Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2014 й. ПФ-4636-сон "Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.07.2014 й.

N ПФ-4636


ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда Ўзбекистонда қонун устуворлигини, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунийликни таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ишончли механизмига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Давлат органлари фаолиятида суиистеъмолликлар ва бошқа қонун бузилишларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган қонунчиликка риоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ҳамда ҳуқуқни қўллашнинг бир хилдаги амалиётини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Адлия вазирлиги таркибида ташкил этилган Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тизимли ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш ва айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш, шунингдек қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш йўли билан ҳуқуқни қўллашнинг бир хилдаги амалиётини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, бу соҳада амалга оширилган ишларнинг таҳлили келгусида қонунийликни таъминлаш, жазо муқаррарлиги принципининг сўзсиз бажарилиши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ноқонуний ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўймаслик тизимини янада такомиллаштириш лозимлигидан далолат беради.

Юқорида кўрсатилган вазифаларнинг амалга оширилиши қонунчилик ижроси устидан назорат самарадорлигини янада ошириш, давлат органлари мансабдор шахсларининг идоравий меъёрий ҳужжат ижодкорлиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сўзсиз ижро этиш борасидаги масъулиятини кучайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришни тақозо этмоқда.

Қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, давлат органлари ҳуқуқий ҳужжатларининг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги устидан назорат самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси таркибида Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси (бундан буён матнда - Бош бошқарма), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар таркибида - Бош бошқарманинг ҳудудий бўлимлари тузилсин, бунда қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги таркибидаги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тугатилиши, бўшаётган 88 та штат бирликларини прокуратура органлари таркибида янгидан ташкил этилган Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларини тўлдириш учун ўтказилиши;

Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари таркибига тегишлича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларининг ўтказилиши назарда тутилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг битта ўринбосари лавозими тугатилсин ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси бошлиғи лавозими киритилсин.


3. Бош бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларининг ижроси ҳамда улар томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш;

фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш;

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни амалга ошириш;

фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш;

қонунбузилишлар, шунингдек ҳуқуқий нормаларни қўллашда субъектив тарзда, танлов асосида, ўзбошимчалик билан талқин қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий таъсир чораларини амалга ошириш;

қонунбузилишларни содир этишга имконият берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш, шу жумладан, қонунчилик ва ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш орқали таъсирчан чораларни амалга ошириш.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

бир ой муддатда мазкур Фармонда кўрсатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳақидаги низомларни тасдиқласин;

икки ой муддатда янгидан ташкил этилган тармоқлар, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида тугатилган Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси ходимлари таркибидан, уларнинг аттестацияси натижаларига кўра, юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;

Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларининг жойлаштирилиши, моддий-техник базаси яратилиши, самарали фаолиятни ташкиллаштириш учун зарур бўлган компьютер техникаси, алоқа воситалари билан жиҳозланишини таъминласин;

юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажариш бўйича Бош бошқарманинг бошқа давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкиллаштирсин;

ички ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур Фармон талабларига мувофиқлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига бириктирилган транспорт воситалари, компьютер техникаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ўтказилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармон талабидан келиб чиқадиган ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

ички ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур Фармон талабларига мувофиқлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда мазкур Фармон талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигининг харажатлар сметалари ва штатлар жадвалларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритсинлар.


8. Ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 11 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3406-сонли Фармони 3-бандининг иккинчи хатбоши, 1 - 4 иловалари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 17 июндаги "Давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш соҳасида адлия органларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1555-сонли қарори.


9. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. Коканбаев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 11 август, 32-сон, 395-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 7-сон, 187-модда























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск