Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирлиги ҳайъати мажлисининг 08.06.2010 й. 12/10-сон "Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Баёни (АВ томонидан 08.06.2010 й. 1521-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.06.2010 й.

N 1521-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲАЙЪАТИ

МАЖЛИСИНИНГ

08.06.2010 й.

N 12/10


БАЁНИ



Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш

бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


[Кўчирма]


(2010 йил 18 июндан кучга киради)


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2005 йил 12 ноябрдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1521, 2005 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 46-сон, 351-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Ушбу қарор давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.


5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.



Ҳайъат раиси, вазир                                                           Р. Муҳитдинов






Баёнга

ИЛОВА



Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банддаги "ёки унинг топшириғига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда адлия бошқармаси деб юритилади)" деган сўзлар "(бундан кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Танлов Адлия вазирлиги қошидаги апелляция комиссияси (бундан кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Комиссия фаолиятини ташкил этиш Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Апелляция комиссияси тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Комиссиянинг ишчи органи бўлиб Адлия вазирлигининг Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (бундан кейинги ўринларда ишчи органи деб юритилади) ҳисобланади".


3. 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан нотариус лавозими вақтинча бўшаган ҳолларда ҳам танлов ўтказилиши мумкин".


4. 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Нотариус лавозими бўшагандан (вақтинча бўшагандан) кейин Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармаси деб юритилади) бу ҳақда буйруқ чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай Адлия вазирлигини (буйруқни илова қилган ҳолда) хабардор қилади.

Тегишли адлия бошқармасининг хабарномаси олинган ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилган кундан бошлаб етти кун ичида ишчи органи томонидан марказий рўзномаларда ҳамда адлия бошқармалари орқали маҳаллий рўзномаларда танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

танлов ўтказилаётган нотариус ваколатлари амал қиладиган нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи;

танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талаблар. Ушбу талаблар мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ эълон қилинади;

танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни тақдим этишнинг охирги санаси. Бунда ҳужжатларни тақдим этиш муддати камида бир ой этиб белгиланади;

танлов ўтказиш жойи ва айрим ҳолларда танлов ўтказиш санаси.

Агар танлов нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан ўтказилаётган бўлса, эълонда бу ҳақда кўрсатиб ўтилиши лозим.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қўшимча равишда марказий ва маҳаллий телевидение, радио ҳамда интернет тармоғи орқали берилиши мумкин.


7. Битта нотариал идоранинг икки ёки ундан ортиқ нотариус лавозимларига танловлар комиссиянинг алоҳида мажлисларида ўтказилади".


5. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) Адлия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

комиссия номига ариза;

паспорт нусхаси;

белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

меҳнат дафтарчасининг нотариал тасдиқланган нусхаси;

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган талабгорлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда тегишлича малака имтиҳони қайта топширганлиги ҳақида малака комиссиясининг қароридан кўчирма ҳамда Адлия вазирлиги раҳбарияти ёки адлия бошқармаси бошлиғи томонидан имзоланган маълумотномани тақдим этади.

Талабгор ўзининг касбий тайёргарлигини акс эттирувчи бошқа ҳужжатларни ёхуд уларнинг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиши мумкин".


6. 10-бандда:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ишчи органи томонидан қабул қилинади ва талабгорга қабул қилиб олинган ҳужжатлар рўйхати ва санаси кўрсатилган тилхат берилади. Ҳужжатлар Адлия вазирлигининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилади";

иккинчи хатбошисидаги "Комиссиянинг масъул котиби" деган сўзлар "Ишчи органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ишчи органи томонидан ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари алоҳида ўрганиб чиқилади ва талабгорларни танловда иштирок этишга қўйиш ёки рад этиш тўғрисида хулоса тузилади. Мазкур хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Барча талабгорларнинг ҳужжатларини ўрганиш натижаларига кўра, ишчи органи томонидан танлов ўтказиш тўғрисида ёки танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади ва у комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказиш тўғрисидаги хулосада танлов ўтказиладиган сана кўрсатиб ўтилиши лозим, агар танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда танлов ўтказиладиган сана кўрсатилмаган бўлса".


8. 12-бандда:

биринчи хатбошисидаги "комиссия" ва "қарор қабул қилинади" деган сўзлар тегишлича "ишчи органи" ва "хулоса тузилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай" деган сўзлар "хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланган кундан бошлаб етти кун муддат ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 14, 15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаган ва танловда иштирок этиш учун ушбу Низомнинг 9-банди иккинчи - саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим қилмаган талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади.

Ушбу Низомнинг 35 ва 37-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади.

15. Танловда иштирок этишга қўйилган ёки танловда иштирок этиши рад этилган ҳар бир талабгорга комиссия раиси томонидан тегишли хулоса тасдиқлангандан кейин икки кун муддат ичида ишчи органи томонидан мазкур Низомнинг 1 ёки 1а-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.

Танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тасдиқланган тақдирда, кейинги кундан кечиктирмай бу ҳақда талабгорларга мазкур Низомнинг 1б-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.

16. Танлов тегишли хулоса тасдиқланган кундан бошлаб беш кундан сўнг, лекин ўн кундан кечиктирмай ўтказилади".


10. 17-банддаги "етти кун олдин тегишли адлия органи биносида" деган сўзлар "беш кун олдин Адлия вазирлигининг фуқароларни қабул қилиш хонасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 19-банддаги "қатнашган вақтдагина" деган сўзлар "қатнашганда" деган сўз билан алмаштирилсин.


12. 23-бандда:

учинчи хатбошисидаги "адлия органининг" деган сўзлар "Адлия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "адлия органи раҳбарининг имзоси ва адлия органининг" деган сўзлар "комиссия раиси томонидан имзоланган ва Адлия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 26-банднинг иккинчи хатбошиси "адабиётлардан" деган сўздан кейин "ҳар қандай турдаги техника воситаларидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


14. 27-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳамда талабгорнинг билим даражасини аниқлаш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


15. 28-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баҳолаш бюллетенидаги баллар ҳисоблаб чиқилади, ҳисоблаш натижаси юзасидан ҳисоблаш гуруҳи томонидан имзоланган далолатнома тузилади ва комиссия аъзоларига эълон қилинади".


16. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган талабгор танловда ғолиб деб топилади.

Ғолиб деб топилган талабгорнинг баллари танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

Энг кўп балл тўплаган талабгорнинг ёки мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган асосларга кўра танловда иштирок этган талабгорнинг баллари танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлса, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади".


17. 30-банддан "очиқ" деган сўз чиқариб ташлансин.


18. 31-бандда:

иккинчи хатбошисидаги "Мазкур йиғилиш баённомасида" деган сўзлар "Баённомада" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "бермаганлиги" деган сўз "жавоб бера олмаганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 32-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Комиссиянинг баённомаси бир нусхада тузилади. Танловдан сўнг уч кун ичида баённомадан кўчирма танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилиш учун адлия бошқармасига юборилади. Баённома танлов бўйича йиғмажилдга тикиб қўйилади".


20. 33-бандда:

биринчи хатбошисидаги "талабгорни" деган сўз "талабгор билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни адлия бошқармаси томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар танлов нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан ўтказилган бўлса, танлов ғолиби билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади ва адлия бошқармаси томонидан тегишли буйруқ чиқарилади".


21. 34-бандда:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш ҳақидаги адлия бошқармасининг буйруғи комиссия баённомасидан кўчирма олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай чиқарилади";

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


22. 35-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунинг учун талабгор тегишли адлия бошқармасига ариза билан мурожаат этиши лозим. Ариза келиб тушган тегишли адлия бошқармаси бу ҳақда шу куннинг ўзида Адлия вазирлигини хабардор қилади. Бундай талабгор бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди".


23. 38-бандда:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўтказилган ҳар бир танлов бўйича материаллар ишчи органининг алоҳида йиғмажилдида юритилади";

иккинчи хатбошисидаги "тегишли адлия органида" деган сўзлар "Адлия вазирлигида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. VII бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"VII. Якуний қоидалар


39. Комиссия қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

40. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади".


25. 1, , ва 2 - 4-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 - 6-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.



Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

20__йил "____"_____________

_______-сон

Талабгор______________________га

                  (талабгорнинг Ф.И.О.)

________________________________

________________________________

________________________________

(талабгорнинг яшаш манзили)


ХАБАРНОМА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 20___ йил

"___"__________да____________________________________нотариус

(танлов ўтказилаётган нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)

лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди ва Сиз танловда иштирок этишга қўйилдингиз.

Танлов 20__ йил_____________куни соат____да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносининг_____-хонасида ўтказилади.

Танлов куни келмасангиз, Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига мувофиқ кейинги танловларга бир йил давомида қўйилмаслигингиз тўғрисида огоҳлантириласиз.

Апелляция комиссияси ишчи органи раҳбари







(имзо)


(Ф.И.О.)

Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

1а-ИЛОВА

20__йил "____"_____________

_______-сон

Талабгор______________________га

                  (талабгорнинг Ф.И.О.)

________________________________

________________________________

________________________________

(талабгорнинг яшаш манзили)


ХАБАРНОМА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 20__ йил "___"__________да


нотариус

(танлов ўтказилаётган нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)


лавозимига ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди.

         

(танловда иштирок этишни рад этиш сабаблари, Низомнинг қайси

            

бандлари бузилганлигини кўрсатган ҳолда санаб ўтилади)


сабабли

Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига мувофиқ Сизга танловда иштирок этиш рад этилди.

Апелляция комиссияси ишчи органи раҳбари







(имзо)


(Ф.И.О.)

Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

1б-ИЛОВА

20__йил "____"_____________

_______-сон

Талабгор______________________га

                  (талабгорнинг Ф.И.О.)

________________________________

________________________________

________________________________

(талабгорнинг яшаш манзили)


ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан



нотариус лавозимига

(танлов ўтказилаётган нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)


ўтказиладиган танлов бўйича



сабабли ҳамда

(танлов ўтказишга қайта эълон бериш сабаблари аниқ кўрсатилиши лозим)


муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг___-бандига мувофиқ танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулосага келинди.

Қайта эълон бериладиган танловда иштирок этиш учун такроран ҳужжатлар топширишингиз мумкинлиги билдирилади*.

Апелляция комиссияси ишчи органи раҳбари







(имзо)


(Ф.И.О.)

*) Танловда иштирок этиш куни келмаган ёки танловда иштирок этишдан воз кечган талабгорларга юборилган хабарномада мазкур хатбоши ёзилмайди.






Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА


Адлия вазирлигининг муҳри

(Танлов варақасининг ҳар бир варағи муҳрланган бўлиши шарт)



нотариус лавозимига танлов бўйича

(нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)


ТАНЛОВ ВАРАҚАСИ

Талабгорнинг (Ф.И.О.)


Билет рақами:


1-савол:


2-савол:


3-савол:


4-савол:


5-савол:


Жавоблар:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:



(имзо)


(имзо)


(имзо)

Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:



(имзо)


(имзо)


(имзо)

Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:



(имзо)


(имзо)


(имзо)

Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:


Комиссия аъзоси:



(имзо)


(имзо)


(имзо)

(Танлов варақасининг ҳар бир варағида комиссия аъзоларининг ва талабгорнинг имзолари бўлиши шарт)






Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА



Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА




(Апелляция комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси)

                   



Адлия вазирлигининг муҳри

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

қошидаги апелляция комиссиясининг

________ - сонли мажлиси

БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ


нотариус лавозимига

(нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)


ўтказилаётган танловда талабгорларни баҳолаш натижаси

   

Талабгорнинг Ф.И.О.


Имтиҳон

билетларига

жавобларини

баҳолаш*


Касбий

тайёргарликни

баҳолаш*


Якуний

балл**























     

     

Комиссия аъзоси:


/


/


(Ф.И.О.)


(имзо)


*) Баҳолаш беш баллик тизимда амалга оширилади.

**) Якуний балл талабгорнинг жавобларини ва касбий тайёргарлигини баҳолаш устунлари йиғиндисига тенг.






Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА



Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини

бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА




(Апелляция комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси)

                   



Адлия вазирлигининг муҳри

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

қошидаги апелляция комиссиясининг


нотариус лавозимига

(нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)


ўтказилаётган танловда қатнашган комиссия аъзоларининг

РЎЙXАТИ


20__ йил "___" ______________

            

Т/р

Ф.И.О.


Апелляция

комиссиясига

келганлиги ҳақида

имзо


Баҳолаш

бюллетенини

олганлиги ҳақида

имзо


1.





2





3.





4.





5.





6.





7.





8.





9.





10.





11.





                     

                  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 23-сон, 189-модда.









































Время: 0.0333
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск