ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2002 й. ПФ-3168-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.12.2002 й.

N ПФ-3168


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ

ЎН ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн йиллиги муносабати билан инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 20-бандига асосан,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Қуйидаги маҳкумлар жазодан озод қилинсин:


а) аёллар;

б) вояга етмаган ёшида жиноят содир этган шахслар;

в) биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари;

г) 60 ёшдан ошган эркаклар;

д) биринчи марта судланган чет эл фуқаролари;

е) эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахслар.


2. Биринчи марта уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ёки озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилинсин.


3. Иқтисодиёт ва хўжалик фаолияти соҳасида жиноятлар содир этиб, биринчи марта судланган, етказилган зарарни қоплаган шахслар жазодан озод қилинсин.


4. Экстремистик ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этганлиги учун ўн йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан махрум этишга ёки озодликдан маҳрум этиш билан боғлик бўлмаган жазоларга биринчи марта судланган шахслар жазодан озод қилинсин.


5. Ушбу Фармоннинг 1-моддасида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, шунингдек ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар тугатилсин.


6. Мазкур Фармонга асосан жазодан озод қилинмайдиган шахслар жазо муддатининг ўталмаган қисми қуйидагича қисқартирилсин:


а) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - тўртдан бир қисмига;

б) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилдан ортиқ муддатга озодлиқдан маҳрум қилинганларга - бешдан бир қисмига.


7. Тадбиқ этилмасин:


а) мазкур Фармон - ўта хавфли рецидивистларга, жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган маҳкумларга ҳамда муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод этилган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга нисбатан;

б) мазкур Фармоннинг 1-моддаси - қасддан одам ўлдириш (Жиноят кодексининг 97-моддаси) жиноятини содир этган шахсларга;

в) мазкур Фармоннинг 1-3, 5-моддалари - экстремистик ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этган шахсларга.


8. Мазкур Фармоннинг 4 ва 6-моддалари Жиноят кодексининг 150 - 163, 242, 244, 244-1, 244-2-моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун ҳукм қилиниб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга нисбатан фақат жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти томонидан уларнинг ўз қилмишидан амалда пушаймон бўлганлиги тасдиқланган ҳоллардагина қўлланилиши белгилансин.


9. Фармон эълон қилинган кундан кучга киради ва уч ой мобайнида ижро этилиши лозим.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 йил, 23-сон



































Время: 0.0173
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск