Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳақидаги Низом (ЎзР ВМ 12.11.1992 й. 523-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 12 ноябрдаги

523-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳақидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) - ижроия ҳокимиятнинг республика органи ҳисобланади, ўз фаолиятига кўра бевосита Ўзбекистон Республикасининг Президентига бўйсунади ва мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.

Вазирлик тизимига: Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари, нотариат, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш муассасалари, Тошкент суд экспертиза илмий-тадқиқот институти, қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институти, Тошкент давлат юридик институти, Тошкент юридик коллежи, нашриёт, "Адолат" хўжалик ҳисобидаги ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази киради.

Вазирлик Ўзбекистон Республиксаининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ судларни (бу ерда ва бундан кейин Ўзбекистон Республиксаи Олий судидан ташқари) ташкилий жиҳатдан таъминлашни ва адвокатурага умумий раҳбарликни амалга оширади.


3. Адлия идолари, муассасалари ва судларни моддий-техник таъминлаш, шунингдек, адлия тизими ва судларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун Вазирликка ажратиладиган пул доирасида республика бюджети ҳамда Адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланилади.


4. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади. Ўзбекистон Республиксанинг Давлат герби тасвирланган ва ўзининг тўлиқ номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.


5. Вазирлик "Ҳаёт ва қонун" - "Жизнь и закон" журналини ўзбек ва рус тилларида нашр этади.



II. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Вазирликнинг асосий вазифалари:

а) адлия идоралари, судлар, давлат органлари ва республиканинг ўзини ўзи бошқарувчи маҳаллий органларининг ҳуқуқий сиёсат соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш ва ахборот билан таъминлаш;

б) иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва ноpматив ҳужжатлаp лойиҳалаpини тайёpлаш ва ҳуқуқий экспеpтиза қилиш, pеспубликанинг қонунчилик ва бошқа ноpматив ҳужжатлаpини тайёpлашда қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси қонунлаpини, Ўзбекистон Республикаси Пpезидентининг фаpмонлаpини, Ўзбекистон Республикаси Вазиpлаp Маҳкамасининг қаpоpлаpини таpтибга солиш ва кодификация қилиш;

тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг сўзсиз бажарилишини назорат қилиш;

в) фуқароларнинг жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уларнинг уставларга қандай риоя қилаётганликлари устидан назоратни амалга ошриш;

аудитоpлик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик биpлашмалаpи, акционеpлик жамиятлаpи, биpжалаp, коpхоналаpнинг уставлаpини давлат pўйхатидан ўтказиш ва улаp ўз уставлаpига pиоя этишлаpи устидан назоpатни амалга ошиpиш;

г) хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш;

д) республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоларининг умумий мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

е) фуқароларга ва юридик шахсларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини лицензиялаш;

ж) республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоларининг юридик хизматларига услубий ёрдам кўрсатиш, ушбу органларнинг, шунингдек, уларга қарашли корхоналар, республика муассасалари ва идораларининг ташқи иқтисодий фаолиятларини ҳуқуқий таъминлаш;

з) Ўзбекистон Респубикасининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, томонлардан бири Ўзбекистон Республиксаи бўлиб ҳисобланганда бошқа республикалар, хорижий давлатлар судларида низолар кўриб чиқилаётганда вакиллик қилиш;

и) судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсунишлари принципларига қотъий амал қилган ҳолда судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш;

к) Ўзбекистон Респубикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва давлат бошқаруви органларининг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва улар билан таъминлаш;

л) юридик умумий мажбурий таълимни ташкил этиш, Тошкент суд экспертиза илмий-тадқиқот институтининг, қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институтининг, Тошкент давлат юридик институтининг, Тошкент юридик коллежининг ва тизимнинг бошқа ўқув муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш, ҳуқуқий фанларни ривожлантиришга ва уларнинг ютуқларидан Ўзбекистон Республикасининг давлат, хўжалик ва маданий қурилишида фойдаланишга кўмаклашиш;

м) Вазирлик тизими ходимларига зарур меҳнат ва дам олиш шароитлари яратиб бериш тўғрисида ғамхўрлик кўрсатиш ҳисобланади.

н) гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

7. Вазирлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

а) ҳуқуқий сиёсатни ўтказиш бўйича республика мувофиқлаштириш Кенгашининг фаолиятига раҳбарлик қилишни амалга оширади, бошқа ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ва давлат бошқаруви органлари иштирокида республикада қонунчилик жараёнини, қонунийликни ва ҳуқуқ тарғибот мустаҳкамланишини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқий умумий таълимни комплекс давлат дастури бўйича ташкилий чора-тадбирларнинг узоқ муддатли режаларини ишлаб чиқади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

б) барча давлат ва бошқа органлардан ҳуқуқий статистика маълумотларини талаб қилиб олади, Ушбу масалалар бўйича статистик ҳисоботнинг юритилишига ва таҳлил қилинишига услубий раҳбарлик қилишни таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Президентини фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилинганлиги ва уларга юридик ёрдам кўрсатишнинг аҳволи тўғрисида хабардор қилиб туради;

в) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусларига кўра қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий актларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун тегишли органларга киритади, юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан юридик хулосалар беради, республика қонунчилигини тартибга солиш бўйича ишларни олиб боради, уларга ўзгаришлар ёки қўшимчалар киритишга оид таклифларни тайёрлайди;

г) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси билан доимий амалий алоқада бўлади, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига кўриб чиқиш учун киртилган қонун лойиҳаларининг ўтишига кўмаклашади, бунинг учун депутатлар ўртасида зарур тушунтириш ишларини олиб боради;

д) жамоат бирлашмалари уставларининг, республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг фуқаролар ва республиканинг ҳуқуқлари ва қонуниний манфаатларига дахл қилувчи меъёрий-ҳуқуқий актларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва бошқа қонунларига мувофиқлиги тўғрисидахулосалар беради, улар асосида уларни давлат рўйхатидан ўтказади;

томонлаpдан биpи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланган халқаpо-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлаp бўйича юpидик хулоса беpади;

е) тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигининг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бажарилишини таъминлаш ва бузилишининг олдини олишга дойр шошилинч чора-тадбирлар кўради;

ж) фуқароларга ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам бериш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини учун лицензия (рухсатнома) беради;

з) халқ хўжалигида ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга оширади, уни яхшилаш юзасидан тавсияномалар ишлаб чиқади, ишларнинг қўйилиши амалиётини текширади ва таҳлил қилади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралр, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг юридик хизматларининг ижобий иш тажрибалари жорий қилиниши чора-тадбирларини кўради, уларнинг ташқи иқтисодий фаолиятларини ҳуқуқий таъминлашни амалга оширади, юрисконсультларнинг малакасини ошириш тўғрисида ғамхўрлик қилади;

и) ўз ҳуқуқ доирасида бошқа республикаларнинг, хорижий давлатларнинг тегишли юридик органлари билан, шунингдек, халқаро юридик ташкилотлар билан ишларни мвофиқлаштириш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар ёки битимлар тузади;

к) Ўзбекистон Республикасининг, Президентнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни, шу жумладан, суда ҳимоя қилишни амалга оширади;

л) судларни ташкил этиш (жойлаштириш, тузилиш, штатлар) масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда тегишли органларга киритади, белгиланган тартибда судьяларни тайёрлашни, танлашни ва лавозимга тақдим этишни ва республика судларининг халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказишни амалга оширади; судьяларнинг мустаҳкамлигини мустаҳкамлаш, одил судловларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар кўради, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг конференцияларини чақиради;

м) республика судларининг ташкилий фаолиятини ўрганади ва умумлаштиради, уларни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади, фуқаролик ишлари бўйчиа судларнинг қарорларини, ажримларини, жиноий ишларнинг мулкий жазо бериш қисми бўйича судларнинг ҳукмлари, жарималари ва қарорларини, шунингдек, ижро этилиши суд ижрочиларига юклатилган бошқа органларнинг қарорларини ижро этиш ишларини ташкил этади ва назорат қилади;

н) адлия идоралари, судлар ва давлат бошқарув органларининг ҳуқуқий статистикасини юритиш бўйича ишларини мувофиқлаштиради ва умумлаштиради, тегишли статистика умумлаштиришларни тайёрлайди;

о) нотариат ва фуқаролик холати далолатномаларини қайд қилиш идораларини ташкил этади ва улар фаолиятига раҳбарлик қилади, уларнинг ишини текширади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш чора-тадбирларини кўради; амалга оширилган нотариал харакатлар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказиш статистикасини юритади;

п) амалдаги қонунчилик билан белгиланган доирада ва тартибда республика адвокатура муассасалари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади; адвокатлар ҳайъати орқали фуқароларга ва ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатишни таъминлайди;

р) давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини тарғиб қили шва тушунтириш бўйича ишларини мувофиқлаштиради, тизимнинг ўқув муассасаларига раҳбарликни амалга оширади, ҳуқуқий ахборот соҳасида техник сиёсатни ишлаб чиқади ва ҳаётга тадбиқ қилади, ҳуқуқни амалга ошириш муаммоларини тадқиқ этади, уни такомиллаштири юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади, ҳуқуқ ва одил судлов масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганади;

с) криминалогия, криминалистика ва суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этади; Тошкент суд экспертизаси илмий-тадқиқот институти фаолиятига раҳбарлик қилади, ҳуқуқ фанларини ривожлантириш масалалари бўйича илмий-амалий конференциялар ва кенгашлар ташкил этади;

т) адлия муассасалари органлари ва суд кадрлари резервини яратади, уларни тайёрлашни ташкил этади, кадрларни танлашни амалга оширади ва белгиланган тартибда уларни жой-жойига қўйишда қатнашади, уларни қайта тайёрлашни уюштиради, қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институтига раҳбарлик қилади, бунда институтда Вазирлик тизими, депутатлар корпуси, шунингдек, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари ва хўжалик ташкилотлари ходимларининг самарали ўқитилишини таъминлайди;

у) давлат органларининг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлайди, уларни Тошкент давлат юридик институтида, Тошкент юридик коллежида ва Вазирлик тизимининг бошқа ўқув муассасаларида тайёрлаш ишларини ташкил этади ва раҳбарлик қилади;

ф) республика олий аа ўрта ўқув муассасалари талабалари ва ўқувчилари учун юридик дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг режаларини ишлаб чиқади, шунингдек, уларни ҳамда кодекслар, меъёрий актлар тўпламлари, илмий-оммабоп ва бошқа юридик адабиётларни нашрр этишни ташкил қилади; адлия идоралари муассасалари ва судларни қонунчилик материаллари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

х) фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вазирликда ва унга қарашли органларда ва судларда ишнинг ташкил этилиши билан боғлиқ хатлари, аризалари, шикоятларни кўриб чиқишни ташкил этади ва уларда қайд этилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;

ц) адлия тизими ва суд ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади; республика адлия идоралари, муассасаларининг ва судларнинг моддий-техника таъминотини ташкил этади, судлар, нотариал идоралар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш бўлимлари ва бошқа адлия муассасалари биноларининп капитал қурилишини амалга ошириш ҳамда уларни тузатиш чора-тадбирларини кўради; ижроия ҳокимиятиинг маҳаллий органларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади;

ч) белгиланган тартибда ўзига қарашли органларни ва республика судларини молиявий таъминлашни амалга оширади; адлия тизимида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади ва назорат қилади.



III. АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


8. Адлия вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун:

а) бошқа республикалар ва хорижий давлатларнинг судларида Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахллор ҳуқуқий низолар бўйича даъвогар ва жавоб берувчи вакил сифатида иш кўриш, бунинг учун зарур бўлган маълумотномалар ва ҳужжатлар билан танишиш ва уларни республиканинг барча давлат органлари ва жамоат ташкилотларидан олиш;

б) вазирликар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат хизматлари, жамоат ташкилотлари, илмий муассасалар ва ўқув юртларидан қонунчилик актлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари юзасидан хулосалар олиш ва кўрсатилган органларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда ушбу лойиҳаларни тайёрлаш бўйича комиссия (ишчи гурухлари) ташкил этиш;

в) судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини қўйиш ва уларни кўриб чиқиш учун республика судлари судьяларининг малака ҳайъатларига бериш;

г) адлия идоралари, муассасалари, судларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;

д) Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг кўриб чиқиши учун қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича таклифлар киритиш;

е) тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ижро этувчи хокимият маҳаллий органлари, мулкчиликнинг барча шаклларидаги муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан сўзсиз бажарилишини текшириш. Улардан тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш, кўрсатиб ўтилган органлар ва корхоналарнинг раҳбарларига аниқланган қонунчилик бузилишларини, қонун бузилишларининг сабабларини ва уларга йўл очиб берадиган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ўн беш кун муддатда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини бузаётган шахсларни белгиланган жавобгарликка тортиш учун юқори ёки суд органларига мурожаат қилиш;

ж) вазиpликлаp, давлат қўмиталаpи, идоpалаp, ижpо этувчи ҳокимият маҳаллий оpганлаpида, мулкчиликнинг баpча шакллаpидаги коpхоналаp ва ташкилотлаpда ҳуқуқий ишлаpнинг аҳволини ва улаpнинг юpидик хизматлаpининг фаолиятини, шунингдек, хўжалик биpлашмалаpи, акционеpлик жамиятлаpи, биpжалаp, аудитоpлик фиpмалаpининг Адлия вазиpлигида pўйхатга олинган уставлаpга pиоя этилишини текшиpиш, улаp томонидан тегишли ҳужжатлаp ва маълумотлаp тақдим этилишини талаб этиш, қайд этиб ўтилган оpганлаp ва коpхоналаpнинг pаҳбаpлаpига аниқланган қоида бузишлаpни биp ой муддатда албатта баpтаpаф этиш тўғpисида таклифлаp киpитиш, амалдаги қонунчилик ижpо этилмаганлиги учун мансабдоp шахслаpни белгиланган жавобгаpликка тоpтиш ёки улаpнинг айби билан давлатга ёки коpхонага етказилган моддий заpаpни ундиpиб олиш учун юқоpи оpганлаpга ёки судга муpожаат қилиш;

з) фуқаролар жамоат бирлашмалари уставларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши, шунингдек, республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳуқуқий мунасабатлар тартибга солинадиган ёхуд аҳолининг муайян тоифаси ёки юридик шахсларнинг қонуний манфаатларига бошқача усулда даҳл қилинадиган меъёрий актлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ келиши масалаларини ҳал этиш;

и) ўз ҳуқуқи доирасида бошқа республикаларнинг, хорижий давлатларнинг юридик органлари билан ва халқаро юридик ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиш ҳуқуқига эгадир.



IV. ВАЗИРЛИК ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Конституцисига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, кейинчалик тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этиладиган Вазир бошчилик қилади.

Вазир Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади.

Вазир Вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилади, Вазирликка юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўзининг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик фаолиятининг айрим участкаларига ва Вазирликка қарашли органлар ишига раҳбарлик қилиш учун уларнинг жавобгарлиги даражаларини белгилайди.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири:

а) Вазирлик ҳуқуқ доирасига тааллуқли бўлган масалалар бўйича адлия органлари, муассасалари ва судлар ижро этиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, ушбу буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномаларнинг ижросини текширади.

Вазирликнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказиш, суд қарорларини ижро этиш, республика халқ хўжалигидаги юридик хизматларнинг ҳуқуқий ишларини ва фаолиятини яхшилаш масалалари бўйича йўриқномалари ва кўрсатмалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча вазирликлар, идоралар, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, кооперативлар ва фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади;

зарур ҳолларда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда қўшма буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради;

б) ўз ҳуқуқ доирасида ҳуқуқий масалалар бўйича бошқа республикалар ва хорижий давлатлар билан шартномалар ва битимларни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолайди;

в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи тўлаш фонди доирасида, Вазирлик марказий аппарати таркибини белгилайди ва штат жадвалини тасдиқлайди;

г) Вазирлик марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, ўзига қарашли муассасаларнинг низомлари (уставлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди:

д) Вазирлик марказий аппаратининг, шунингдек, республика адлия идоралари, муассасалари ва судларинииг харажатлар сметаларини тасдиқлайди;

е) республика нотариат ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш муассасалари тизимини тасдиқлайди;

ж) тегишли давлат органларига республика адлия органлари ва судларни ташкил этиш ҳамда уларнинг ходимлари сонини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади;

з) суд кадрларинн танлаш, жой-жойига қўйиш, шунингдек, респубулика судлари судьяларини чақириб олиш ва муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш билан боғлиқ масалаларни қонун билан белгиланган тартибда ҳал қилади;

и) бошқармалар ва бўлимларнинг раҳбарларини, Вазирлик марказий аппаратининг бошқа ходимларини, адлия тизимига кирувчи ўзига қарашли муассасаларнинг раҳбарларини ишга қабул қилади ва лавозимдан озод қилади;

к) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари адлия бошқармаларининг тегишлича раҳбарлари лавозимларига номзодлар тўғрисида тақдимномалар киритади;

л) Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Раиси билан биргаликда республика судлари судьяларини малака аттестециясидан ўтказиш ва уларга малака даражалари бериш тўғрисида таклифлар киритади;

м) республика адлия идоралари, муассасалари ва судлари ходимларини рағбатлантириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади; республика судларининг раислари ва раисларининг ўринбосарлари ҳамда судьяларига нисбатан интизомий ишларни кўзғатади, Вазирликнинг, ўзига қарашли муассасаларнинг, нотариат ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идораларининг ходимларига, шунингдек, суд ижрочиларирига интизомий жазо беради.


11. Вазирликда таркибида Ввзир (раис), Вазирнинг (лавозимлари бўйича) ўринбосарлари ва Вазирликнинг бошқа ходимларидан иборат ҳайъат тузилади; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Вазирнинг таклифига кўра ҳайъатнинг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлайди, Вазир ҳайъат мажлисларини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади.

Вазирлик ҳайъати Вазирлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, Вазирлик бошқармалари ва бўлимлари, ўзига қарашли органлар раҳбарларининг ҳисоботларини ва Ўзбекистон Республикаси судлари раисларининг уларнинг ишларини ташкил этиш масалалари бўйича ахборотларини эшитади, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқитиш ва тарбиялаш, қарорлар ижросини текшириш, Вазирликнинг энг муҳим буйруқлари ва бошқа актлари лойиҳаларини, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ижроия ҳокимият маҳалпий органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативларнинг, уларнинг раҳбарларини таклиф этган ҳолда, ҳуқуқий ишлари ва юридик хизматлари фаолиятининг аҳволини текшириш якунларини муҳокама қилади. Ҳайъатнинг қарорлари, одатда, Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.


























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск