилган ваколатларга мувофиқ  ўз ҳудудий бўлинмалари фаолияти устидан улар фаолиятининг бутун доираси бўйича  тезкор  назоратни амалга оширади.


19. Бош прокурор ва унга бўйсунувчи прокурорлар Департамент бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан  тушадиган хабарлар ва аризалар ҳисобга олиниши, рўйхатдан ўтказилиши  ва кўриб чиқилишининг белгиланган тартибига риоя қилинишига, текширишлар, суриштирувлар ва улар билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оширилиши, солиқ ҳақидаги қонунлар бажарилиши текширилиши ҳамда прокурорнинг  ваколатига тегишли бўлган бошқа масалалар  материаллари бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг қонунийлигига риоя қилиш бўйича фаолияти устидан назорат қилинишини таъминлайдилар.



VI. Прокуратура органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш


20.  Солиққа оид жиноятларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича процессуал ҳаракатларнинг  жиноий иш қўзғашдан бошлаб уни судда кўриб чиқишга қадар  узвийлиги ва изчиллиги Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иқтисодий ва солиқ соҳасидаги жиноятлар бўйича жиноий ишларни  тергов қиладиган, судда улар бўйича давлат айбловини қўллаб-қувватлайдиган барча даражалардаги прокуратура органлари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлиги ва хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштириши натижасида таъминланади.


21. Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига  ва унинг жойлардаги органларига:


биринчи навбатда, иқтисодий ва солиқ жиноятлари ҳоллари бўйича жиноий  ишларни ўз вақтида тергов қилиш масалалари, уларнинг тезроқ судга берилиши юкланади, бунда жиноий иш қўзғатилган пайтдан бошлаб суд қарори қабул қилингунга қадар жиноий ишни кўриб чиқиш  муддатларини энг кўп даражада қисқартириш  назарда тутилади;


иқтисодий ва солиқ жиноятларига қарши кураш олиб бориш давомида қонунийликка ва жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик ва фуқаролик-процессуал кодекслар нормаларига риоя этишни умумий назорат қилиш юкланади.


22. Департамент Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан белгиланган  муддатларда  Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иши тўғрисидаги ҳамда солиқ соҳасида қонунийликнинг ҳолати ҳақида ҳисобот, ахборот  ва ҳисобга олиш-таҳлилий маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди.


23. Солиқ солиш ва бюджетга тўловлар соҳасида қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга ошириладиган Департамент тадбирларини жорий ва истиқболли  режалаштириш Ўзбекистон Республикаси  Бош прокурори билан келишган ҳолда амалга оширилади.


24. Бош прокурорнинг ўз ваколатлари доирасида қабул  қилган буйруқлари ва кўрсатмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳайъатининг Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарорлари Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг барча ходимлари томонидан сўзсиз бажарилиши керак.


25. Солиқ ва бюджет соҳаларида қонунийликни мустаҳкамлаш, даромадлар ва солиқ солиш объектлари  ҳисобга олишдан яширилганлиги, солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан бўйин товланганлиги учун  жазонинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш бўйича қўшма тадбирлар амалга оширилишида Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг прокуратура органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори  томонидан тасдиқланади.



VII. Давлат солиқ хизмати органлари

билан ўзаро ҳамкорлик қилиш


26. Департамент давлат солиқ хизмати органлари билан қуйидаги йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади:


солиққа оид ҳуқуқни бузишларни аниқлаш,  олдини олиш ва уларга барҳам бериш, профилактика бўйича  ойлик, чораклик ва йиллик тадбирларга мувофиқ тегишли тафтишлар ўтказилишини ташкил этиш;


прогноз кўрсаткичлар бажарилишида, солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган тўловларни ундиришда давлат солиқ инспекцияларига кўмаклашиш;


солиққа оид ҳуқуқни бузишларни аниқлаш, олдини олиш  ва уларга барҳам бериш бўйича қўшма рейдлар  ўтказиш;


тезкор аҳамиятли ахборотни айирбошлаш.


27. Ўзаро ҳамкорлик Департаментнинг вазифалари, функциялари ва мажбуриятлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланган тартибда бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга оширилади.



VIII. Бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари

билан ўзаро ҳамкорлик қилиш


28. Департамент бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишган ҳолда,  прокуратура томонидан амалга ошириладиган қонунийликни мустаҳкамлаш  ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг  фаолиятини  мувофиқлаштириш доирасида:


бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тегишли хизматлари билан  ўзаро ҳамкорлик қилади, солиққа оид жиноятларга  қарши курашишнинг узоқ  муддатли  ва жорий  дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;


солиққа оид жиноятлар бўйича қўзғатилган жиноий ишларни тергов қилишга  процессуал кўмаклашиш учун масалаларнинг бутун доираси юзасидан прокуратуранинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни таъминлайди;


прокуратура органлари билан  ўзаро ҳамкорликда Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қўзғатилган жиноий ишлар бўйича  улар қўзғатилган  ва тергов ҳаракатлари ўтказилган  пайтдан бошлаб ишлар кўриб чиқилишига ва суд инстанцияларида қарор қабул қилинишига қадар назоратни амалга оширади;


ички ишлар органлари билан биргаликда тезкор ахборотни айирбошлаш, солиқ тўлашдан бўйин товлаган ва солиққа оид жиноятлар содир этган шахсларни қидириш ва ушлаш  тадбирларини амалга оширади;


ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ушбу соҳада ҳуқуқни бузишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни ўзаро айирбошлайди.



IX. Департамент ходимларининг жавобгарлиги


29. Департамент ходимлари  ўз функционал вазифалари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.


30. Ходимларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва "Солиққа оид жиноятларга  қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисида"ги Низом билан тартибга солинади.



X. Департаментни ташкил этиш ва тугатиш тартиби


31. Департамент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади ва тугатилади.






















Время: 0.0309
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск