Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.1997 й. 367-сон "Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказини ташкил қилиш ва ҳуқуқий адабиётларни аҳолига етказиб беришни йўлга қўйиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.1997 й.

N 367



ҲУҚУҚИЙ МАЪРИФАТ ТАРҒИБОТИ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ҲУҚУҚИЙ АДАБИЁТЛАРНИ

АҲОЛИГА ЕТКАЗИБ БЕРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида" 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сон Фармонига мувофиқ аҳолининг ҳуқуқий билими ва онгини юксалтириш, жамият аъзоларининг ҳуқуқий фаоллигини ошириш, ислоҳотларни янги мазмун билан бойитиш юзасидан олиб борилаётган ишлар давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланганлигини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент Давлат-юридик институти ҳузуридаги Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари ҳузурида унинг минтақавий бўлимлари ташкил этилсин, Марказнинг тузилмаси ҳамда Устави 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

- мамлакатда ҳуқуқий таълим фаолиятини кучайтириш ва услубий жиҳатдан таъминлаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларни тарғиб қилиш;

- аҳоли турли ижтимоий гуруҳларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимнинг замонавий турларини татбиқ этиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш;

- аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида янги қонунчилик ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни даврий умумлаштириш, уларни аҳолига етказиш учун Марказнинг минтақавий бўлимларига юбориш;

- ҳуқуқий таълимнинг аҳволини умумлаштириш ва таҳлил қилиб бориш, бу соҳани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

- жойларда ҳуқуқий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш;

- оммабоп ҳуқуқий адабиётларни, ўқув-услубий қўлланмаларни ва дарсликларни тайёрлашни мувофиқлаштириш;

- аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва савиясини оширишга қаратилган ташкилий-тарғибий ишларда жамоа бирлашмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик қилиш.


3. Ўзбекистон Республикаси прокуратура, суд, ички ишлар ва адлия идоралари, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фанлар академияси Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказининг вазифаларини амалга оширишда унга яқиндан амалий ёрдам кўрсатсинлар.


4. Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот", "Маҳалла" жамғармалари ва бошқа жамоат бирлашмаларига аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган тарғибий ишларни амалга ошириш тавсия этилсин.

Мазкур масала билан боғлиқ бўлган оммавий, маърифий, тарғибий-ташкилий ишларнинг Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилишининг муҳим эканлиги таъкидлансин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказининг ҳудудий бўлимларини зарур асбоб-ускуналар, офис мебели, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозлашда, ҳуқуқий тарғибот ишларини юритишда яқиндан ёрдам кўрсатиш юклансин.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида жамоатчилик асосида Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказининг ҳудудий бўлимларини ташкил қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига топширилсин.

Ҳуқуқий-маърифат тарғиботи марказининг туман (шаҳар)лардаги ҳудудий бўлими ишини ташкил қилиш, ҳуқуқий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокимлари зиммасига юклансин.


6. Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига давлат ҳокимияти органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгилансин.


7. Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази ҳузуридаги илмий-оммабоп ҳуқуқий адабиётлар нашр этиш бўйича идоралараро республика мувофиқлаштирувчи-услубий Кенгаш тузилсин.

Мазкур Кенгашга нашр этишга тавсия қилинган ҳуқуқий адабиётларни илмий-оммабоп адабиётлар мақомига киритиш ҳуқуқи берилсин.


8. Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Республика Президенти фармонлари ва фармойишлари, Олий Мажлис сессиялари ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ва статистик тўпламларини олувчи ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказини маҳфий бўлмаган босма асарлар ва китоб маҳсулотининг (ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, тарихий) назорат нусхалари юборилувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин.


10. Оммабоп ҳуқуқий адабиётларни нашр этишни кўпайтириш ва уларни республика аҳолисига арзон нархларда сотишни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси мавжуд "Адолат" нашриётининг моддий-техникавий негизини мустаҳкамлашга яқиндан ёрдам берсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат матбуот қўмитаси, "Китоб савдоси" давлат-акциядорлик уюшмаси, "Матбуот тарқатиш уюшмаси" акциядорлик жамияти билан биргаликда ҳуқуқий илмий-оммабоп адабиётлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини аҳолига 50 фоиз арзонлаштирилган нархларда сотиш тартибларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги буюртмасига мувофиқ Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказини жиҳозлаш, транспорт воситалари олиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш учун зарур маблағлар ажратсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б. Ғуломов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 22 июлдаги

367-сон қарорига

1-ИЛОВА


Тошкент Давлат юридик институти ҳузуридаги

Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказининг

ТУЗИЛМАСИ


ДИРЕКТОР

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўлимлари 13

Идоралараро республика услубий Кенгаши 2

Директор ўринбосари

Мувофиқлаштириш-услубиёт бўлими 3

Маъруза-тарғибот бўлими 3

Нашриёт бўлими 2

Умумий бўлим 3

Компьютер бўлими 3


Жами - 31 нафар











Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск