ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарорини қўллаш тартиби ҳақидаги Низом (ЎзР Президентининг 04.12.2006 й. ПҚ-522-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 4 декабрдаги

ПҚ-522-сон Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

қабул қилинганлигининг ўн тўрт йиллиги муносабати

билан амнистия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Сенати Қарорини қўллаш тартиби ҳақида

НИЗОМ



1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Қарори (матн давомида амнистия тўғрисидаги Қарор) у кучга киргунга қадар жиноят содир этган ва жазони қаерда ўтаётганлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан судланган шахсларга қўлланилади.


2. Ушбу амнистия тўғрисидаги Қарорга кўра асосий жазодан озод этилган маҳкумлар қўшимча жазолардан озод қилинмайди.


3. Амнистия тўғрисидаги Қарорни қўллаш ҳар бир шахсга нисбатан якка тартибда қабул қилинади. Зарур маълумотлар етарли бўлмаган тақдирда амнистия қўллаш масаласи қўшимча ҳужжатлар олингунга қадар, лекин 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатгача кечиктирилади. Шундан кейин қарор мавжуд ҳужжатлар асосида қабул қилинади. Амнистия тўғрисидаги Қарорни ижро этувчи органларнинг сўровлари зудлик билан бажарилади.


4. Ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган шахсларга амнистия қўлланилиши мумкин эмас.


5. Ҳар бир маҳкумга нисбатан амнистия тўғрисидаги Қарорнинг айнан қайси бандини қўллаш мумкинлигини аниқлашда суд ҳукми билан тайинланган жазо муддатидан келиб чиқилиши лозим.

Агар амнистия тўғрисидаги Қарорнинг таъсирига тушувчи шахсларнинг суд томонидан тайинланган жазо муддатлари амнистия ёки афв этиш тартибида қисқартирилган бўлса, унда ўталган ёки ушбу амнистия тўғрисидаги Қарор асосида қисқартирилиши лозим бўлган қисмлар (1/3, 1/4) амалда ўташ учун қолдирилган муддатидан ана шу қисқартиришларни инобатга олган ҳолда ҳисобланади.


6. Амнистия тўғрисидаги Қарорни қўллашда қонунда белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган судланганлик ҳисобга олинмайди. Амалдаги жиноят қонунчилиги бўйича жиноят ҳисобланмайдиган қилмишлар учун жавобгарликка тортилган шахслар ҳам судланмаган деб ҳисобланади. Ҳудди шундай, муқаддам эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлари учун шунингдек қасддан содир этилган жиноятлари учун озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаб чиққан шахсларнинг судланганлиги ҳам ҳисобга олинмайди.

Муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод қилинган шахслар деганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Қарори асосида:

- судланганлиги тугалланганлиги ёки олиб ташланганлигидан қатъи назар, суд томонидан белгиланган жазолардан;

- суд ҳукми чиқарилмай жиноий жавобгарликдан озод қилинганларни тушуниш керак.


7. Амнистия тўғрисидаги Қарор:

а) жазони ижро этувчи органлар томонидан:

- озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо ўтаётган маҳкумларга нисбатан;

- ахлоқ тузатиш иши жазосини ўтаётганларга, муайян ҳуқуқдан маҳрум этилганларга нисбатан;

- шартли ҳукм қилинганларга нисбатан;

- Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган ва жазони ўташ учун фуқаролиги бўйича тегишли давлатларга бериб юборилган шахсларга нисбатан (маҳкумни бериб юборишни амалга оширган муассаса томонидан);

б) суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан:

- бу органларнинг иш юритувида жиноятлари ҳақидаги ишлари ва материаллари бўлган шахсларга нисбатан;

в) судлар томонидан:

- уларнинг иш юритувида жиноятлари ҳақидаги ишлари ва материаллари бўлган шахсларга нисбатан (барча инстанцияларда);

- жаримага ҳукм қилинган шахсларга нисбатан, агар амнистия тўғрисидаги Қарор кучга киргунга қадар жарима ундирилмаган бўлса (ҳукм чиқарган суд томонидан);

- ҳукмлари қонуний кучга кирган, бироқ ижро этилмаган, қамоқда бўлмаган шахсларга нисбатан;

- хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо қўлланилган шахсларга нисбатан (ҳарбий қисм командирининг тақдимномасига биноан) - қисм жойлашган ҳудуддаги ҳарбий суд томонидан;

г) интизомий қисм командири томонидан:

- интизомий қисмда жазо ўтаётган ҳарбий хизматчиларга нисбатан ижро этилади.

Ушбу банднинг "а", "б", "г" кичик бандларида қайд этилган органлар томонидан амнистия тўғрисидаги Қарорни кўллаш жазони ижро этувчи муассаса (орган) ёки тергов ҳибсхонаси бошлиғи, суриштирув органи бошлиғи, терговчи, шунингдек интизомий қисм командирининг қарори асосида амалга оширилади. Мазкур қарорлар прокурор томонидан санкцияланади.

Амнистия тўғрисидаги Қарорни қўллаш масаласини судлар томонидан кўриб чиқишда прокурорнинг иштироки шарт.


8. Амнистия тўғрисидаги Қарорни қўллаш жараёнида маҳдумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан олдинги йилларда чиқарилган амнистия тўғрисидаги Фармонлар ва Қарорни қўллаш учун асослар аниқланган ҳолда, бу ҳужжатларни кўллаш масаласи ҳам айни пайтда ишлар (материаллар) иш юритувида бўлган орган томонидан навбат билан кўриб чиқилади.


9. Уч ойлик муддат ўтганидан сўнг амнистия тўғрисидаги Қарорни қўллаш масаласи ушбу Қарорни қўллаш тартиби ҳақидаги Низомнинг 7-бандида кўрсатилган органлар томонидан ҳал этилади.


10. Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 1-бандига мувофиқ биринчи марта ўта оғир бўлмаган жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан озод этилади.

Ушбу банднинг:

а) "а" кичик банди таъсир доирасига, ёшидан қатъи назар аёллар;

б) "б" кичик банди таъсир доирасига, жиноят содир этганда 18 ёшга тўлмаган шахслар;

в) "в" кичик банди таъсир доирасига, 1946 йил 1 декабрга қадар туғилган эркаклар;

г) "г" кичик банди таъсир доирасига, жиноят содир қилгунга қадар доимий яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган, озод этилгандан сўнг Ўзбекистон Республикасида бўлиш учун қонуний асослар бўлмаган чет давлат фуқароси бўлган шахслар тушади.


10.1. Фуқароликка мансублик миллий паспортлар ёки бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, тегишли давлатларнинг элчихоналари ёхуд консуллик муассасаларининг расмий тасдиқловчи ҳужжатларига биноан аниқланади. Амнистия таъсирига тушувчи шахсларнинг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, у улар доимий яшаб келган мамлакатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ аниқланади.

Амнистия таъсирига тушувчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги қонуни 4-моддасига асосан аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари деб, улардан фақат жиноят содир қилгунга қадар доимий рўйхатдан ўтганлар ва ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси берилганлар ҳисобланади.


10.2. Чет давлатларнинг тегишли органларидан бундай шахсларнинг фуқаролиги ёки уларнинг муқаддам судланганлиги масалаларига доир керакли маълумотларни олиш халқаро шартнома ва конвенциялар асосида амалга оширилади.


10.3. Ўзбекистон Республикасида бўлишлари учун қонуний асослари бўлмаган чет эл фуқаролари амнистия тўғрисидаги Қарорга асосан жазодан озод этилгач, улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида кўрсатилган тартибда мамлакатдан чиқариб юбориладилар (депортация).

Амнистия тўғрисидаги Қарорни ижро этувчи органлар иш юритувларида чет эл фуқароларига нисбатан ишлар бўлган тақдирда тегишли идораларга бу шахсларни мамлакатдан чиқариб юбориш зарурлиги ҳақида зудлик билан хабар қилишлари шарт.


11. Амнистия тўғрисидаги қарорнинг 2-банди таъсир доирасига, уларга тайинланган жазо тури ва меъёридан қатъи назар:

- эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этганлар;

- биринчи марта судланган шахслар, башарти улар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир қилган бўлсалар, тушадилар.


12. Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 3-банди таъсир доирасига:

- амнистия тўғрисидаги Қарор қонуний кучга киргунга қадар бир йилдан ошмаган муддат ичида жазони ижро этиш ёки яшаш жойидаги даволаш муассасаларининг тиббий комиссиялари қарорига асосан сил касалининг актив формасига (1 ва 2-гуруҳ диспансер ҳисобидагилар) чалинган деб топилган маҳкумлар;

- амнистия тўғрисидаги Қарор кучга киргунга қадар қонунда белгиланган тартибда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари деб топилган шахслар.

Ушбу банд жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахсларга (Ўзбекистон Республикасининг ЖК 97-моддаси 2-қисми) қўлланилмайди.


13. Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 4-банди таъсир доирасига, содир этган жиноятининг оғирлик даражаси ва уларга тайинланган жазо меъёридан қатъи назар, озодликдан маҳрум қилиниб, амнистия тўғрисидаги Қарор эълон қилинган кунга қадар ўташ учун муддати икки йилдан кўп бўлмаган маҳкумлар тушади.

Ушбу банд жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахсларга (Ўзбекистон Республикасининг ЖК 97-моддаси 2-қисми) қўлланилмайди.


14. Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 5-бандига мувофиқ тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахслар жазодан озод қилинадилар.

Бу тоифадаги тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга уларнинг ёши, жинси ва фуқаролигидан қатьи назар, амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 5-банди:

- Ўзбекистон Республикаси МХХ ва ИИВнинг тегишли хулосаси;

- маҳкумнинг содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонлиги тўғрисидаги аризаси;

- жазони ижро этиш маъмуриятининг маҳкумни амалда пушаймонлиги тўғрисидаги хулосаси;

- маҳкумнинг яқин қаридошлари, унинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органининг кафиллик хати бўлганида қўлланилиши мумкин.


15. Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 6-бандини татбиқ этишда амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 8-бандидаги чеклашларни ҳисобга олган ҳолда,

- амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 1-бандида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар;

- барча биринчи марта содир этилган, Жиноят кодексининг 15-моддаси билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига киритилган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар тугатилиши лозим.

Жиноят ишларининг суриштирув, тергов босқичида ва судда амнистая тўғрисидаги Қарорга мувофиқ тугатилиши шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Бундай шахслар томонидан етказилган зарарни ундириш масаласи фуқаролик ишларини судда юритиш тартибида ҳал қилинади.

Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 3-бандида санаб ўтилган шахсларга нисбатан жиноят ишлари ҳаракатдан тугатилмайди. Уларни тергов қилиш ва судда кўриб чиқиш умумий тартибда амалга оширилади. Башарти, шахс айбланаётган жиноий қилмишда айбдор деб топилса, суд Ўзбекистон Республикасининг ЖПК 463-моддаси 3-қисми 1-банди талабига асосан ҳукм чиқаради.


16. Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 7-бандини қўллашда 2006 йил 2 декабрь кунидан бошлаб жазо муддатининг амалда ўталмай қолган қисми қисқартирилиши лозим.


17. Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 8-бандининг "а" кичик бандига мувофиқ, у ўта хавфли рецидивистларга, жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган маҳкумларга, шунингдек муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод бўлгач, яна қасддан жиноят содир этган шахсларга татбиқ этилмайди.


17.1. Жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган шахслар деб:

а) амнистия тўғрисидаги Қарор қабул қилингунга қадар жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан қўлланилиб, олиб ташланмаган ва амал қилиш муддати тугамаган икки ёки ундан ортиқ интизомий жазоси бўлган маҳкумларни;

б) ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо озодликдан маҳрум этишга алмаштирилган шахсларни;

в) шартли ҳукм қилиниб, ҳукмда тайинланган жазони ўташ учун юборилганларни;

г) манзил-колониялардан тегишли тартибли колонияларга ўтказилган ёки қайтарилган маҳкумларни;

д) жазони ўташ, ҳукм ижроси кечиктирилган ёки синов муддати давомида қасддан жиноят содир этган шахсларни ҳисоблаш лозим.

Бунда:

- "б", "в", "г" кичик бандларда санаб ўтилган шахслар жазо ўташ тартибини мунтазам бузувчилар деб, башарти улар ҳибсга олинган кундан бошлаб бир йилдан кам муддат ўтган ҳолатдагина ҳисобланадилар;

- "д" кичик бандда санаб ўтилган шахсларга (озодликдан маҳрум этиш жазосини ўташ даврида қасддан жиноят содир этган шахслар бундан мустасно) нисбатан амнистия тўғрисидаги Қарор, башарти ҳукм кучга кирган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат ўтган бўлсагина қўлланилиши мумкин.


18. Амнистия тўғрисидаги Қарорнинг 8-банди "б" кичик бандига мувофиқ унинг 1-4, 6, 7-бандлари тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир қилганлиги учун судланганларга татбиқ этилмайди.











































Время: 0.0352
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск