Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Устави (ЎзР ВМ 21.07.1997 й. 364-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 21 июлдаги

364-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги

Юристлар малакасини ошириш марказининг

УСТАВИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази Республика Президентининг "Хукуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида" 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сон Фармони билан ташкил этилган.


1.2 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази адлия, суд, прокуратура, адвокатура ходимлари, ҳуқуқшунос профессор-ўқитувчиларни ҳамда давлат бошқарув идоралари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар юридик хизмат ходимларини қайта тайёрловчи ва малакасини оширувчи муассаса ҳисобланади.



2. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


2.1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

- адлия, суд, прокуратура, юридик хизмат, адвокатура ва давлат бошқаруви йўналишлари бўйича юқори малакали ҳуқуқшунос кадрларни янги, замонавий билимларга асосланган ҳолда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

- захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судьялари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлари раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судлари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига тақдим этилаётган шахсларни махсус курсларда ўқитиш;

- ҳуқуқ соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш, ҳуқуқшунослар орасида кадрлар сиёсатини такомиллаштириш борасида тавсияларни ишлаб чиқиш ва тақдим қилиш;

- ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ва чет давлатлар билан алоқаларни амалга ошириш;

- ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари орасидан раҳбарлик ишларига лаёқатлиларини танлаш ва қайта тайёрлаш;

- республика олий ва ўрта махсус юридик ўқув юртлари профессор ўқитувчиларининг малакасини ошириш;

- республика олий ва ўрта махсус ноюридик ўқув юртлари, умумтаълим мактабларида ҳуқуқ асослари фанидан дарс берадиган ўқитувчиларнинг малакасини ошириш.



3. МАРКАЗНИНГ МАҚОМИ


3.1. Марказ Адлия вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил тузилмаси бўлиб, у ташкилий-услубий ўқув муассасаси ҳисобланади.

Марказ Ўзбекистон Республикасининг Герби туширилган муҳрига, банкда мустақил ҳисоб рақами ва ўз балансига эга бўлади.


3.2. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Олий Мажлис қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Республика Президентининг фармонлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда Адлия вазирлигининг буйруқлари, йўриқномалари, шунингдек ушбу Уставга асосан амалга оширади.


3.3. Марказ бевосита Адлия вазирлигига бўйсунади. Вазирлик Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади.


3.4. Марказнинг тўлиқ номланиши:

ўзбек тилида:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази;

инглиз тилида:

Law training Сenter under the Ministry of Justice Republic of Uzbekistan.



4. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


4.1. Марказ ўз ваколати доирасида, амалдаги қонунлар асосида буйруқлар чиқаради ва унинг бажарилишини таъминлайди.


4.2. Марказ ўз фаолиятини мустақил равишда амалга оширади.


4.3. Марказнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий-тадқиқотчи ходимларига республиканинг олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиот муассасаларида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари;

- қолган ходимларига давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгиланади;

- марказнинг доимий ишловчи профессор-ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот ходимларига адлия органлари ходимлари учун белгиланган унвон даражалари жорий этилади.


4.4. Халқаро конференция, симпозиум, семинар ва йиғинларда иштирок этади.


4.5. Ўқув-услубий ишларни ва дарсликларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади. Уларни келажакда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.


4.6. Республикадаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ва хорижий мамлакатлардаги ўқув юртлари билан илмий-амалий ва маданий алоқаларни ривожлантириш ҳамда ўзаро ёрдам кўрсатиш мақсадида шартномалар тузади. Шунингдек, республикадаги ва хорижий мамлакатлардаги ўқув юртлари билан ўқув-услубий ишлар бўйича тажриба алмашади.


4.7. Марказга ажратилган бюджет маблағлари ёки Марказнинг ўз маблағлари ҳисобидан зарур бўлган жиҳозларни сотиб олиши ва уларни ижарага бериши мумкин.


4.8. Марказ тежаб қолинган маблағларни, шунингдек шартнома асосида ўқитишдан тушадиган маблағларни ўзининг моддий-техник базасини яхшилашга, янги ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва бошқа адабиётлар сотиб олишга, ходимларни рағбатлантиришга сарфлаши мумкин.


4.9. Марказ ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий мақолалар тўпламларини нашр қилиши мумкин.


4.10. Ўқув-услубий ишларга юқори малакали ҳуқуқшунос олимлар, тажрибали амалиёт ходимлари ва етакчи мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади. Шунингдек, чет эллик мутахассисларни шартнома асосида ишга таклиф қилади.


4.11. Адлия вазирлиги ҳайъатида тасдиқланган намунавий ўқув дастурларига асосан мустақил равишда ўқув режаларини тузади, профессор-ўқитувчилар таркибини белгилайди.


4.12. Марказни ривожлантириш учун илмий-техника ва ижтимоий ҳимоялаш фондини, моддий рағбатлантириш фондини, валюта ажратмалари фондини ташкил қилиши мумкин. Мазкур маблағлар олиб қўйилиши мумкин эмас, улар келажакда фойдаланиш учун йиғилади.


4.13. Марказ ўзининг моддий базасини мустаҳкамлаш ва даволаш-профилактика ва соғломлаштириш, маиший, коммунал ва умумий овқатланиш тармоқларини очиши ва кенгайтириши мумкин.



5. МАРКАЗНИНГ ТУЗИЛМАСИ


5.1. Марказ қуйидаги тузилмалардан иборат бўлади: директор, директор ўринбосарлари, жиноий-ҳуқуқий фанлар кафедраси, фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси, халқаро қуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси, ўқув-услубиёт бўлими, нашриёт бўлими, ўқув-ахборот компьютер маркази, кутубхона, бухгалтерия ва хўжалик бўлими.


5.2. Марказ фаолиятига директор раҳбарлик қилади.

Марказ фаолиятининг энг муҳим масалаларини ҳал этиш мақсадида Илмий кенгаш фаолият кўрсатади.


5.3. Марказ директори ва унинг ўринбосарлари лавозимга Адлия вазири томонидан тайинланади ва озод қилинади.


5.4. Марказ директори ўз ваколати доирасида амалдаги қонунлар асосида буйруқлар чиқаради ва уларнинг бажарилишини таъминлайди. Директор амалдаги қонунларга ва мазкур Уставга мувофиқ:

- Марказ номидан ҳаракат қилади, барча корхона, муассаса, ташкилотларда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Марказнинг мол-мулки, маблағларини тасарруф қилади; шартномалар тузади, ишонч қоғозлари беради, банкда ҳисоб-китоб рақамлари очади;

- директор ўринбосарлари ўртасида тузилмага асосан вазифаларни тақсимлайди;

- ходимларни ишга қабул қилади, бошқа ишга ўтказади ва ишдан бўшатади;

- Марказ ходимлари учун ойлик маош тизими ва рағбатлантириш фондини тақсимлайди. Штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш учун таклифлар ишлаб чиқади;

- Марказ ходимларини мукофотлайди ва зарур ҳолларда уларга нисбатан интизомий чоралар кўради:

- Илмий кенгаш ишига раҳбарлик қилади;

- Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ажратилган маблағлар ва иш ҳақи фонди доирасида ходимлар сони лимитини, лавозим маошлари схемасини, штатлар жадвалини, шунингдек Марказ таъминоти харажатлари тизимини, махсус маблағлар сметасини, шу жумладан, ходимларга за тингловчиларга турли пулли хизматлар кўрсатиш харажатларини тасдиқлайди ҳамда уларга ўзгартиришлар киритади.

- белгиланган тартибда илмий-техникавий, ижтимоий ривожланиш ва валюта ажратмалари фондини ташкил қилади;

- тингловчилар узоқ вақт сабабсиз машғулотларга қатнашмаган ёки ички тартиб-қоидаларни бузган тақдирда уларни тингловчилар сафидан чиқаради. Тингловчилар сафидан чиқарилган ходимнинг иш жойига ҳамда Адлия вазирлиги кадрлар бошқармасига шуҳақда маълумот юборади;

- Марказнинг штат жадвалини тасдиқлайди, шунингдек зарур бўлганда тузилмага ходимларнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;

- юқори малакали профессор-ўқитувчиларга, илмий-тадқиқотчи ва маъмурий ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорда ойлик устама белгилайди;

- Марказда ўқув жараёнини, илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш учун, шу жумладан хорижий мутахассислар учун эркин алмаштириладиган валютада контрактлар бўйича ҳақ тўлаган ҳолда, консультантлар, экспертлар ва мутахассисларни ҳамда жаҳондаги етакчи ҳуқуқшунос олимларни жалб этишнинг турли шаклларидан фойдаланади;

- Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда иш вақти ва дам олиш вақти тартибини жорий қилади, шунингдек амалдаги қонунларга мувофиқ қўшимча таътил муддатини белгилайди;

- тегишли вазирликлар, корхона, ташкилот ва муассасалардан статистик маълумотлар ва Марказ учун зарур бўлган бошқа материалларни олади;

- илмий Кенгашларда, симпозиумларда, конференцияларда Марказ номидан қатнашади;

- қонунларда кўзда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.


5.5. Марказ директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича ўринбосари Марказ директорининг 1-ўринбосари ҳисобланади.

Директорнинг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича ўринбсари:

- ўқув режаларини тузади;

- тингловчиларни ўқитиш тақсимот-режаси лойиҳасини тайёрлайди;

- ўқув жараёнини ташкил қилишга бевосита раҳбарлик қилади;

- услубиётчилар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ишини назорат қилиб боради;

- Марказнинг ўқув ишлари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлайди;

- ходимларни ишга қабул қилиш, уларни саралаш, бўш лавозимларни тўлдириш ишларини ташкил қилади;

- хорижий ўқув юртлари билан алоқа ўрнатиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш ишларига жавоб беради;

- Марказ директорининг топшириғи бўйича бошқа ишларни ҳам амалга оширади;

- Марказ профессор-ўқитувчилари томонидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини йўналтириб боради;

- Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари режасини тузади ва тасдиқлаш учун Илмий кенгашга киритади;

- илмий-тадқиқот ишлари юзасидан ҳисоботлар тайёрлайди;

- тадқиқот маркази, ўқув-ахборот компьютер маркази, нашриёт бўлими ва кутубхоналар фаолиятига раҳбарлик қилади;

- директор топшириғига кўра бошқа ваколатларни амалга оширади.


5.6. Марказ директорининг маъмурий-иқтисодий ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:

- Марказнинг нашриёт бўлими, хўжалик бўлими, бухгалтерияси ва кутубхонага раҳбарлик қилади ҳамда бошқа хўжалик ишларини бевосита ташкил қилади. Техник ва ёрдамчи хўжалик ходимлари ишини назорат қилиб боради.


5.7. Марказда тегишли факультетлар, кафедралар, бўлимлар, марказлар ва бошқа таркибий тузилмалар ўзларига юклатилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.



6. МАРКАЗНИНГ ИЛМИЙ КЕНГАШИ


6.1. Марказда ўқув жараёнига тааллуқли муҳим масалаларни ҳал қилиш учун директор, унинг ўринбосарлари, етакчи олимлар ва мутахассислардан иборат таркибда Илмий кенгаш тузилади.


6.2. Илмий кенгаш ўз фаолиятини "Илмий кенгаш тўғрисидаги Низомига асосан олиб боради. Кенгаш иши йиллик иш режасига мувофиқ ташкил қилинади.



7. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


7.1. Марказ таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ижтимоий, иқтисодий-сиёсий ҳаётининг замонавий талаблари, уни ривожлантириш ва янгилаш, шунингдек жаҳон фани ва маданияти ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширади.

Ўқитиш бир неча дастурлар бўйича олиб борилади, улар тингловчилар таркибига ва таълим мақсадига боғлиқ бўлади.


7.2. Ўқув режаларини бажариш Марказнинг профессор-ўқитувчилари томонидан, шунингдек республика ва чет эл илмий марказларининг етакчи олимларини, тажрибали амалиётчиларни ўриндошлик ёки алоҳида шартномалар асосида жалб қилиш орқали амалга оширилади.


7.3. Марказда қўшимча равишда бошқа кафедралар, бўлимлар, лабораториялар очилиши мумкин.


7.4. Раҳбар ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш кундузги ўқиш шаклида олиб борилади.



8. МАРКАЗ ТИНГЛОВЧИЛАРИ ВА ЎҚИШ МУДДАТЛАРИ


8.1. Марказга ўқишга юбориладиган ходимлар мутахассислиги бўйича гуруҳларга бўлинади, уларнинг рўйхати, ўқиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тегишли органлар билан келишилган ҳолда белгиланади.


8.2. Ўқишга юбориш Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган тақсимот режасига мувофиқ тегишли идоралар томонидан амалга оширилади:

- адлия, суд, прокуратура, адвокатура ходимлари ҳамда давлат бошқаруви идоралари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар юридик хизматларининг олий маълумотли ходимлари 3 ойлик курсларда қайта тайёрлашдан ўтадилар ва малака оширадилар;

- захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлари раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судлари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига тақдим этилаётган шахслар уч ойлик махсус курсларда ўқитиладилар;

- ёш мутахассислар ва раҳбарлик лавозимига заҳирага олинган ходимлар 6 ойлик курсни ўтайдилар;

- ўрта махсус юридик маълумотли ходимлар қисқа муддатли (4 ҳафталик) курсларда малака оширадилар;

- Марказнинг махсус курсларига тингловчилар ёш иқтидорли мутахассислар ва раҳбарлик лавозимларига заҳирада бўлган ходимлар орасидан танлов асосида қабул қилиниб, курсни муваффақиятли тугатганлар раҳбарлик лавозимларига тавсия этилади;

- тингловчиларга ўқув курсини тугатганларидан сўнг белгиланган намунадаги ҳужжат берилади ва уларнинг иш жойига тавсифнома юборилади.


8.3. Марказда тингловчиларни қабул қилиш юқорида кўрсатилган идораларнинг йўлланмалари асосида Марказ директори буйруғи билан амалга оширилади. Тингловчиларни гуруҳларга саралаш уларнинг мутахассислиги, касб йўналиши ва даражасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


8.4. Ўқиш муддати мобайнида тингловчиларнинг асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бошқа шаҳарлардан келган тингловчиларга асосий иш жойи бўйича ўқиш жойигача бориш ва қайтиб келиш йўл ҳақлари, ўқиш мобайнидаги суткалик харажатлар тўланади. Бошқа шаҳарлардан келган тингловчилар ўқиш даврида ётоқхона билан таъминланадилар. Бу харажатларни ўқишга йўллаган томон тўлайди.


8.5. Марказда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш харажатлари давлат бюджетидаги ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар учун давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Бошқа ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар эса кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш харажатларини Марказга ҳар бир кадр учун ойига республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида пул ўтказиш йўли билан қоплайди.



9. ХАЛҚАРО ФАОЛИЯТ


9.1. Марказ раҳбарларни, мутахассисларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестация дан ўтказиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш, кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий шериклар билан контракт тузиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Марказ тингловчилар учун ўқув жараёнининг зарур қисмини ва ходимларнинг тажриба орттиришини етакчи хорижий илмий ва ўқув марказларида, фирмаларда ва бошқа халқаро ташкилотларда мустақил равишда ташкил этади.


9.2. Марказда хорижий давлатлар фуқаролари малакасини ошириш ва касб бўйича қайта тайёрлаш, марказ профессор-ўқитувчилари таркиби ва тингловчиларнинг чет эллардаги педагогик, илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба орттириши давлатлараро битимлар, республика ижро этувчи давлат ҳокимият органлари ўртасида тузилган битимлар ва якка тартибдаги шартномалар асосида амалга оширилади. Марказ алоҳида ҳолларда хорижий давлатларнинг кадрларини ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашни шартнома асосида амалга ошириши мумкин.



10. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


10.1. Марказ фаолияти тегишли ваколатларга эга бўлган орган қарори билан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.


10.2. Марказни қайта ташкил этишда (бошқа ташкилот билан қўшилиши, бирлашиши ёки ажралиб чиқиши) Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг ҳуқуқий ворисига ўтади.


10.3. Марказ фаолиятини тугатиш белгиланган тартибда расмийлаштирилади.



11. УСТАВГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ


11.1. Ушбу Уставга қўшимча ва ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилади.













































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск