Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идоралари ходимларининг даражали махсус унвонлари тўғрисида Низом (ЎзР Олий Кенгашининг 09.12.1992 й. 748-XII-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг

1992 йил 9 декабрдаги

748-XII-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идоралари

ходимларининг даражали махсус унвонлари тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ушбу Низом прокуратура идораларининг ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси илмий муассасалари ва ўқув юртлари ходимларининг даражали махсус унвонларини белгилаш ва бериш тартибини белгилайди.


2. Прокуратура идоралари ходимларининг қуйидаги даражали махсус унвонлари белгиланади:

олий даражали махсус унвонлар

- ҳақиқий Давлат адлия маслаҳатчиси,


- 1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси,



- 2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси,



- 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси;


юқори даражали махсус унвонлар

- адлия катта маслаҳатчиси,

- адлия маслаҳатчиси,


- адлия кичик маслаҳатчиси;

қуйи даражали махсус унвонлар

- 1-даражали юрист,

- 2-даражали юрист,


- 3-даражали юрист,


- кичик юрист.

3. Даражали махсус унвонларни бериш ходимнинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда унинг эгаллаб турган лавозимига ва иш стажига мувофиқ ҳолда босқичма-босқич тартибда амалга оширилади.


4. Прокуратура идораларининг ходимларига эгаллаб турган лавозимига мос келадиган даражали махсус унвонлар берилади:

Унвоннинг номи

Лавозими

ҳақиқий Давлат адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокурори.

1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари.

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарлари.

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси бошқарма ва бўлимларининг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган бошқа прокурорлар.

Адлия катта маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг катта ёрдамчилари ва махсус топшириқлар бўйича ёрдамчилари, бошқарма ва бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, бошқармалар таркибидаги бўлимларнинг бошлиқлари, илмий муассаса ва ўқув юртининг раҳбари, Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг ўринбосарлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ўринбосарлари.

Адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёрдамчилари, бошқармалар таркибига кирувчи бўлимлар бошлиқларининг ўринбосарлари, бошқарманинг катта прокурорлари, алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилари ва катта терговчилари, илмий муассаса ва ўқув юрти раҳбарининг ўринбосарлари, кафедра мудирлари ва сектор раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар бошқарма ва бўлимларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, шаҳар, туман ва уларга тенглаштирилган прокурорлар.

Адлия кичик маслаҳатчиси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ёрдамчилари, бошқармалар ва бўлимларнинг катта прокурорлари ва прокурорлари, алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилари ва катта терговчилари ҳамда ўқитувчи ва илмий ходимлари, шаҳар, туман ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ўринбосарлари.

1-даражали юрист

Шаҳар ва туман прокурорларининг ёрдамчилари, терговчилари (даражали унвонга эга бўлган муддатга боғлиқ тарзда).

2-даражали юрист

3-даражали юрист

кичик юрист

Прокуратура идораларида иш ўрганаётганлар, ёш мутахассислар, мутахассислиги бўлмаган шахслар ва ёрдамчи лавозимларда ишлаётганлар.

5. Ҳар бир даражали махсус унвонни эгаллаб туриш муддати қуйидагича белгиланади:


кичик юрист - 1 йил

3-даражали юрист - 2 йил

2-даражали юрист - 2,5 йил

1-даражали юрист - 3 йил

Адлия кичик маслаҳатчиси - 3 йил

Адлия маслаҳатчиси - 3,5 йил

Адлия катта маслаҳатчиси - 4 йил

1, 2, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси унвонларини эгаллаб туриш муддати белгиланмайди.


6. Ҳақиқий Давлат адлия маслаҳатчиси, шунингдек 1, 2, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси даража махсус унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.

Бошқа даражадаги махсус унвонларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори беради.


7. Кичик юрист даражали махсус унвони аттестациядан ўтган ва лавозимга тасдиқланган ёш мутахассисларга берилади. Иш ўрганиш даврида алоҳида ўрнак кўрсатган ёш мутахассислар 3-даражали юрист унвонига тақдим қилиниши мумкин.

Прокуратура идораларининг ишлар бошқармасида, молия, моддий-техникавий таъминот тармоқларида ишлаётган ҳамда аттестацияга даҳли бўлмаган ўзга ходимлар меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатганликлари учун истисно тариқасида даражали унвонга тақдим этилишлари мумкин.


8. Прокуратура идораларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан ва бошқа ташкилотлардан ишга ўтган ходимларга тайинланган лавозимига, уларнинг билими ва иш тажрибасига боғлиқ равишда даражали махсус унвонлар берилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

айрим ҳолларда ўз хизмат бурчини намунали бажарганлиги учун ходимларга даражали махсус унвонларни ушбу Низомнинг 5-моддасида кўрсатилган муддат тугамасдан аввал бериш;

юқорироқ лавозимга тайинлаганда навбатдан ташқари, лекин ходим эгаллаб турган унвондан кўпи билан икки поғона юқори турган унвон бериш;

1, 2, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси унвонини бериш тўғрисидаги тақдимнома билан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат этиш.


10. Прокуратура идораларининг даражали махсус унвон берилган ходимлари мазкур унвонга умрбод эга бўлиб қоладилар. Ходим ўзини бадном қиладиган қилмиши учун прокуратура идораларидан бўшатилганда даражали махсус унвондан маҳрум этилиши мумкин. Прокуратура идораларининг ходимлари ўз хизмат бурчини қўпол равишда бузган ҳолда ёки нолойиқ хулқ-атвори учун унинг унвони пасайтирилиши мумкин.


11. Прокуратура ходимларини олий даражали махсус унвонлардан маҳрум этиш ёки улар унвонини пасайтириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, бошқа унвонлардан маҳрум этиш ёки унвондан пасайтириш - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга оширилади.


12. Прокуратура органлари идораларининг даражали махсус унвонларга эга бўлган ходимларига мансаб окладларига қўшимча ҳақ тўланади.


13. Прокуратура органларининг даражали махсус унвонга эга бўлган ходимлари хизмат вазифаларини бажариш даврида алоҳида кўринишдаги белгилар тақилган махсус либос киядилар. Олий даражали махсус унвонга эга бўлиб, пенсияга чиқиши муносабати билан хизматдан бўшаган прокуратура идоралари ходимлари алоҳида кўринишдаги белгилар тақилган махсус либосни кийиб юриш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.


14. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси таркибига кирган қуролли кучларда қонунларнинг ижросини назорат қилувчи Ҳарбий прокуратуранинг ходимларига унвонлар бериш алоҳида Низом билан белгиланади.

































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск