ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2006 й. ПҚ-522-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарорини қўллаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2006 й.

N ПҚ-522


[КЎЧИРМА]



"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2006 йил 30 ноябрдаги Қарори ижросини ўз вақтида ва бир хилда таъминлаш мақсадида:


1. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларни жазодан озод этишга оид Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳамкорликда ишлаб чиққан амнистия тўғрисидаги Қарорни қўллаш тартиби ҳақидаги Низом иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Амнистия тўғрисидаги Қарорга кўра озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётган ва жамият учун энг кам хавф туғдирувчи 3500 дан зиёд, жумладан 43 нафар аёллар, 26 нафар вояга етмаганлар, 4 нафар 60 ёшдан ошган эркаклар, 19 нафар чет эл фуқаролари, 25 нафар 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари, 183 нафар сил касаллигига чалинганлар, 133 нафар эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир эттанлар, 461 нафар биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир қилганлиги учун ҳукм этилганлар, 2544 нафар ўталмай қолган жазо муддати икки йилдан кўп бўлмаган шахслар, шунингдек тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки учун судланиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларнинг жазодан озод этилиши кутилаётганлиги эътиборга олинсин.


4. Озод этилган шахсларнинг ижтимоий кўникмаси ва ҳимоясини таъминловчи чораларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларнинг ўз вақтида самарали ҳал этилиши учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг прокуратура, ИИВ, МХХ, адлия ва суд идоралари, шунингдек давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларининг раҳбарларидан иборат таркибда ҳудудий комиссиялар тузилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жазодан озод қилинган шахсларнинг тўлиқ ҳисобга олинишини ва уларнинг ишга жойлаштирилишини, шунингдек ёлғиз ва ёрдамга муҳтож шахсларнинг ногиронлар ва қариялар уйига жойлаштирилишини, вояга етмаганларни ота-оналарининг ёки васийлик ва ҳомийлик органларининг назоратига топширилишини, зарур ҳолларда уларни тегишли таълим муассасаларига юборилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари белгиланган тартибда, ўталмай қолган жазодан озод қилиниши лозим бўлган 1 ва 2-гуруҳ диспансер рўйхатидаги сил касаллигига чалинган шахсларнинг ҳисобга олинишини ва махсус даволаш муассасаларига жойлаштирилишини ташкил этсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирликлари озод қилинувчи чет эл фуқароларини ҳисобга олиш ҳамда мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш ишларини ташкил этсинлар.


8. Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳудудий комиссиялар ва жамоат бирлашмалари билан биргаликда амнистия асосида жазодан озод этилаётган шахсларга, айниқса вояга етмаганлар ва тақиқланган ташкилотларнинг собиқ аъзоларига нисбатан кўрилаётган тарбиявий таъсир чораларининг узлуксизлигини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси амнистия тўғрисидаги Қарорнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни таъминласин.


10. Ушбу Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Набиев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И.Каримов


































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск