ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.12.2004 й. ПФ-3515-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.12.2004 й.

N ПФ-3515


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ

ЎН ИККИ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн икки йиллиги муносабати билан инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 20-бандига асосан, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўта оғир бўлмаган жиноятлар учун ҳукм қилинганлар жазодан озод қилинсин:

а) биринчи марта содир этган жинояти учун жазо ўтаётган аёллар;

б) жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар;

в) мазкур Фармон кучга киргунга қадар 60 ёшга тўлган эркаклар;

г) жиноят содир қилгунга қадар доимий яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган, озод этилгандан сўнг Ўзбекистон Республикасида бўлиш учун қонуний асослар бўлмаган биринчи марта судланган чет эл фуқаролари.


2. Эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этганлар, шунингдек биринчи марта ҳукм қилинган шахслар, башарти улар ижтимоий ҳавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этган бўлсалар, жазодан озод қилинсин.


3. Мазкур Фармон кучга киргунга қадар бир йилдан ошмаган муддат ичида қонунда белгиланган тартибда жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган ёки биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари деб топилган шахслар (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганлар бундан мустасно) жазодан озод қилинсин.


4. Озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилиниб, ўталмай қолган жазо муддати икки йилдан кўп бўлмаган шахслар (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганлар бундан мустасно) жазодан озод қилинсин.


5. Экстремистик ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат ҳавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилиниб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахслар жазодан озод қилинсин.


6. Ушбу Фармоннинг 1-моддасида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, шунингдек биринчи марта содир этилган ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар тугатилсин.


7. Мазкур Фармонга асосан жазодан озод қилинмайдиган шахслар жазо муддатининг ўталмаган қисми қуйидагича қисқартирилсин:

а) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - учдан бир қисмига;

б) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - тўртдан бир қисмига.


8. Тадбиқ этилмасин:

а) мазкур Фармон - ўта хавфли рецидивистларга, жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган маҳкумларга, шунингдек муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод этилган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга;

б) мазкур Фармоннинг 1-4, 6, 7-моддалари - экстремистик ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этганлиги учун ҳукм этилган шахсларга нисбатан.


9. Фармон эълон қилинган кундан кучга киради ва уч ой мобайнида ижро этилиши лозим.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 492-модда.


































Время: 0.0305
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск