Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Суднинг хал қилув қарорига асосан никоҳ бекор қилиниши бўйича ҳисобот варақасини тўлдириш тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 25.08.2000 й. 961-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.08.2000 й

N 961

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА

СТАТИСТИКА ВАЗИРЛИГИ

16.08.2000 й.

N 02-230

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

16.08.2000 й.

N 20-15-323


Суднинг ҳал қилув қарорига

асосан никоҳ бекор қилиниши

бўйича ҳисобот варақасини

тўлдириш тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


(2000 йил 4 сентябрдан кучга киради)


Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг ”Давлат статистикаси тўғрисида”ги 1993 йил 2 сентябрдаги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги тўғрисидаги “Низомга” асосан ишлаб чиқилиб, йўриқномада адлия ва суд идоралари учун мажбурий бўлган ҳисоб варақасини (1-илова) тузиш бўйича асосий қоидалар кўрсатилган.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ҳисобот варақалари судларнинг қонуний кучга кирган қарорлари бўйичаикки нусҳада тўлдирилиб, бир нусҳаси адлия бошқармаларига ҳар ойнинг 5 кунига, адлия бошқармалари ҳар ойнинг 10 кунига, вилоят статистика бошқармаларига тақдим этадилар.ҳисобот варақасининг иккинчи нусҳаси эса ҳисобот варақасини тузган қолади ва маҳсус жилдларда сақланади.


2. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан никоҳ бекор қилиниши бўйича ҳисобот варақасини қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари асосида тўлдирилади.


3. Ҳисобот варақалари йўлланма ҳат билан тақдим этилади.


4. Статистик ҳисоботларнинг ҳақиқийлиги ва ўз вақтида тақдим этиш учун туман (шаҳар) судлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоят ва шаҳар Адлия бошқармалари бошлиқлари ва айнан ҳисобот тузувчилар жавобгардирлар.



2. ҲИСОБОТ ВАРАҚАСИНИ

ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ


1. Никоҳ бекор қилингунга қадар фамиляси устунига никоҳ суд томонидан бекор қилингунга қадар эркак ёки аёлнинг шахсини белгиловчи ҳужжатда (паспорт) қайд этилган фамиляси тўлиқ, аниқ ва ҳатосиз ёзилади.


2. Суднинг ҳал қилув қарори билан эр-хотин ёртасида тузилган никоҳ бекор қилинганда томонлар фамилясини ўзгартирилган тақдирда “Никоҳ бекор қилингандан кейин” қаторида ушбу ўзгартирилган фамиляси акс эттирилади.


3. ”Исми” қаторига шахсни белгиловчи хужжатда (паспорт) қайд этилган исми жинсига қараб ”эркак” ”аёл” устунларида акс эттирилади.


4. Шахснинг белгиловчи ҳужжатда (паспорт) қайд қилинишига қараб шахснинг туғилган йили, ойи, куни жинсига қараб ”эркак”, ”аёл” устунларининг ”туғилган вақти” қаторида тўлиқ ва аниқ акс эттирилади.


5. ”Ёши” қаторига суднинг никоҳнинг бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кунигача бўлган томонларнинг ёши кўрсатилади.


6. Эркак ёки аёлнинг миллати уларнинг шахсини белгиловчи хужжат, яъни паспортда қайд этилганига қараб ёзилади.


7. Никоҳи суд томонидан бекор қилинган эркак ёки аёлнинг доимий яшаш жойи шахсини белгиловчи хужжат (паспорт) бўйича рўйҳатда турган манзилгоҳи ва шу манзилгоҳда суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кунга қадар қайси йилдан бошлаб доимий яшаб келгани акс этилади.


Масалан:

Шаҳар (қишлоқ)                             - Жума

Туман                                                - Пастдарғом

Вилоят (ўлка, республика)            - Самарқанд

Муқимий кўчаси 32 уй 55-хона

1965 йилдан доимий яшайди


8. Никоҳи суд томонидан бекор қилинаётган эркак ва аёлнинг маълумоти қанақа бўлса эркак, аёл устунларида қайд этилган маълумотларни таълуқлилигига қараб тагигача чизилади.


Масалан:

Эркак устуни бўйича

Олий-1                                             тўлиқсиз олий-2ой

Ўрта маҳсус-3                                 ўрта-4

Тўлиқсиз ўрта-5                             бошланғич ва йўқ-6


9. Агарда никоҳи бекор қилинаётган эркак ёки аёлнинг биронтаси муқаддам ҳам никоҳда бўлган тақдирда ”Никоҳда бўлган” қаторида эркак ва аёл устунларидаги биринчи-1 ёки такроран-2 ёзувининг талуқлиси бўйича тагига чизилади.


10. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра бекор қилинаётган никоҳ қачон ва қайси ёзув билан ФХДЁ идоралари орқали тузилганлиги тўғрисидаги маълумот Никоҳни қайд этиш гувоҳномаси бўйича 9 қаторда акс эттирилади.


11. Никоҳлари бекор қилинаётган эр-хотин ўртасида 18 ёшгача бўлган жами болалар сони ҳисобот варақасининг 10-қаторида ўз аксини топади.


12. Ҳисобот варақасини тўғри тўлдирилганлигини тасдиқлаш учун туман (шаҳар) судининг раиси ва девонхона мудири исми ва фамиляси ёзилиб, имзоланади ҳамда суд муҳри билан тасдиқланади.





1-ИЛОВА




Суд муҳри                              Қонуний кучга кирган қарорлари

бўйича __________________________2000 йилги Суднинг

ҳал қилув қарорига асосан никоҳ бекор қилиниши

бўйича ҳисобот варақаси


Эркак


Аёл


1. Никоҳ бекор қилингунга қадар фамиляси




Никоҳ бекор қилинган

гандан кейин




2. Исми




3. Туғилган вақти




4. ёши




5. миллати




6. Доимий яшаш жойи


Шаҳар (қишлоқ) туман

Вилоят (ўлка, республи

ка) кўчаси, уй хона.

Йилдан доимий яшайди


Шаҳар (қишлоқ) туман

Вилоят (ўлка, республи

ка) кўчаси уй хона.

Йилдан доимий яшайди


7. Маълумоти (тагига

чизилсин)

Олий-1,ўрта-4,тўлиқсиз

Олий-2,тўлиқсиз ўрта

-5кун, ўрта махсус-3,

бошланғич ва йўқ-6


Олий-1,ўрта-4,тўлиқсиз

Олий-2, тўлиқсиз ўрта-5

Ўрта махсус-3,бошланғич ва йўқ-6


8. Никоҳ бўлган

(тагига чизилсин)


Биринчи-1, такроран-2


Биринчи-1, такроран-2


9. Бекор қилинаётган никоҳ ______ йилда N_____ёзув билан тузилган


10. 18 ёшгача бўлган жами болалар ___________


11. Туман (шаҳар)судини раиси _____ девонхона мудири __________
















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск