ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 09.12.1992 й. 747-XII-сон "Прокуратура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1992 й.

N 747-XII


"ПРОКУРАТУРА ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Прокуратура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ушбу Қонуннинг Прокуратура ва суд идораларининг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи меъёрлари прокуратура идоралари билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ўзаро муносабатларига дахл қилмайди.


3. Уқтириб ўтилсинки:

Олий Мажлиснинг Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган ваколатларини у тегишли тартибда сайлангунига қадар Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши амалга оширади;

Ушбу Қонун 6-моддасининг учинчи қисмида, 10-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида 24-моддасининг биринчи қисмида, 30-моддасида, 32-моддасининг иккинчи қисмида, 35, 36-моддаларида, 45-моддасида (тўртинчи хатбошисидан ташқари), 46, 47-моддаларида, 48-моддасининг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларида, 50-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида, 51-модданинг биринчи қисмида "прокурор" атамаси ишлатилганда: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, ўзининг ҳуқуқ-ваколатлари доирасида фаолият кўрсатувчи қуйи поғонадаги барча прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, прокурорнинг катта ёрдамчилари ва ёрдамчилари, бошқарма ва бўлимларнинг катта прокурорлари ҳамда прокурорлари тушунилади.


4. Қонунда белгиланган тартибда лавозимга тайинлангунига қадар Ўзбекистон Республикаси Прокурори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарлари деб ҳисоблансин.


5. Прокуратура идоралари прокурор-терговчи ходимлари қасамёдининг матни қуйидаги таҳрирда тасдиқлансин:

"Мен, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, прокуратура ходимлари сафига кирар эканман:

Ўзбекистон халқига содиқ бўлишга;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга;

қонун ким томонидан бузилишидан қатъи назар, қонуннинг ҳар қандай тарзда бузилишига қарши муросасиз курашишга, прокурор назоратининг самарадорлигини оширишга, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга;

фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини жиддий эътибор билан холис ва адолатли равишда кўриб чиқишга;

давлат ва хизмат сирини, қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ошкор этмасликка;

маҳаллийчилик ва маҳкамачилик таъсирини кескин енгишга;

касб маҳоратимни муттасил ошириб боришга, прокуратура ходими шаънини улуғлашга, виждонан пок бўлишга, прокуратуранинг энг яхши анъаналарини асраб-авайлашга ва янада бойитишга;

қонунийликни, хизмат интизомини ҳар қандай тарзда бузишим, нолойиқ хулқ-атворим прокуратура обрў-эътиборига путур етказиши, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар келтириши мумкинлигини унутмасликка қасамёд қиламан.

Ушбу қасамёдни бузган тақдиримда прокуратура ходими деган юксак номга ўзимни нолойиқ деб биламан.


Имзо

(фамилияси, исми, отасининг исми)


Сана

Манзили".



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш.ЙЎЛДОШЕВ







Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск