Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2003 й. 528-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий маърифат соҳасидаги фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2003 й.

N 528



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАЪРИФАТ

СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий маърифат соҳасидаги функцияларидан келиб чиққан ҳолда, жамиятда ҳуқуқий онгни ва ҳуқуқий маърифатни ошириш ишларини кучайтириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимлар ва ҳуқуқий маданият тарғиботини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси бошқарув ходимлари сони 3 нафарга кўпайтирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази тугатилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида тугатилаётган Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказининг минтақавий бўлимлари ўрнига бир нафардан ҳуқуқий маърифат бўйича мутахассис лавозими киритилсин, улар бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармасига бўйсундирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг харажатлар сметаси ва штатлар рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 июлдаги 367-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 ноябрдаги

528-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги

370-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Қарор 5-бандининг иккинчи хат бошидаги ва 4-иловадаги "194" ва "143" рақамлари тегишли равишда "197" ва "146" рақамлари билан алмаштирилсин;


2. 2-иловада 7-банднинг 14-кичик банди тўртинчи хат бошидаги "шунингдек Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази" сўзлари чиқариб ташлансин;


3. 3-иловадаги "Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази" графаси чиқариб ташлансин;


4. 4-илованинг "Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси" графасидаги "4" рақами "7" рақами билан алмаштирилсин.


















































Время: 0.0360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск