Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.11.1992 й. 523-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 12 ноябрдаги

523-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва

судларни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистан Республикаси адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) адлия муассасалари тизимини қўшимча равишда маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинади.


2. Жамғарма:

Адлия вазирлиги муассасаларининг тегишли йилдаги сметаси бўйича тежаш;

суд жаримаси тўлашдан, шунингдек, адлия идоралари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш муассасалари ва судлар томонидан фуқароларга ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан маҳаллий бюджетларга тушувчи давлат бож тўловлари миқдоридан 20 фоизини ажратиш;

нотариал ишларни амалга оширганлик учун давлат нотариуслари томонидан ундириладиган давлат божининг 15 фоизи миқдоридаги маблағлар;

нотариал ишларни амалга оширганлик ва шартнома асосида кўрсатиладиган бошқа хизматлар учун ундириладиган тўловдан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг ажратмалари;

жамоат бирлашмаларининг уставларини ва меъёрий актларни рўйхатга олиш, фуқароларга ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятига лицензия бериш, юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малака аттестациясидан ўтказиш учун адлия идоралари томонидан олинадиган маблағлар;

фойдадан олинадиган солиқ тўлангандан кейин адлия тизими нашриёт ва хўжалик фаолиятида қоладиган фойда ва ижара тўловлари;

адлия муассасалари томонидан қўшимча ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш, давлат дотациялари, ссуда, ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш кўпайишидан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва хусусий шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;

республика адлия идоралари, муассасалари ва судларда қонунда белгиланган тартибда ҳосил бўлувчи бошқа даромадл ар ҳисобидан ташкил топади.


3. Жамғарма маблағларининг кирими ва харажатларини ҳисобга олиш сўмларда ва хорижий валютада алоҳида амалга оширилади.


4. Жамғарма маблағларидан:

бинолар қуриш, тузатиш, жиҳозлашда, адлия муассасалари ва судларни инвентарь, ташкилий техника, компьютерлаштириш воситалари билан таъминлашда;

адлия идоралари, муассасалари ва судлар учун қўшимча штат сақлашда, техникавий воситаларга хизмат кўрсатиш ва уларни тузатишда;

адлия идоралари, муассасалари ва суд ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишда (уй-жой, дам олиш уйлари қуриш, маошга устама ва қўшимча ҳақ тўлаш, нарх-навонинг ошиши муносабати билан компенсация тўлаш ва бошқалар);

фуқаролик ҳолатини қайд қилиш идораларида миллий никоҳ-оила маросимларини ривожлантиришда;

адлия идоралари, муассасалари ва судларга юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш бўйича улар фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларда фойдаланилади.

Жамғарма умумий суммасининг икки фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тасарруфига ўтказилади.

5. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш дастурларини маблағ билан таъминлаш орқали амалга оширилади. Дастурлар, уларни маблағ билан таъминлаш лимитлари ва Жамғарманинг бир қисмини ҳар йили заҳирага ажратиш миқдори Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланади.

Жамғарма Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан бошқарилади, шунингдек унинг таркибига вазирнинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳайъати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ва Олий Судининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари кирадилар.

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор Жамғарма Кенгаши аъзолари кўпчилигининг овози билан қабул қилинади. Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланган лимитлар доирасида дастурлар бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаш ва тўғрилаб туриш, шунингдек, жамғарманинг заҳира маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири зиммасига юклатилади.


6. Жамғарма маблағларидан фойдалаииш тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили Жамғарма Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва республика бюджетидан ажратилган маблағлар қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.


7. Жамғарма маблағларини тўплаш ва харажатлар бўйича аъмолларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалий ишлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги аппарати томонидан амалга оширилади. Ана шу мақсадларда мустақил ташкилотлар ташкил этилмайди.

































Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск