Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Адлия вазирлиги ҳайъати мажлисининг 01.07.2009 й. 16/09-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Баёни (АВ томонидан 01.07.2009 й. 1564-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.07.2009 й.

N 1564-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲАЙЪАТИ

МАЖЛИСИНИНГ

01.07.2009 й.

N 16/09


БАЁНИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати

далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида

иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


[Кўчирма]


(2009 йил 11 июлдан кучга киради)


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2006 йил 22 апрелдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1564, 2006 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 142-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарор давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Ҳайъат раиси, вазир                                                     Р. Муҳитдинов





Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Ҳайъати мажлисининг

2009 йил 1 июлдаги

16/09-сонли баёнига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати

далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида

иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "аниқ" сўзи "оилавий ҳолати ва шахсини тасдиқловчи" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 20-бандда:

биринчи хатбошисидаги "гербли гувоҳномалар сарфини ҳисобга олиш" сўзлари "гербли гувоҳномаларни сарфлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Гербли гувоҳномаларни сарфлаш дафтарлари қатъий ҳисобда юритилиши лозим.

Адлия бошқармаси томонидан ФҲДЁ органларига фақат гербли гувоҳномаларни сарфлаш дафтарлари тўлиқ тўлдирилиб, тугатилганидан кейин янги дафтарлар берилади. Берилаётган дафтарлар рақамланиб, уларни тарқатиш бўйича алоҳида китобга қайд қилинади ва олган шахсга имзо қўйдирилади.".


3. 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги "китобдаги" сўзи "сарфлаш дафтаридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги 36-1-банд билан тўлдирилсин:

"36-1. ФҲДЁ органида туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги такрорий гувоҳнома беришни сўраб мурожаат қилинган аризаларни рўйхатга олиш дафтарлари мазкур Йўриқноманинг 8-иловасида келтирилган шакл бўйича ҳар бир фуқаролик ҳолати далолатномалари учун алоҳида юритилади.".


5. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Туғилганликни қайд эттириш учун Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида белгиланган бир ойлик муддат ўтказиб, бола 16 ёшга тўлгунча мурожаат этилган ҳолларда туғилганликни қайд этиш рад қилинмайди, балки умумий асосларда амалга оширилади. Бола бир ёшга тўлганидан сўнг, унинг туғилганлиги ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойида қайд этилади ва заруратга қараб қўшимча равишда қуйидаги маълумотномалар талаб қилиниши мумкин:

боланинг соғлиғи тўғрисида участка педиатридан маълумотнома;

мактабгача таълим муассасаси ёки мактабдан у ерга қабул қилинганлиги тўғрисида маълумотнома;

тегишли ФҲДЁ архивидан ушбу болага нисбатан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги тўғрисида маълумотнома.

Бола бир ёшга тўлганидан сўнг туғилганлик қайд этилган ҳоллар 14 (22) шакл ҳисоботида муддати ўтказиб қайд эттирилган туғилиш устунида ажратиб кўрсатилади.".


6. Қуйидаги мазмундаги 41-1-банд билан тўлдирилсин:

"41-1. Бола туғруқхонадан ташқари жойларда туғилган бўлса ва ушбу ҳолатда у бир ёшга тўлгандан сўнг туғилганлик қайд этилган тақдирда, мазкур Йўриқноманинг 41-бандида кўрсатиб ўтилган маълумотномаларга қўшимча равишда ФҲДЁ органига бола туғруқхонадан ташқари жойларда туғилганлигини тасдиқловчи далолатнома ҳам тақдим этилади.

Агарда туғруқхонадан ташқари жойларда туғилган боланинг туғилганлигини тасдиқловчи далолатнома тузилмаган бўлса ва туғилишни қайд этиш учун етарли асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, боланинг у ёки бу онадан туғилганлик фактини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади.".


7. 42-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бундай ҳолларда, агар боланинг онаси бошқа шахс билан қонуний никоҳда турган бўлса, оталикни белгилаш тўғрисидаги аризага никоҳда турган шахснинг (эрнинг) нотариал тасдиқланган розилиги илова қилиниши ёки ФҲДЁ органига келиб ёзма равишда ўз розилигини билдириши лозим. Бундай розилик ФҲДЁ органи раҳбари томонидан тасдиқланади.".


8. 44-бандда:

биринчи хатбошисидаги "тасдиқланмаган ҳолларда" сўзлари "тасдиқланиши лозим бўлиб," сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агарда туғилган боланинг онаси вояга етмаган бўлса, туғилганлик боланинг туғилганлигини қайд этиш ҳақидаги тиббиёт муассасасининг маълумотномаси ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг аризасига асосан қайд этилади. Бундай ҳолда, болани туққан онанинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, шунингдек яшаш жойидан, ўқиётган бўлса ўқиш жойидан расми елимланган ҳолдаги маълумотномалар тақдим этилиши лозим.".


9. 49-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Йўриқноманинг 41-бандида кўрсатилган маълумотномалар тақдим этилганда, юқорида кўрсатилган ариза ушбу маълумотномалар билан бирга берилади.".


10. 53-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Далолатнома ёзуви ёлғиз она аризасига асосан қайд этилгандан кейин, оталикни белгилаш ҳолати расмийлаштирилаётганда, боланинг ота-онаси қонуний никоҳдан ўтиб, она эрининг фамилиясига ўтган бўлса, она устунига онанинг фамилиясига ўзгартириш киритилиб, бу ҳақда онадан қўшимча равишда ариза олинмайди. Бу ҳолатда оталикни белгилаш ота ва онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида амалга оширилади.".


11. 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Ҳоким қарорининг юқори ўнг бурчагига туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувининг қайд этилган рақами ва санаси, қарорнинг пастки ўнг бурчагига эса берилган гувоҳноманинг серияси, тартиб рақами ва санаси ёзиб қўйилади.".


12. 65-банднинг иккинчи хатбошисидаги "никоҳни қайд эттириш" сўзлари "ФҲДЁ органига тиббий маълумотномалар тақдим этилган" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. 67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"67. Никоҳга кириш ҳақидаги қабул қилинган аризалар никоҳ қайд этилгунгача алоҳида йиғмажилдларда сақлаб турилади. Чет эл фуқаролари билан никоҳни қайд этишда, аризага чет эл фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси ва таржимаси ҳамда никоҳда турмаслиги ҳақидаги, яъни оилавий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилинган ҳолда илова қилинади.".


14. Қуйидаги мазмундаги 70-1-банд билан тўлдирилсин:

"70-1. Алоҳида ҳолларда, истисно тариқасида (агар ота-онаси ва никоҳланувчилар Ўзбекистон Республикасининг турли ҳудудларида яшаб турган бўлсалар) отаси ёки онасининг ёзма аризасига кўра, никоҳ ота-онасининг ёки никоҳланувчилардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида қайд этилиши мумкин ҳамда бу тўғрисида ФҲДЁ органи томонидан никоҳланувчиларнинг яшаб турган жойларидаги ФҲДЁ архивларига хабарнома юборилиши лозим. Ушбу олинган хабарномалар асосида ФҲДЁ архивлари томонидан алоҳида тегишли алфавит дафтарлари юритилади.

Масалан: никоҳланувчи шахслардан бирининг доимий яшаш жойи Андижон вилояти, иккинчисиники эса Самарқанд вилоятида бўлиб, никоҳлари Тошкент шаҳар 1-сон Никоҳ уйида қайд этилган бўлса, бундай ҳолатда Тошкент шаҳар 1-сон Никоҳ уйи томонидан фуқароларнинг никоҳлари қайд этилганлиги тўғрисида Андижон ва Самарқанд вилоят ФҲДЁ архивларига хабарнома юборилади".


15. 82-банднинг иккинчи хатбошиси "ариза" сўзидан кейин "мурожаат этган фуқаронинг доимий яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қабул қилинади ва" сўзлари билан тўлдирилсин.


16. 84-бандда:

иккинчи хатбошиси "ҳамда мурожаат қилган шахсга маълумотнома беради" сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "бўлими" сўзи "органи" сўзи билан алмаштирилсин.


17. 87-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"87. Ўлимни қайд этиш муддатини ўтказиб мурожаат этилганида, ФҲДЁ органи томонидан ўлимни қайд этиш рад қилинмайди ва умумий асосларда амалга оширилади.

Ўлимни қайд этиш муддатини ўтказиб, бир йилгача мурожаат этилганда, марҳумнинг ўлган жойи бўйича ёки ўлимидан олдин яшаган жойи бўйича, бир йилдан сўнг мурожаат этилганда эса, марҳумнинг ўлимидан олдин яшаган жойи бўйича ФҲДЁ органи томонидан ўлим қайд этилади.

Ўлим ҳақида тиббий гувоҳноманинг асл нусхаси тақдим этилмаган ҳолларда, фуқаронинг вафот этган ва ўлимидан олдин яшаган жойидаги адлия бошқармаси ФҲДЁ архиви томонидан ўлим қайд этилмаганлиги ҳақида маълумотнома олинганидан кейингина далолатнома ёзуви қайд этилади.".


18. 90-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар фуқаронинг ўлими, унинг доимий яшаш жойи бўйича эмас, балки вафот этган жойи бўйича қайд этилганда, унинг паспорти ва ҳарбий билети уларни берган ички ишлар ва мудофаа ишлари бўлимларига юборилади.".


19. Қуйидаги мазмундаги 90-1-банд билан тўлдирилсин:

"90-1. Туғилган бола унинг туғилиши қайд этилмасдан вафот этганда, унга туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзуви ҳамда бир вақтнинг ўзида ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилиб, талаб қилинганда ўлим ҳақидаги гувоҳнома берилади.".


20. 92-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Никоҳдан ажралганда никоҳгача бўлган фамилиясига қайтишни танлаб, лекин шахсини тасдиқловчи ҳужжати ўзгаришсиз қолган ҳолларда фуқаро тегишли ариза билан ФҲДЁ органига мурожаат қилади ва ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартириш киритилади.".


21. Қуйидаги мазмундаги 94-1, 94-2 ва 94-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"94-1. Бола 16 ёшга киргунга қадар фамилияси, исми ёки ота исмига миллий-тарихий анъаналарга кўра қўшимчалар (хон, хўжа, ҳожи, бек, бону, биби, бегим, зода, мир, абду ва ҳоказолар) қўшилса, бу ҳолат унинг ота-онасини аризасига кўра далолатнома ёзувига қўшимча киритиш йўли билан амалга оширилади.

94-2. Бола 16 ёшга тўлиши билан шахсини тасдиқловчи ҳужжатини олгунга қадар, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида имло хатолар бўлганлиги сабабли, унга тузатиш киритиш ёки исмига қўшимча киритиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда, тузатиш ёки қўшимча киритиш унинг ота-онаси розилиги билан амалга оширилади.

94-3. Агарда, фуқаро Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили ҳақида"ги Қонунининг 15-моддасига кўра исмининг охирига хон, хўжа, ҳожи, бек, бону, биби, бегим, зода, мир, абду ва ота исмини ёзишда - евич, ович, евна, овна, қизи, ўғли, ий, зода қўшимчаларни киритишни истаса, бу ҳолат ёшидан қатъи назар, далолатнома ёзувига қўшимча киритиш йўли билан амалга оширилади.".


22. Қуйидаги мазмундаги 96-1 ва 96-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"96-1. Агарда, фуқаро битта ҳудудда доимий рўйхатдан ўтиб яшаётган бўлса, лекин унинг туғилганлик, никоҳ, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари бошқа ҳудудда қайд этилган бўлса, фуқаро унга тегишли бўлган далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ёки қўшимча киритиш учун далолатнома ёзуви қайд этилиб, сақланаётган жойдаги ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилади. Бундай ҳолларда, агар далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ёки қўшимча киритиш учун етарли асослар мавжуд бўлса, фуқаронинг аризасига асосан ФҲДЁ бўлими томонидан шу куннинг ўзида унинг далолатнома ёзувига тегишли ўзгартириш, тузатиш ёки қўшимча киритилиши лозим.

96-2. Агар далолатнома ёзувида исми қисқартирилиб, эркалаш шаклида ёзилган ва имло хатоликка йўл қўйилган бўлса ҳамда фуқаро далолатнома ёзувидаги исмини тузатишни истаса, фуқаронинг ёшидан қатъи назар, ФҲДЁ бўлимида унинг аризасига асосан, шу куннинг ўзида далолатнома ёзувига тузатиш киритиш йўли билан амалга оширилади.

Масалан: туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида исми Мохчехра деб ёзилган бўлса - Моҳичеҳрага, Батирдан - Ботирга".


23. 101-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йиғмажилднинг ички чап томонига, унда тикилган ҳужжатларнинг рўйхати ёзилиб, илова қилинган ҳужжатлар кетма-кетлик билан тикилади ҳамда йиғмажилднинг орқа томонига унинг нечта варақдан иборатлиги ёзилиб, мудир томонидан тасдиқланади.".


24. 115-банддан "200 - 250 варақли дафтар ҳолида" сўзлари чиқариб ташлансин.


25. 123-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Чет элда яшовчи фуқаро томонидан берилган ҳамда чет тилида тузилган ишончнома орқали такрорий гувоҳнома беришда, ишончнома белгиланган тартибда легализация қилинган ҳолдагина қабул қилинади.".


26. 10-илова VIII бўлимининг бешинчи - саккизинчи хатбошилари "ва ушбу аризаларни рўйхатга олиш дафтари" сўзлари билан тўлдирилсин.


27. 61-илова 4-бандининг "б" кичик банди "ва мазкур аризаларни рўйхатга олиш дафтарлари" сўзлари билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 27-сон, 322-модда.





















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск