Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идоралари ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисида Низом (ЎзР Олий Кенгашининг 09.12.1992 й. 748-XII-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг

1992 йил 9 декабрдаги

748-XII-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идоралари

ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг

интизомий жавобгарлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Прокурор-тергов ходимларининг билимдонлиги, юксак ахлоқий фазилатлари ва онгли шахсий интизоми прокуратура зиммасига юкланган вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишининг муҳим шарти ҳисобланади.

Улар ҳалол ва қонунларнинг бузилишига муросасиз бўлишлари, ўз касб вазифаларини фуқаролик матонати билан адолатли ва виждонан бажаришлари лозим. Прокуратура ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишлари, ишда ташаббускор бўлишлари, ишнинг сифат ва самарадорлигини оширишлари, ўз фаолиятлари орқали қонуннинг устиворлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини қонунларга ҳурмат руҳида шакллантиришга кўмаклашишлари лозим.

Прокурор-тергов ходимлари томонидан содир этилган ҳар қандай қонунбузарлик ва хизмат интизомининг бузилиши прокуратура обрўсини туширади, давлат ва жамият манфаатларига зиён етказади.


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ прокурор-тергов ходимларининг, шуниндек прокуратура ўқув, илмий ва бошқа муассасаларининг ходимларини мукофотлаш ва уларни интизомий жавобгарликка тортиш тартибини белгилайди.



II. РАҒБАТЛАНТИРИШ


3. Прокурор-тергов ходимлари, шунингдек прокуратуранинг ўқув, илмий ва бошқа муассасаларининг ходимлари хизмат вазифаларини виждонан ва намунали бажарганликлари, ташаббускорлиги ва ишдаги изчиллиги учун рағбатлантириладилар.


4. Рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари мавжуд:


1) ташаккурнома

2) пул мукофоти

3) совға

4) қимматбаҳо совға

5) даражали унвонини кўтариш

6) "Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг фахрий ходими" кўкрак нишони билан мукофотлаш.

Прокуратура идораларининг ходимлари меҳнатдаги алоҳида хизматлари учун "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист" Фахрий унвонига ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тақдим этилишлари мумкин.


5. Рағбатлантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ташаккурнома эълон қилиш, пул мукофоти, совға бериш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, транспорт прокурорлари, ҳарбий прокурорлар ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан амалга оширилади;

қимматбаҳо совға билан мукофотлаш, даражали унвонини ошириш, "Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг фахрий ходими" кўкрак нишони билан тақдирлаш, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист" фахрий унвонига ҳамда бошқа давлат мукофотларига тавсия этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга оширилади.

Туман, шаҳар прокурорлари, шунингдек ҳарбий прокурорлар, транспорт прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ишда алоҳида ўрнак кўрсатган прокуратура идораларининг ходимларини рағбатлантириш ҳақидаги тақдимномани юқори турувчи прокурорга киритадилар.


6. Рағбатлантириш буйруқ орқали эълон қилинади ва ходимнинг меҳнат дафтарчасига ҳамда шахсий ишида қайд қилиб қўйилади. Рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ билан мукофотланган ходим, мазкур прокуратура ходимлари, лозим ҳолларда эса барча прокурор-тергов ходимлари таништирилади.



III. ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО


7. Прокурор-тергов ходимларига, шунингдек прокуратуранинг ўқув, илмий ва бошқа муассасаларининг ходимларига нисбатан интизомий жазо, ўз хизмат вазифасини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд прокуратура ходими деган номга доғ туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун қўлланилади.


8. Қуйидагилар интизомий жазолар ҳисобланади:


1) танбеҳ

2) ҳайфсан

3) қаттиқ ҳайфсан

4) даражали унвонини пасайтириш

5) "Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг фахрий ходими" кўкрак нишонидан маҳрум этиш

6) лавозимини пасайтириш

7) ишдан бўшатиш

8) ишдан бўшатиб, даражали унвонидан маҳрум этиш.


9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори республика Президенти берган даражали унвонлардан маҳрум этиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий идораси томонидан тайинланган шахсларни лавозимларидан бўшатишдан (шу жумладан, айни бир пайтда уларни даражали унвонларидан маҳрум этишдан) ташқари, барча интизомий жазо турларини қўллаш ҳуқуқига эга. Бу ҳолларда Бош прокурор тегишли тақдимнома билан Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий идорасига мурожаат қилишга ҳақлидир.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, транспорт, ҳарбий ва уларга тенглаштирилган бошқа прокурорлар ўзига бўйсунувчи ходимларга қуйидаги интизомий жазо турларини қўллаши мумкин: танбеҳ, ҳайфсан, қаттиқ ҳайфсан, шунингдек уларнинг номенклатурасига кирадиган шахсларни лавозимидан пасайтириш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга.

Туман, шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар уларга бўйсунадиган прокурор ва тергов ходимларига жазо бериш учун юқори турувчи прокурорга тақдимнома киритади.

Содир этилган айнан бир ножўя хатти-ҳаракат учун ходимга фақат битта интизомий жазо қўлланилиши мумкин.


10. Интизомий жазо қўллаш масаласини ҳал этаётган прокурор содир этилган ножўя хатти-ҳаракатни шахсан ўзи ўрганиб чиқиши ҳамда уни содир этган шахсдан ёзма тушунтириш олиши шарт. Зарур ҳолларда эса хизмат текшируви тайинланиши мумкин.

Интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат маълум бўлган кундан бошлаб бир ой муддатдан кечиктирилмай қўлланилади, лекин бунда ходим бетоб бўлган, меҳнат таътилидаги вақти, шунингдек хизмат текшируви учун кетган вақт ҳисобга кирмайди. Ножўя хатти-ҳаракат маълум бўлган кундан бошлаб бир йил ўтган бўлса, интизомий жазо қўлланилиши мумкин эмас.

Ходим прокуратура идораларида ишлашга зид бўлган номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этган, шунингдек ҳаракатлар жиноий ва фуқаролик процессуал қонунларнинг талабини бузиш билан боғлиқ бўлса, бу хатти-ҳаракатлар содир этилган муддатдан қатъи назар у интизомий жавобгарликка тортилади.

Жазо буйруқ билан берилиб, интизомий жазога тортилган ходимга эълон қилинади ва унинг шахсий ишига тикиб қўйилади. Интизомий жазо тўғрисидаги буйруқ ушбу прокуратура ходимларига ва зарур ҳолларда барча прокурор-тергов ходимларига ҳам эълон қилинади.


11. Юқори турувчи прокурор буйруғида ўз қарорини асослаган ҳолда жазони бекор қилиши, кучайтириши ёки енгиллаштириши мумкин. Интизомий жазо сифатида лавозимдан пасайтириш ёки ишдан бўшатиш жазоси қўлланилган бўлса, бу лавозимнинг пасайтирилишини ёки ишдан бўшатилишни ноқонуний деб топса юқори турувчи прокурор жазоланган ходимни аввалги лавозимига тиклаш ва ишдан бўшатилган кундан бошлаб мажбуран ишламаган вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш ёки паст лавозимда ишлаган вақт учун маошнинг фарқини кўпи билан бир йил учун тўлаш тўғрисида қарор чиқаради.


12. Ходим интизомий жавобгарликка тортилгандан кейин бир йил ичида қайтадан жавобгарликка тортилмаса, у интизомий жавобгарликка тортилмаган деб ҳисобланади. Бир йиллик вақтнинг ўтиши тегишли жазо чоралари қўлланган ходимларнинг "Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг фахрий ходими" кўкрак нишони қайтарилишига, аввалги лавозимига тикланишига ва даража унвонларининг қайтарилишига олиб келмайди. Илгариги даражали унвонларига ва лавозимларига тиклаш фақат аттестациядан ўтказиш тартибида амалга оширилади.

Ходим ўз хизмат вазифасини виждонан бажараётганини намоён қилса, унга берилган интизомий жазони жазо берган прокурор ёки юқори турувчи прокурор муддатидан илгари олиб ташлаши мумкин.


13. Ходимнинг интизомий жазога тортилиши унинг навбатдаги даражали унвонга ва юқори лавозимга кўтаришига йўл қўймайдиган ҳолат бўлиб ҳисобланади.

Интизомий жазонинг борлиги бериладиган мукофотнинг миқдорига, меҳнат таътилини белгилаш ва бошқа имтиёзларни беришда таъсир кўрсатади.


14. Прокурор интизомий жазо беришда ўз ваколат доирасидан чиқса ёки уни етарли даражада қўлламаса, юқори турувчи прокурор олдида жавоб беради.


15. Ходимга берилган интизомий жазо устидан шикоят берилиши мумкин. Ариза юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига интизомий жазо бериш тўғрисидаги буйруқ ходимга эълон қилингандан кейин икки ҳафта ичида берилиши мумкин.

Юқори турувчи прокурор ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори аризани тушган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқиб қарор қабул қилади, агарда қўшимча текшириш керак бўлса, бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқади.

Шикоят берилиши интизомий жазонинг ижросини тўхтатиб қўймайди.


16. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўзига бўйсунадиган прокурорлар томонидан берилаётган рағбатлантириш ва жазо чораларининг асослилиги ва қонунийлигини назорат қилиб боради ва асоссиз ҳамда ноқонуний буйруқларнинг бекор қилиш тадбирини кўради.











Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск