Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Давлат нотариал идораларининг нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Қўлланма

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Давлат нотариал идораларининг нотариуслари

ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи

нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисида

ҚЎЛЛАНМА


I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-боб. Асосий қоидалар


1. Ўзбекистоя Республикаси "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ давлат нотариал идоралари нотариуслари қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширадилар:

1) Битимларни тасдиқлайдилар;

2) Васиятномаларни тасдиқлайди;

3) Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар беради;

4) Мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди ва тақиқни бекор қилади:

5) Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради;

6) Мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;

7) Ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди;

8) Ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;

9) Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;

10) Кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома беради;

11) Фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;

12) Фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;

13) Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;

14) Ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;

15) Жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади;

16) Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;

17) Ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олади;

18) Пул тўлаш учун чекларни тақдим этади ва чеклар бўйича пул тўланмаганлигини тасдиқлайди;

19) Ижро хатларини ёзади;

20) Векселларнинг протестларини амалга оширади;

21) Денгиз протестларини амалга оширади;

22) Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ҳамда реестрлардан кўчирмаларни беради.

Нотариал идораларининг нотариуслари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам бажарадилар.


2. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасида назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга оширади. Мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилиш, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш ва мерос мол-мулкни қўриқлаш чора-тадбирларини кўриш бундан мустасно ("Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 24-моддаси).


3. Нотариал ҳаракатларни давлат нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар амалга оширадилар.


4. Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддасига асосан: нотариус ўз фаолиятини олиб боришда мустақилдир ва у бу фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "'Нотариат тўғрисида"ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар ҳамда ушбу Қўлланмага амал қилади.


5. Нотариуснинг нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахсларнинг, шунингдек амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни, шу жумладан, меҳнат шартномасини бекор қилганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) бу ҳаракатлар кимнинг номидан ёки кимнинг топшириғи билан амалга оширилган бўлса, ўша шахсларнинг ўзигагина берилиши мумкин.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) суд, прокуратура, тергов органларининг талабига биноан улар юритаётган ишлар муносабати билан берилади. Фуқароларга мулк ҳуқуқий асосида ўтаётган мол-мулкларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда берилади.

Нотариус, васиятномани тасдиқловчи бошқа мансабдор шахс, шунингдек васият қилувчннинг ўрнига васиятномани имзолаган фуқаро мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмунига, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларнн ошкор қилишга ҳақли эмас (ЎзР ФК 1128-моддаси).

Амалга оширилаётган (оширилган) нотариал ҳаракатларнинг маҳфийлигини бузишда айбдор бўлган нотариуслар, шунингдек нотариал ҳаракатларнинг амалга оширилганлиги хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан маълум бўлиб қолган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


6. Ўзбекистон Республикасининг '"Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 18-моддасига мувофиқ нотариуслар:

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб беришга:

томонлар тақдим этган битимлар лойиҳаларининг мазмун моҳияти ва аҳамиятини тушунтириши, ушбу битимлар мазмуни томонларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текширишга;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланилмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантиришга;

қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишга;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш вақтида фуқаролар ёки мансабдор шахслар томонидан қонунчилик бузилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ёки прокурорга бу ҳақда хабар қилишга;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда мерос ёки ҳадя тартибида ўтаётган мол-мулкдан ундириладиган солиқни ҳисоблаб чиқиш учун фуқароларнинг мулкига айланаётган мол-мулкнинг қиймати тўғрисида солиқ органига уларнинг сўровига мувофиқ маълумотнома беришга мажбурдирлар.

Нотариуслар зарур ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисида мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг илтимосига мувофиқ битимлар ва аризаларнинг лойиҳаларини тузишлари, ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларни тайёрлашлари, шунингдек нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар беришлари керак. Бу ишни бажариш нотариал идораси штатида бўлган нотариуснинг маслаҳатчиси ёрдамчиси ва стажёрига ҳам топширилиши мумкин.


7. "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддасига биноан нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Фуқароларнинг талабига асосан расмийлаштирилган ҳужжат нотариус ёки нотариал ҳаракатни амалга ошираётан шахс томонидан рус тилида ёхуд имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.

Агар мурожаат қилган шахснинг тушунмаган тилида нотариал ҳаракат бажарилса, унда матни нотариус ёки таржимон томонидан таржима қилиниши лозим ва бу ҳақда ҳужжатга матни таржима қилинганлиги ва мазмуни тушунтирилганлиги ҳақида белги қўйилиб имзоланиши керак.

Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахс ҳужжат тузилган тилни билмаган тақдирда, у бу ҳужжатга ўзи биладиган тилда имзо чекиши мумкин.


8. Ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақлидир. "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 37, 44, 51, 52, 59, 62, 63, 74, 82 ва 93-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


9. Нотариал ҳаракатлар нотариал идора биносида амалга оширилади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага келолмайдиган айрим ҳолларда унинг илтимосига биноан нотариал ҳаракатлар нотариал идорадан ташқарида амалга оширилиши мумкин.

Нотариал ҳаракатлар нотариал идора биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг гувоҳлантирувчи ёзувида ва нотариал ҳаракатларни қайд этиш реестрида нотариал ҳаракат амалга оширилган жой ёзилади ва манзилгоҳи кўрсатилади.


10. "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ нотариал ҳаракатлар давлат божи (тариф бўйича ҳақ) тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилганида амалга оширилади.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш ёки ҳужжатларни экспертизага юбориш зарурати бўлганда кечиктирилиши мумкин.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, башарти қонунга биноан манфаатдор шахслардан ушбу ҳаракатларни амалга оширишга эътироз бор-йўқлигини сўраш зарур бўлганда, кечиктирилиши мумкин. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг талабига кўра унга нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш ҳақидаги қарор берилади.

Манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устидан даъволашиш учун судга мурожаат қилиш истагидаги бошқа манфаатдор шахснинг аризасига кўра нотариал ҳаракатни амалга ошириш кўпи билан ўн кун муддатга кечиктирилиши мумкин. Агар бу муддат ичида ариза тушганлиги ҳақида суддан маълумот олинмаса нотариал ҳаракат амалга оширилиши лозим.

Қонун ҳужжатларида нотариал ҳаракатларни амалга оширишни кечиктириш ва тўхтатишнинг бошқа асослари ҳам белгиланиши мумкин (суд, прокуратура, тергов органлари ва бошқаларнинг қарорларига биноан).


11. Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш вақтида нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг, уларнинг вакилларининг, юридик шахсларнинг вакилларининг шахсини аниқлайдилар. Фуқароларнинг шахси уларнинг шахсига нисбатан ҳар қандай шубҳаларни истисно этадиган паспортига, ҳарбий хизматчиларнинг эса уларнинг ҳарбий билети ёки шахсий гувоҳномасига асосан аниқланади. 16 ёшга тўлмаган вояга етмаган фуқароларнинг шахси туғилиш гувоҳномаси бўйича аниқланади.

Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаганларнинг шахси истиқомат қилиш тури ёки ички ишлар органларида ёки шунга вакил қилинган бошқа органларда қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилган уларнинг миллий паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасига асосан аниқланади.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги қатнашчилари бўлган давлат фуқароларининг шахси уларнинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатига (офицерлик гувоҳномаси) асосан аниқланади.


12. Битимлар тасдиқланаётганида уларда иштирок этаётган фуқароларнинг муомала лаёқати ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Битимда иштирок этаётган вакилнинг муомала лаёқати аниқланиб ваколати текширилади.


13. Нотариал гувоҳлантириладиган барча ҳужжатлар нотариус иштирокида имзоланади. Фуқаро жисмоний ожизлиги, касаллиги ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатларни ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига мувофиқ, ўзи ва нотариус иштирокида битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни, ЎзФКнинг 1124-моддаси ва "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 34-моддаси талаблари асосида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг ҳужжатни шахсан имзолай олмаслигининг сабаблари кўрсатилиши лозим.

Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз ёки кўзи ожиз бўлса, нотариус унга ҳужжат матнини ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжатга ёзиб қўяди.

Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган қулоғи кар, оғир, соқов ёки кар-соқов фуқаро саводсиз бўлса, нотариал ҳаракатни амалга ошириш чоғида у билан муомала қилоладиган ва ўз имзоси билан битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмуни унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзосини қўйиб гувоҳлантирадиган саводли шахс бўлиши шарт.

Башарти нотариал идоранинг йиғмажилдларида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг ваколатлари текширилганлиги ҳақида маълумотлар, имзоларининг шахсан мурожаат қилинган вақтда олинган намунаси бўлса ва уларнинг имзолари ҳақиқийлигига шубҳа туғилмайдиган бўлса, нотариус бу мансабдор шахсларнинг ўзлари келишини талаб қилмаслиги мумкин.


14. Ўзбекистон Республикасининг "'Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ нотариуслар жисмоний ва юридик шахслардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар нотариус кўрсатган муддатда тақдим этилиши керак. Бу муддат бир ойдан кўп бўлмаслиги лозим.


15. Нотариуслар ўз номига ва ўз номидан хотини (эри) номига ҳамда унинг номидан, хотинининг (эрининг) ва ўзининг қариндош-уруғлари (ота-онаси, болалари, набиралари, туғишган ака-ука ва опа-сингиллари), улар билан васийлик ва ҳомийлик туфайли боғланган шахслар номига ҳамда уларнинг номидан, шунингдек мазкур давлат нотариал идорасининг ходимлари ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг қўлида ишловчи шахcлар номига ва уларнинг номидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.

Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатлар бошқа нотариал идорасида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ нотариал ҳаракатлар муайян нотариал идорасида бажарилиши керак бўлган ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга ошириш жойи Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Адлия бошқармалари томонидан белгиланади.

Мазкур банддаги кўрсатмаларни бузган ҳолда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар амалдаги қонунга биноан ҳақиқий деб ҳисобланмайди.


16. Нотариуслар белгиланган тартибда изоҳ берилмаган тузатишлар, қўшимчалар киритилган, сўзлари ўчирилган ва кўзда тутилмаган бошқа ўзгартириш бўлган ҳужжатларни, шунингдек қаламда ёзилган ҳужжатларни нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун қабул қилмайдилар.

Бир неча саҳифаларда баён этилиб, саҳифалари рақамланмаган ва ип ўтказилиб тикилмаган ҳужжатлар, ҳужжатни берган давлат муассасаси, корхонаси, ташкилоти, жамоа хўжалиги ҳамда бошқа ширкат ва жамоат ташкилоти мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаган ҳужжатлар ҳам қабул қилинмайди.

Нотариал тасдиқланадиган битимларнинг матни аниқ ва равшан ёзилиши керак, ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар жуда бўлмаганда бир марта сўз билан, юридик шахсларнинг номлари уларнинг органлари манзилгоҳи кўрсатилган ҳолда қисқартиришсиз ёзилиши, зарур ҳолларда эса банк бўлимидаги жорий (ҳисоб) рақами кўрсатилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, уларнинг яшаш жойи кўрсатилган ҳолда тўла ёзилиши керак. Чет эл фуқаролари номидан ёки унинг номига битимларни тасдиқлашда уларнинг фуқаролиги ҳам кўрсатиб ўтилади.

Ҳужжатдаги охиригача тўлдирилмаган сатрлар ва бошқа бўш жойларга чизиқ тортиб қўйилади. Чет элда амал қиладиган ҳужжатлар бундан мустаснодир, чунки уларда чизиқ тортишларга йўл қўйилмайди. Қўшимча ва тузатишлар тегишли шахслар (битимларнинг қатнашчилари ва битимни, аризани ва шу сингариларни имзолаган бошқа шахс)ларнинг имзоси олдидан изоҳланиши ва тасдиқлов ёзув охирида такрорланиши лозим. Бунда тузатишлар шундай қилиниши керакки, хато ёзилган, ундан кейин ўчирилган барча сўзларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлсин.

Ҳужжат матнига киритилиб, томонлар имзоламайдиган ҳужжатлардаги тузатишлар фақат нотариус томонидан имзо қўйишдан аввал изоҳланади ва бу унинг имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланади.

Нотариал тасдиқланадиган ҳужжат нотўғри ёки саводсиз ёзилган бўлса, нотариус мурожаат қилган шахсга уни тузатишни ёки янгисини ёзишни таклиф қилади.

Мурожаат қилувчининг илтимосига кўра ҳужжат нотариус ёки нотариал идоранинг маслаҳатчиси, ёрдамчиси, стажёри томонидан тузилиши мумкин.

Нотариал тасдиқланаётган ҳужжатлар бир неча алоҳида саҳифаларда баён этилган тақдирда, улар ип ўтказиб тиқилади, саҳифалари эса рақамланади. Ип ўтказиб тикилган саҳифаларнинг сони нотариал идорасининг гербли муҳри қўйилган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланади.


17. Битимларни, ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини, ҳужжатнинг бир тилдан иккинчи тилга таржимаси тўғрилигини, ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлашда тегишли ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар (намуналар) бўйича тасдиқланадиган ёзувлар амалга оширилади ва нотариус томонидан имзоланиб, нотариал идорасининг гербли муҳри босилади.

Тасдиқлов ёзувнинг матни техник воситаларда ёки қўлда, ўчирмасдан аниқ ёзилиши шарт, очиқ жойларга чизиқ тортиб қўйилиши, ёзувлар ва бошқа тузатишлар ушбу қўлланманинг 16-бандидаги қоидалар асосида изоҳланиши керак.


18. Тасдиқлов ёзувларни амалга ошириш учун тегишли ёзув матни бўлган штамплар ишлатилиши мумкин.

Тасдиқловчи ёзув тегишли ҳужжатга сиғмаган тақдирда ёзув давом эттирилиши ёки ҳужжатга бириктириб қўйилган алоҳида қоғозда тўла баён этилиши мумкин. Бунда ҳужжат матни баён этилган саҳифалар ва гувоҳлантирадиган ёзув саҳифалари ип ўтказиб тиқилади ва рақамланади, саҳифаларнинг сони нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, гербли муҳри босилади, шунингдек тасдиқловчи ёзувни ёки унинг давомини баён этиш учун қоғозга бошқа варақ елимланиб, гербли муҳр босилади, бунда ёзувнинг бир қисми ҳужжатнинг елимлаб ёпиштирилган саҳифасида бўлиши зарур.

Ҳужжат нусхалари тўғрилигини шаҳодатлаштириш ҳақидаги тасдиқловчи ёзувларга, шунингдек ҳужжатнинг нусхасига қоғоз варақларини бириктириш ва елимлашга йўл қўйилмайди.


19. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида, фуқаронинг тириклиги, муайян жойда эканлиги ҳолати, фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлиги ҳамда ҳужжатларни сақлашга қабул қилиб олинганлиги ҳақида тегишли гувоҳномалар берилади.


20. Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган барча нотариал ҳаракатлар нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш расмий рўйхат китобида (реестри) қайд этилади.

Ҳар бир нотариал ҳаракатга алоҳида тартиб рақами берилади, реестрда қайд этилган нотариал ҳаракат рақами нотариус томонидан бериладиган ҳужжатларда ва тасдиқловчи ёзувларда кўрсатилади.

Ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилиги шаҳодатлантирилганида ҳужжатнинг ҳар бир нусхасига алоҳида реестр рақами берилади. Тасдиқловчи ёзувда рақамлар шу тартибда кўрсатилади.

Нотариал ҳаракатлар рўйхатга олинадиган реестрдаги рақамлаш ҳар бир календар йил бошида биринчи номердан (сон) бошланади.

Реестрлар ип ўтказиб тикилиши, уларнинг саҳифалари рақамланиши керак. Саҳифаларнинг сони Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Адлия бошқармаларининг бошлиғи томонидан ёки ваколатли ходими имзоси билан тасдиқланиши лозим. Ходимнинг имзоси тегишли Адлия бошқармасининг муҳри билан тасдиқланади.

Нотариус томонидан тасдиқланиб ёки шаҳодатлантирилиб бериладиган ҳужжат тегишли давлат божи (тариф бўйича ҳақ) тўланиб нотариус томонидан имзолангандан кейингина нотариус ёки нотариал идоранинг бошқа ходими томонидан реестрга қайд этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Адлия бошқармаларининг рухсати билан нотариал идораларда бир нечта реестр тутилиши мумкин. Бундай ҳолда ҳар бир реестрга мустақил индекс берилади. Ҳужжатлардаги рақамлар қуйидагича қўйилади: N 1-1, N 1-2, N 2-1 ва ҳоказо. Бунда биринчи рақам индекснинг рақамини, иккинчиси эса ёзувнинг тартиб рақамини билдиради. Ҳар бир реестрнинг индекс рақами йил давомида ўзгартирилмай сақланади.

Нотариат ҳаракатларнинг муайян турлари ёзуви учун мустақил реестрлар юритилган тақдирда ҳар бир реестрнинг индексига тегишли нотариал ҳаракат номига мувофиқ ҳарф қўшилади. Масалан: N 1-Н, N 2-Н, N 3-И, N 4-М. Бу биринчи ва иккинчи реестрлар ҳужжатларнинг нусхалари тўғрилигини шаҳодатлантирувчи ёзувларни, учинчиси - ижро ёзувларини, тўртинчиси эса меросхўрлик ҳуқуқи тўғрисидаги берилган гувоҳномаларни қайд этиш учун тутилганлигини билдиради.

Бундай рееетрларга ёзилган ҳужжатларнинг рақамлари қуйидаги тарзда белгиланада: N 1-Н-1, N 1-Н-2 ва ҳоказо; N 2-Н-1, N 2-Н-2 ва ҳоказо; N 3-И-2 ва ҳоказо; N 4-М-1, N 4-М-2, N 4-М-3 ва ҳоказо.


21. "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма аризасига биноан нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестрлардан кўчирмалар берилади.


22. Нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган ҳужжат йўқолган тақдирда фуқаронинг аризасига асосан ёки дахлдор нотариал ҳаракатлар бажарилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма аризаси бўйича йўқолган ҳужжатнинг нусхаси (кўчирмаси, дубликати), шунингдек Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 26, 28-моддаларида санаб ўтилган мансабдор шахслар томонидан давлат нотариал идорасига сақлаш учун юборилган васиятномалардан дубликатлар берилади.

Ҳужжат дубликатида тасдиқланган ва берилган ҳужжатнинг тўла матни бўлиши шарт. Ҳужжат дубликатига белгиланган шаклдаги тасдиқлов ёзув ёзилади.

Васиятнома дубликати васият қилувчига, у вафот этгандан кейин эса васиятда кўрсатилган меросхўрларга васият қилувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилгандан кейин берилади.

Васиятномада кўрсатилган меросхўрларга вафот этган тақдирда васиятнинг дубликати васият қилувчинннг вафот этганлиги ва ўзларидан олдинги меросхўр ўлганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, зарур ҳолларда меросхўрларнинг меросни топширувчи билан қариндош-уруғчилик муносабатларини (агар бу ҳужжатлар илгари тақдим этилмаган бўлса) тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган меросхўрларга берилади.

Вафот этган фуқаронинг мсросхўрларига, кўрсатиб ўтилган ана шу ҳужжатларни тақдим этганларидан кейин, мерос мулкинииг мерос берувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси ҳам берилиши мумкин.


23. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга асос бўлган ҳужжатлар битимнинг нотариал идорада қолдириладиган нусхасига, меросхўрлик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ва шу сингариларга қўшиб қўйилади.

Ҳужжатларнинг аслини (масалан: туғилганлик ҳақидаги, никоҳ тўғрисидаги, вафот этганлик ҳақидаги гувоҳномалар) уларни тақдим этган шахсларга қайтариб берилиши лозим бўлганда нотариал идорада ана шу ҳужжатларнинг нусхалари қолади, бу нусхалар манфаатдор шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан тақдим этилади. Ушбу ҳужжатларнинг нусхалари манфаатдор шахсларнинг илтимосига биноан нотариал идора ходими томонидан тайёрланиши ва лозим ҳолларда бу нусхалар нотариат тартибда шаҳодатлантирилиши мумкин. Бундай ҳолларда нусхани шаҳодатлантирилганлиги учун давлат божи ундирилади.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларининг шахсини гувоҳлантирадиган ҳужжатлар, реестрга ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган куни ва шу ҳужжатни берган муассасанинг номи ёзиб қўйилгач қайтариб берилади. Шунингдек қуйидаги ҳужжатлар ва уларнинг нусхалари нотариал идорада қондирилмайди:

фуқроларга шахсий мулк ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун ер майдонларидан муддатсиз фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлаш чоғида ердан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги давлат ҳужжати;

фуқаронинг уй-жой (уйнинг бир қисми)га ёки якка тартибдаги қурувчилар уй-жой қурилиш жамоасининг кўп хонадонли уйидаги хонадонга бўлган шахсий мулки ҳуқуқини белгилайдиган - мулкдор ўзига қарашли уйни (уйнинг бир қисмини), хонадонни тўла топширмаган тақдирда, шунингдек мулкчилар уй (уйнинг бир қисмига, хонадонга умумий ҳужжатга эга бўлган улардан бири ўзига тегишли ҳиссани ёки ҳиссадан ҳиссани) топширган тақдирда, битимларни тасдиқлашда қуриб битказилмаган уйни топшириш тўғрисидаги шартномани, уй-жой ҳиссасини белгилаш ёки ўзгартириш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлаш вақтидаги ҳужжатлар;

фуқароларга шахсий мулк ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун ер майдонидан муддатсиз фойдаланишга бериш тўғрисидаги шартномалар. Мулкдорнинг уй (унинг бир қисми)ни, хонадонни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси, шунингдек мсросга эгалик ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар. Бундай ҳолларда якка тартибда уй-жой қуриш тўғрисидаги шартнома (ер участкасига иморатни жойлаштириш плани ва уйни қуриш лойиҳаси билан бирга) ўзгага ўтказиш (меросга эгалик ҳуқуқини берувчи гувоҳномани бериш) тўғрисидаги белги билан уй-жойни (унинг бир қисмини), квартирани олувчига (меросхўрга) берилади.

Кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги битимларнинг матнида, мулк ва мерос гувоҳномаларининг ва нотариал тасдиқланган бошқа ҳужжатларнинг матнларида кўрсатилади.

Мазкур ҳужжатларда ер майдони ёки уй-жой (уйнинг бир қисми) миқдори тўғрисидаги техник инвентаризация кадастр бюроси маълумотлари билан ана шу ҳужжатлардаги маълумотлар фарқ қилган тақдирда уй-жой (уйнинг бир қисмига) ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари нотариал идорада қолдирилади.


24. Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида фуқаролар ёки айрим мансабдор шахслар қонунни бузганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чоралар кўриш учун бу ҳақда тегишли муассаса, корхона, ташкилот ёки прокурорга хабар қиладилар.

Тақдим этилган ҳужжатнинг айнанлиги шубҳа туғдирса, нотариус бу ҳужжатни олиб қолишга ва уни экспертизага юборишга ҳақлидир.

Нотариус ҳужжатни экспертизага юбориш тўғрисида қарор чиқаради.

Қарор чиқарилган кун, қарор чиқарган нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми нотариал идоранинг номи:

ҳужжатнинг номи, у кимнинг номига берилганлиги;

ҳужжат ким томонидан берилганлиги;

нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи);

ҳужжатни экспертизага юбориш заруратини келтириб чиқарган ҳолатлар;

ҳужжат экспертиза қилиш учун қаерга (қайси эксперт муассасасига) юборилаётганлиги;

экспертиза ҳал этиши учун қўйилган саволлар кўрсатилади.


25. Нотариус қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад қилади, агар:

бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлса;

бу ҳаракат бошқа нотариус томонидан амалга оширилиши керак бўлса;

муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган бўлса;

юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;

битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаса;

нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради.

Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.

Рад этиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

қарор чиқарилган кун, қарор чиқарган нотариуснинг исм ва фамилияси, нотариал идоранинг номи;

нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг исми, шарифи, турар жойи (ёки юридик шахснинг номи ва манзили);

мурожаат қилувчи қандай нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраганлиги;

нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатлар (қонунга асосланган ҳолда);

шикоят қилиш тартиби ва муддати.


26. Давлат нотариал идорасидаги нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик ҳамда ҳужжатлардан нусха (дубликат) берганлик учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича давлат божи ундиради.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида нотариал шаклда бўлиши мажбурий қилиб қўйилган ҳаракатларни бажарганлик учун худди шу ҳаракатларни давлат нотариал идораларида бажарганлик учун олиниши назарда тутилган давлат божи миқдорларига мувофиқ тарифлар бўйича ҳақ ундиради.

Нотариусга мурожаат қилган жисмоний ва (ёки) юридик шахслар билан нотариус ўртасидаги келишувга мувофиқ нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча хизматлар кўрсатилганлиги учун ҳақ ундирилиши мумкин.

Давлат божи ҳақидаги қонун ҳужжатларида жисмоний ва юридик шахслар учун назарда тутилган имтиёзлар давлат нотариал идораларида ишловчи нотариуслар ҳам, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳам нотариал ҳаракатларни бажарганларида, ҳужжатлар лойиҳаларини тузганларида, ҳужжатларнинг нусхаларини берганларида ва бошқа техник ишларни бажарганларида мазкур шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Нотариус нотариал ҳаракатни бажариш учун ўз иш жойидан ташқарига чиққанида манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар унинг амалдаги транспорт харажатларини қоплайдилар.


27. Нотариус йўл қўйган хато натижасида ўзи амалга оширган нотариал ҳаракатнинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу нотариал ҳаракатни белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш учун бу ҳақда прокурорга хабар қилишга мажбур. Нотариус прокурорни огоҳлантирганлиги тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирини, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Адлия бошқармаларининг бошлиқларини хабардор қилади.

Нотариус ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра ўзи тасдиқлаган ёки берилган ҳужжатнинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни ёки аниқ арифметик хатоларнигина тузатиши мумкин.



II БЎЛИМ. НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАРНИНГ

АЙРИМ ТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ



2-боб. Битимларни тасдиқлашнинг умумий қоидалари


28. Нотариуслар қонун ҳужжатларига биноан нотариал тасдиқланиши мажбурий қилиб қўйилган битимларни тасдиқлайди.

Амалдаги қонунларга мувофиқ қуйидагилар албатта нотариал тарзда тасдиқланиши керак бўлган битимлар қаторига киради:

уй-жойни, квартирани (уларнинг бир қисмини) тасарруф этиш (олиш-сотиш, айрбошлаш, ҳадя) тўғрисидаги шартномалар, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар (ЎзР ФКнинг 488, 531-моддалари);

корхоналарнинг олди-сотди шартномалари (ЎзР ФКнинг 490-моддаси);

гаров (ипотека) тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тасдиқланиши керак бўлган шартномага мувофиқ олинадиган мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномалар (ЎзР ФКнинг 271-моддаси);

якка тартибда шахсий мулк ҳуқуқи асосида уй-жойлар қуриш учун ер майдонини муддатсиз фойдаланишга бериш тўғрисидаги шартномалар;

кўчмас мулкни ҳадя этиш шартномалари;

рента шартномалари (ЎзР ФКнинг 513-моддаси);

автомототранспорт воситаларини ўзга шахсга ўтказиш ҳақидаги шартномалар;

никоҳ шартномаси (Оила Кодексининг 30-моддаси);

алимент тўлаш тўғрисидаги келишув (Оила Кодексининг 31-моддаси);

васиятномалар (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1124-моддаси);

нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончномалар, ЎзР ФКда ва қонун ҳужжатлари билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно (ЎзР ФКнинг 135-моддаси);

ваколатларнинг бошқа шахсга берилишига асос бўладиган ишончномалар (ЎзР ФКнинг 140-моддаси).

оиланинг биргаликда яшовчи барча вояга етган аъзоларининг, шунингдек квартиралар (квартиранинг бир қисми)ни ёки уй (уйнинг бир қисми)ни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилик аризаси (ЎзР ВМ 23.10.99 й. 474-сонли қарори, ЎзР Уй-жой Кодексининг 32-моддаси);

эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирилган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг розилик аризаси (Оила Кодексининг 24-моддаси).

Қонун билан албатта нотариал тасдиқланиши белгиланмаган бошқа битимлар ҳам томонларнинг истагига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланади.


29. Нотариуслар томонларга улар тақдим этаётган битимлар лойиҳалари мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини тушунтиришга ҳамда битимнинг мазмуни томонларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини текширишлари лозим (ЎзР "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддаси).


30. Рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимлар бошқа шахсга ўтказилаётган ёки гаровга қўйилаётган мол-мулкка мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирдагина тасдиқланиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 44-моддаси).


31. Нотариус битим қатнашчисининг муомала лаёқатини аниқлаш чоғида шу битим қатнашчисининг ёши кўрсатилган ҳужжатни талаб қилади (Қўлланманинг 11-банди).

Нотариусда битим қатнашчиларидан бирининг руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёки спиртли ичимликларни ёхуд наркотик моддаларии суиистеъмол қилиш оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлган, шу фуқаронинг эса муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилгани тўғрисида маълумотлар бўлмаган тақдирда, у битимни тасдиқлашни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлиги тўғрисидаги қарори бор-йўқлигини аниқлайди.

Агар бундай масала суд томонидан кўтарилмаган бўлса, нотариус Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 291-моддасида кўрсатилган шахслардан ёки ташкилотлардан бирига ўзининг таклифи ҳақида хабар қилади ёхуд мустақил равишда мазкур шахснинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш ҳақидаги масалани суд олдига қўяди.

Нотариус ўз хатида қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилишни сўрайди. Нотариус ана шу шахс (ташкилот) қабул қилган қарорга қараб ё битимни амалга оширади ёки ишнинг судда кўриб чиқилишигача нотариал ҳаракатни амалга оширишни тўхтатиб туради.


32. 14 ёшгача бўлган вояга етмаганлар номидан, шунингдек суд тартибида муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар номидан битимларни уларнинг ота-оналари, болаликка олувчилари ёки васийлари тузадилар (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 29-моддаси).

14 ёшдан 18 ешгача бўлган вояга етмаганлар номидан, шунингдек суд тартибида муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар номидан битимлар уларнинг ота-оналари, болаликка олувчилари ёки ҳомийлари розилиги билан тузилган тақдирдагина тасдиқланиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 27, 31-моддалари).

Ота-оналар, болаликка олувчилар, ҳомийлик ва васийлик қилувчилар қандайдир сабабларга кўра (хизмат сафарида бўлиш, бошқа жойда истиқомат қилиш ва ҳоказо) битимни тасдиқлашга розилик бера олмасалар битим васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида тасдиқланиши мумкин.

Васий ўз васийлигидаги шахс номидан тузадиган қуйидаги битимларни тасдиқлашда нотариус васийлик ва ҳомийлик органининг розилигини олиши шарт:

нотариал тасдиқланиши керак бўлган шартномаларни;

васийликдаги шахснинг энг кам иш ҳақининг 2 баробаридан ортиқ суммадаги мулкини бошқа кишига ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни;

васийликдаги шахсга тегишли бўлган мулкни тақсимлаш, гаровга қўйиш ёки бир йилдан кўпроқ муддатга ижарага бериш;

васийликдаги шахс номидан мерос ва ҳадя олишдан воз кечиш;

васийликдаги шахсга тегишли турар-жойни айирбошлаш ва унга тегишли ҳар қандай ҳуқуқдан воз кечиш тўғрисидаги.

Оила кодексининг 185-моддасига асосан васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномасини тузишга йўл қўйилмайди. Бу қоидалар ота-оналар (болаликка олувчилар) томонидан ўзларининг вояга етмаган болаларига васийлик, ҳомийлик қилувчилар сифатида тузиладиган битимларга ҳам тегишлидир.


33. Нотариуслар битимда иштирок этаётган юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатини текшириш чоғида юридик шахс Устави ёки бошқа таъсис ҳужжатлари билан танишиб чиқишга ҳамда Устав ёки бошқа таъсис ҳужжатлари асосида юридик шахсга берилган ҳуқуқлар амалга оширилаётган ҳаракатга мувофиқми ёки йўқлигини, шунингдек у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини текширишлари шарт.

Битим вакил томонидан амалга оширилган ҳолларда нотариуслар унинг ваколатини текширадилар.

Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ваколатнома билан тасдиқланади.

Нотариуслар низом ёки қоида бўйича битимлар тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг раҳбарларидан битимлар ва бошқа ҳаракатларни бажариш учун ваколатнома талаб қилмайдилар. Бундай ҳолларда уларнинг мансаб мавқеини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

Юридик шахс сайлаб қўйиладиган орган томонидан бошқарилган тақдирда мансабдор шахсларни сайлаш тўғрисидаги ва улар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши ҳақидаги қарор талаб этилиши лозим.


34. Мулкни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш тўғрисидаги битим шартномага қўшиб қўйиладиган алоҳида ҳужжат тузиш йўли билан ҳам, шунингдек томонлар имзолаган шартноманинг барча нусхаларига ёзиб қўйиш йўли билан ҳам расмийлаштирилиши мумкин.

Мулкни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш чоғида, агар бу шартнома тегишли идорада ҳали қайд этилмаган бўлса, нотариус томонларнинг аризаси асосида барча нусхаларга ва реестрга шартнома бекор қилинганлигини белгилаб қўяди.

Тегишли органда қайд этилган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги келишув эса шу шартнома тузиш талабларига риоя қилган ҳолда тасдиқланади.

Нотариус суднинг шартнома ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги қарорини олган тақдирда бу ҳақда реестрга ва шартноманинг нотариал идорада сақланаётган нусхаларига тегишли ёзув ёзиб қўяди.

Бундай ҳолда мулкни сотувчн (ҳадя этувчи)нинг талабига кўра нотариат идорада сақланаётган, бекор қилинаётган шартнома тузилгунга қадар эса сотувчи (ҳадя этувчи)нинг қўлида бўлган ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат (унинг дубликати) қайтарилади.

Илгари бож тўланган шартномалар бекор қилинган вақтда уларни тасдиқлаш учун томонлардан олинган давлат божи қайтарилмайди.


35. Махсус ҳисобдаги мулкни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги шартномалар, шунингдек шартномани бекор қилиш тўғрисидаги келишув (тегишли органда қайд этилгандан кейин) шу мулк ҳисобга олинган жойда қайд этишга тақдим этилади, нотариус бу ҳақда тасдиқловчи ёзувда кўрсатиб ўтади ва томонларга тушунтиради. Жумладан, шаҳардаги ёки шаҳарчадаги уй-жойни (уй-жойнинг бир қисми), якка тартибда иморат қурувчиларнинг уй-жой қурилиш жамоасидаги хонадонни тасарруф этиш тўғрисидаги шартнома туман, шаҳар ҳокимиятларининг рўйхатга олиш билан шуғулланувчи бўлимлари (турар жойларга - техник иивентаризация кадастр бюросида, яшаш учун мўлжалланмаган бино ва иишоотлар - кўчмас мулк кадастри хизмати) қайд этилиши керак.

Автомототранспорт воситаларини тасарруф этиш тўғрисидаги шартнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида қайд этилади.


36. Битимларнинг матнида (тегишлилигига қараб):

у қандай битим эканлиги (битим, шартноманинг номи);

битим (шартнома)ни тасдиқлаган нотариал идора жойлашган жойнинг тўлиқ номи;

битим (шартнома) тузилиб имзоланган сана сўзлар билан битим иштирокчиларининг фамилиялари, исмлари ва оталарининг исмлари, юридик шахсларнинг номлари ҳеч бўлмаганда бир маротаба тўлиқ ёзилиши ва яшаш ёки жойлашган манзиллари кўрсатилиши, ҳадя шартномаларида лозим бўлса томонларнинг қариндошлик томонлари кўрсатилиши лозим;

битим (шартнома)нинг предмети нимадан иборатлиги ва унинг таркиби ва лозим бўлса жойлашган манзили;

битим (шартнома) предметини, уни бошқа шахсга ўтказувчига нима асосда тегишли эканлиги ва бу ҳужжатларнинг ким томонидан ва қачон берилганлиги (васиятномалар бундан мустасно);

битим (шартнома) предметининг бошқага ўтказилишига тақиқ ёки арест солинмаганлиги (васиятнома ва ишончномалар бундан мустасно);

битим (шартнома) предметининг нархи ва томонлар уни қанчага баҳолаганликлари (васиятнома ва ишончномалар бундан мустасно);

битим (шартнома) предмети учун ҳақ тўловининг шакли ва лозим ҳолларда муддатлари (васиятнома ва ишончномалар бундан мустасно);

битим (шартнома) предметига нисбатан уни олувчида эгалик ҳуқуқининг вужудга келиши (васиятнома ва ишончномалар бундан мустасно);

битим (шартнома) предметига ннсбатан мажбуриятларни олувчига ўтиши ёки бошқа ҳолатлар;

битим (шартнома) предметига нисбатан эгалик ҳуқуқини ўтиши муносабати билан қонунчилик талабларини тушунтирилганлиги, битим (шартнома) неча нусха (экземплярда) тузилиб имзоланганлиги ва зарур ҳолларда (махсус рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган мулкларни) рўйхатдан ўтказилиши шартлиги ва томонларнинг ўзаро келишувига кўра қонунчиликка зид келмайдиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўз аксини топиши керак.

Битим (шартнома)нинг барча нусхалари (экземплярлари)га томонлар (ёки уларнинг қонуний вакиллари) ўз кўллари билан фамилиялари, исмлари ва оталарининг исмларини ёзиб шахсий имзолари билан имзоландилар.

Битим (шартноманинг барча нусхалари (экземплярлари)га нотариус тегишли тасдиқлов ёзувни ёзиб, реестрга қайд қилинган рақамни, ундирилган давлат божи миқдорини кўрсатиб имзолайди ва муҳр қўяди.

Васиятномаларни тасдиқлаш тартиби ушбу қўлланманинг 18-бобида, ишончномаларни тасдиқлаш тартиби эса ушбу қўлланманинг 19-бобида баён этилган.

Битим қатнашчиларининг истагига мувофиқ уларнинг ҳар бирига битимнинг биттадан нусхаси (экземпляри) берилади. Битимлар ва битимларнинг мазмуни баён этилган бошқа нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар камида икки нусха (экземпляр)да тузилиб тасдиқланади ва бир нусхаси нотариал идорада қолдирилади.



3-боб. Шахсий мулк ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш

учун ер майдонлари бериш тўғрисидаги

шартномаларни тасдиқлаш


37. Шахсий мулк ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги шартномалар ер участкаси жойлашган ҳудуддаги нотариал идораларда тасдиқланади.

Шаҳарларда ва шаҳарчаларда мулк ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун ер участкаларини муддатсиз фойдаланишга бериш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлаш чоғида нотариуслар фуқароларнинг уй-жой қуришга бўлган ҳуқуқини тартибга солувчи қонунларнинг талабига шартноманинг мувофиқлигини текширадилар. Бунда ер участкаси қурувчига бириктириб берилганлиги тўғрисидаги давлат акти ёки ер участкаси берилганлиги ҳақидаги қарор ҳамда икки нусхада ер участкаси режаси ва қурилиш лойиҳаси шартномаларнинг томонларга бериладиган нусхаларига тикиб қўйилади. Ер участкаси режаси ва қурилиш лойиҳаси шартноманинг нотариал идорада қоладиган нусхасига тикилмайди.

Шартномада шахсий мулк ҳуқуқи асосида якка тартибда уй қуриш учун ер участкасини муддатсиз фойдаланишга бериш тўғрисидаги намунавий шартномада кўзда тутилган барча зарур реквизитлар кўрсатилган ёки йўқлигини текшириш ҳам зарур.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фуқаролардан ер участкалари олиб қўйилганлиги муносабати билан уларга қарашли иморатларни кўчириш учун бошқа ер участкаси бериш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашда қурилиш лойиҳасини тақдим этиш талаб этилмайди.


38. Уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги шартномаларини тасдиқлаш чоғида нотариуслар уй қурувчиларга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 212-моддаси мазмунини тушунтирадилар, бу ҳақда томонларнинг шартнома матнидаги имзоси олдидан ёзиб қўйилади.


39. Уй-жой қуриш учун ер участкасини бериш тўғрисидаги шартнома томонларнинг розилиги билан бекор қилинган тақдирда, нотариуслар шартноманинг нотариал идорада бўлган экземплярига ва реестрга унинг бекор қилинганлиги тўғрисида ёзиб қўяди.


40. Томонлар (тегишли ҳокимият бошқармаси (бўлими) ва уй-жой қурувчилар)нинг уй-жой кўриш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган шартноманинг шартларини ўзгартириш тўғрисидаги келишуви нотариусга туман ёки шаҳар ҳокимиятларининг шартнома шартларини ўзгартириш тўғрисидаги қарори тақдим этилгандан кейин тасдиқланиши мумкин.

Шартнома шартларини ўзгартириш, шартномани бекор қилиш ва унинг ўрнига янгисини тузиш билан ҳам, шунингдек шартнома шартларини ўзгартириш тўғрисидаги алоҳида битим тузиш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Бундай ҳолда битим дастлабки шартноманинг нусхаларига тикиб қўйилади. Битим дастлабки шартноманинг барча нусхаларига ёзиб қўйиш билан ҳам баён этилиши мумкин. Битим ҳокимиятнинг тегишли бошқармаси (бўлими)нинг вакили, уй қурувчи томонидан имзоланиб, нотариал тасдиқланган бўлиши керак.



4-боб. Кўчмас мулкларни тасарруфдан чиқариш

ҳақидаги битимларини тасдиқлаш


41. Кўчмас мулкларни (ер участкалари, бинолар, иншоотлар, шунингдек қонунда кўчмас мулк қаторига киритилгаи бошқа мол-мулклар) сотиш шартномалари ёзма равишда тарафлар томонидан имзоланган битта ҳужжат тузиш йўли билан амалга оширилади (ЎзР ФКнинг 366-моддаси).

Агар қонунда муайян турдаги шартномалар учун маълум бир шакл белгилаб қўйилган бўлмаса, шартнома битимлар тузиш учун назарда тутилган ҳар қандай шаклда тузилиши мумкин.

Агар тарафлар шартномани муайян шаклда тузишга келишган бўлсалар, гарчи меъёрий ҳужжатларда бу турдаги шартномалар учун бундай шакл талаб қилинган бўлмаса-да, шартнома белгиланган шаклга келтирилганидан кейин тузилган ҳисобланади.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчмас мулкка тааллуқли қуйидаги битимлар нотариал тасдиқланиши шарт:

уй-жойни (уй-жойнинг бир қисмини), квартира, дала ҳовли, боғ ҳовли, шунингдек бошқа бино, иншоот ёки иморатни, гаражни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга кўйиш тўғрисидаги битимлар (ЎзР "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 44-моддаси);

ижара, рента ва кўчмас мулкка кейинчалик ижарага олувчига эгалик ҳуқуқини ўтказиш кўзда тутилган ижара шартномалари, агар бундай мулкнинг олди-сотди шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши шарт бўлса (ЎзР ФКнинг 539-моддаси);

кўчмас мулкни ишончли бошқариш шартномаси, агар бундай мулкларнинг олди-сотди шартномалари нотариал тартибда тасдиқланиши шарт бўлса (ЎзР ФКнинг 849-854-моддалари);

Юқорида кўрсатилган кўчмас мулклар билан боғлиқ битимларни тузиш тартиби ЎзР ФКнинг 488, 490, 504, 513, 539, 565, 580, 854-моддаларида ҳамда ЎзР "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 44-моддаларида баён этилган.

Кўчмас мулкнинг олди-сотди (бошқа шахсга ўтказиш) шартномаси матнида мазкур қўлланманннг 36-бандида қўшимча тарзда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

кўчмас мулк сотилганида у жойлашган ер участкасидан фойдаланиш тартиби (ЎзР ФКнинг 482-моддаси);

шартнома бўйича сотиб олувчига топширилиши лозим бўлган кўчмас мулкни аниқ белгилаш имконини берадиган маълумотлар, шу жумладан, кўчмас мулк тегишли ер участкасида ёки бошқа кўчмас мулкнинг таркибида қандай жойлашганлигини белгилаш имконини берадиган маълумотлар;

сотилаётган кўчмас мулкнинг баҳоси (ЎзР ФКнинг 485-моддаси).

Шартномада тарафлар келишилган кўчмас мулкнинг баҳоси тўғрисидаги шарт бўлмаса, уни сотиш тўғрисидаги шартнома тузилмаган ҳисобланади.



5-боб. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг

бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш битимлари


42. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимлар мулк жойлашган ҳудуддаги нотариал идорада тасдиқланади.


43. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни нотариал тасдиқлашда нотариуслар бу мулкларни бошқа шахсга ўтказувчига тегишлилигини текширадилар.

Бошқа шахсга ўтказилаётган мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи қуйидаги ҳужжатларнинг бири билан тасдиқланиши мумкин:

шахсий мулк асосида уй қуриш учун ер участкасини бериш тўғрисидаги нотариал гувоҳлантирилган шартнома, шунингдек якка тартибда иморат қурувчилар уй қурилиши жамоасига уй қуриш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги шартнома;

олиш-сотиш (шу жумладан, сотувчини умрбод таъминлаш шарти билан), ҳадя, айирбошлаш, мулкни бўлиш, рента тўғрисидаги нотариал тасдиқланган шартнома;

уйни демуниципализация қилиш тўғрисидаги далолатнома;

меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ворислик гувоҳномаси;

эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушига мулк ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳномаси;

суднинг уйга (кўчмас мулкка) бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи қонуний кучга кирган қарори;

аукцион, танловларда олннганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат;

уйнинг бўлинганлиги тўғрисидаги битим;

уйдан улушини ажратиш тўғрисидаги битим;

тегишли ҳокимиятнинг уй-жойга (бошқа кўчмас мулкка) бўлган шахсий мулк ҳуқуқи тан олинганлиги тўғрисидаги қарори;

давлат далолатномаси, давлат ҳокимияти ваколатли органларнинг уй, квартирани бериш ҳақидаги қарори, корхона ва ташкилотлар маъмурияти ва касаба уюшмалари қўмиталарининг биргаликдаги қарори билан;

ваколатли органларнинг эгасиз, хўжаликсиз сақланаётган, мусодара қилинган ва давлатга ўтган, мерослик ҳуқуқи бўйича бино ва иншоотларни маҳаллий ҳокимият органларига бериш тўғрисидаги қарорлари;

мулк ҳуқуқи уй-жойга ўтганлигини белгиловчи бошқа нотариал ҳужжатлар.

Юқоридаги ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси ФК 84-моддасига биноан, кўчмас мулк кадастри хизмати ёки техник инвентаризация кадастр бюросида қайд этилганлиги тўғрисидаги ёзув бўлиши керак. Нотариус уй (уйнинг бир қисми)ни ёки хонадонни ўзгага топшириш ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатдан ташқари техник инвентаризация кадастр бюросининг маълумотномасини ҳам талаб қилади.

Агар ер участкасинннг техник инвентаризация кадастр бюросининг маълумотномасида кўрсатилган амалдаги майдони ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатда кўрсатилганидан ошиқ бўлса, шунингдек маълумотномалардан уй-жойнинг эгаси (устки қават кўрганлиги), қўшимча иморат қурганлиги ёки рухсатсиз яшаш хона бўлмаган қисмини қайта таъмирлаб, яшаш хонага ўзгартирса, нотариус туман, шаҳар ҳокимиятининг ер участкаси миқдорини ўзгартиришга, унга устки қават қуришга, ёнма-ён иморат қуриш ёки уйни қайта таъмирлашга рухсат берганлиги тўғрисидаги қарорини тақдим этишни талаб қилади.

Ҳокимиятнинг шундай қарори бўлмаган ҳолда ер участкаси ва уй-жойнинг миқдори ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат бўйича кўрсатилади.

Техник инвентаризация кадастр бюроси маълумотномасида ер участкасининг амалдаги ҳажми ёки уй-жой (квартиранинг саҳни ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлардагидан кам бўлганда, бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимда уларнинг ҳажми техник инвентаризация кадастр бюроси маълумотномаси бўйича кўрсатилади.

Уй-жойларни чет эл фуқаролари, шу жумладан, МДҲ давлатлари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан сотиб олиш битишувларини нотариал тасдиқлашда амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш гувоҳномалари тақдим этилган тақдирдагина амалга оширилади.

Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган уй-жойни олувчи томон Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчилар ҳисобланганда уй-жойни сотиб олиш битишувларини нотариал тасдиқлаш Махсус комиссиянинг Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги қарори тақдим этилган тақдирдагина амалга оширилади.


44. Уй-жой (уй-жойнинг қисми)ни, квартирини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш чоғида нотариус уйни (уйнинг қисми), квартирани бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ёки арест бор-йўқлигини текширади.

Техник инвентаризация кадастр бюроси маълумотномасида тақиқ ёки арестнинг йўқлиги кўрсатилганлигидан қатъи назар, нотариуслар ана шундай маълумотномаларни тегишли нотариал идора ҳужжатлари бўйича текширишга мажбурдирлар.

Тақиқ мавжуд бўлган тақдирда уй-жой (уй-жойнинг қисми) квартирани бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим фақат кредитор билан олувчи қарзни олувчининг ҳисобига ўтказишга рози бўлган тақдирда, арест мавжуд бўлганда эса у олиб ташлангандан кейин тасдиқланади.

Уй-жой (уй-жойнинг қисми)ни, квартирани чет эл фуқаролари, шу жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ўтказиш (олди-сотди, айирбошлаш, гаровга қўйиш) тўғрисидаги битишувларини нотариал тасдиқлашда амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш гувоҳномалари (рухсатномлари) бор-йўқлигини ҳам текширади.

Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган уй-жой (уй-жойнинг қисми), квартирани Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи фуқароларга, шунингдек хорижий фуқароларга, шу жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ўтказиш (олди-сотди, айирбошлаш, гаровга қўйиш) битишувларини нотариал тасдиқлашда нотариус Махсус комиссиянинг Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтказишга рухсат берганлиги тўғрисидаги қарорини тақдим этишни талаб қилади (ЎзР ВМ 27.02.99 й. 92-сон қарори).


45. Никоҳ қайд этилгандан кейин сотиб олинган ва эр-хотиннинг умумий (биргаликдаги) мулки бўлган уй-жой (уй-жойнинг бир қисми) ёки квартирани бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим улардан бошқасининг уй-жой (уй-жойнинг бир қисми) ёки квартирани бошқа шахсга ўтказишга нотариал тасдиқланган ёзма розилиги бўлган тақдирдагина тасдиқланади.

Эр ёки хотиннинг уй-жой (уй-жойнинг бир қисми), хонадонни бошқа шахсга ўтказишга розилиги ҳақидаги аризасидаги имзосининг ҳақиқийлиги нотариус ёхуд шаҳарча, қишлоқ ёки овул фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) томонидан шаҳодатлантирилади ва бу ҳақда аризада белги қўйиш ҳамда ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва уни берган идора номи кўрсатилиши лозим.

Эр ёки хотин уй-жойни (уй-жойнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга ўтказишга рози эканлиги тўғрисида нотариусга шахсан келиб ариза берган тақдирда имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлантириш талаб этилмайди.

Эр ёки хотиннинг аризасида биргаликда олинган уй-жой (уй-жойнинг бир қисми) квартирани шахсан кимга (фуқаронинг исми, шарифи, ташкилотнинг номи) сотишга ёки совга қилишга рози эканлиги ёки сотиш баҳоси ёхуд бошқа шартлар кўрсатилган тақдирда нотариус бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш чоғида унинг аризасида кўрсатилган шартларга риоя қилинганми ёки йўқлигини текшириб кўришга мажбурдир.

Уй-жой (уй-жойнинг бир қисми)га бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатда унинг сотиб олинган вақти ва асосини аниқлаш мумкин бўлмаганда, уй-жойни (унинг бир қисмини) бошқа шахсга ўтказаётган кишининг турмуш ўртоғи уй-жойни (уйнинг бир қисмини) бошқа шахсга ўтказишга ёзма равишда розилик беришдан бош тортган тақдирда, нотариус бир томон (эр ёки хотин)нинг илтимосига кўра иккинчи томон (эр ёки хотинига Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 73-моддасида кўзда тутилган тартибда, уй (уйнинг бир қисми)даги улушини ажратиб олиш учун нотариал идорасига келишни таклиф қилиб ёзган аризасини топшириши мумкин.

Агар у нотариал идорага белгиланган муддатда келмаса ва аризани олгандан кейин ўн кун давомида ўз эътирозларини ёзиб юбормаса, нотариус уй-жой (уй-жойнинг бир қисми) ёки квартирага эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжати бўлган эр ёки хотин номидан уй-жой (уй-жойнинг бир қисми) ёки квартирани бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаши мумкин.

Агар уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани бошқа шахсга ўтказаётган ушбу мулкка даъво қилувчи турмуш ўртоғи йўқлиги (бўйдоқ, бева эканлиги) тўғрисида ёзма ариза тақдим этган тақдирда, нотариус бу ҳақда битимнинг бошқа қатнашчисини хабардор қилади. У эса бу ҳол унга маълум эканлигини тасдиқлаб, аризага имзо қўяди.

Ушбу ариза кўрсатилган мулкни бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилиши зарур.


46. Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат ва никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда бошқа ҳужжатлардан уй (уйнинг бир қисми) ёки квартира умумий эмас, балки эр-хотиндан бирининг шахсий мулки эканлиги кўриниб турган тақдирда (эр-хотин никоҳига қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган, никоҳ давомида сотиб олинган уй тақсимлаб олинган бўлса) уй-жой (уй-жойнинг бир қисми) ёки квартирани бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлашлик учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.

Эр-хотиндан бири шу уй жойлашган ерда истиқомат қилмаётган ва яшаш жойи номаълум бўлган ҳолларда уй (уй-жойнинг бир қисми) ёки квартирани бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим унинг розилиги талаб қилинмаган ҳолда тасдиқланиши мумкин. Бу ҳолат суднинг ана шу шахснинг бедарак йўқолган деб топишлик тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори билан тасдиқланиши керак.


47. Агар умумий улушни кўчмас мулкнинг қатнашчиларидан бири ўзига тегишли улушни бошқа шахсга сотган бўлса, нотариус сотувчининг умумий улушли мулкнинг бошқа қатнашчиларини (шу жумладан, юридик шахсни), ўз улушини ўзга шахсга сотиш нияти бўлганлиги тўғрисида, ҳиссанинг сотилиш баҳоси ва бошқа шартлари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилганлигига ишонч ҳосил қилмоғи зарур (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 224-моддаси).

Нотариал идоранинг Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 73-моддасига биноан умумий улушли мулк қатнашчиларига сотувчининг умумий уйдаги улуши сотилиши тўғрисидаги аризасини топширганлиги ёки умумий улушли мулк қатнашчиларининг уйнинг сотилаётган улушни (бу улушни сотиш баҳосини ва бошқа шартларини кўрсатган ҳолда) имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга оширишдан воз кечиш тўғрисидаги аризаси, улушли мулкнинг бошқа мулкдорлари хабардор қилинганининг исботи бўла олади.

Умумий улушли мулк қатнашчилари аризаларидаги имзоларининг ҳақиқийлиги нотариус ёки шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролари йиғини раислари (оқсоқоллари) томонидан шаҳодатлантирилади.

Умумий улушли мулк қатнашчилари нотариал идорага шахсан келиб мулкни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиши тўғрисида ариза берган тақдирда уларнинг имзоларининг ҳақиқийлигини шаҳодатлантириш талаб этилмайди.

Бундай ҳолда нотариус уларнинг шахсини аниқлайди, имзоларининг ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги қўйиб, ариза берувчининг шахсини гувоҳлантирувчи ҳужжатнинг номи, рақами, қачон берилганлиги, ҳужжатни берган муассасанинг номини кўрсатади.

Агар сотувчининг аризаси шартномани тасдиқлайдиган нотариал идора томонидан умумий улушли мулк қатнашчисига топширилган бўлса, ариза топширганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нотариуснинг ариза топширилганлиги тўғрисидаги ёзуви билан уй-жой (унинг бир қисми), квартира олиш-сотиш битимининг нотариал идорада қоладиган нусхасига тикиб қўйилади.

Умумий улушли мулк қатнашчисидан жавоб олинган тақдирда бу жавоб ҳам шартноманинг кўрсатилган нусхасига тикиб қўйилади. Агар уй-жойдаги улуш умумий мулк қатнашчиларидан бирига сотиладиган бўлса, улушли мулкнинг бошқа қатнашчиларини бу ҳақда хабардор қилиш талаб этилмайди.

Уй-жойдаги улушни ҳадя қилиш ёки умрбод сақлаш шарти билан ўзга шахсга топшириш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлаш чоғида, шунингдек уйнинг бир қисми очиқ савдода сотилган тақдирда ёхуд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 223-моддасига мувофиқ уй-жойдан улушни ажратиш ёки уй-жойни тақсимлаш амалга оширилган ҳолларда мазкур банднинг қоидалари қўлланилмайди.

Агар умумий ҳиссали мулк қатнашчиси ўзининг улушини бошқа мулкка айирбошламоқчи бўлса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 224-моддасига асосан умумий улушли мулкнинг бошқа қатнашчиларига шартлари кўрсатилган шундай айирбошлашни таклиф қилиши лозим.


48. Умумий улушли мулкнинг қолган қатнашчилари мулкни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга оширишдан воз кечган ёки сотиш нияти ва шартлари тўғрисида хабарнома олганидан бошлаб бир ой давомида бу ҳуқуқни амалга оширмаган тақдирда нотариус уй-жойдан улушни бегона шахсга олиш-сотиш битимини тасдиқлайди.

Уй-жойдан улушни бегона шахсга олиш-сотиш тўғрисидаги битим умумий улушли мулкнинг бошқа қатнашчилари шу уй жойлашган ерда истиқомат қилмаган ва уларнинг манзили маълум бўлмаган ҳолларда ҳам тасдиқланади. Бунинг исботи сифатида ички ишлар бошқармалари тармоғи бўлган манзилларни аниқлаш ва маълумотлар бюроси ёки қишлоқ, овул фуқаролар йиғинининг тегишли маълумотномаси тақдим этилиши керак.


49. Вояга етмаган, шунингдек муомала лаёқатига эга бўлмаган ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсга қарашли уй-жой (уй-жойнинг бир қисми) ёки квартирани ёки шу мулклардаги улушни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлашда нотариус ушбу қўлланманинг 32-бандига риоя қилади.

Агар васийлик ва ҳомийлик органлари ота-оналар, васийлик ёки ҳомийлик қилувчилар зиммасига сотиладиган уй (уйнинг бир қисми) ёки квартира суммасини вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахслар номига банк бўлимига ўтказиш мажбуриятини юклаган бўлса, нотариус бу талабнинг бажарилишини текшириш ва шартнома матнида буни кўрсатиб ўтиши лозим.


50. Агар умумий улушли мулк қатнашчиси бир неча уй-жойлар (кўчмас мулк) жойлашган ер майдонига жойлашган ўзининг алоҳида уй-жой (кўчмас мулк)дан иборат улуши (улушнинг бир қисми)ни сотаётган бўлса, қатнашчиларнинг ҳаммасига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга эканликларини билдириши лозим (ЎзР ФКнинг 224-моддаси).

Умумий улушли мулк қатнашчиларидан бир нечтаси сотилаётган улушни сотиб олиш истагини билдирсалар, харидорни танлаш ҳуқуқи сотувчига берилади (ЎзР ФКнинг 218-моддаси). Сотилаётган уй-жой, квартирадаги улуш бошқа шахсга ўтказилганлиги тўғрисида ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатга белгилаб қўйилади.


51. Уй-жойдаги улушни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим матнида уйнинг аниқ қисмлари эмас, балки арифметик ҳиссалари кўрсатилади.


52. Уй эгаси томонидан уйнинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимда унинг аниқ қисмларидан фойдаланиш, шунингдек ер майдонидан фойдаланиш тартиби кўрсатилиши мумкин.

Умумий улушли мулк қатнашчиларидан бири уйнинг ўзига тегишли улушини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимда уйнинг аниқ қисмларидан фойдаланиш тартибини, умумий улушли мулкнинг қатнашчилари ўртасида уйдан фойдаланиш тартиби ҳақида тегишли шартнома мавжуд бўлган тақдирдагина ёки уларнинг ёзма равишда берган розилиги билан ёхуд суднинг уйнинг аниқ қисмларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги қарори мавжуд бўлган ҳолдагина кўрсатиб ўтиши мумкин.

Умумий улушли мулк қатнашчилари ўртасида умумий уйдан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги келишув уйнинг аниқ қисмлари (квартиралар, хоналар, қаватлар ва шу сингарилар), шунингдек ер майдонидан фойдаланиш тартиби кўрсатилган ҳолда, мустақил ҳужжат тузиш йўли билан расмийлаштирилиши мумкин.

Бундай битимларни тасдиқлашда техник инвентаризация кадастр бюросининг маълумотномаси ва кўздан кечириш учун уйга ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат талаб қилинади.


53. Уйга умумий мулк ҳуқуқи мавжуд бўлган ҳолда ундаги улушни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш чоғида нотариус ана шу улушни сотиб олаётган шахсга, шу уйга бўлган умумий улушни мулк қатнашчилари ўртасида қатнашчилар улушларига мувофиқ уйнинг алоҳида биноларидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув нотариал тасдиқланган ва ҳокимиятда қайд этилган бўлса, бу шартнома ана шу умумий мулк асосидаги уйдаги улушни сотиб олаётган шахс учун ҳам мажбурий эканлигини тушунтиради (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 185, 222-моддалари).


54. Улушларнинг миқдорини белгилаш ёки улушларнинг миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги келишув, агар уйга ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатда улушларнинг миқдори кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган бўлса, мустақил шартнома тузиш йўли билан ҳам, шунингдек ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларга тегишли ёзувлар ёзиш йўли билан ҳам расмийлаштирилиши мумкин.

Агар улушларнинг ўзгартирилиши умумий улушли мулк қатнашчиларидан бири томонидан қўшимча қурилиш (ёнма-ён иморат қуриш, бино устига қават қуриш ва шу сингарилар) ёки уйнинг бир қисмининг бузилиши натижасида амалга оширилган тақдирда, нотариус ҳокимиятнинг қўшимча қурилишга ёки уйнинг қисми бузилишига доир қарорини, техннк инвентаризация кадастр бюроси маълумотномасини ва кўздан кечириш учун ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатни талаб қилади.

Умумий улушли мулк қатнашчиси вафот этган тақдирда улушларнинг миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги келишув меросни қабул қилиб олган меросхўрлари иштирокида тасдиқланиши мумкин.

Уй-жойнинг умумий улушли мулкка эга бўлган қатнашчиларидан ҳар бирининг улушлари миқдорини белгилаш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш чоғида улуш миқдорининг ўзгарганлиги тўғрисидаги шартномага бу шартнома ҳокимиятда қайд этилиши кераклиги тўғрисидаги тасдиқловчи ёзув киритилади. Улушлар миқдорини белгилаш ёки ўзгартириш тўғрисидаги келишув ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатга (ҳужжатларга) тикиб қўйилади.


55. Қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган уй-жойларни (уларнинг қисмларини) бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни нотариал тасдиқлашда битимларни тасдиқлашнинг умумий қоидалари ва ЎзР ФКнинг 488-моддаси талабларига риоя қилинади.

Нотариус қишлоқ хўжалик ва ўрмон хўжалик ташкилотларига, корхоналарига ҳамда муассасаларига тегишли бўлган уй-жойлар, квартиралар, уй-жойларнинг ёки квартираларнинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда юқоридагидан ташқари:

томорқа ер участкаси шу уйни сотиб олувчининг фойдаланишида тўлалигича ёки қисман қолдирилиши ҳақида, участка миқдори кўрсатилган ҳолда жамоа ташкилотининг юқори органи қарори, қишлоқ хўжалик ёки ўрмон хўжалик ташкилотлари, корхоналари, муассасалари (уй-жой қишлоқ ёки ўрмон хўжалик ташкилотларига, корхоналарига ва муассасаларига тегишли ерда жойлашган бўлса) маъмуриятининг қарорини талаб қилиб олади. Бундай қарор шаҳарча, қишлоқ ва овул ўз-ўзини бошқариш органи (фуқаролар йиғини) томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

Уй-жой, квартирани бошқа шахсга ўтказаётган шахсда уй-жой, квартирага эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи нотариал ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда (мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома, уй-жой, квартирани бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома) бу ҳужжат нотариусга тақдим этилиши, шартномада эса бундай ҳужжатнинг мавжудлиги кўрсатилиши керак.


56. "Ўзбекистон Республикасининг Фермер хўжалиги тўғрисида, Деҳқон хўжалиги тўғрисида, Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги 1998 йил 30 апрел Қонунига мувофиқ деҳқон хўжалиги томонидан уй-жой, квартира ва бошқа кўчмас мулк бошқа шахсга ўтказилаётган ёки сотиб олинаётганда нотариусга қуйидагилар:

тегишли ҳокимиятда қайд этилган ерга доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки мерос қилиб қолдириш ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси ёки бошқа ҳужжат (кўздан кечириш учун), деҳқон хўжалиги аъзоларининг ушбу сотиб олиш ёки бошқа шахсга ўтказиш ҳақида ўзаро келишганлиги тўғрисида қарор тақдим этилиши лозим. Қарорни қабул қилиш пайтида ҳозир бўлмаган деҳқон хўжалиги аъзолари нотариуснинг ҳузурига шахсан келиб деҳқон хўжалиги аъзоларининг қарорига розилиги ҳақида ариза ташлаб кетиши ёки аризадаги имзосини нотариал тартибда шаҳодатлантирилган ҳолда бундай аризани жўнатиши мумкин.


57. Қуриб битказилмаган уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома тегишли ҳокимиятнинг рухсати мавжуд бўлган ҳолда тасдиқланиши мумкин (Адлия вазирлигида 07.01.98 й. 387-сон билан рўйхатдан ўтган "Бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Қўлланма). Бундай шартномаларни тасдиқлаш вақтида: қуриб битказилмаган уйнинг мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати ҳамда уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини расмийлаштириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар талаб қилинади.


58. Тарафларнинг истагига мувофиқ уй-жойни бузиб олиш учун бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлашда уй-жойни жойида қолдириш билан бошқа шахсга ўтказиш шартномасини расмийлаштириш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар талаб қилинади.


59. Уй-жой (уй-жойнинг қисми) ёки квартирани бошқа шахсга ўтказувчининг (боқиманданинг) уни умрбод таъминлаб туриш шарти билан бошқа шахсга ўтказиш шартномаси уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлашнинг умумий қоидаларига риоя қилинган ҳолда тасдиқланади. Кўрсатилган ана шу ҳужжатни тасдиқлаш чоғида уйни ёки квартирани бошқа шахсга ўтказувчи шахснинг (ёши ёки саломатлиги бўйича) меҳнатга лаёқатсизлиги текширилиб, бу ҳақда шартнома матнида кўрсатилиши керак.

Уй-жой, квартирани умрбод таъминлаб туриш шарти билан бошқа шахсга ўтказиш шартномасида уй-жойни бошқа шахсга ўтказувчига моддий таъминотнинг қандай турлари берилиши, уларни ойлик пуллик баҳоси ва уй-жой (унинг қисми) ёки квартиранинг қиймати кўрсатилган бўлиши керак.

Бошқа шахсга ўтказилаётган уй-жой (унинг қисми) ёки квартиранинг ва моддий таъминотнинг баҳоси тарафлар келишувига биноан белгиланади.

Шахс меҳнатга лаёқатсиз бўлса-да, аммо вояга етмаган бўлса, у уй-жойни умрбод таъминлаб туриш шарти билан бошқа шахсга ўтказувчи бўлолмайди.

Уй-жойни бошқа шахсга ўтказувчини умрбод таъминлаб туриш шарти билан бошқа шахсга ўтказиш шартномаси матнида унга ЎзР ФК 530-534-моддаларининг мазмуни тушунтирилганлиги кўрсатиб ўтилиши лозим. Умрбод таъминлаб туриш шарти билан уй-жой улушини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш чоғида ушбу Қўлланманинг 47-48-бандида баён этилган қоидалар қўлланилади.


60. Мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли бўлган уй-жойларни давлат бюджетида турувчи давлат муассасалари ва корхоналари томонидан сотиб олинишида, тегишли вазирликлар ва идораларнинг уйларини сотиб олиш учун ажратилган капитал маблағлар ҳисобидан, уй-жой, хонадонларни сотиб олишга рухсат бўлган тақдирда олди-сотди шартномалари тасдиқланади.

Юқорида кўрсатилган уйларни, тўла хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини молиялаш шароитида ишловчи давлат муассасалари ва корхоналари, фуқаролардан шартнома баҳолари бўйича сотиб олишларида, нотариус сотиб олувчидан уй-жойни, хонадонни (уйнинг, хонадоннинг бир қисмини) шу корхона ва муассасаларнинг ўз даромадларидан ижтимоий ривожланишга ажратилган маблағи ҳисобига сотиб олинаётганлиги ҳақида (раҳбар ва бош ҳисобчи имзолаган) маълумотнома талаб қилиб олиши зарур.

Мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли бўлган уй-жойларни ширкат ва жамоат ташкилотлари томонидан сотиб олишларида нотариус ушбу Қўлланманинг 33-банди талабларига амал қилади.


61. Фуқароларга тегишли бўлган уй-жойларни маҳаллий ҳокимиятлар, давлат, ширкат ва жамоат ташкилотларига тегишли биноларга айирбошлаш шартномаси Ўзбекистон Республикасининг 27 декабрь 1996 йилги "Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонунига асосан тасдиқланади.


62. Боғдорчилик ширкатлари ерларидаги боғ уйларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаш учун нотариус қуйидаги ҳужжатларни:

тегишли ҳокимиятнинг бошқа шахсга ўтказувчи номига ер участкаси ажратилганлиги ҳақидаги қарори;

Қўлланманинг 56-бандида баён этилган қоидалар бўйича расмийлаштирилган, мулкдорнинг турмуш ўртоғининг биргаликдаги умумий мулк ҳисобланган боғ-ҳовлини бошқа шахсга ўтказишга розилиги тўғрисидаги аризаси ёки турмуш ўртоғи йўқлиги ҳақидаги аризаси;

ер майдонининг миқдори ва уйнинг таркиби ҳақида техник инвентаризация кадастри бюросининг маълумотномаси.


63. Кооператив ва бошқа шу каби ташкилотларга тегишли бўлган уй-жойларни, фуқароларга сотиш ҳақидаги шартномалар агар шу кооперативларнинг низомларида сотиш ҳуқуқи кўрсатилган бўлса тасдиқланади.

Бунда нотариус сотилаётган уй-жойнинг сотаётган ташкилотга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжатни, техник инвентаризация кадастр бюросининг маълумотномасини (инвентаризация ўтказилмаган жойларда эса баланс қиймати ҳақида маълумотнома), кооператив ташкилот аъзолари умумий мажлиси ёки раҳбар органнинг (агар низомга асосан унга бу масалаларни ҳал этиш ҳуқуқи берилган бўлса) уй-жойни сотиш ҳақидаги қарорини талаб қилади.


64. Ширкат хўжаликларига тегишли бўлган уй-жойларни бошқа шахсга ўтказиш тўгрисидаги битим ширкат хўжалигининг шу уйни баланс қиймати ҳақидаги маълумотномаси ва хўжалик аъзолари умумий йиғилиши ёки вакиллар йиғилишининг уйни сотиш тўғрисидаги қарори бўлгандагина тасдиқланади.

Хўжаликларга тегишли бўлган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим хўжалик раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланган шу мулкнинг баланс қиймати тўғрисидаги маълумотнома, хўжалик аъзоларининг умумий йиғилиши ёки вакиллар (ширкат аъзоларининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган) йиғилишининг сотиш нархи кўрсатилган қарори, иншоотлар режаси (кўздан кечириш учун) ҳамда техник инвентаризация кадастр бюросининг маълумотномаси бўлгандагина тасдиқланади.


65. Давлат ёки хусусий уй-жой фондига қарашли уйларнинг улушларига эгаликни тугатиш мақсадида фуқароларга сотиш билан боғлиқ шартномани тасдиқлаш чоғида қуйидагилар талаб қилинади:

техник инвентаризация кадастр бюросининг маълумотномаси;

уйнинг сотилаётган улушини баҳолаш далолатномаси ва сотиб олувчи сотилаётган уйнинг қисмида ижара ҳуқуқи асосида яшаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Уйнинг сотилаётган қисмида истиқомат қилиб, имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар уйнинг улушини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга оширишдан воз кечган ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан бир ой давомида амалга оширмаган тақдирда, бу улуш ҳар қандай бошқа шахсга сотилиши ва бу шартнома нотариал тасдиқланиши мумкин.


66. Сотувчи ва сотиб олувчига, шунингдек уй-жой (уй-жойнинг бир қисмини) ёки квартирани ҳадяга олувчига Ўзбекистон Республикаси ФК 185-моддасининг мазмуни тушунтирилади.

Мазкур модда тушунтирилганлиги тўғрисида кўрсатиб ўтилган шартномаларнинг матнларига ёзиб қўйилади.

Давлат муассасалари ҳамда корхоналари, жамоат ташкилотларининг хусусий мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга қарашли уй-жойларнинг улушлари (қисмларини) сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлаш чоғида шу муассасалар, корхоналар ва ташкилотларнинг вакилларига ЎзР ФК 223-моддасининг мазмуни тушунтирилади.


67. Қишлоқ хўжалик корхоналари, матлубот кооперацияси ташкилотларининг ўз ходимларига имтиёзли шартлар билан ҳовли иншоотларга эга бўлган қўрғон типидаги уйларни сотиши тўғрисидаги олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда қуйидагилар талаб қилиниши лозим:

қишлоқ хўжалик корхонаси раҳбари, ширкат хўжалиги ва матлубот кооперацияси бошқаруви касаба уюшмаси ташкилоти билан биргаликда тасдиқланган уй-жой сотиб оладиган ходимларининг рўйхати (рўйхатнинг нусхаси ёки ундан кўчирма нотариал идорада қолдирилади);

давлат қабул комиссиясининг қуриб битказилган уй-жойни белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилиб олиш акти ёки техник инвентаризация кадастр бюросининг маълумотномаси, уй инвентаризация ўтказилмаган ерда жойлашган бўлса - сотилаётган уйнинг баланс қиймати тўғрисидаги маълумотнома.

Қишлоқ хўжалик корхонасига биркитиб қўйилган ердаги қишлоқ аҳоли пунктида жойлашган уй-жойни, шунингдек қишлоқ хўжалик корхонасига биркитиб қўйилган ернинг шаҳар чегараси доирасида жойлашган уй-жойларни сотиш вақтида қўшимча тарзда аъзолар умумий йиғилиши (вакиллар йиғилиши)нинг ёки давлат қишлоқ хўжалик корхонасининг уй-жой сотиб олувчига томорқа (ер майдони миқдорини кўрсатган ҳолда) бериш тўғрисидаги қарори талаб қилинади.


68. Уйни (уйнинг қисмини), квартирани бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги келишувни тасдиқлаш чоғида бу шартнома техник инвентаризация кадастр бюросида рўйхатга олинганидан кейин ушбу органнинг маълумотномаси талаб қилинади. Айни вақтда давлат нотариат идораси ҳужжатлари бўйича бошқа шахсга ўтказилишига тақиқ ёки арест қўйилган-қўйилмаганлиги текширилади.

Агар уй-жой эр-хотиннинг биргаликдаги мулки бўлса, нотариус улардан иккинчисининг шартномани бекор қилишга рози эканлиги тўғрисидаги аризасини талаб қилади.

Сотувчи сотиб олганидан кейин қонунга мувофиқ уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар яшаб турган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномасининг муҳим шарти - бу шахсларнинг рўйхатини сотилаётган уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқлари кўрсатилган ҳолда тузишдан иборатдир (ЎзР ФКнинг 488-моддаси).



6-боб. Хусусийлаштирилган квартираларни ва

бошқа кўчмас мулкларни бошқа шахсга

ўтказиш ҳақидаги шартномалар


69. Хусусийлаштирилган уй-жойни бошқаларга бериш хоҳишини билдирган мулкдор қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;

хусусийлаштирилган уй-жойга мулкчилик ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси ёхуд жойлардаги давлат ҳокимияти органи, бирлашма, корхона, ташкилот маъмуриятининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 1989 йил 21 июндаги 203-сонли қарорига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотди шартномаси;

квартирага (квартиранинг бир қисмига), унга (уйнинг бир қисмига) хатлов ҳужжатлар йиғмажилди (кўриб қайтариб берилади);

оиланинг биргаликда яшовчи барча вояга етган аъзоларининг, шунингдек квартиралар (квартираларнинг бир қисмини) ёки уй (уйнинг бир қисми)ни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги;

квартиранинг таркиби ва тақиқ-арест солинмаганлиги ҳақида кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчи органи, шунингдек тақиқ-арест йўқлиги тўғрисида тегишли давлат нотариал идораси маълумотномаси;

квартирани бошқа шахсга ўтказувчи шахснинг хотини (ёки эрининг) нотариал тасдиқланган розилик аризаси, агар мазкур квартира никоҳ давомида орттирилган бўлса.

Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.1994 й. 180-сонли қарорига илова қилинган шаклдаги маълумотнома ёки уй дафтари;

бошқаларга бериш пайтида техник хатлов кадастр бюроси хизматлари томонидан бериладиган уй-жойнинг техник ҳолати ва қиймати тўғрисидаги белгиланган намунадаги хатлов маълумотномаси.

Олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш шартномалари расмийлаштирилгандан сўнг, шунингдек мулкчилик ҳуқуқий мсросхўрлик тартибида ўтгандан сўнг, бошқаларга бериш ёки мерос қилиб қолдириш вақтидан қатъи назар, квартира (квартиранинг бир қисми), уй (уйнинг бир қисми) хусусийлаштирилган уй-жой мақомини йўқотади.

Шунингдек, квартирани хусусийлаштирилган дейиш учун у Ўзбекистон Республикаси Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги 1993 йил 7 май Қонунининг 1-моддаси талабларига жавоб бериши лозим.

Хусусийлаштирилган уй-жойнинг эгаси ушбу уй-жойни ўз хоҳишига кўра ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсга ёхуд кўчмас мулкка оид операцияларни амалга оширишга вакил қилинган органга бериш ва васият қилиб қолдириш, шунингдек уни кўчмас мулк кимошди савдосига қўйиш, хоҳлаган бошқа турар жойга ёки мулкка айирбошлаш ҳуқуқига эгадир.

Хусусийлаштирилган квартирани бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги шартномани тасдиқлашда нотариус сотиб олувчининг Ўзбекистон Республикасида яшаётганлигини ва доимий рўйхатда турганлигини текшириши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи фуқаролар Тошкент шаҳридаги хусусийлаштирилган квартираларни (квартираларнинг бир қисмини), уйларни (уйларнинг бир қисмини) сотиб олаётганларида паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат билан бирга Махсус комиссиянинг Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги қарори талаб қилинади.

Бошқа давлатларнинг фуқаролари, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, квартираларни (квартираларнинг бир қисмини), уйларни (уйларнинг бир қисмини) сотиб олаётганларида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш учун рухсатномани тақдим этадилар, улар томонидан Тошкент шаҳридаги хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) сотиб олинган тақдирда Махсус комиссиянинг Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорини ҳам тақдим этадилар.

Ушбу фуқаролар квартираларни (квартираларнинг бир қисмини), уйларни (уйларнинг бир қисмини) ҳадя қилиб олаётганларида, нотариуслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 27 февралдаги 92-сонли қарори талаблари тушунтирилиши лозим.


70. Юридик ва жисмоний шахсларга қарашли хусусийлаштирилган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги шартномаларни тасдиқлаш чоғида нотариус қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:

кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжат (ЎзР Давлат мулк қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан) хусусийлаштирилган кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчи органи ёки уй-жой инспекциясида қайд этилган давлат далолатномаси ёки мулкнинг хусусий деб топилганлиги ҳақида тегишли ҳокимиятнинг қарори ёхуд кўчмас мулкнинг бошқа шахсга ўтказилиши ҳақидаги нотариал тасдиқланган шартнома ёхуд ЎзР ФК 481-моддасида белгиланган тартибда тегишли органларда қайд қилинган ЎзР ФК 223-моддасига мувофиқ тузилган юридик шахснинг мулкини бўлиш тўғрисидаги шартнома;

корхонанинг қонун билан белгиланган тартибда рўйхатга олинган Устави, устав капиталининг улуши албатта кўрсатилган ҳолда таъсис шартномаси;

объектнинг баланс қиймати ҳақида раҳбар ва бош ҳисобчининг имзоси қўйилган маълумотнома;

юридик шахс ваколатли органининг Уставига мувофиқ қабул қилган қарори (таъсисчиларнинг ёки меҳнат жамоаси аъзоларининг умумий йиғилиши қарори, шунингдек маъмуриятнинг кўчмас мулкни сотиш, унинг қийматини белгилаш бўйича комиссия ташкил этиш ҳақидаги буйруғи);

маъмуриятнинг ишончли вакилининг шартномага имзо қўйиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги ваколатномаси;

45-банд қоидаларига мувофиқ турмуш ўртоғининг ёзма розилиги олинади;

кўчмас мулкнинг нархи ва таркиби ҳақидаги кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган (кўчмас мулк кадастри хизмати) маълумотномаси, хатлов ҳужжатлар йиғмажилди;

Бош архитектура лойиҳалаш Бошқармасининг объект жойлашган зонани бузиш-бузмаслигига оид маълумотномаси.

Хусусийлаштирилган мулкни кимошди ва биржа савдоларида сотиш чоғида кимошди савдо натижалари ҳақидаги баённомаси ёки биржа савдосининг объектнинг дастлабки баҳоси ва сотилиш нархи кўрсатилган контракти талаб қилинади.



7-боб. Айирбошлаш шартномаси


71. Айирбошлаш шартномасига айирбошлаш мазмунига зид келмайдиган олиш-сотиш шартномаси ҳақидаги тегишли қоидалар татбиқ этилади. Бу ҳолда айирбошлашда қатнашувчиларнинг ҳар бири: айирбош учун нарса берган шахс-сотувчи, нарсани айирбошлаб олган шахс-сотиб олувчи бўлиб ҳисобланиб, тарафлар бир-бирларининг эгалигига маълум ашёларни топшириш мажбуриятларини оладилар.

Айирбошлаш шартномаси тасдиқланаётганида тарафларга ЎзР ФКнинг 497-501-моддаларининг мазмуни тушунтирилиб, бу ҳақда шартнома матнида кўрсатиб ўтилади.

Шартноманинг предмети муомаладан олинган ёки муомалада бўлиши чеклангандан ташқари ҳаракатдаги ва кўчмас мулк ҳамда ҳар қандай буюмлар бўлиши мумкин.

Агар айирбошлаш шартномасида бошқача ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, айирбошланаётган товарлар тенг қимматли қилиб чамаланади.

Айирбошланаётган товарлар тенг баҳоли бўлмаса, айирбошлаш шартномасининг бир тарафга маълум бир пул миқдори кўринишида қўшимча ҳақ тўлашга йўл қўйилади. Бундай қиймат жиҳатидан тенгсизлик тузилаётган шартномада кўрсатиб ўтилиши лозим.



8-боб. Ҳадя шартномаси


72. Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ёки бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёки озод қилиш мажбуриятини олади (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 502-моддаси 1-банди). Улуш ҳадя қилинаётганда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи амал қилмайди.

Ҳадя шартномаси ўзаро келишувга асосланган икки ёқлама битим ҳисобланади. Бундай келишув ҳадя олувчининг унга таклиф қилинган мулкий ҳуқуқнинг қабул қилишини назарда тутади.

Ҳадяни ҳадя олувчига ҳадя қилувчининг вафотидан кейин топширишни назарда тутувчи шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Бундай ҳадяга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатларининг ворислик тўғрисидаги қоидалари қўлланилади. Ҳадя мулкини ҳадя олувчига ҳадя қилинувчининг вафотидан кейин топшириш ҳақидаги фармойиш васиятнома шаклида расмийлаштирилади.

Ҳадя шартномасининг нарсаси ашёни келажакда бериш ёки мулкий ҳуқуқни бериш ёхуд ҳадя қилувчининг муайян бир ҳуқуқдан воз кечиши (мулкий мажбуриятдан озод қилиш) бўлса, ҳадя олувчи ҳадя қилувчига нисбатан мажбурият ҳуқуқига эга бўлади.


73. Шартномада ҳадя нарсаси аниқ кўрсатиб қўйилган бўлиши керак. Ашё, мулк ҳуқуқи ёки мулкий мажбуриятдан озод қилиш шаклида ҳадя нарсасини аниқ кўрсатмасдан ўзннииг мол-мулкини ёки мол-мулкнинг бир қисмини ҳадя этишни ваъда қилиш ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмасдан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 502-моддаси). Ҳадя олувчини мулкий мажбуриятдан (қарздан) озод қилиш ва ҳадя қилувчининг нияти аниқ белгиланган бўлиши лозим.

Ҳадянинг текинга берилиши ҳадя шартномасига хос хусусиятлардир. Ҳадя қилишнинг сабаблари (ҳадя олувчига нисбатан миннатдорчилик ҳиссиёти ёки бошқа шахсий кайфиятлар) аҳамиятга эга эмас. Шунинг учун улар шартномада кўрсатилмаслиги ҳам мумкин.


74. Агар ҳадя қилувчи ашёдан фойдаланиш билан боғлиқ муайян мажбуриятларни ёки бошқа шартларни ҳадя олувчи зиммасига юклайдиган бўлса, ҳадя шартномаси текин деб ҳисобланмайди. Ҳадя шартномаси, шу жумладан, кўчмас мулкни ҳадя қилиш махсус равишда тайинланиши мумкин, масалан, келинга сеп ажратишда.

Ҳадя шартномасини бирор-бир шарт асосида тузиш ва тасдиқлаш ҳам мумкин. Бу шарт рағбатлантирувчи чора сифатида ҳадя олувчини муайян хатти-ҳаракатни содир этишга (масалан, ўқишни муваффақиятли тугатишга) ундайди ёки муайян шароитларга боғлиқ бўлади (масалан, тўй). Бундай шартлар ҳадя олувчи учун мажбурий ҳисобланади. Ушбу шартларнинг аҳамияти шундаки, улар ҳадя берувчи учун мажбуриятларнинг кучга киришига зарур шароит ҳисобланади.

Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин.

Агар ҳадя қилиш шартлари қонунсиз бўлса, ҳадя шартномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.


75. Ҳадя олувчи ўзига ҳадя топширилгунга қадар истаган вақтида уни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолда ҳадя шартномаси бекор қилинган ҳисобланади.

Кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишув ушбу Қўлланманинг 34-бандида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш йўли билан амалга оширилади, агар бекор қилинаётган ҳадя шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса.


76. Умумфойдали мақсадларда кўчмас мулкни, ашёни ёки мулкий ҳуқуқни ҳадя қилиш хайр-эҳсон ҳисобланади. Умумфойдали мақсад хайр-эҳсоннинг фарқли белгиларидан ҳисобланади.

Хайр-эҳсонни қабул қилишга бирор кимсанинг рухсати ёки розилиги талаб қилинмайди.

Кўчмас мулк хайр-эҳсон килинганда нотариус кўчмас мулкни, шу жумладан, корхонани сотиш шартномасига нисбатан қўйиладиган талабларни бажариши лозим.

Нотариус тарафларга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 511-моддасининг мазмунини тушунтириб, бу ҳақда хайр-эҳсон шартномасининг матнига ёзиб қўяди.



9-боб. Корхонани сотиш


77. Корхонани сотиш ҳақидаги шартномани тасдиқлашда нотариус Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 489-496-моддалари ва ушбу шартномага тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига асосланади.

Корхонани сотиш шартномасига мувофиқ сотувчи сотиб олувчига бутун корхонани мулкий мажмуа сифатида топшириш мажбуриятини олади, сотувчи бошқа шахсларга беришга ҳақли бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, масалан, тегишли фаолият билан шуғулланиш учун берилган лицензия ва ҳоказолар бундан мустаснодир.

Корхонани сотиш шартномасида: фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва сотувчини ҳамда унинг маҳсулотини, у бажарадиган иш ёки кўрсатадиган хизматларнинг унга хослигини кўрсатувчи бошқа воситалардан фойдаланиш ҳуқуқлари махсус равишда кўрсатиб ўтилади. Шартномада бу ҳуқуқлар сотиб олувчига ўтишининг бошқа шартлари ҳам назарда тутилиши мумкин.

Корхонани сотиш ҳақидаги шартнома мазкур корхона жойлашган нотариал ҳудуддаги нотариус томонидан тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


78. Корхонани сотиш ҳақидаги шартномани тасдиқлашда нотариусга қуйидагилар тақдим этилади:

1) сотилаётган корхонанинг сотувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Сотилаётган корхонага сотувчининг мулк ҳуқуқи жумладан қуйидаги ҳужжатлардан бири билан тасдиқланади:

Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат гувоҳномаси (ордер);

корхонанинг нотариал тасдиқланган олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномаси;

корхонанинг аукционда сотиб олинганлиги тўғрисидаги шартнома;

корхонанинг очиқ савдода сотиб олинганлиги далолатномасининг нусхаси;

корхонага берилган мулк ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳномаси;

корхонага эгалик ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома;

корхонанинг ажратиб ва бўлиб олинганлиги шартномаси;

суднинг қонуний кучга кирган корхонага эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи қарори;

ҳокимиятнинг корхонага эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи қарори.

Ушбу ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан ўзгартирилиши мумкин. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларда тегишли давлат қайд белгиси ёки қайд гувоҳномаси бўлиши лозим;

2) харидор ёки сотувчи коллегиал орган бўлганида ваколатли органнинг сотиш ёки сотиб олиш тўғрисида чиқарган қарори;

3) томонларнинг корхонани олди-сотди шартномаси тузишга ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлари;

4) сотилаётган корхонанлнг белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказилган, томонлар томонидан тузлган, кўриб чиқилган ва имзоланган таркиби тўлиқ инвентаризация қилинган баҳолаш далолатномаси;

5) бухгалтерия баланси;

6) корхонанинг нархи ва таркиби тўғрисидаги мустақил аудиторнннг хулосаси;

7) корхона таркибига киритилган қарзлар (мажбуриятлар) рўйхати (қарздорлари, характери, миқдори ва талаб этиш муддати кўрсатилган ҳолат);

8) кўчмас мулк кадастри хазматининг кўчмас мулкни унинг эгаси номига қайд этилганлиги тўғрисидаги техник маълумотномаси;

9) архитектура-режалаштириш бошқармасининг ҳокимиятнинг иншоотларни бузиш ҳақида қарори йўқлиги ҳақидаги маълумотномаси;

10) ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи давлат далолатномаси. Юқорида қайд этилган сотилаётган корхонанинг қиймати ва таркибини белгиловчи ҳужжатлар шартномага илова қилиниши шарт. Шартнома имзолангунга қадар ушбу ҳужжатлар тарафлар томонидан тузилган, кўриб чиқилган ва келишилган бўлиши лозим, бу ҳақда ушбу ҳужжатларга ёзиб, ўз имзосини қўйиб ва имзолаш вақтини кўрсатиб ёзилиши ёхуд бу ҳақда далолатнома тузилиши мумкин.

Тарафлар шартномада харидорга топширилаётган корхона таркибидан алоҳида элементларни олиб ташлаш ҳуқуқига эгалар (алоҳида буюмлар, ҳуқуқ, мажбуриятлар).


79. Корхонани бошқа шахсга ўтказишда (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш), гаровга қўйишда, ижарага беришда нотариус корхона жойлашган ҳудуддаги тегишли давлат нотариал идорасида ва бошқа тақиқлаш ҳисобини олиб борувчи ташкилотлар маълумотномасига асосан корхонага тақиқ ва арест қўйилган-қўйилмаганлигини текширади.


80. Сотилаётган корхона таркибига кирган мажбуриятлар бўйича кредитор ва олувчи сотувчи томонидан корхона олувчига топширилгунига қадар ёзма равишда хабардор қилинмоғи керак. Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 73-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда корхона сотилиши ҳақида кредитор ва харидорга хабар берилганда, уларнинг хабар топган кунидан бошлаб бир ойлик муддат ичида қуйидаги ҳуқуқларга эга эканликлари тушунтирилади:

а) қарзнинг ўтказилишига ўз розилигини билдириш;

б) мажбуриятнинг муддатидан илгари ижро этилиши ёки тўхтатилиши ва зарарни қоплашни талаб этиши;

в) агар корхонани сотиш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлса, шу шартномани бутунлай ёки тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топиш.

Хабарномада кредиторларга агар улар қарзнинг ўтказилишига норози бўлсалар, қарз шартномасидаги ўз талабларининг қаноатлантирилишини сўраб судга мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилади. Агар нотариус суддан кредиторнинг сотувчини корхонани сотиш ҳақидаги шартномани расмийлаштиришга қарз шартномаси бўйича мажбуриятларини бажаргунга қадар эътирози борлиги ҳақида ариза тушганлиги тўғрисида маълумот олса, корхонанинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш суд томонидан ҳал қилингунга қадар тўхтатиб турилади.

Барча кредиторларнинг қарзни ўтказишга ёзма розилиги олингандан кейин, шунингдек бошқа керакли ҳужжатлар бор бўлганда нотариус томонидан корхонанинг олди-сотди шартномаси тасдиқланиши мумкин.

Кредиторларнинг қарзни ўтказишга розилиги ҳақидаги аризаларидаги имзолари нотариал шаҳодатлантирилган бўлиши лозим. Агар кредиторлар қарзни ўтказишга розилиги тўғрисида нотариусга келиб ёзма ариза берган бўлсалар, бу ҳолда нотариус унинг шахсини аниқлайди ва имзоси ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги қўйиб, унда ҳужжатнинг номи, рақами, берилган вақти ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат берган муассасанинг номи кўрсатилади.


81. Корхонанинг олди-сотди шартномаси матнида қуйидагилар:

шартнома тасдиқланган вақти ва жойи;

томонларнинг тўлиқ номи, вакилларнинг исми-шарифи ва улар ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар;

сотилаётган корхонанинг таркиби ва баҳоси;

унинг манзили;

сотувчининг корхонага эгалигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

харидор томонидан ер участкасидан фойдаланиш қоидалари;

тарафлар томонидан кўриб чиқилган ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан корхонанинг нархи;

корхонанинг тарафлар томонидан баҳоланиши;

сотув баҳосини тўлаш тартиби;

корхонанинг олди-сотди шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш зарурлиги ва унинг тартиби;

топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан корхонани топшириш тартиби;

томонларнинг шартнома шартларини бузишдаги жавобгарлигини белгилаш;

шартномадан келиб чиқадиган низоларни ечиш тартиби;

шартноманинг ўзгартирилиши ва амал қилиш муддатининг тўхтатилиши шартлари кўрсатиб ўтилиши зарур.



10-боб. Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга

ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлаш


82. Нотариуслар фуқаролар ўртасида, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда юридик шахслар ўртасида қайси мулк шаклида бўлишидан қатъи назар, тузиладиган автомототранспорт воситаларини ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмларни, уларнинг номерли агрегат ва прицепларини олиш-сотиш, айирбошлаш ва ҳадя қилиш ҳақидаги битимларни тасдиқлайдилар.

Бу шартномаларни нотариал тасдиқлаш жойи тарафлар томонидан танланади. Фуқаролар ўртасида тузиладиган битимларни тасдиқлашда нотариус қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:

а) эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларида автомототранспортни қайд қилиш гувоҳномаси, прицеплар учун техник талон, кема билети, кема гувоҳномаси, номерли агрегат ва автомашина қисмлари учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан берилган белгиланган формадаги маълумотномалар, ушбу ҳужжатларда автомототранспортнинг двигатель ва агрегат рақами тўғрилиги ҳақидаги белги қўйилиши керак);

б) автотранспортни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг, давлат нотариал идорасининг маълумотномаси;

в) агар автомототранспорт воситаси никоҳ давомида орттирилган бўлса турмуш ўртоғининг розилиги;

г) битимлар қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса, қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар;

д) давлат божини (тариф ҳақини) тўлаганлик ҳақида квитанция.

Давлат мулки асосида фаолият кўрсатувчи юридик шахслар ўртасидаги битимларни тасдиқлашда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

а) эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

б) автотранспортни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимнинг, давлат нотариал идорасининг маълумотномаси;

в) автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишга юқори ташкилотнинг рухсатномаси;

г) маълум бир автомототранспорт воситасини баҳолаш ва бошқа шахсга ўтказиш ҳамда шартнома тузишга ваколат бериш ҳақида эгалик қилувчининг буйруғи;

д) шартнома тузишда тарафларнинг ваколатлари ҳақида ҳужжат;

е) давлат божини (тариф ҳақини) тўлаганлик ҳақида тўлов қоғози;

ж) баланс қиймати тўғрисида маълумотнома.

Нодавлат мулк асосида фаолият кўрсатувчи юридик шахслар ўртасида тузиладиган битимларни тасдиқлашда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

а) ваколатли органларнинг, уларнинг низомларига мувофиқ равишда чиқарган автомототранспорт воситасини ўзгага ўтказиш ҳақидаги қарорлари;

б) автотранспортни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг, давлат нотариал идорасининг маълумотномаси;

в) тарафлар номидан қатнашувчи вакилнинг шартнома тузишга бўлган ваколатлари ҳақида ҳужжат;

г) бошқа шахсга ўтказилаётган автомототранспорт воситасига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;

д) давлат божини (тариф ҳақини) тўлаганлик ҳақида тўлов қоғози;

е) баланс қиймати тўғрисида маълумотнома.



11-боб. Гаров (ипотека) тўғрисидаги

шартномаларни тасдиқлаш


83. Кўчар мол-мулк ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома ёзма равишда тузилиши керак. Агарда олинадиган мажбурият нотариал тасдиқланиши лозим бўлса, бу тақдирда кўчар мол-мулк ёки ушбу мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тасдиқланиши шарт.

Кўчмас мулкни (бинолар, иншоотлар, квартиралар, уй-жойлар, корхоналар) ва автомототранспорт воситаларини гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома, яъни, ипотека тўғрисидаги шартнома - шартнома суммасидан қатъи назар, ана шу мулк жойлашган ердаги нотариус томонидан тасдиқланиши лозим.


84. Бундай шартномани нотариал тасдиқлаш чоғида нотариус гаровга қўйилаётган мулк гаровга қўювчи шахсга тегишли эканлигини ва уни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлигини, арест солинмаганлиги, бошқа гаровга қўйилган-қўйилмаганлиги, қарзлари йўқлигини текширади. Бундан ташқари, гаровга олувчи ва гаровга қўювчи юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатларини ва уларнинг вакилларининг ҳамда жисмоний шахсларнинг вакилининг ваколатларини аниқлайди.


85. Гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш учун нотариус гаровга қўювчидан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:

гаров предметига нисбатан эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжат (давлат ордери, тегишли ҳоким қарори, олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган шартнома, мулк ёки мерос ҳуқуқи гувоҳномаларидан бири, автомототранспорт учун техник паспорт);

турар жойларга техник инвентаризация кадастр бюросининг, яшаш учун мўлжалланмаган бино ва иншоотларга кўчмас мулк кадастри хизматининг маълумотномаси;

агарда қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тегишли лицензияга эга бўлган суғурта компанияларнинг гаров мулкини суғурта этиш ҳақидаги суғурта шартномаси ва ушбу шартноманинг шартларини ўз ичига олган суғурта полиси (шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси) (ФКнинг 927-моддаси);

мажбурият ҳақидаги шартнома (кредит ёки қарз шартномаси, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, транспорт экспедицияси ва ҳоказо шартномалар);

гаровга қўйилган мулкнинг биргаликда тузилган баҳолаш далолатномаси ёки ушбу мулкнинг нархи юзасидан аудиторлик фирмасининг хулосаси;

гаровга қўйилаётган мол-мулк умумий мол-мулкни ташкил этса, барча эгаларининг розилиги (умумий йиғилиш қарори ёки ҳар бирининг алоҳида розилик аризаси), эр-хотиннинг биргаликдаги мулки бўлса эри ёки хотинининг биргаликдаги мулкларини гаровга қўйишга розилик аризаси, уй-жой ва хонадонлар гаровга қўйилганида шу квартирада рўйхатдан ўтиб яшовчи ва хусусийлаштиришга розилик берган барча вояга етган шахсларнинг розилиги (хусусийлаштирилиш мақомини йўқотган уй-жой ва ҳуқуқлар бундан мустасно);

гаровга қўювчи ва гаровга олувчи юридик шахсларнинг тегишли тартибда расмийлаштирилган низомлари, шунингдек вакилларнинг ваколатларини тасдиқловчи ваколатномалари.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатлардан:

эгаликни тасдиқловчи ҳужжат:

инвентаризация дафтари;

суғурта шартномаси ва суғурта полиси (шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси) (ФКнинг 927-моддаси);

мажбурият ҳақидаги шартнома;

гаровга қўювчи ва гаровга олувчиларнинг низомларининг нусхалари нотариус томонидан шаҳодатлантириб олиб қолинади, асл ҳужжатлар эса эгаларига қайтаридади.


86. Гаров (ипотека) шартномаларини тасдиқлашда нотариус гаровга қўйилган кўчмас мулкнинг бошқага ўтказилишига тақиқ қўяди.


87. Гаров (ипотека) шартномасининг мазмуни қуйидагилардан иборат бўлади:

шартнома номи;

шартнома тасдиқланган маъмурий ҳудуднинг тўлиқ номи (вилоят, туман, шаҳар) ва шартнома тузилиб имзоланган сана, йил, ой ва куни сўзлар билан ёзилади;

гаровга олувчи билан гаровга қўювчининг, жумладан юридик шахсларнинг тўлиқ номлари, манзилгоҳлари, ваколатли орган томонидан қайд этилган низомларининг қачон, қаерда ва ким томонидан қайд этилганлиги ва қайд рақами, жисмоний шахсларнинг ваколатномалари (берилган санаси, рақами ва ким томонидан берилганлиги), вакилларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, манзилгоҳлари ва паспорт белгилари тўлиқ кўрсатилади;

ипотека предмети уй-жой бўлганда ва гаровга олувчи томон хорижий фуқаролар, шу жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамкорлиги давлатлари фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган уй-жойни гаровга қўйиш битишувларида юқорида назарда тутилган ҳужжатлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш учун рухсатнома белгилари ҳам тўлиқ кўрсатилиши шарт.

Ипотека предмети Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган уй-жой бўлганда ва гаровга олувчи томон Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчилар ҳамда хорижий фуқаролар, шу жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамкорлиги давлатлари фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисоблаиганда уй-жойни гаровга қўйиш шартномасида Махсус комиссиянинг Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги қарори кўрсатилиши шарт;

мажбурият тури (кредит ёки қарз шартномаси, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, транспорт экспедицияси ва ҳоказо шартномалар) унинг санаси, рақами, томонларнинг номлари, мазмуни, миқдори ва бажариш муддати;

ушбу мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш учун гаровга қўйилаётган кўчмас мулкнинг (ипотека предметининг) номи, тавсифномаси, миқдори, томонлар белгилаган баҳоси;

гаровга қўйилаётган мулкнинг гаровга қўювчига тегишлилигини тасдиқловчи эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатнинг номи, қачон ва ким томонидан берилганлиги, турар жойларга техник инвентаризация кадастр бюроси, яшаш учун мўлжалланмаган бино ва иишоотларга кўчмас мулк кадастри хизмати маълумотномасининг рақами ва санаси;

мажбурият кўрсатилган муддатда бажарилмаслигининг оқибатлари (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 279, 280, 281-моддаларига биноан);

ипотека предмети суғурта этилганлиги ҳақида маълумот ва суғурта полисининг рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги;

ипотека предметининг бошқа гаровга қўйилмаганлиги, тақиқ ва арест солинмаганлиги, гаровга қўювчининг қарзлари йўқлиги ҳақида маълумот;

ипотека предмети умумий мулк бўлган тақдирда барча эгаларининг розилиги олинганлиги ҳақида маълумот, эр ёки хотиннинг умумий мулки бўлган ипотека предмети эр ёки хотиннинг розилиги билан гаровга қўйилганлиги ҳақида маълумот;

ипотека предметининг бошқа шахсга ўтказилишига нотариус томонидан тақиқ қўйилганлиги ҳақидаги маълумот (тақиқноманинг рақами ва санаси);

ипотека предмети гаровга қўювчида қолдирилиши тўғрисида маълумот;

шартномани нотариал тасдиқлаш учун харажатлар кимнинг зиммасига қўйилганлиги:

гаровга қўювчи билан гаровга олувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилганлигидан сўнг ҳақиқий кучга эгалиги ҳақида маълумот;

шартнома нусхаларининг сони, томонларга берилганлиги, шунингдек нотариал идорада нусха қолганлиги ҳақида маълумот;

вакилларнинг ўз қўллари билан фамилиялари, исмлари, оталарининг исмларини ёзиб шартномани имзолашлари;

нотариуснинг шартномани тасдиқлаганлиги ҳақидаги тасдиқлов ёзуви.


88. Гаров (ипотека) тўғрисидаги шартнома барча тегишли ҳужжатлар ва давлат божи тўланганидан сўнг нотариус томонидан тасдиқланади.


89. Нотариус томонидан тасдиқланадиган гаров (ипотека) шартномалари махсус реестрда рўйхатга олинади.


90. Нотариал идорада гаров (ипотека) шартномаларини ҳисобга олиш учун алифбо китоби юритилиши лозим.



12-боб. Мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш


91. Мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.

Агар қонун ёки мулк ижараси шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида оладиган маҳсулот, мева ва бошқа даромадлар унинг мулки ҳисобланади.

Ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин.

Қонун ҳужжатларида мулк ижарасига берилиши мумкин бўлмаган ёки чекланган корхоналар турлари (гуруҳлари) ва мол-мулк турлари белгилаб қўйилиши мумкин.

Мол-мулкини ижарага бериш ҳуқуқи шу мол-мулк эгасига тегишлидир. Қонун ёки мулкдор томонидан мол-мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ҳам ижарага берувчи бўлишлари мумкин.


92. Мулк ҳуқуқининг келгусида ижарачига ўтишини назарда тутувчи мулк ижараси шартномаси, бундай мулкнинг олди-сотди шартномаси учун назарда тутилган шаклда тузилади (ЎзР ФКнинг 539-моддаси). Бунда нотариус қуйидагиларни текширади:

а) шартномани тузишга тарафларнинг ваколати;

б) ижарачига мулкнинг эгалик ҳуқуқи асосида тегишлилигини (ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат) ёки ваколатини белгиловчи ҳужжат (эгасининг ишончномаси);

в) ижарага берилаётган мулкка нисбатан тақиқ ва арестнинг йўқлиги ҳақидаги маълумот;

г) уй-жойлар (бино иншоотлар) бузилмаслиги ҳақида маълумотнома;

д) никоҳ давомида биргаликда орттирилган мулкка нисбатан шартнома тасдиқланганда мазкур қўлланманинг 45-бандида кўрсатилган талаблар бажарилади.



13-боб. Кўчмас мулклар ижараси шартномалари


93. Мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли бўлган кўчмас мулкни (уй-жой, квартира ва бошқалар) ижарага берилишида, тарафларнинг истагига кўра ижара шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни талаб қилади:

турар жойларга техник инвентаризация кадастр бюросининг, яшаш учун мўлжалланмаган бино ва иншоотларга кўчмас мулк кадастри хизмати маълумотномаснни ва кўчмас мулкни ижарага берувчига тегишли эканлигини белгиловчи ҳужжатни кўздан кечириш учун;

уй-жойларни, квартираларни ижарага беришда уй эгасининг вояга етган оила аъзоларининг ва у билан бирга яшайдиган яшаш майдонига ҳақли бўлган бошқа шахсларнинг розилиги;

ижарага берувчининг вояга етган оила аъзолари ва шу квартирада яшаш майдонига ҳақли бўлган барча шахслар ҳақида яшаш жойидан берилган маълумотнома.

Мулкни ижарага бериш шартномалари томонлар келишган муддатга тузилади. Агар мулк ижарасининг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса - уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин. Қонун ёки шартномада номуайян муддатга тузилган мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.



14-боб. Корхонанинг ижара шартномаси


94. Корхонани ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бошқа шахсларга топширилиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар мустасно бўлган ҳолда корхонани бир бутун мулкий комплекс тариқасида ёки унинг маълум бир қисмини ҳақ бараварига вақтинча фойдаланиш ва унга вақтинча эгалик қилиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ижара шартномаси бўйича топширилаётган корхоналар эгаликнинг турли шаклларида бўлиши мумкин (давлат, хусусий).

Ижарага берувчи қарзларнинг ижарага олувчига ўтказилганлиги ҳақида ўз кредиторларини, яъни, қарз берувчиларини ёзма равишда хабардор қилишга мажбур.

Бундай ўтказилишдан норози бўлган кредиторлар хабарномани олган кунларидан бошлаб уч ойлик муддат мобайнида ижарага берувчидан тегишли мажбуриятларнинг бекор қилинишини ёки муддатидан аввал ижро этилишини ва бу билан етказилган зарарнинг тўланишини талаб қилишга ҳақлидирлар. Белгиланган муддат мобайнида юқорида айтиб ўтилган талаблардан бирининг кўрсатилмаслиги қарз берувчиларнинг тегишли қарзларнинг ижарага олувчига ўтказилишига рози эканликларидан далолат беради.

Корхонани ижарага бериш шартномасини тасдиқлаш чоғида нотариус ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ижара шартномасини тузишга ваколати бор-йўқлигини текширади ва мазкур қўлланманинг 78-банди 1, 8, 9-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатларни талаб қилади.

Нотариус томонидан ЎзР ФКнинг 579-586-моддаларининг мазмуни, шунингдек корхонани ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги тушунтирилади ва бу ҳақда шартнома матнида кўрсатилади.



15-боб. Рента шартномалари доимий рента. Умрбод рента


95. Рента - бу шартномага асосан бир тарафнинг (рента олувчи) кўчмас ёки кўчар мол-мулкни бошқа тарафга (рента тўловчига) бериб мунтазам равишда кафолатланган фойда олишидир.

Рента тўловчи олинган мол-мулк ўрнига рента олувчига вақти-вақти билан белгиланган пул суммаси ёки уни таъминлаш учун бошқа шаклда маблағ бериш тарзида рента тўлаш мажбуриятини олади.

Рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга бериладиган мол-мулк рента олувчи томонидан рента тўловчига ҳақ эвазига ёки текинга мулк қилиб берилиши мумкин.

Қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб ўрнатилмаган бўлса ва тузилаётган шартноманинг моҳиятига зид келмаса, рента шартномасида мол-мулкни хақ эвазига топшириш назарда тутилган тақдирда нотариус олди-сотди шартномаси тўғрисидаги қоидаларга, бундай мол-мулк текинга берилган ҳолларда эса ҳадя шартномаси тўғрисидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда шартномани тасдиқлайди.

Рента шартномаси кўч.мас мулк жойлашган ердаги нотариал идорада тасдиқланади. Кўчар мулк рента шартномасини тасдиқлаш жойи тарафларнинг хоҳишига кўра белгиланади.

Рента шартномасига асосан нотариус мулкка тақиқ қўяди, мулкнинг ўзи эса рента тўловчи олган мажбуриятларни таъминлашда рента олувчи фойдасига гаровга қўйилган ҳисобланади.

Рента шартномасида ЎзР ФКнинг 516-моддасида кўрсатиб ўтилган кўчмас мулк, пул ва бошқа кўчар мулкка тааллуқли рента тўловларини таъминлаш шартлари назарда тутилган бўлиши керак.

Рентанинг предмети пул суммаси ёки бошқа кўчириб бўладиган мулк бўлганида шартноманинг энг муҳим шартларидан бири, рента тўловчи олган мажбуриятларнинг ижросини қарздорнинг мулкини ушлаб қолиш йўли билан таъминлаш шарти (кафолат, банк кафолати, закалат ва бошқалар) ёки бу мажбуриятларнинг ижро этмаслик ёки керакли тарзда ижро этмаслиги хавфини рента олувчи фойдасига суғурта қилиш шартидир.

Шартнома матнида рента тўловларини ўтказиб юборганлик учун жавобгарлик тарафлар келишувига кўра белгиланади ёки рента тўловчи рента олувчига ЎзР ФКнинг 327-моддасида кўзда тутилган фоизларни тўлаши ҳақида кўрсатиб ўтилади.


96. Доимий рентани олувчи шахслар қаторига фуқаролар, юридик шахслардан эса фаолиятлари қонунга зид келмайдиган, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган, бу борада уларнинг фаолиятлари мақсадларига мос келадиган, тижорат билан боғлиқ бўлмаган ташкилотларгина киради.

Доимий рента олувчи ўз ҳуқуқларини тўловчининг розилиги билан тегишли бошқа фуқаролар ёки тижоратчи бўлмаган ташкилотларга бериши ёхуд шундай ҳуқуқнинг берилишига доимий рента шартномасида тақиқ қўйилиши мумкин.


97. Агар доимий рента шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан фойдаланиш ҳақининг тегишли ставкаси ёки банк фоизи ставкаси ўзгарса, тўланадиган рента миқдори ҳам мутаносиб равишда ўзгаради.

Агар шартномада тарафлар тўлов вақтлари ҳақидаги қоидаларни белгиламасалар (масалан, ҳар ярим йил якунида ёки ҳар йилда бир маротаба) доимий рента йилнинг ҳар бир календарь чораги тугаши билан тўланади.

Доимий рента шартномасини тасдиқлашда нотариус томонидан тўловчининг доимий рентани сотиб олишга бўлган ҳуқуқи ва рента олувчининг доимий рента тўловини талаб қилишга бўлган ҳуқуқи тушунтирилади (ЎзР ФКнинг 521-522-моддалари).


98. Доимий ҳақ тўланадиган рентанинг баҳосини шартномада тарафлар белгилайдилар. Рента тўлаш шарти билан мол-мулк ҳақ эвазига топширилган доимий рента шартномасида сотиб олиш баҳоси тўғрисида шарт бўлмаганида сотиб олиш йиллик рента тўловлари суммасига мос баҳода амалга оширилади.

Агар мулк рента тўловчига текинга берилган бўлмай шартномада сотиб олиш баҳоси тўғрисида шарт бўлмаганида сотиб олиш баҳосига йиллик рента тўловларидан ташқари шу мулкнинг баҳоси ҳам киритилади.

Доимий рентани сотиб олиш баҳоси ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳодан келиб чиқиб белгиланади (ЎзР ФКнинг 356-моддаси).

Доимий рента шартномасини тасдиқлашда нотариус мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиш хавфи, унинг бепул ёки пул эвазига олинганлигидан қатъи назар, доимий рентани тўловчи зиммасида бўлишини тушунтиради, аммо қонун ва шартнома билан ўзгача ҳолат ҳам кўзда тутилган бўлиши мумкин, бу ҳақда шартнома матнида кўрсатиб ўтилади (ЎзР ФКнинг 524-моддаси).


99. Умрбод рентани олувчилар бўлиб мулкни рента тўлови эвазига топшираётган фуқаро томонидан шартномада кўрсатилган бир ёки бир неча шахс ҳисобланиши мумкин. Агар рента олувчилар бир нечта бўлса, шартномада тарафлар билан умрбод рентага ҳиссалар белгиланади, ҳар бир олувчи ҳиссасининг ўлчами кўрсатилмаган тақдирда, шартномада ўзгача кўрсатилмаган бўлса, уларнинг ҳиссалари тенг баробар деб ҳисобланади.

Умрбод бериладиган рента шартномасида бошқача ҳолат кўрсатилмаган бўлса, бир ойда бир маротаба тўланиб, иш ҳақининг ўрнатилган энг кам миқдоридан кам бўлмаган пуллик сумма тариқасида белгиланади. Умрбод бериладиган рентанинг миқдори белгиланган энг кам иш ҳақининг ўсишига пропорционал равишда ошади.

Умрбод рента ҳақидаги шартномани тасдиқлашда нотариус тарафларга ЎзР ФКнинг 525-529-моддалари талабларини тушунтиради ва бу ҳақда шартнома матнида кўрсатиб ўтилади.

Ўзбекистон Реепубликаси ФКнинг 513-моддасига асосан доимий рента, умрбод тузиладиган рента шартномалари нотариал тасдиқланганида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.



16-боб. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси


100. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси бўйича бир тараф (бошқарув муассасаси) иккинчи тарафга (ишончли бошқарувчига) маълум бир муддатга мол-мулкни ишончли бошқарувга топширади. Иккинчи тараф эса ушбу мол-мулкни бошқарувнинг муассиси ёки у кўрсатган шахс (фойда олувчи)нинг манфаатини кўзлаган ҳолда шу мулкнинг бошқарувини амалга ошириш мажбуриятини олади.

Мол-мулкнинг ишончли бошқарувга берилиши мулк ҳуқуқининг ишончли бошқарувчига ўтиб кетишини келтириб чиқармайди (ЎзР ФКнинг 849-моддаси).

Мулкни ишончли бошқариш шартномаси нотариал шаклда ва кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги шартномалар учун назарда тутилган тартибда тузилади. Кўчмас мулкнинг ишончли бошқарувга топширилиши худди шу мулкка эгалик ҳуқуқининг ўтиши сингари давлат рўйхатидан ўтказилади.

Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган кўчмас мулкни ишончли бошқариш шартномасини тасдиқлаш шу мулк жойлашган ҳудуддаги нотариал идорада амалга оширилади. Бунда кўчмас мулкнинг мулкни бошқарувнинг муассасасига тегишлилиги ва шу мулкка тақиқ ва арестнинг йўқлиги текширилади.

Тақиқ бор бўлган тақдирда мулкни ишончли бошқариш шартномаси фақат кредиторнинг розилиги билан тасдиқланади.

Ишончли бошқариш шартномасини тасдиқлашда нотариус ЎзР ФКнинг 849-861-моддалари талабларининг мазмуни, шунингдек шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш зарурлигини, шундай рўйхатлаштиришнинг бўлмаслиги натижасида келиб чиқадиган оқибатларни тушунтиради ва бу ҳақда шартноманинг матнида кўрсатилади.



17-боб. Юридик шахсларга тегишли

бўлган мулкни тақсимлаш


101. Юридик шахсларга тегишли бўлган улушли (ҳиссали) мулкни тақсимлаш (бўлиш) тўғрисидаги шартномани тасдиқлашда нотариусга қуйидаги ҳужжатлар:

тегишли тартибда давлат органларида қайд этилган низом;

низом фондидаги улуш (ҳисса)лар кўрсатилган таъсис шартномаси;

низомга асосланган ҳолда қабул қилинган ваколатли бошқарув органининг қарори;

тақсимланаётган мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

турар жойларга техник инвентаризация кадастр бюросининг, яшаш учун мўлжалланмаган бино ва иншоотларга кўчмас мулк кадастри хизматининг мулкнинг таркиби, баҳоси ҳақида ва кўчмас мулкка тақиқ йўқлиги ҳақида маълумоти;

мулкнинг баланс баҳоси ҳақида баланс ведомостидан кўчирма тақдим этилади.

Ҳиссадан маълум бир қисми ажратилаётганда умумий ҳиссали мулк қатнашчилари қатнашчининг низом фонди миқдори ҳақида раҳбар ва бош бухгалтернинг имзолари қўйилган маълумотномани беришлари лозим.



18-боб. Қарз шартномаси


102. Қарз шартномаси тарафларнинг танловига биноан ҳар қандай нотариал идорада тасдиқланиши мумкин.

Қарз шартномаси тасдиқланаётганда нотариус тарафнинг ҳақиқий истакларини аниқлаши лозим. Шартномада қарзнинг қайтарилиш муддати ва жойи кўрсатилиши керак. Қарз ўз вақтида қайтарилмаган ҳолда қарз берувчи нотариал идора орқали қарз олувчини ёзма равишда қарзни қайтариш ҳақида хабардор қилади.

Қарз шартномаси бўйича фоизларни белгилаш юзасидан шартлар тарафлар билан ЎзР ФКнинг 734-моддасида кўрсатилган тартибда белгиланади.

Қарз шартномаси бўйича қарзни ундириш ҳақидаги ижро ёзуви мазкур Қўлланманинг 175-184-бандларига асосан амалга оширилади.



19-боб. Васиятномаларни тасдиқлаш


103. Нотариуслар муомала лаёқатига эга бўлгач (ЎзР ФКнинг 22-моддаси) фуқаро-васият қилувчининг ўзи ёзиб нотариусга шахсан тақдим этган ёки унинг сўзларидан нотариус томонидан ёзиб олинган васиятномаларни тасдиқлайдилар (ЎзР ФКнинг 1125-моддаси).

Битта васиятномани бир неча шахс номидан, шунингдек вакил орқали расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

Васиятнома ёзма равишда тузилиши, унинг тузилган жойи ва вақти кўрсатилиши ҳамда васият қилувчи томонидан ўз қўли билан имзоланиши керак (ЎзР ФКнинг 1124-моддаси).

Васият қилувчи жисмоний камчилик, касаллик ёки бошқа сабабларга кўра васнятномани ўз қўли билан имзолай олмаган тақдирда бу васиятнома ушбу Қўлланманинг 13-бандида баён этилган қоидалар асосида бошқа фуқаро томонидан имзоланиши мумкин.

Васият қилувчилар номидан қуйидагилар васиятномани имзолай олмайдилар:

нотариус ёки васиятномани тасдиқловчи бошқа шахс;

васиятнома кимнинг фойдасига тузилган ёки кимга нисбатан васият мажбурияти юклатилган бўлса, ўша шахс, унинг эри (хотини), болалари, ота-онаси, неваралари ва эваралари, шунингдек васият қилувчининг қонун бўйича меросхўрлари;

тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган фуқаролар;

саводсизлар ва васиятномани ўқий олмайдиган бошқа шахслар;

ёлғон гувоҳлик берганлик учун муқаддам судланган шахслар.

Мулк ўз фойдасига васият қилинаётган фуқаро бу ҳақда васият қилувчининг ўзи томонидан илтимос қилинмаган ҳоллардан ташқари барча ҳолларда васият тузилаётган вақтда иштирок этиши мумкин эмас. Шундай илтимоснинг мавжудлиги ҳақида васият қилувчининг (ёки унинг топшириғига мувофиқ васиятни имзоловчи шахснинг), нотариуснинг имзолари ва нотариал идора муҳри билан тасдиқланган васиятноманинг иккала нусхасига ёзиб қўйилади.

Васият қилувчининг хоҳишига кўра нотариус васиятномани унинг мазмуни билан танишмаган ҳолда тасдиқланиши мумкин (маҳфий васиятнома). Маҳфий васиятнома ҳақиқий эмас деб топилиш хавфини назарда тутган ҳолда васият қилувчи томонидан ўз қўли билан ёзилиб, уни шахсан ўзи имзолаши шарт. Бу васиятнома нотариус ҳамда икки гувоҳ иштирокида конвертга солиб елимланади, конвертга гувоҳлар имзо қўйиб, ўз фамилиялари, исм-шарифлари ва доимий яшаш жойларини ёзиб қўядилар. Гувоҳлар томонидан имзоланган бу конверт гувоҳлар ва нотариуснинг иштирокида бошқа конвертга солиб елимланади. Унга нотариус тасдиқлаш устхатини ёзиб қўяди (ЎзР ФКнинг 1125-моддаси).

Маҳфий васиятнома нотариал ҳаракатлар ёзиладиган реестрда қайд этилиб, алфавитга киритилади ва васиятномалар турадиган жилдда сақланади.

Васият қилувчининг ёзма аризасига биноан васиятнома васият қилувчи ёки нотариус ёхуд бошқа мансабдор шахслар томонидан бекор қилиниб, унинг ҳамма нусхалари йўқ қилиниши мумкин. Васиятномани бекор қилиш ҳақидаги аризага қўйилган имзонинг ҳақиқийлиги нотариал шаҳодатлантирилиши керак.

Васиятномани тасдиқлаган нотариус ёки бошқа мансабдор шахс васият қилувчининг фармойишига бнноан қилинган васиятномани бекор қилиш ҳақида нотариал ҳаракатлар қайд этиладиган реестрга, алфавитли дафтарга ёзиб қўяди ва уни имзолаб, муҳр билан тасдиқлайди.


104. Васиятномани тасдиқлашда давлат нотариуси васият қилувчига ЎзР ФКнинг 1142-моддаси мазмунини тушунтиради.


105. Васиятномани тасдиқлаш чоғида васият қилувчидан унинг васият қилаётган мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.


106. Давлат нотариал идорасида, нотариуслар ва Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 26-моддасида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган ва сақлаш учун давлат нотариал идорасига юборилган васиятномаларни ҳисобга олиш учун алифболи дафтар юритилади.


107. Нотариуслар васиятномани тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисида ариза олганларида, шунингдек васиятномани бекор қилувчи ёки ўзгартирувчи янги васиятнома олинганда, бу ҳақда нотариал ҳаракатлар қайд этиладиган реестрга, алифбо китобига ва васиятнинг нотариал идорада сақланаётган нусхасига ёзиб қўядилар.

Васият қилувчи ўзида сақланаётган васият нусхасини тақдим этган тақдирда васиятноманинг бекор қилинганлиги тўғрисида бу нусхага ҳам ёзиб қўйилади, шундан кейин ариза билан бирга (васиятнома ариза билан бекор қилинган бўлса) давлат нотариал идорасида сақланаётган васиятнома нусхасига тикиб қўйилади.

Васиятномани бекор қилиш тўғрисидаги аризага қўйилган имзонинг ҳақиқийлиги нотариал шаҳодатлантирилиши керак.

Агар бекор қилинган васиятнома бошқа нотариал идорада тасдиқланган бўлса, уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза васият қилувчи ёки нотариус томонидан васиятнома тасдиқланган нотариал идорага юборилади.



20-боб. Ишончномаларни тасдиқлаш


108. Нотариуслар бир ёки бир неча шахс номидан бир ёки бир неча шахс номига ишончномаларни тасдиқлайдилар.

Ишончнома матнида унинг тузилган (имзоланган) жойи ва куни, ишонч билдирувчи ва вакил қилинган шахсларнинг фамилиялари, исмлари, оталарининг исми (юридик шахснинг тўла номи ва жойлашган жойи) турадиган жойлари, зарур бўлган ҳолларда эса эгаллаб турган лавозимлари кўрсатилиши керак. Адвокатлар номига берилган ишончномаларда адвокатнинг иш жойи (адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси) кўрсатилади.

Ишончноманинг амал қилиш муддати сўз билан ёзилиб, бу муддат ЎзР ФКнинг 139-моддасида кўрсатилган ҳоллардан ташқари барча ҳолларда уч йилдан ошмаслиги керак.

Амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома тузилган кундан бошлаб бир йил давомида ҳақиқий ҳисобланади.

Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди (ЎзР ФКнинг 139-моддаси).


109. Ишончнома берилган шахс, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, буни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилган ҳолда у бу ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин.

ЎзР ФКнинг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари барча ҳолатларда ваколатларнинг бошқа шахсга берилишига асос бўлган ишончнома асосий ишончнома тақдим этилган ҳолда нотариал тасдиқланиши керак. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома шундай ишониб топшириш ҳуқуқи кўрсатиб қўйилган асосий ишончнома тақдим этилганидан кейин ёки асосий ишончнома бўйича вакил ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун вазият тақозоси билан шундай иш тутишга мажбур бўлганлиги ҳақида далиллар тақдим этганидан кейин нотариал тасдиқланиши керак.

Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончнома бўйича асосий ишончномада берилган ҳуқуқлардан кўпроқ ҳуқуққа берилиши мумкин эмас.

Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончноманинг амал қилиш муддати унинг берилишига асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш мудлатидан ошиқ бўлиши мумкин эмас (ЎзР ФКнинг 140-моддаси).

Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончномада асосий ишончнома тасдиқланган кун ва жой, асосий ишончнома берилган шахснинг ва бу шахс ўз ваколатини ишониб топшираётган кишининг исми, отасининг исми, фамилияси ва истиқомат жойи, зарур ҳолларда эса, уларнинг мансаб мавқеи кўрсатилиши керак.

Асосий ишончномада ўзга шахсга ишониб топширилганлиги тўғрисида ёзиб қўйилади.

Асосий ишончноманинг нусхаси нотариал идорада қолдириладиган ишончнома нусхасига тикиб қўйилади. Ишончноманинг шундан кейин бошқа шахсга ўтказилишини тасдиқлаш чоғида асосий ишончноманинг нусхасига бу ҳақда ёзиб қўйилади. Бу ҳолатда асосий ишончноманинг нусхаси нотариал идорада қолдирилиши шарт эмас.


110. Ишончноманинг амал қилиши ЎзР ФКнинг 141-моддасида назарда тутилган ҳолларда бекор бўлади.



21-боб. Мерос мулкининг қўриқланишига

доир чора-тадбирлар кўриш


111. Мерос очилган жойдаги нотариус, башарти меросхўрларнинг, васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчиларнинг, кредиторлар ёки давлатнинг манфаатлари учун зарур бўлса, жисмоний ва юридик шахсларнинг хабарига кўра ёки ўз ташаббуси билан мерос мол-мулкининг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради. Фуқаролар ва ташкилотларнинг хабарлари, шунингдек бошқа нотариал идоралар давлат нотариуслари ва нотариал ҳаракатларни амалга оширадиган шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоколлари)нинг топшириқлари, аризаларни ҳисобга олиш ва мерос мулкини қўриқлаш юзасидан чоралар кўриш китобида рўйхатга олинади.

Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи, агар бу жой номаълум бўлса, унинг мулки ёки бу мулкнинг асосий қисми турган жой, мероснинг очилиш жойи деб топилади.

Вақтли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар хизматда, шунингдек доимий истиқомат жойидан ташқаридаги ўрта махсус ва олий ўқув юртларида ўқиётган талабалар вафот этган тақдирда улар ҳарбий хизматга чақирилгунга ва тегишли ўқув муассасасига киргунга қадар доимий яшаб келган истиқомат жойи мерос очилган жой деб топилади.


112. Мерос очилганлиги тўғрисидаги хабарни олган нотариус турар жойи ва иш жойи ўзига маълум бўлган меросхўрларни бу ҳақда хабардор қилишга мажбурдир.

Нотариус бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ошкора маълум қилиш ёки хабар бериш йўли билан меросхўрларни чақиртириши мумкин.


113. Агар мерос қолдирувчининг мол-мулки ёки унинг маълум бир қисми мерос очилган жойдан ташқарида бўлса, мерос очилган жойдаги давлат нотариуси бу ҳақда мерос мол-мулк жойлашган ердаги нотариусга ёки фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоли) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисида топшириқ юборади.


114. Мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирларни кўрган нотариус ёки фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) мерос очилган жойдаги нотариал идорага кўрилган чора-тадбирлар ҳақида хабар қилади.


115. Нотариус мерос мол-мулкни қўриқлаш мақсадида уни хатлайди ва меросхўрларга ёки бошқа шахсларга сақлаш учун топширади.

Мерос мол-мулкини хатлаш унда қатнашиш истагини билдирган манфаатдор шахслар ва камида икки холис гувоҳ иштирокида амалга оширилади.

Хатлаш далолатномасида мерос мол-мулкни қўриқлаш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида ариза (хабар, топшириқ) олинган кун, хатлаш амалга оширилган кун, хатлашда қатнашган кишиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзилгоҳи, мерос қолдирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг вафот этган вақти, хатланаётган мулк турган жой, нотариус келгунга қадар уй муҳрлаб қўйилганлиги, шундай бўлса ким томонидан муҳрланганлиги, пломба ёки муҳр бузилган-бузилмаганлиги, хатда санаб ўтилган буюмларнинг ҳар бирининг муфассал баёни (оғирлиги, метражи, ранги, ишлаб чиқарган завод ёки фабрика тамғаси, чиқарилган йили, рақами) ва эскирганлик фоизи кўрсатилади. Хатланган буюмларнинг баҳоси уларнинг эскирганлиги ҳисобга олинган манфаатдор шахсларнинг розилиги билан чакана нарх бўйича, чакана нархлари бўлмаган буюмларнинг баҳоси эса шу соҳадаги мутахассисларнинг хулосасига кўра белгиланади.

Ҳар бир буюмни алоҳида баҳолаб, унинг ҳар бирига муфассал баён бермай, хатланаётан мол-мулкнинг умумий баҳосини кўрсатишга йўл қўйилмайди.

Меросхўрлар қўйилган баҳога рози бўлмасалар, баҳоловчи мутахассисларни таклиф этиш ҳуқуқига эгадирлар. Мутахассиснинг меҳнатига ҳақ меросхўрлар томонидан, улар бўлмаган тақдирда мерос мулк ҳисобидан тўланади.

Кўчмас мулк, жумладан, уй-жойлар, квартира, корхона, қурилиш ва иншоотлар инвентаризация баҳосига караб баҳоланади, инвентаризация амалга оширилмаган жойларда эса суғурта баҳосига қараб белгиланади.

Хатлаш далолатномасининг ҳар бир саҳифасида буюм (предметлар)нинг сони ва қиймати якуни чиқарилади, хатлаш тугаллангандан кейин эса буюм (предмет)ларнинг сони ва қийматининг умумий якуни чиқарилади.

Хатлаш далолатномасига вафот этган шахс уйидаги (квартирасидаги) ҳамма мол-мулк киритилади. Қўшнилар ва бошқа шахсларнинг айрим буюмларнинг уларга тегишли эканлиги тўғрисидаги аризалари хатлаш актига киритилади. Манфаатдор шахсларга эса ана шу мол-мулкни хатловдан чиқариш тўғрисида судга шикоят билан мурожаат қилиш тартиби тушунтирилади.

Агар мулкни хатлаш узилиб қолса ёки бир неча кун давом этса, нотариус ҳар гал бинони муҳрлайди. Хатлаш далолатномасида хатлашни тўхтатиш сабаблари ва вақти ҳамда унинг яна тикланиши, шунингдек бинони кейинги очиш вақтида пломбалар ва муҳрнинг ҳолати тўғрисида хатлаш далолатномасига ёзиб қўйилади.

Хатлаш далолатномаси охирида мол-мулк сақлаш учун топширилган бошқарувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, шахсни гувоҳлантирувчи ҳужжатнинг номи, рақами, берилган вақти, ҳужжатни берган муассасанинг номи, шунингдек мол-мулкни сақлаш топширилган бошқарувчининг, сақловчининг, ҳомий ва бошқа шахснинг турар жойи кўрсатилади.

Хатлаш далолатномаси камида уч нусхада тузилади, далолатноманинг барча нусхалари нотариус, манфаатдор шахслар, мол-мулкни қабул қилиб олган шахслар холис гувоҳлар томонидан имзоланади.

Хатлаш далолатномасининг бир нусхаси мерос ишига тикиб қўйилади, иккинчи нусхаси тилхат орқали мерос мол-мулкни сақлашга қабул қилган сақловчи, мерос бошқарувчи ёки бошқа шахсга берилади, учинчи нусхаси эса ариза билан мурожаат қилган манфаатдор шахсга берилади.

Мерос мол-мулкни қўриқлаш юзасидан чоралар кўриш борасида содир этилган нотариал ҳаракат, нотариал ҳаракатлар ёзиладиган реестрга навбатдаги рақам остида рўйхатдан ўтказилади ва бу нотариал ҳаракатни содир этганлик учун давлат божи ундирилади.

Агар мерос мол-мулкни сақлаш юзасидан чоралар кўришнинг имконияти бўлмаса (меросхўрлар ва мерос қолдирувчи билан бирга яшайдиган шахслар хатлов ўтказилишига эътироз билдирган, мулк хатлашга тақдим этилмаган ёки мулк олиб кетилган ва шу сингари ҳолларда) нотариус бу ҳақда далолатнома тузади ва манфаатдор шахсларни, зарур ҳолларда эса маҳаллий ҳокимият, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, молия органи ёки прокурорни хабардор қилади.


116. Вафот этган шахсда қолган пул маблағлари меросхўрларга берилгунга ёки мерос мол-мулкни мерос олиш ҳуқуқи бўйича давлатга ўтадиган ҳолларда давлат даромадига топширилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига давлат нотариал идорасининг депозит счётига ўтказилади.

Олтин, кумуш, платина ҳамда танга қуюлма ва хом кўринишдаги платина гуруҳига кирувчи металлар, чет эл валютаси ва чет эл валютасига ёздириб олинган тўлов ҳужжатлари (векселлар, чеклар, переводлар ва шу сингарилар) чет эл фонди бойликлари (акциялар, облигация, уларга купонлар ва шу сингарилар) қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлардан тайёрланган бруюмлар ва маржонлар, шунингдек қимматбаҳо тошлар ва марваридлар меросхўрларга берилгунга ёки мерос мулк мерос олиш ҳуқуқи бўйича фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органининг ёки давлат ҳокимият органига ўтган тақдирда улар даромадига топширилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига сақлаш учун топширилади.

Рўйхатга олинган қимматбаҳо ашёлар Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига сақлаш учун топширишдан олдин нотариус уни давлат нотариал идорасида юритиладиган қимматбаҳо ашёларни ҳисобга олиш китобига рўйхатга олади. Рўйхат беш нусхада тузилади, улардан уч нусхаси қимматбаҳо ашёлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига топширилади, тўртинчиси мерос ишига тикилади, бешинчи нусха ва Ўзбекистон Республикаси банк муассасасининг тўлов қоғози меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома билан меросхўрга берилади.

Агар рўйхатга олиш вақтида фойдаланиши натижасида қийматини йўқотган (яроқсиз) буюмлар бўлса, меросхўрларнинг розилиги билан, агарда меросхўрлар бўлмаса, маҳаллий давлат ҳокимият органи ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органининг розилиги билан рўйхатга олиш далолатномасига киритилмаслиги мумкин. Бу буюмлар далолатномага биноан йўқ қилиниши ёки эски-тускилар қабул қилиш корхонасига топширилиши мумкин.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нотариус томонидан меросхўрларга топширилади, улар бўлмаса тегишли ташкилотларга сотиш учун ўтказилади. Агар бу маҳсулотларни узоқ муддатга сақлаш керак бўлганда озиқ-овқатларни топшириш алоҳида далолатнома тузиш йўли билан амалга оширилади. Унга нотариус, холислар, ташкилот вакили имзо қўядилар. Тез бузиладиган маҳсулотлар меросхўрлар бўлмаган тақдирда йўқ қилинади, йўқ қилиш тўғрисида ҳам далолатнома тузилади.

Уй ҳайвонлари сақлаб туриш учун меросхўрлар ёки бошқа шахсларга топширилади. Агар меросхўрлар йўқ бўлиб, қўриқловчини тайинлашнинг иложи бўлмаса, нотариус уй ҳайвонларини қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги корхоналари, ташкилотлари, муассасалари маъмуриятига топширади.

Мерос қолдирувчининг мол-мулкини рўйхатлаб бўлгач, нотариус нотариал идорада мерос ишининг бор-йўқлигини текширади. Агар йўқ бўлса, нотариус мерос мол-мулкини қўриқлаш юзасидан чоралар кўриш сўраб ёзилган аризани мерос ишларини ҳисобга олиш алифбо китобига рўйхатга киритади ва мерос иши очади.

Мерос мол-мулки ёки мол-мулкнинг асосий қисми жойлашган ердаги нотариус топшириқ олгач уни мерос мол-мулкини қўриқлаш борасида чоралар кўриш учун юборилган аризаларнинг ҳисоби юритиладиган китобда рўйхатга олади ва хатлашга чиқади. Хатлаш далолатномаси тўрт нусхадан кам бўлмаган ҳолда тузилади: бир нусхаси сақлашга чоралар кўрган нотариал идора ишларида қолади, иккинчиси мерос мулкини қўриқлаш учун тайинланганга берилади, икки нусхаси мерос очилган ердаги нотариал идорага юборилади.

Давлат нотариал идораси томонидан мерос мулк мухофазаси тартибида сақлашга қабул қилинган қимматликлар моддий қимматликларни ҳисобга олиш китобида рўйхатга олинади.

Вафот этган одамнинг мулки таркибидан чиққан қурол, заҳарловчи ва портловчи моддалар алоҳида хатлаш бўйича милиция органларига топширилади.

Хатлаш чоғида ҳар бир акция, облигация, вексел ва бошқа қимматбаҳо қоғозларнинг номи тартиб рақами, сони ва қиймат миқдори хатлаш далолатномасида кўрсатилади.

Омонат китобчалари, давлатга ва бошқаларга тегишли заёмларни сақлаш гувоҳномалари, вафот этган шахснинг гаровдаги мулкига берилган гаров ҳужжатлари хатловларга киритилади ва сақлаш учун меросхўрларга топширилади, агарда меросхўрлар бўлмаган тақдирда - нотариал идорасининг темир сейфларида сақланади.

Вафот этган мукофотланган шахс ва ўлимдан кейин мукофотланганларга тегишли бўлган орден, медаллар, фахрли тақдимномаларни билдирувчи кўкрак нишонлари ва уларнинг мукофотланганлигини билдирувчи ҳужжатлар уларнинг оилаларида хотира сифатида қолдирилади ёки меросхўрлар розилига билан музейларга топширилиши мумкин.

Мерос қолдирувчининг мулкини хатлаш вақтида нотариус қандай мулкни оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмлари таркибига киритиш ҳамда қандай мулкни зеб-зийнатлар таркибига киритиш масаласини ҳал этиши керак.

Буюмларни оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларига ажратиш учун асосий ҳал этувчи белгиси, улардан мерос қолдирувчигина эмас, балки у билан бирга яшаган меросхўрлар кундалик турмушда фойдаланганлигидир. Булар телевизорлар, радиоприёмниклар, маиший электр асбоблари, ошхона идиш-товоқлари, мебель жиҳозлари, ошхона анжомлари, бадиий адабиётлар ва бошқалардир.

Нотариал тажрибада зеб-зийнатлар таркибига қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, жуда қимматли ва ярим қимматли тошлар, ноёб нарсалар, қимматли кўринишдаги дарахт туридан ясалган мебеллар, асл мўйқалам суратлар, қимматбаҳо гиламлар, шу каби қимматли қийматга эга бўлган идишлар, ноёб китобларнинг махсус тўплами, қимматли нарсалар тўплами ва бошқалар киритилган.

Ушбу буюмнинг оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмлари ёки зеб-зийнатлар таркибига киритилиши тўғрисида меросхўрлар ўртасида чиққан низо, буюм кўриниши ҳисобга олинган ҳолда маълум ҳолатга кўра суд томонидан ҳал этилиши мумкин.

Мерос қолдирувчининг шахсий буюмлари, шу каби касб фаолияти билан боғлиқ бўлган нарсалар (масалан: ёзувчининг ёзув машинкаси, машшоқнинг мусиқа асбоби, шифокорнинг тиббиёт асбоблари ва бошқалар) ҳам хатланади.

Агарда хатланган буюмлар таркибида қимматли қўлёзмалар, адабий асарлар, илмий ёки тарихий аҳамиятга эга хатлар бўлган тақдирда, бу ҳужжатлар алоҳида хатлаш далолатномасига киритилиб масъулиятли сақлаш учун топширилади, меросхўрлар бўлмаган тақдирда давлат нотариуси ҳужжатларни ёки ҳужжатлар ёхуд қимматбаҳо буюмлар сақловхонасини муҳрлайди.


117. Мерос таркибида бошқарувни талаб этадиган мол-мулк бўлган тақдирда, шунингдек мерос берувчининг кредиторлари меросхўрлар меросни қабул қилиб олгунга қадар даъво билан чиққан ҳолларда давлат нотариал идораси мулк бошқарувчини тайинлайди. Бу ҳақда давлат нотариуси томонидан имзоланадиган қарор чиқарилади.


118. Давлат нотариуси мулк бошқарувчини, ҳомийларни ва мерос мулк сақлашга берилган бошқа шахсларни талон-тарож қилганлик, мерос мулкни ўзгага ўтказганлик ёки яширганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси бўйича жиноий жавобгар бўлиши тўғрисида ва етказилган зарар учун эса моддий жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантиради. Кўрсатилган шахслардан ана шундай огоҳлантириш қилинганлиги тўғрисидаги тилхат олинади. Тилхат мерос мулк сақлашга бериладиган хатлов далолатномасида ёки қарорида ёхуд мерос мулк бошқарувчисини тайинлаш тўғрисидаги қарорда баён этилиши мумкин.

Мерос мол-мулкини бошқарувчи ҳомийлар ёки мерос мулкни сақлаш топширилган бошқа шахслар, агар улар меросхўр бўлмасалар, мерос мол-мулкни сақлаганлик учун ҳақ олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳақ миқдори бошқарувчи, ҳомий ёки мулк сақлаш учун берилган бошқа шахслар билан келишилган ҳолда давлат нотариуси томонидан белгиланади.

Ҳайвонларни сақлаш учун мукофот миқдори белгиланган ҳақдан 50 фоиз кўпайтирилали. Кўрсатиб ўтилган шахсларга мерос мол-мулкни сақлаш ва бошқариш учун зарур харажатлар ҳам тўланади. Бу харажатлар тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ мулкдан фойдаланишдан амалда кўрилган фойда чегириб ташланган ҳолда тўланади.


119. Мерос мол-мулкини қўриқлаш, ЎзР ФКнинг 1151 ва 1157-моддаларида белгилаб қўйилган тартибда барча меросхўрларга меросга бўлган ҳуқуқ ҳақида гувоҳномалар берилгунга қадар давом этади.

Давлат нотариал идораси мерос мулкини қўриқлаш юзасидан чора-тадбирлар тўхтатилиши тўғрисида меросхўрларни олдиндан хабардор қилишга, агар мол-мулк ворислик ҳуқуқи асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига ўтадиган бўлган тақдирда, уларни хабардор қилишга мажбурдир.


120. Давлат нотариал идоралари меросхўрлар меросни қабул қилгунларига қадар, агар у қабул қилинмаган бўлса, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига ўтадиган меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бергунга қадар мерос мол-мулк ҳисобидан қилинган ЎзР "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 57-моддасида назарда тутилган харажатларни қоплаш учун пул суммасини бериш ҳақида фармойиш беради.

Мерос мулк таркибида пул маблағлари бўлмаган тақдирда вафот этган шахсдан қолган буюмлардан қоплаш тўғрисидаги фармойиш берилади. Бу буюмларнинг қиймати қилинган сарф-харажатлар қийматидан юқори бўлмаслиги керак.

Агарда нотариал идорага дафн этиш билан боғлиқ харажатларни тўлашни сўраб мурожаат қилинса, бу вақтда ворислар меросни қабул қилиб олган бўлсалар (меросни қабул қилиш тўғрисидаги ариза берган, уни идора қилишга киришган бўлсалар) ва ихтиёрий равишда харажатни тўлашни хоҳламасалар, нотариус аризачига меросни қабул қилиб олганларга нисбатан харажатни қоплаш ҳақида даъво аризаси билан судга мурожаат этиш тартибини тушунтиради.

Нотариус харажатларни қоплаш учун мерос мол-мулкдан пул ва буюм маблағлари бериш тўғрисидаги фармойишининг бир нусхасини мерос ишига тикиб қўйиши шарт.

Мерос мол-мулкидан пул ва буюм маблағлари бериш тўғрисидаги фармойиш нотариал ҳаракат ҳисобланмайди. Шунинг учун давлат божи олинмайди.

Қилинган сарф-харажатларни тасдиқлаш учун давлат нотариуси магазинлардан ҳисоб варақаси, даволаш муассасаларидан маълумотнома, дафн маросими ташкил этиш комиссиясининг далолатномаларини, суднинг қонуний кучга кирган қарор нусхасини, мерос очилганлиги тўғрисидаги хабарни эълон қилишга тўланган тўлов қоғози ва бошқа ҳужжатларни талаб қилади.


121. Мерос очилган жойдаги давлат нотариал идоралари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1131, 1156-моддасига мувофиқ мерос очилган кундан бошлаб бир йил мобайнида мерос берувчининг кредиторларидан даъволарни қабул қилади. Даъволар ёзма тарзда баён этилиши ва давлат нотариуси томонидан тегишли талабларнинг келиб тушиши муддатидан қатъи назар қабул қилиниши лозим. Давлат нотариуси тушган даъволар ҳақида меросхўрларни хабардор қилади.

Мерос мол-мулкининг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш ва меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар бериш тўғрисидаги чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган тартиб мазкур Қўлланмада баён этилган.



22-боб. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида

гувоҳномалар бериш


122. Мерос очилган жойдаги давлат нотариуслари меросхўрларнинг ёзма аризаларига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради (ЎзР ФКнинг 1146-моддаси).

Меросни қабул қилиб олиш тўғрисида, ундан воз кечиш ҳақида ёки мерос олиш ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризалар ёзма равишда берилиши керак.

Меросхўрларнинг ана шу аризаларидаги имзосининг ҳақиқийлиги нотариал ҳаракатларни амалга оширадиган органлар томонидан шаҳодатлантирилиши керак.

Меросхўр мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорасига шахсан келиб ариза берган тақдирда, унинг имзоси шаҳодатлантирилиши талаб этилмайди. Бу ҳолда нотариус меросхўрнинг шахсини аниқлайди ва имзонинг тўғрилигини текширади, бу ҳақда аризага ёзиб қўяди ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, берилган вақтини, шу ҳужжатни берган муассасанинг номини, шахснинг туғилган йилини кўрсатади.

Агар ариза почта орқали олиниб, меросхўрнинг имзоси ҳақиқийлиги шаҳодатлантирилмаган бўлса, бу ариза давлат нотариуси томонидан қабул қилинади, меросхўрга эса аризани тегишли тарзда расмийлаштирилган ҳолда юбориш ёки давлат нотариал идорасига шахсан келиш таклиф этилади.

Бева қолган эр (хотин) нотариал идорага мерос олиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беришни сўраб илтимос қилган тақдирда, унга ЎзР Оила кодексининг 23-моддаси ва ЎзР "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни 63-моддасининг мазмуни тушунтирилади (агар мулк мерос берувчи билан никоҳда турган вақтда орттирилган бўлса), бу ҳақда мерос ишига ёзиб қўйилади. Бева қолган эрдан (хотиндан) ариза почта орқали олинган тақдирда юқорида тилга олинган моддаларда ифодаланган қоидалар ёзма тарзда юборилади.


123. Мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин берилади, ЎзР ФК 1151-моддасида кўзда тутилган ҳолларда эса, унда кўрсатилган муддатдан илгари берилмайди.

Қонун бўйича, шунингдек васиятнома бўйича мерос олиш вақтида мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома, давлат нотариал идорасида гувоҳнома бериш тўғрисида ариза берганлардан ташқари, бошқа меросхўрларнинг йўқлиги тўғрисида маълумотлар бўлган тақдирда олти ойдан эртароқ берилиши мумкин (ЎзР ФК 1146-моддаси).

Мулк мерос ҳуқуқи бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига ўтган вақтда мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома тегишли мол-мулк турган жойдаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига мерос очилган кундан бир йил ўтгандан кейин берилади, бу орган мол-мулкдан воз кечган тақдирда, давлат органига (молия органига) бсрилади (ЎзР ФК 1157-моддаси).


124. Мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома, меросни қабул қилиб олган меросхўрларга, яъни мерос мулкини эгаллашга амалда киришган ва нотариал идорага меросни қабул қилиш тўғрисида ариза топширганларга берилади.

Қуйидагилар кўчар ва кўчмас мол-мулкка эгалик қилишга киришганлигини исботлайди: ҳокимиятнинг вакиллик органига қарашли бошқармаси ва уй бошқармасининг меросхўр мерос қолдирувчи билан бирга яшаганлиги тўғрисидаги ёки меросхўр томонидан мерос қолдирувчининг мол-мулки олинганлиги ҳақидаги маълумотномаси, молия идорасининг меросхўр мерос очилгандан кейин уй-жой, квартира солиғини тўлаб келаётганлиги ҳақидаги маълумотномаси ёки солиқ тўлаганлигини кўрсатувчи тўлов паттаси, нусхаси ва меросхўр мерос қолдирувчининг мулкига эгалик қилишга киришганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Омонат дафтарчанинг мавжудлиги ҳам мерос мулкка эгалик қилишга киришганлигининг исбот-далили бўлиб хизмат қила олади.


125. Давлат нотариуси қонунга биноан мерос ҳуқуқи гувоҳномасини бериш вақтида мерос қолдирувчининг вафот этганлиги ҳолатини, мерос очилган вақт ва жойини, гувоҳнома беришни сўраб ариза топширган шахсларнинг мерос қолдирувчи билан қариндош-уруғчилик ёки бошқа муносабатлари мавжудлигини, мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берилаётган мол-мулкнинг таркиби ва турган жойини аниқлайди.

Ана шу ҳолатларнинг тасдиғи сифатида меросхўрлардан тегишли далил исботлар талаб қилинади.

Вафот этганлик ҳолати ва мерос очилган вақт. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш идораларининг мерос қолдирувчи вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, суднинг мерос қолдирувчини вафот этган деб топиш ҳақидаги қарори билан тасдиқланади. Мерос очилган жой қуйидагилар билан тасдиқланади: уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ёки вафот этган шахснинг турар жойи номаълум бўлган тақдирда мол-мулк ёки унинг асосий қисми турган жой тўғрисидаги ҳужжат (уй-жойдан фойдаланиш ташкилотининг, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ва шу сингариларнинг маълумотлари).

Меросхўрларда кўрсатиб ўтилган ҳужжат йўқ бўлган тақдирда давлат нотариуси суднинг мерос очилган жойини белгилаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорининг нусхасини талаб қилади.

Меросхўрларнинг мерос қолдирувчи билан қариндош-уруғчилик муносабатлари тўғрисида қуйидагилар далолат беради: Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш идораларининг гувоҳномалари, фуқаролик ҳолатлари ҳақидаги ёзувлардан кўчирмалар, суднинг қариндош-уруғчилик ёки бошқа муносабатлари мавжудлиги ҳолатларини тасдиқловчи қонуний кучга кирган қарори.

Айрим ҳолларда иш ва истиқомат жойидаги муассасалар ва ташкилотларнинг маълумотномалари, агар бу маълумотномалар бошқа ҳужжатлар билан бирга, меросхўрларнинг мерос қолдирувчи билан қариндош-уруғчилик ёки бошқа муносабатларини тасдиқлаган тақдирда.

Агар ўзини мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган деб ҳисоблаган шахс қонун бўйича мерос олиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилишини сўраган тақдирда, давлат нотариуси бу шахс мерос қолдирувчининг қарамоғида у вафот этгунга қадар камида бир йил давомида бўлганлиги, шунингдек мерос очилгунга қадар бу шахс меҳнат қобилиятига эга бўлмаганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Қарамоғида бўлганлик ҳолати далили сифатида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин: ижтимоий таъминот бўлимининг боқувчисидан маҳрум бўлиб қолганлиги ҳақида нафақа тайинлаш тўғрисидаги маълумотномаси, суднинг қарамоғида бўлиш фактини тасдиқловчи қонуний кучга кирган қарорининг нусхаси.

Боқиманданинг кексалиги муносабати билан меҳнатга лаёқатсизлиги паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан, саломатлик билан боғлиқ меҳнатга лаёқатсизлиги эса нафақа дафтарчаси ёки Тиббий Меҳнат Эксперт комиссияси маълумотномаси билан аниқланади.

Агар қонун бўйича бир ёки бир неча меросхўр мерос олишга асос бўладиган қариндош-уруғчилик ёки бошқа муносабатларда эканлигини исботлайдиган ҳужжатларини тақдим этиш имконига эга бўлмаган тақдирда улар мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномага меросни қабул қилиб олган ва тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча бошқа меросхўрларнинг ёзма равишда берган розилиги билан киритилиши мумкин.


126. Давлат нотариуси васият бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда тегишли ҳужжатларни талаб қилиш йўли билан мерос қолдирувчининг вафот этганлиги ҳолатини, васиятноманинг мавжудлигини, мерос очилган вақт ва жойни, гувоҳнома берилаётган мерос мол-мулкнинг таркиби ва турган жойини текширади, меросдан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини аниқлайди, шунингдек васиятномани тасдиқлаган нотариал идорадан у бекор қилинмаганлигини текширади.

Агар васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномада мерос қолдирувчи билан қариндош-уруғчилик ёки бошқа муносабатлари кўрсатиб ўтилиши керак бўлса (меросхўрлар хоҳишига биноан), давлат нотариуси шу муносабатларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилади.


127. Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш чоғида васиятноманинг меросхўр тақдим этган ҳақиқий нусхаси ёки дубликати давлат нотариал идорасида қолади.


128. Агар мерос мулки таркибига уй-жой, квартира, корхона ва бошқа кўчмас мулк кирган бўлса, давлат нотариуси ушбу кўчмас мулкнинг мерос қолдирувчига тегишлилигини тасдиқловчи эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатни, кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган маълумотномасининг тақдим этилишини талаб қилади, шунингдек кўчмас мулк жойлашган ердан давлат нотариал идораси ҳужжатлари бўйича мазкур кўчмас мулкнинг бошқа шахсга ўтказилиши тақиқланган-тақиқланмаганлиги ёхуд унга арест солинган-солинмаганлигини аниқлайди. Қарз олинганлиги муносабати билан бошқа шахсга ўтказилиши тақиқланганлиги аниқланган тақдирда давлат нотариуси қарз берган муассасага қарз олувчининг меросхўрларига мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берилаётганлигини хабар қилади.

Агар уйга суд ёки тергов идоралари томонидан арест солинган бўлса, мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш арест олиб ташлангунга қадар тўхтатилиб турилади.


129. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага махсус рўйхатга олиниши керак бўлган мулкни (автомототранснорт воситалари, моторли қайиқлар ва шу сингарилар) киритиш учун давлат нотариуси ана шу мулкнинг мерос қолдирувчига тегишли эканлиги тўғрисидаги ҳужжатни (авгомототранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси, қайиқ, кема гувоҳномаси ва бошқаларни) текширади, бу ҳақда гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага ёзиб қўяди.


130. Давлат нотариуси уй-жойга мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани шу мулк жойлашган ердаги турар жойларга техник инвентаризация кадастр бюросида, яшаш учун мўлжалланмаган бино ва иншоотларга кўчмас мулк кадастри хизматида, автотранспорт воситаларига мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома бўлса давлат автоинспекцияси идораларида рўйхатга олиниши кераклигини тушунтиради.


131. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома барча меросхўрларга биргаликда ёки уларнинг хоҳишига кўра ҳар бирига алоҳида берилиши мумкин.

Гувоҳномани олиш учун уларнинг ҳар бири шахсан келиши шарт эмас, меросхўрларнинг илтимосига мувофиқ гувоҳнома улардан бирига берилиши ёки гувоҳнома алоқа тармоғи орқали юборилиши мумкин.


132. Давлат нотариуси вояга етмаган ёки муомала лаёқатига эга бўлмаган меросхўрларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги ҳақида турар жойи бўйича уларнинг мулкий манфаатларини муҳофаза қилиш мақсадида васийлик ва ҳомийлик идорасига хабар қилади (меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини юборади).


133. Мерос мол-мулкнинг муайян қисмига меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олган меросхўрларга уларнинг аризаларига кўра, мерос мулкининг дастлабки берилган гувоҳномада кўрсатилмаган бошқа қисмларига меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномалар берилади.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида қўшимча гувоҳнома берилганида, илгариги гувоҳномага киритилмаган меросхўрлар ҳозир бўлган тақдирда, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги қўшимча гувоҳномага мулкни қабул қилиб олган барча меросхўрларнинг ёзма розилиги билан улар ҳам киритилиши мумкин.


134. Давлат нотариал идорасида мерос ишларини ҳисобга олиш китоби юритилади. Мерос ишларини ҳисобга олиш китобида қуйидагилар қайд этилади: мерос қабул қилиб олиш тўғрисидаги, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар бериш ҳақидаги аризалар. Мерос мулк ҳисобига харажатларни тўлаш тўғрисидаги фармойишлар, меросдан воз кечиш ҳақидаги аризалар, кредиторларнинг даъволари, шунингдек мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисидаги аризалар (шу мулкни сақлаш учун қабул қилинган чоралар). Қайд этилган аризалар асосида вафот этган киши номига мерос иши очилади.

Шундан кейинги барча аризалар (қўшимча аризалар, бошқа меросхўрлар ва кредиторлардан олинган аризалар) ҳам мерос ишларини ҳисобга олиш китобида қайд этилади.

Барча аризаларда улар олинган вақт ва мерос ишининг рақами кўрсатилади.

Мерос ишига меросхўрлардан, бошқа шахслар ва муассасалардан талаб қилиб олинган ҳужжатлар ва меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси тикиб қўйилади.



23-боб. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга

бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар бериш


135. Нотариус эр-хотиннинг биргаликдаги ёзма аризасига мувофиқ улардан бирига ёки иккаласига никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради.

Гувоҳнома, гувоҳнома берилган кунда эр-хотиннинг мавжуд умумий мулки ҳисобланган мулкигина берилади.

Нотариус гувоҳномани бериш чоғида никоҳ муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилади.

Мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани сўраб мурожаат қилган шахслар ўртасида никоҳ бекор қилинган бўлса, кўрсатиб ўтилган ҳужжатдан ташқари никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжат талаб қилинади.


136. Улушига гувоҳнома берилаётган мулкнинг таркибига кўчмас мулк, автомототранспорт воситалари ва махсус ҳисобда турадиган (қайд этилиши керак бўлган) бошқа мулк кирган тақдирда нотариус шу мулкнинг эр-хотинга қарашли эканлигини текширади.

Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш чоғида кўчмас мулк кадастри хизмати ёки техннк инвентаризация кадастр бюросининг маълумотномаси, инвентаризация ўтказилмаган жойда эса, маҳаллий ҳокимият органлари маълумотномаси ҳам талаб қилинади.

Турар жой, бино, иншоотни қуриш ва таъмирлаш учун берилган қарз муносабати билан уни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ солинган бўлса, эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома қарз берган тегишли банк муассасаси, хўжалик ҳисоби корхонаси ёки ташкилотнинг рухсати билан берилади.

Нотариус эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг берилгани ҳақида уйга ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатга ёзиб қўяди.

Корхона, уй-жой (уй-жойнинг қисми), квартирага, дала ҳовли, боғ ҳовли, гараж, шу каби бошқа кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома, шу уй ва кўчмас мулк жойлашган ердаги нотариус томонидан берилади.


137. Эр-хотиндан бири вафот этган тақдирда эр-хотинлар умумий мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома иккинчисининг ёзма аризасига мувофиқ, мерос очилган жойдаги нотариус томонидан берилади, меросни қабул қилиб олган меросхўрлар бу хусусда хабардор қилинади.

Хабарнома алоқа бўлими орқали юборилади, нотариал идорага келган меросхўрларни эса давлат нотариуси бу ҳақда оғзаки хабардор қилади, бу ҳақда меросхўр сифатида имзо қўйиб ўз ҳиссасини талаб қилаётган шахснинг аризасига ёзиб қўйилади.

Эр-хотиннинг умумий мулкидаги улушга эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома мазкур шахсга никоҳ давомида орттирилган умумий мулкнинг ярмига берилиши мумкин.

Меросни қабул қилган ворисларнинг ёзма аризасига кўра ва марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) ёзма розилиги билан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномада вафот этган эрнинг (хотиннинг) ҳам умумий мол-мулкдаги улуши белгиланиши мумкин ёки вафот этган эрга (хотинга) алоҳида мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилиши мумкин.


138. Эр ёки хотинга уларнинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш чоғида улардан бирининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, унинг вафот этган шахс билан никоҳда бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат, эр-хотин мулкни никоҳ давомида орттирганликларини тасдиқлайдиган ҳужжат талаб қилинади.


139. Агар мулкнинг таркибида уй-жой, автомототранспорт воситалари ва бошқа мол-мулк бўлган тақдирда мазкур шахсга гувоҳнома бериш чоғида ушбу қўлланманинг 136-137-бандларида баён этилган қоидаларга риоя қилинади.


140. Давлат нотариуси уй-жой (уй-жойнинг бир қисми) квартирага эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома шу кўчмас мулк жойлашган ердаги ҳокимиятдан рўйхатга олиниши кераклигини, автомототранспорт воситаларига эгалик қилиш тўғрисидаги гувоҳнома эса Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларида рўйхатга олиниши кераклиги тушунтирилади.



24-боб. Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга

ўтказишни тақиқлаб қўйиш


141. Банк муассасалари, хўжалик ҳисоби корхоналари ва ташкилотларнинг жисмоний ва юридик шахсларга уй-жойни, квартирани (уй-жой, квартиранинг бир қисмини) ва бошқа кўчмас мулк сотиб олиш ёки тубдан таъмирлаш учун қарзлар берилганлиги тўғрисидаги хабарномалари бўйича уй-жой (уй-жойнинг бир қисми)ни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномаларни гувоҳлантириш чоғида, шунингдек қонун билан кўрсатилган бошқа ҳолларда уй-жой жойлашган ердаги давлат нотариуслари шундай уй-жойни (уй-жойнинг бир қисмини) ёки якка тартибда иморат қурувчилар уй-жой қурилиши жамоаси уйидаги квартирани ўзга шахсга ўтказишга тақиқ қўядилар.

Агар автомототранспорт воситалари гаров шартномасининг предмети сифатида мулк ҳисобланса, уларга нотариус томонидан гаров шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилгунга қадар тақиқ солинади ва бу ҳақда унинг техник паспортига белги қўйилиб, у рўйхатда турган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига тақиқнома юборилади.


142. Тақиқ солиш қарз бериш тўғрисидаги банк муассасаси, хўжалик ҳисоби корхонаси хабарномасига ёзиб қўйиш йўли билан амалга оширилади. Хабарноманинг давлат нотариуси номидан тақиқ солинганлиги тўғрисидаги ёзуви билан бирга унинг нусхаси шу уй-жой жойлашган ердаги тегишли турар жойларга техник инвентаризация кадастр бюросига, яшаш учун мўлжалланмаган бино ва иншоотларга кўчмас мулк кадастри хизматига, бошқа нусхаси эса қарз берган банк муассасаси, хўжалик ҳисоби ташкилоти ёки корхонасига юборилади, бир нусхаси эса давлат нотариал идорасида қолади. Уй-жой (уй-жойнинг бир қисми), хонадоннинг гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномага тақиқ қўйиш шу гаровга қўйиш шартномасига ёзиб қўйиш билан амалга оширилади.

Давлат нотариал идораси гаров тўғрисидаги шартномага тақиқ қўйиш тўғрисида уй-жой жойлашган ердаги тегишли ҳокимият (кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган) ҳамда тақиқ солинган мулк жойлашган жойдаги нотариал идорани хабардор қилади.

Тақиқлар қўйиш тақиқларни қайд қилиш реестрида қайд этилади. Бу реестрда суд ва тергов илораларининг уй-жойга арест солингандаги хабарлари ҳам қайд этилади. Тақиқлар ва арестлар қўйиш тўғрисидаги ёзув, тақиқлар ва арестларни ҳисобга олиш алфавитлар дафтарига ҳам ёзиб қўйилади.


143. Давлат нотариуслари банк, хўжалик ҳисобидаги корхона ёки ташкилотнинг қарз тўланганлиги ҳақидаги ёхуд гаров тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақидаги хабарни олганларидан сўнг кўчмас мулкнинг ўзгага ўтказилишига қўйилган тақиқни олиб ташлайдилар.

Тақиқ олиб ташланганлиги ҳақида мулк жойлашган ердаги ҳокимиятга хабар қилинади, бу ҳақда тақиқ алфавити дафтарига ёзиб қўядилар.

Давлат нотариуси суд ёки тергов идораларининг арест олиб ташланганлиги тўғрисидаги хабарномаларини олганларидан кейин бу ҳақда реестрга ва алфавит дафтарига ёзиб қўядилар.



25-боб. Ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан

олинган кўчирмалар тўғрилигини шаҳодатлантириш


144. Нотариуслар жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини ушбу ҳужжатлар қонунга зид бўлмаган, юридик аҳамиятга эга бўлган ҳамда уларнинг нусхалари ва улардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш қонун билан тақиқланмаган ҳолдагина шаҳодатлайди.

Паспортлар, уларнинг ўринларини босадиган ҳужжатлар, ҳарбий билетлар, депутатлик гувоҳномаси, хизмат гувоҳномалари, шунингдек нусха кўчиришга йўл қўйилмайдиган бошқа ҳужжатларнинг нусхалари тўғрилигини шаҳодатлаш тақиқланади.

Матни ноаниқ бўлган, ўчирилган, қўшимча сўзлар ёзилган ҳамда тегишли равишда изоҳ берилмаган бошқа ўзгартиришлар қилинган ҳужжатларнинг нусхалари шаҳодатланмайди.


145. Кўчирма олинаётган ҳужжатда ўзаро боғлиқ бўлмаган бир нечта алоҳида масалаларга оид қарорлар бўлган тақдирдагина кўчирманинг тўғрилиги шаҳодатланиши мумкин. Кўчирма ҳужжатнинг муайян масалага доир қисмининг тўла матнини акс эттириши керак.

Ҳужжат нусхасидан кўчирилган нусханинг тўғрилигини нотариуслар, башарти аввалги нусханинг тўғрилиги нотариал тартибда шаҳодатланган бўлса ёки ҳужжатнинг нусхаси унинг асл нусхаси тайёрланган корхона, муассаса, ташкилот томонидан берилган бўлса, шаҳодатлайди. Кейинги ҳолатда ҳужжатнинг нусхаси мазкур юридик шахснинг иш қоғозида (фирмали бланкасида) баён этилган, муҳр босиб тасдиқланган ва унда шу ҳужжатнинг асли мазкур корхона, муассаса, ташкилотда эканлиги ёзиб қўйилган бўлиши керак.


146. Фуқаронинг ҳужжатдаги имзоси ҳақиқийлиги унинг иш, ўқиш ёки яшаш жойидаги нотариус ёки корхона, муассаса, ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан шаҳодатланган ҳолларда нотариус фуқаро берган ҳужжатнинг нусхаси тўғрилигини шаҳодатлайди. Нусха олишга тақдим этилган ҳужжатнинг ҳақиқийлиги учун масъулият ушбу ҳужжатнинг аслига муҳр босган ташкилот зиммасида қолади.


147. Ҳужжатнинг гувоҳлантирилаётган нусхаси ёки кўчирмаси унинг асли билан солиштирилиб чиқилади.



26-боб. Ҳужжатдаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш


148. Нотариус мазмуни қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.

Битимнинг мазмуни баён этиладиган шартнома, васиятнома, ваколатнома ва бошқа ҳужжатларда бошқа шахс учун (бу шахс жисмоний камчиликлари, касаллиги ва бошқа сабабларга кўра ўз қўли билан имзо чеколмаган тақдирда) имзо қўйган шахс имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.


149. Жисмоний камчиликлари, касаллиги ва бошқа сабабларига кўра ўз қўли билан имзо қўя олмайдиган шахс учун имзо қўйган шахснинг имзосини шаҳодатлаш чоғида нотариус имзо қўйганнинг шахсини ҳам, шунингдек имзо қўйишни илтимос қилганнинг ҳам шахсини аниқлайди.


150. Нотариус имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлар экан, ҳужжатда баён этилган фактларни эмас, балки имзо муайян шахс томонидан қўйилганлигини тасдиқлайди холос ("Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 67-моддаси).


151. Ваколатли идорагина шаҳодатлантирадиган ҳолатлар тасдиқланган (масалан, туғилиш вақти, никоҳдан ўтиш вақти, вафот этганлиги) ҳужжатдаги фуқаро имзосининг ҳақиқийлиги нотариус томонидан шаҳодатлантирилиши мумкин эмас.

Шундай ҳужжатдаги имзонинг ҳақиқийлиги, агар бу ҳужжат чет давлат судига ёки бошқа муассасасига тақдим этиш учун мўлжалланган ҳолдагина шаҳодатланиши мумкин.


152. Банк муассасаларига тақдим қилинадиган карточкаларда мансабдор шахслар имзоларининг намуналарини шаҳодатлаш чоғида нотариуслар уларнинг имзоси ҳақиқийлигини ва имзо қўйиш ҳуқуқи ваколатини текширадилар.

Ваколатларнинг тасдиғи сифатида қуйидагилар тақдим этилади: мансабдор шахснинг фотосурати ва унинг тайинланганлиги ҳақидаги буйруқ ёки сайланганлиги тўғрисидаги баённома, белгиланган тартибда тасдиқланган низом ёхуд юқори ташкилот томонидан раҳбар номига берилган ваколатнома, карточкада шу ташкилот муҳри туширилган нусхаси кўрсатилиши керак. Ташкилот муҳрга эга бўлмаган тақдирда бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжат (ҳисоб эгасига нисбатан юқори турувчи ташкилот томонидан берилган маълумотнома ва бошқалар) бўлиши керак.



27-боб. Таржиманинг тўғрилигини шаҳодатлаш


153. Нотариус, башарти у тегишли тилларни билса, бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди. Агар нотариус тегишли тилларни билмаса, таржима таржимон томонидан қилиниши мумкин, нотариус унинг имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.


154. Нотариал ҳаракат (битимни тасдиқлаш, нусхаларнинг ва шу сингариларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш)ни амалга ошириш чоғида айни вақтда бошқа тилга таржимаси ҳам қилинадиган бўлса, таржима асл нусха билан бир варақда, яъни иккала матн тик чизиқ билан бўлинган варақда ёнма-ён жойлашиши, асл матн чап томонда, таржима матни эса ўнг томонда бўлиши керак. Таржима қилинаётган бутун матни таржима қилиниши ва имзолар билан тугалланиши лозим, таржимоннинг имзоси таржима остига қўйилади. Шаҳодатлантирувчи ёзув ҳужжатнинг матни ва унинг таржимаси остига битилади. Асл варақдан алоҳида қилинган таржима асл ҳужжатга ип билан тикилиб, имзо ва нотариал идоранинг муҳри қўйилади.



28-боб. Фуқаронинг тирик эканлигини тасдиқлаш


155. Нотариус фуқаронинг тирик эканлиги фактини унинг шахсий илтимосига кўра ва унинг иштирокида тасдиқлайди.

14 ёшга етмаган ва вояга етмаганнинг тирик эканлик ҳолатини тасдиқлаш уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек уни ўз ҳомийлигига олган муассасалар ва ташкилотларнинг илтимосига кўра амалга оширилади. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганнинг тирик эканлик фактини тасдиқлаш эса уларнинг ўзларининг илтимосига кўра ҳам амалга оширилиши мумкин.


156. Фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш у нотариал идорасига келганида ҳам, шунингдек бу ҳолат нотариус томонидан нотариал идора биноси ташқарисида ҳам амалга оширилиши мумкин (ушбу қўлланманинг 9-банди).


157. Нотариус манфаатдор шахсларга фуқаронинг тирик эканлиги ҳолатини тасдиқловчи гувоҳнома беради.



29-боб. Фуқаронинг муайян жойда

эканлиги фактини тасдиқлаш


158. Нотариус фуқаронинг илтимосига мувофиқ унинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди.

14 ёшга тўлмаган вояга етмаган муайян жойда эканлик ҳолатини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васийларнинг илтимосига мувофиқ, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганнинг муайян жойда эканлигини гувоҳлантириш эса унинг илтимосига мувофиқ қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олувчилари, ҳомийлари)нинг розилиги билан амалга оширилади.


159. Фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлаш у нотариат идорасига келганида ҳам, шунингдек бу ҳолат нотариус томонидан нотариал идора биноси ташқарисида ҳам амалга оширилиши мумкин (ушбу Қўлланманинг 9-банди).


160. Нотариус манфаатдор шахсларга фуқаронинг муайян жойда эканлик ҳолатини тасдиқловчи гувоҳнома беради.



30-боб. Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган

шахс эканлигини тасдиқлаш


161. Нотариус фуқаро тақдим этган фотосуратдаги шахс шу фуқаронинг айнан ўзи эканлигини тасдиқлайди. Бунинг тасдиғи сифатида гувоҳнома беради.


162. Фотосурат гувоҳноманинг берилаётган нусхасининг юқори чап бурчагига қўйилиб нотариуснинг имзоси ва муҳри билан мустаҳкамланади. Бунда муҳр қисман фотосурат устига, қисман эса гувоҳнома устига қўйилиши керак.



31-боб. Ҳужжатнинг тақдим этилган вақтини тасдиқлаш


163. Нотариус ўзига ҳужжат тақдим этилган вақтни тасдиқлайди. Тасдиқлов ёзуви ҳужжатнинг тақдим этилган иккала нусхасига ҳам ёзилади, улардан бири нотариал идорада қолади. Ҳужжатнинг иккинчи нусхаси бўлмаганида нотариус ҳужжатдан нусха олиб, уни нотариал идора ҳужжатларига тикиб қўяди, унга ҳам тасдиқлов ёзуви ёзилади.

Айни бир шахс айнан бир вақтда бир неча ҳужжатни тақдим этган тақдирда уларнинг ҳар бирига тасдиқлов ёзуви ёзилади ва тақдим этилган ҳар бир ҳужжат учун давлат божи олинади.



32-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини

бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топшириш


164. Нотариус жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топшириш учун қабул қилади.

Аризалар нотариал идорасига камида икки нусхада тақдим этилади. Улардан бири топширилганлигини маълум қилиш шарти билан почта орқали юборилади ёки бевосита тегишли шахсларга имзо чектириб топширилади. Бошқа нусхаси нотариал идорасида қолади.

Ариза почта орқали юборилган тақдирда у олувчига нотариуснинг ҳисобли хати билан юборилади. Кузатув хатининг нотариал идорасида қоладиган нусхасида шу аризанннг берилганлиги қайд этилган реестрнинг рақами кўрсатилади ва давлат божи тўланганлиги ёзиб қўйилади.

Аризалар почта орқали берилганда, телефакс, компьютер тармоқлари ва бошқа техник воситалардан фойдаланиб узатилганда кетган харажатларни нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраган шахс тўлайди.


165. Ариза берган шахснинг илтимосига мувофиқ унга ариза топширилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Гувоҳнома шу аризанинг нусхасида ёки алоҳида баён этилиши мумкин.

Гувоҳномада аризага олинган жавобнинг мазмуни ёки жавоб белгиланган муддатда олинмаганлиги кўрсатилиши мумкин. Аризалар ва гувоҳномалар берилганлиги ҳақида нотариал ҳаракатларни қайд этиш реестрига ёзиб қўйилади.



33-боб. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни

депозитга қабул қилиш


166. Нотариуслар "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 74-моддасида кўзда тутилган ҳолларда кредиторларга бериш учун қарздордан нотариал идораси депозитига пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қиладилар.

Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга мажбурият бажариладиган жойдаги нотариус қабул қилади.


167. Нотариус пул суммаси ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш чоғида қарздорга ўз фамилияси, исми шарифи (ташкилотнинг номи)ни ва манзилини, пул суммалари ва қимматли қоғозлар топширилиши керак бўлган шахснинг номи ва манзилини, мажбурият қандай сабабларга кўра бевосита бажарилмаганлиги ҳақида ёзма ёки оғзаки тарзда хабар қилишини таклиф қилади.

Қарздор бадал тўланиши юзасидан далиллар ва ҳисоб-китобларини кўрсатиб ўтиши ҳам мумкин. Нотариус мажбурият предмети (пул суммалари, қимматли қоғозлар) нотариал идора депозитига қабул қилиш чоғида бадал асосини, яъни, кредиторнинг ҳуқуқини ва қарздор мажбуриятининг вужудга келиш асосларини текширмайди.


168. Нотариус пул суммалари ёки қимматли қоғозларни депозитга топширган шахсга бадал топширганлиги тўғрисидаги квитанцияни беради.

Қарздорнинг илтимосига мувофиқ тақдим этилган қарздорликни белгиловчи ҳужжатга ҳам бадал тўланганлиги тўғрисида ёзиб қўйилиши мумкин.


169. Нотариус пул суммалари ва қимматли қоғозлар олинганлиги тўғрисида кредиторни хабардор қилади ва унинг талабига мувофиқ унга тегишли пул суммалари ёки қимматли қоғозларни беради.

Қарздор кредиторнинг манзилини кўрсатмаган ва бу манзил нотариусга маълум бўлмаган тақдирда қарздор пул бадали тўлаганлиги ёки қимматли қоғозлар топширилганлиги ҳақида кредиторга хабар қилиш мажбуриятининг унинг зиммасига юкланиши тўғрисида огоҳлантирилади.


170. Пул суммалари нотариал идорага почта орқали ёки кредит муассасасидан келган тақдирда тушган суммадан тегишли давлат божи ушлаб қолинганидан кейин қолгани депозитга қабул қилинади.


171. Нотариал идора пул суммалари ва қимматли қоғозларни мажбуриятни бажариш жойи бўйича қабул қилади.


172. Депозитга топширилган пул суммалари ва қимматли қоғозларни, уларни топширган шахс (дебитор)га қайтарилишига тўлов кимнинг фойдасига амалга оширилган бўлса ўша шахснииг ёзма розилиги ёки суднинг қарорига биноан йўл қўйилади.


173. Нотариал идора ҳисобига депозит маблағларининг сақланиши қуйидаги муддатлар билан чегараланади:

фуқароларга берилиши керак бўлган депозит маблағлар уч йил давомида сақланади;

хўжалик ҳисобидаги давлат корхоналари ва ташкилотларига, ширкат ва жамоат ташкилотларига берилиши керак бўлган депозит маблағлар бир йил давомида сақланади.

Давлат ва маҳаллий бюджетдаги муассасаларга берилиши лозим бўлган депозит маблағлар шу маблағлар топширилган йилнинг 31 декабригача ва шунингдек суд қарори билан ҳал қилувчи қарор чиққан йилнинг 31 декабрига қадар сақланади.

Ана шу муддатлар ўтгандан кейин талаб қилиб олинмаган депозит маблағлар давлат бюджети даромадига ўтказилади. Юқорида кўрсатилган, талаб қилиб олинмаган депозит маблағларни давлат бюджети даромадига ўтказиш ана шу маблағларни сақлаш муддати тугаган ойидан кейинги ойнинг 15 кунигача амалга оширилади.


174. Депозит маблағларни ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



34-боб Ижро хатларини ёзиш


175. Нотариуслар қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш (қайтариш ёки бериш) учун, манфаатдор шахсларнинг ёзма аризасига мувофиқ қарздорликни белгиловчи ҳужжатларда ижро хатларини ёзади.

Ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарз ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2002 йил 18 январдаги 26-сонли қарори билан белгиланади.


176. Ижро ёзуви қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

1) тақдим этилган ҳужжатдар қарздорнинг ундириб олувчидан қарздор эканлиги ва бошқа мажбуриятни шубҳасиз тасдиқлаган тақдирда;

2) даъво қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан бошлаб 3 йилдан кўп вақт ўтмаган тақдирда, юридик шахслар ўртасидаги муносабатларда эса - бир йилдан кўп вақт ўтмаган тақдирда.

Агар ижро хати берилишига сабаб бўлган талабномада қонун билан бошқа муддат белгиланган бўлса, ижро хати ана шу муддат доирасида берилади.

Ижро хати ёзиш мумкин бўлган муддат ундирувчида қарзни мажбурий ундириш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.


177. Нотариус ижро хатини бериш чоғида ижро хатлари асосида қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатида кўрсатилган барча ҳужжатлар тақдим этилганми ёки йўқлигини текширишга мажбур.


178. Ижро хатида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

1) ижро хатини ёзаётган нотариус исми-шарифининг бош ҳарфлари, фамилияси, лавозими;

2) ундириб олувчининг номи ва манзили;

3) қарздорнинг номи ва манзили;

4) ундириб олиш амалга ошириладиган муддат;

5) ундириб олиниши керак бўлган суммалар ёки талаб қилиб олиниши керак бўлган нарсалар, шу жумладан, тўланиши керак бўлган пеня, фоизлар;

6) ундириб олувчи тўлаган ёки қарздордан ундирилиши керак бўлган давлат божи ёки тариф суммалари;

7) ижро хати ёзилган сана (йил, ой, кун);

8) ижро хатининг реестрда қайд этилган тартиб рақами;

9) ижро хатини ёзган нотариуснинг имзоси;

10) нотариуснинг муҳри.


179. Ижро хати қарздорликни белгиловчи асл ҳужжатда баён этилади. Ижро хати қарздорликни белгиловчи ҳужжатдан алоҳида тарзда амалга оширилмайди.

Агар қарздорликни белгиловчи ҳужжат бўйича қарз қисмларга бўлиб тўланиши лозим бўлган тақдирда ана шу тўланаднган ҳар бир қисм бўйича ижро хати мазкур ҳужжатнинг аслида ёки қарздорнинг шахсий ҳисобидан кўчирмасида баён этилиши мумкин, бундай ҳолларда қарздорликни белгиловчи ҳужжат аслига ундириб олиниши керак бўлган сумма кўрсатилган ҳолда ижро хати ёзилганлиги тўғрисидаги белги қўйилади, унда ижро хати ёзилган кун ва унинг нотариат ҳаракатларни рўйхатга олиш реестрида қайд этилган рақами кўрсатилади.


180. Нотариал идорада қарз белгиловчи ҳужжатнинг нусхаси ёки қарздорнинг шахсий ҳисобидан кўчирма ва ижро хатининг нусхаси қолади.

Айни бир мажбурият бўйича дастлабки ижро хатидан кейинги ижро хатлари ёзиш чоғида қарздорликни белгиловчи ҳужжат нусхаси такрор тақдим этилмайди. Бундай ҳолларда шахсий ҳисобдан ва асл мажбурият белгиланган ҳужжат аслидан икки нусхада олинган кўчирмани тақдим этиш билан чеклаши мумкин.

Кўчирманинг ижро хати ёзилган бир нусхаси ва мажбурият белгиланган ҳужжат ундириб олувчига қайтарилади, иккинчи нусха эса нотариал идорада қолади.


181. Бир хил шаклдаги ҳужжатлар бўйича (масалан, банк қарзлари, квартира қарзлари ва шу сингарилар) бир қанча ижро хатлари беришни амалга ошириш чоғида нотариал идорада қарздорлардан бирининг қарздорлигини белгиловчи ҳужжатнинг бир нусхаси ва қарз ундириб олиш учун ижро хатлари ёзилган қарздорларнинг рўйхатлари қолдирилиши мумкин, бунда қарздорларнинг тўлиқ номи ва манзили, тўлов муддатлари, ижро ёзуви бўйича қарз ундириш суммаси, зарур ҳолларда эса бошқа маълумотлар кўрсатилади.


182. Ижро хатини ёзиш учун қарздорликни белгиловчи ҳужжатдан ташқари ижро хати асосида низосиз тартибда қарз ундириш бўйича ҳужжатлар рўйхатида кўрсатилгаи бошқа шу хил ҳужжатларни тақдим этиш, зарур бўлган тақдирда бу ҳужжатлар ижро хатига тикиб қўйилмайди, улар нотариал идорада қолдирилади.


183. Чеклардаги ижро хатлари тўловчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги ҳисоб-китоб муассасасининг жойлашган жойи бўйича амалга оширилади. Нотариус ижро хатини тўловчи (банкнинг) ёки ҳисоб-китоб муассасасининг имзоси бўлган, шунингдек чек тўлаш учун тақдим этилганлиги ва тўланмаганлиги кўрсатилган тақдирдагина амалга оширади. Ижро хати бериш чоғида чек тўловга ўз вақтида тақдим этилганлиги текширилади.

Ижро хати тўлов (банк томонидан) рад қилинган кундан бошлаб 3 ой давомида берилади. Ижро хати чекни сақловчининг истагига мувофиқ чек берувчига қарши, шунингдек чек бўйича жавобгар шахсга ҳам қарши берилади. Нотариус ижро хати амалга оширилганлиги тўғрисида реестрга белги қўяди ва чек берувчига чек тўланмаганлиги ҳамда ижро ёзуви берилганлиги тўғрисида хабарномани юборади.


184. Қарз ундирувчи ёки қарздор фуқаро бўлган тақдирда ижро ёзуви у амалга оширилган кундан бошлаб 3 йил давомида мажбурий ижро этишга тақдим этилиши мумкин. Бошқа қолган барча талаблар бўйича эса қонун билан бошқа муддатлар белгиланган бўлса - бир йил давомида ижро этишга тақдим қилинади.

Ижро ёзувини тақдим этиш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли моддасига мувофиқ амалга оширилади.



35-боб. Векселни протест қилиш. Чекни тўловга тақдим

этиш ва чекнинг тўланмаганлигини тасдиқлаш


185. Нотариус пули тўланмаган, акцепт қилинмаган ва акцепт санаси кўрсатилмаган векселни қонун ҳужжатларига мувофиқ протест қилади.


186. Векселларга тўланмаганлик тўғрисидаги протест нотариал идоралар томонидан тўловчининг турар жойи бўйича ёки тўлов жойи бўйича (домициллаштирилган векселлар, яъни тўлаш учун учинчи шахснинг қўлида бўлган векселлар) солинади, ноакцепт ва санаси кўрсатилмаган акцепт векселларга протест эса тўловчи жойи бўйича солинади.


187. Тўланмаганлик учун протест солинадиган векселлар нотариал идора томонидан вексел бўйича тўлаш вақти ўтган куннинг эртасига, бироқ ана шу муддат ўтгандан кейинги кўпи билан 12 соат ичида солинади. Ноакцепт векселларга протест солиш учун ўтказиладиган ва оддий вексел тўғрисидаги низомга мувофиқ акцептга тақдим этиш учун белгиланган муддатлар давомида, агар вексел акцептга тақдим этилмаган бўлса, ана шу муддат ўтгандан кейин кўпи билан 12 соат ичида солинади. Векселларга протест ўтказиладиган ва оддий вексел тўғрисидаги низомда кўзда тутилган муддатларда амалга оширилади.


188. Нотариус векселни протестга қабул қилиб олган кунда тўловчига ёки домицилиант (домициялашган векселни тўловчи шахс)га векселни тўлаш ёки векселни акцептлаш тўғрисидаги талабни қўяди.

Агар тўловчи (домицилиант) векселни тўлаган тақдирда нотариус унга протест қўймай, векселни уни тўлаган шахсга қайтаради, векселнинг ўзига тўлов ва белгиланган форма бўйича тегишли бошқа суммалар олинганлиги тўғрисида ёзиб қўяди.

Агар тўловчи ўтказиладиган векселга акцепт тўғрисида белги қўйдирган бўлса, вексел протест солинмаган ҳолда унинг сақловчисига топширилади.


189. Тўловчи (домицилиант) векселни тўлаш ёки акцептлаштиришдан бош тортган тақдирда ёхуд у нотариал идорага келмаган тақдирда нотариус белгиланган формага вексел тўланмаганлиги ёки акцептланмаганлиги учун унга протест солиш тўғрисида акт тузади ва реестрда тегишли ёзувни амалга оширади, шунингдек векселнинг ўзига у тўланмаганлиги ёки акцептланмаганлиги учун арест солинганлиги ҳақида белги қўяди.


190. Тўловчининг қаердалиги номаълум бўлган тақдирда векселга, тўлов ёки акцепт тўғрисидаги талаб қўйилмаган ҳолда протест солинади, яъни протест тўғрисидаги актга ва нотариал ҳаракатларни амалга оширишни қайд этиш реестрига тегишли белги қўйилади.


191. Протестланган вексел векселни сақловчига ёки унга ваколатли шахсга берилади.


192. Нотариал идораси тўловчининг турар жойи бўйича тўловга тақдим этилган чекларни 10 кун ўтгандан кейин, чет эл чекларини эса у берилган кундан бошлаб 6 ойдан кейин, бироқ ана шу муддат ўтгандан кейин 12 соатдан кичиктирмай тўлаш учун қабул қилиб оладилар.

Нотариус ўша куниёқ чекни тўлаш учун банкка тақдим этади. Чекни тўламаган тақдирда нотариус чек тўланмаганлигини унга тегишли формадаги ёзувларни амалга ошириш йўли билан тасдиқлайди ва нотариал ҳаракатларни олиш реестрига шу ҳақда ёзиб қўяди.

Чекка ана шуларни ёзиб қўйиш билан айни бир пайтда чек берувчига унинг чекини банк тўламаганлиги ва чекда ёзув амалга оширилганлиги ҳақида хабарнома юборади. Чекни сақлаб турувчининг илтимосига кўра нотариус чек тўланмаган тақдирда ижро ёзувини амалга оширади.



36-боб. Ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олиш


193. Нотариал идоралар ҳужжатларни сақлаш учун рўйхат бўйича қабул қилиб оладилар.

Рўйхат икки нусхада тузилиб, ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахс ва нотариус томонидан имзоланади.

Рўйхатнинг бир нусхаси нотариал идорада қолади, иккинчи нусхаси эса ҳужжатларни сақлашга топширган шахсга берилади.

Агар ҳужжатлар лозим тарзда ўраб жойлаштирилган бўлса, шахснинг илтимосига кўра нотариус уларни рўйхатсиз ҳам қабул қилиб олиши мумкин. Ҳужжатлар ўрамига нотариуснинг муҳри қўйилади ҳамда у нотариус ва ҳужжатларни топширган шахс томонидан имзоланади. Бундай ҳолларда нотариус ҳужжатлар ўрамининг бут сақланиши учун жавобгар бўлади.

Ҳужжатлар сақлаш учун қабул қилиб олинганлигининг тасдиғи сифатида уларни сақлаш учун топширган шахсга рўйхатнинг нусхаси билан бирга гувоҳнома ҳам берилади.


194. Қабул қилиб олинган ҳужжатлар нотариал идорасининг муҳри билан муҳрланган темир жавон ёки сейфларда алоҳида пакетларда сақланади.


195. Сақлаш учун қабул қилинган ҳужжатлар уни сақлаш учун топширган шахсга ёки унинг қонуний вакилига гувоҳнома ва рўйхатни тақдим этганидан кейин ёки суднинг қонуний кучга кирган қарори ва ажримига биноан қайтарилади.



37-боб. Денгиз протестларини амалга ошириш


196. Нотариуслар кема эгасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун далил-исботларни таъминлаш мақсадида кема капитанининг кема сузиб бораётган ёки у тўхтаб турган жойда содир бўлган ҳамда кема эгасининг олдига мулкий талаблар қўйиш учун асос бўлиши мумкин бўлган ҳодиса тўғрисидаги аризасини қабул қиладилар.


197. Денгиз протести тўғрисидаги аризада юз берган ҳодисанинг тафсилотлари ва капитаннинг ўзига ишониб топширилган мулкнинг сақланишини таъминлаш юзасидан кўрган чора-тадбирлари кўрсатилади.

Денгиз протести тўғрисидаги аризада баён этилган ҳолатларнинг тасдиғи сифатида кема капитани ЎзР "Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 85-моддасига мувофиқ ариза билан айни бир вақтда кема портга кирган ёки ҳодиса портда юз берган бўлса, у юз бергандан сўнг 7 кундан кичиктирмай нотариусга кўздан кечириш учун кема дафтарини ва капитан томонидан тасдиқланган кема дафтаридан кўчирмани тақдим этиши керак.


198. "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 86-моддасига мувофиқ денгиз протести тўғрисидаги ариза кема портга келган пайтдан бошлаб 24 соат давомида берилиши керак.

Агар денгиз протести тўғрисида ариза бериш заруратини келтириб чиқарган ҳодиса портда содир бўлган бўлса, протест ҳодиса содир бўлган пайтдан бошлаб 24 соат давомида берилиши зарур.

Протестни белгиланган муддатда беришнинг имкони бўлмаган тақдирда, бунинг сабаблари денгиз протести ҳақидаги аризада кўрсатилиши керак.


199. Нотариуслар капитаннинг аризаси, кема дафтаридаги маълумотлари, шунингдек капитаннинг ўзини ва кема қўмондонлиги таркибидан камида икки гувоҳни ва кема командаси таркибидан икки гувоҳни сўроқ қилиш маълумотлари асосида денгиз протести ҳақида далолатнома тузади ва уни ўз имзоси ҳамда гербли муҳр билан тасдиқлайди. Денгиз протести ҳақидаги далолатноманинг бир нусхаси капитанга ёки вакил қилинган шахсга берилади. Унинг капитанининг аризаси ва кема журналидан кўчирма илова қилинган бошқа нусхаси эса нотариал идорада қолдирилади.



38-боб. Уй-жой ва хонадоннинг кимошди савдосида

сотиб олинганлиги тўғрисида гувоҳномалар бериш


200. Уй-жой иморатини ва хонадонни кимошди савдосида сотиш ЎзР ФКнинг 379-381-моддалари асосида амалга оширилади.

Уй-жой ва хонадоннинг кимошди савдосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш чоғида нотариус қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда далолатноманинг нусхасини тақдим этишни талаб қилади.

Гувоҳнома икки нусхада тузилади: уларнинг бнри нотариал идорада қолдирилади, иккинчиси эса харидорнинг қўлига берилади. Нотариус унга уй-жой кимошди савдосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ана шу уй жойлашган ердаги ҳокимиятда рўйхатдан ўтказилиши кераклигини тушунтиради.



III БЎЛИМ. "НОТАРИАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУННИ

ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИГА ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАШ.



39-боб. Чет давлатларнинг қонунларини қўллаш.

Халқаро шартномалар ва битимлар


201. Нотариус Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, халқаро шартномаларга мувофиқ чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллайди.

Нотариус халқаро шартномалар талабларига мувофиқ тузилган ҳужжатларни қабул қилиб олади, шунингдек агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига зид келмаса, уларга бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган шаклда тасдиқловчи устхатлар ёзади.


202. Чет эл фуқароси вафотидан кейин унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қолган мол-мулкини қўриқлаш ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси вафот этганидан кейин чет эл фуқаросига тегишли бўлган мол-мулкни қўриқлаш, шунингдек бундай мол-мулк хусусида меросга бўлган ҳуқуқ ҳақида гувоҳномалар бериш билан боғлиқ ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


203. Нотариус томонидан тасдиқланган, чет элда амал қилишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончномалар уларни берган шахс томонидан бекор қилингунга қадар ўз кучида қолади.


204. Давлат нотариал идоралари Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартнома ёки мерос мулкини қўриқлаш тўғрисидаги нормаларни ўз ичига олувчи битим тузган чет эл давлати фуқароси вафот этганлиги тўғрисида хабар олгандан кейин (вафот этган шахснинг мол-мулки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган тақдирда) тегишли шартнома ёки битимга амал қилган ҳолда ана шу мерос мулкини қўриқлаш юзасидан зарур чораларни кўради, мерос мулкининг миқдори ва қийматини белгилайди, меросхўрлар доирасини аниқлайдилар, васиятнома бор-йўқлигини текширади, вафот этган фуқаронинг дипломатик ёки консуллик ваколатхонасига бу ҳақда белгилаб қўйилган тартибда зудлик билан хабар қилади.

Агар халқаро шартномада мулк тўғрисидаги ишни юритиш, вафот этган шахс фуқароси бўлган чет давлатнинг муассасаларининг вазифасига киритилган бўлса, кўчар мерос мол-мулки давлат нотариал идораси томонидан ана шу давлатнинг дипломатик ёки консуллик вакиллигининг талабига мувофиқ унга топширилиши мумкин.

Шартномаларда ишлатилган "кўчириб бўлмайдиган мол-мулк" тушунчаси турли хил иморатларга, қурилмаларга, "кўчириб бўладиган мол-мулк" тушунчаси эса бошқа ҳамма мулкка тааллуқлидир.


205. Ўзбекистон Республикаси иштирок этаётган халқаро шартномаларга мувофиқ чет давлат қонунида кўзда тутилган шакл бўйича тузилган васиятнома васият қилувчи вафот этгандан кейин уни очиш ва эълон қилиш учун нотариал идорага тақдим этилган тақдирда давлат нотариуси васиятноманинг мазмунини эълон қилади, васиятноманинг ҳолати ва мазмуни тўғрисида баённома тузади. Баённомада васиятнома тузилган кун, тақдим этаётган шахснинг номи, ҳужжатнинг ҳолати, унинг муҳрланган ёки очиқ ҳолда тақдим этилганлиги, унда ўчирилган жойлар, тузатишлар ёки бошқа камчиликлар бўлганлиги ёки йўқлиги кўрсатиб ўтилади. Баённома давлат нотариуси ва васиятномани тақдим этган шахс томонидан имзоланади. Ана шу шахслар томонидан васиятноманинг ҳар бир саҳифасига имзо қўйилади. Агар васиятнома нотариусда муҳрланган ҳолда сақланиб келган бўлса, юқорида кўрсатилган барча ҳаракатларни нотариуснинг бир ўзи бажаради.


206. Чет эл маъмурларининг иштироки билан чет элда тузилган ёки улар томонидан берилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси нотариал идоралари Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлиги органлари томонидан ана шу ҳужжатлар легализация қилинган тақдирда қабул қилинади.

Легализация қилинмаган бундай ҳужжатларни нотариал идоралар Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикасида иштирок этадиган халқаро шартномаларда кўзда тутилган ҳоллардагина қабул қиладилар ("Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 91-моддаси).


207. Ўзбекистон Республикаси нотариал идоралари айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисида чет эл адлия идоралари томонидан белгиланган тартибда берилган топшириқларни бажарадилар. Қуйидаги ҳоллар бундан истиснодир:

топшириқни бажариш Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига зид келадиган ва Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигига таҳдид солган тақдирда;

топшириқни бажариш Ўзбекистон Республикаси нотариал идораларининг ваколат доирасига кирмаган тақдирда.

Чет эл адлия органларининг айрим нотариал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқларини адо этиш қонунлар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси нотариал идоралари айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқлар билан чет эл адлия идораларига мурожаат қилишлари мумкин.


208. Ўзбскистон Республикаси нотариал идораларининг чет эл адлия идоралари билан ўзаро алоқалари тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси иштирок этаётган халқаро шартномалар ва битимлар билан белгиланади.

Нотариал идоралар ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларда ёки бошқа халқаро шартномалар ва битимларда кўзда тутилган тақдирда бевосита консуллик ҳудуди ана шу нотариал идоралар хизмат фаолияти ҳудуди билан боғлиқ бўлган тақдирда амалга оширилади. Бундан бошқа ҳолларда нотариал идораларининг консуллик ва дипломатик ваколатхоналар билан ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади.


209. Ўзбекистон Республикаси нотариал идоралари чет давлатлари органларида иш юритиш учун талаб қилинадиган далил-исботлар билан таъминлайдилар.

Далиллар билан таъминлаш ҳаракатларини бажариш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг нормаларига мувофиқ амалга оширилади.


210. Ўзбекистон Республикаси иштирок этаётган шартнома ва битимларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳақидаги қонунларда кўзда тутилганидан бошқа қоидалар белгиланган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида халқаро шартнома ёки битимнинг қоидалари қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 93-моддасига мувофиқ, агар Ўзбекистои Республикаси қатнашаётган халқаро шартнома ёки битимда нотариал идоралар ваколати назарда тутилган бўлса, нотариал идоралар Ўзбекистон қонунларида кўзда тутилмаган нотариал ҳаракатларни республика Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширади.





























Время: 0.0465
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск