ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.2001 й. Ф-1437-сон "Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

29.08.2001 й.

N Ф-1437


"Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги 2001 йил 22 августдаги Фармонига биноан:


1. Ушбу Фармонни қўллаш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).


2. Низомда кўрсатилган органларга амнистия тўғрисидаги Фармонни ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси мазкур Фармоннинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирликлари жиноий жазодан озод қилинган чет эл фуқароларини ҳисобга олиш ҳамда мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш масаласини ҳал қилсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари бошқа тегишли органлар билан биргаликда жазодан озод қилинган биринчи ва иккинчи гуруҳ диспансер рўйхатидаги сил касаллигига чалинган шахсларнинг ҳисобга олинишини ва махсус даволаш муассасаларига жойлаштирилишини ташкил этсинлар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу Фармон асосида жазодан озод қилинган шахслар тўлиқ ҳисобга олинишини ва уларнинг ишга жойлаштирилишини, шунингдек жазодан озод қилинган ёлғиз ва ёрдамга муҳтож шахсларни ногиронлар ва қариялар уйига жойлаштирилишини, жазодан озод қилинган вояга етмаганларни ота-оналарининг, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органларининг назоратига топширилишини, зарур ҳолларда уларни тегишли таълим муассасаларига юборилишини таъминласинлар.


7. Амнистия тўғрисидаги Фармоннинг ўз вақтида ва тўғри ижро этилишини таъминлаш ҳамда қўллаш жараёнида қонунбузарликларни олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда прокуратура, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, адлия ва суд идораларининг раҳбарларидан иборат таркибда ҳудудий комиссиялар тузилсин.


8. Ушбу Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайбергенов зиммасига |юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси  Президенти                                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон

қилинганлигининг ўн йиллиги муносабати билан

амнистия  тўғрисидаги  Ўзбекистон  Республикаси

Президентининг Фармонини қўллаш тартиби ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Фармони у кучга киргунга қадар жиноят содир этган ва жазони қаерда ўтаётганлигидан қатьий назар Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан судланган шахсларга қўлланилади.


2. Ушбу Фармонга кўра асосий жазодан озод этилган маҳкумлар қўшимча жазолардан озод қилинмайди.


3. Амнистия тўғрисидаги Фармонни қўллаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашинипг 1994 йил 22 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ҳамда Жиноят процессуал кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори талабларига риоя этиш зарур.

1959 йил таҳрирдагя (кейинги ўзгартириш ва қўшимчалари билан) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига асосан судланган шахсларга тегишли материалларни кўриб чиқишда "ўта оғир жиноят" тушунчаси, ушбу кодекснинг 22-моддасида баён этилганлиги ва уни кенгайтирилган маънода шарҳланиши мумкин эмаслиги эътиборга олиниши лозим. Шундан келиб чиқиб, 1994 йил таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 13-моддаси талабларига амал қилинади.


4. Амнистия қўллаш тўғрисидаги қарор ҳар бир шахсга нисбатан алоҳида қабул қилинади. Зарур маълумотлар етарли бўлмаган тақдирда, амнистия қўллаш масаласи қўшимча маълумотлар олингунга қадар, лекин 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатгача кечиктирилади. Фармонни ижро этувчи органларнинг сўровлари зудлик билан ижро этилади.


5. Ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган шахсларга амнистия қўлланилиши мумкин эмас.


6. Ҳар бир маҳкумга нисбатан Фармоннинг айнан қайси моддасини қўллаш мумкинлигини аниқлашда суд ҳукми билан тайинланган жазо муддатидан келиб чиқилиши лозим.

Агар Фармоннинг таъсирига тушувчи шахсларнинг суд томонидан тайинланган жазо муддатлари амнистия ёки афв этиш тартиби қисқартирилган бўлса, унда ўталган ёки ушбу Фармон асосида қисқартирилиши лозим бўлган қисмлар (4/1, 3/1, 2/1) амалда ўташ учун қолдирилган муддатидан ана шу қисқартиришларни инобатга олган ҳолда ҳисобланади.


7. Муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод қилинган шахслар деганда, шундай актлар асосида суд ҳукми чиқарилмасдан туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинганларни ҳам тушуниш керак.



П. АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДАГИ ФАРМОННИ

ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНЛАР


8. Фармон:

а) жазони ижро этувчи органлар томонидан:

- озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо ўтаётган маҳкумларга нисбатан;

- ахлоқ тузатиш иши жазосини ўтаётган, муайян ҳуқуқдан маҳрум этилганларга нисбатан;

- Ўзбекистан Республикаси судлари томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган ва жазони ўташ учун фуқаролиги бўйича тегишли давлатларига юборилган шахсларга нисбатан (маҳкумни ўз давлатига жўнатиб юборишни амалга оширган муассаса томонидан);

б) суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан:

- бу органларнинг иш юритувида жиноятлари ҳақидаги ишлари ва материаллари бўлган шахсларга нисбатан;

в) судлар томонидан:

- уларнинг иш юритувида жиноятлари ҳақидаги ишлари ва материаллари бўлган шахсларга нисбатан (барча инстанцияларда);

- жаримага ҳукм қилинган шахсларга нисбатан, агар Фармон кучга киргунга қадар жарима ундирилмаган бўлса (ҳукм чиқарган суд томонидан);

- хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо қўлланилган шахсларга нисбатан (ҳарбий қисм командирининг тақдимномасига биноан) - қисм жойлашган ҳудуддаги ҳарбий суд томонидан;

г) ички ишлар органлари томонидан:

- қонуний кучга кирган ҳукмлари ижро этилмаган қамоқда бўлмаган шахсларга нисбатан;

- шартли ҳукм қилинганларга нисбатан;

д) интизомий қисм командири томонидан:

- интизомий қисмда жазо ўтаётган ҳарбий хизматчиларга нисбатан ижро этилади.

Ушбу модданинг "а", "б", "г", "д" бандларида қайд этилган органлар томонидан Фармонни қўллаш жазони ижро этувчи муассаса, тергов ҳибсхонаси, ички ишлар, суриштирув органларининг бошлиқлари, терговчи шунингдек, интизомий қисм командирининг қарори асосида амалга оширилади. Мазкур қарорлар прокурор томонидан санкцияланади.

Амнистия тўғрисидаги Фармонни қўллаш масаласини судлар томонидан кўриб чиқишда прокурорнинг иштироки шарт.


9. Амнистия ҳақидаги Фармонни қўллаш жараёнида маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг аввалги йилларда чиқарган амнистия тўғрисидаги Фармонларини қўллаш учун асослар аниқланган ҳолда, бу Фармонларни қўллаш масаласи ҳам айни пайтда уларнинг ишлари (материаллари) иш юритувида бўлган орган томонидан навбат билан кўриб чиқилади.


10. Тўрт ойлик муддат ўтганидан сўнг Фармонни қўллаш масаласи ушбу Низомнинг 8-моддасида кўрсатилган органлар томонидан ҳал этилади.



Ш. АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДАГИ ФАРМОННИНГ

АЙРИМ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ


11. Фармоннинг 1-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан озод этилади.

Ушбу модданинг:

а) "а" банди таъсир доирасига ёшидан қатъий назар аёллар;

б) "б" банди таъсир доирасига жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар;

в) "в" банди таъсир доирасига:

- Фармон кучга киргунга қадар қонунда белгиланган тартибда биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ ногиронлари деб топилган шахслар;

- Фармон қонуний кучга киргунга қадар бир йилдан ошмаган муддат ичида жазони ижро этиш тиббий муассасаларининг ёки яшаш жойидаги сил касалликларига қарши диспансерларининг тиббий комиссиялари қарорига асосан сил касалининг актив формасига (1 ва 2 гуруҳ диспансер ҳисобидагилар) чалинган деб топилган шахслар;

г) "г" банди таъсир доирасига:

- оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахслардан ташқари, 1946 йил 23 августга қадар туғилган эркаклар;

- оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахслардан ташқари, чет давлатлар фуқаролари ҳисобланган шахслар тушади.

Фуқароликка мансублик миллий паспортлар ёки бошқа ҳужжатлар, шу жумладан тегишли давлатларнинг элчихоналари ёхуд консуллик муассасаларининг расмий тасдиқловчи ҳужжатларига биноан аниқланади. Фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда эса, амнистия таъсирига тушувчи шахснинг доимий яшаб келган мамлакатнинг амалдаги қонунчилигига асосан ҳал этилади.

Амнистия таъсирига тушувчи шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги Ўзбекистон Республикаси "Фуқаролик тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддасига асосан аниқланади.


12. Фармоннинг 1-моддаси таъсирига тушмайдиган маҳкумлар:

- аёллар;

- вояга етмаган ёшда жиноят содир этган шахслар;

- ногиронлар ва жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликларга чалинган шахслар;

- 55 ёшдан ошган эркаклар;

- чет давлат фуқароларига Фармоннинг 2-5-моддалари ушбу моддаларда кўрсатилган асослар бўлган тақдирда қўлланилиши мумкин.


13. Фармонга асосан жазодан озод этилган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасида бўлишлари учун қонуний асослари бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарорида кўрсатилган тартибда мамлакатдан чиқариб юборилади (депортация қилинади).

Фармонни ижро этувчи органлар иш юритувларида чет давлат фуқароларига нисбатан ишлар бўлган тақдирда тегишли идораларга бу шахсларни мамлакатдан чиқариб юбориш зарурлиги ҳақида зудлик билан хабар қилишлари шарт.


14. Эҳтиётсизлик оқибатида содир этган жиноятларидан ташқари қасддан содир этган жиноятлари учун 6 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар амнистия тўғрисидаги Фармоннинг 2-моддаси таъсир доирасига тушмайди.


15. Фармоннинг 5-моддаси таъсир доирасига:

- Фармон чиқарилган кунга қадар ўташ учун 3 йил ва ундан кам бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазо муддати қолган маҳкумлар;

- муқаддам озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроғи билан алмаштирилган маҳкумлар тушадилар.


16. Фармоннинг 6-моддасига асосан фақат Фармоннинг 1-моддасида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар ҳамда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар ҳаракатдан тугатилади.

Жиноят ишларни суриштирув, тергов ва судда амнистия тўғрисидаги Фармонга асосан тугатиш жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Бундай шахслар томонидан етказилган моддий зарарларни ундириш масаласи фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳал этилади.

Ушбу Фармон талабларига кўра:

- Фармоннинг 1-моддаси таъсирига тушмайдиган шахслар томонидан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноят ишлари;

- Фармоннинг 1-моддасида қайд этилган шахсларни Жиноят кодексининг 150-163, 242, 244-1, 244-2-моддалари, 247-моддасининг 3-қисми, 248-моддасининг 3-қисми, 271-моддасининг 3-қисми, 272-моддасининг 2-қисми, 273-моддасининг 4, 5-қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айблаш бўйича жиноят ишлари;

- Фармоннинг 1-моддаси таъсирига тушадиган ўта хавфли рецидивистлар ва муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод этилган шахслар томонидан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноят ишлари тугатилмайди.


17. Фармоннинг 7-моддасига асосан 2001 йил 23 август кунидан бошлаб жазо муддатининг ҳақиқатда ўталмай қолган қисми қисқартирилиши лозим.


18. Фармоннинг 8-моддасига асосан унинг таъсири жазо ўташ тартибини мунтазам бузган маҳкумларга тадбиқ этилмайди. Жазо ўташ тартибини мунтазам бузувчилар деб:

- Фармон чиққунга қадар жазони ўташ даврида берилиб, амал қилиш муддати тугамаган ва олиб ташланмаган икки ёки ундан ортиқ интизомий жазоси бўлган маҳкумлар;

- ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилган, ҳукмнинг шартлилиги бекор қилиниб, тайинланган жазони ўташ учун юборилган, шунингдек манзил-колонияларидан бошқа тартибли колонияларга қайтарилган маҳкумлар (башарти улар ҳибсга олинган кундан бошлаб бир йилдан кам муддат ўтган бўлса);

- жазони ўташ, ҳукм ижроси кечиктирилган ёки синов муддати давомида қасддан жиноят содир этган шахслар ҳисобланади.

Судлар томонидан Жиноят кодексининг 60-моддаси қўлланилган шахсларга нисбатан амнистия тўғрисидаги Фармон, башарти ҳукм кучга кирган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат ўтган бўлсагина қўлланилиши мумкин (озодликдан маҳрум этиш жазосини ўташ даврида қасддан жиноят содир этган шахслар бундан мустасно).


19. Фармоннинг 9-моддасига асосан:

а) 1-моддаси - жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (Жиноят кодекси 97-моддасининг 2-қисми) жиноятини содир этган шахсларга;

б) 3-6 моддалари - қуроллар ва гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга (Жиноят кодекси 247-моддасининг 3-қисми, 248-моддасининг 3-қисми, 271-моддасининг 3-қисми, 272-моддасининг 2-қисми, 273-моддасининг 4, 5-қисмлари) шунингдек, ўта хавфли рецидивистларга;

в) 3-7-моддалари - террористик, экстремистик ташкилотлар, жиноий уюшмаларнинг аъзоларига, Ўзбекистон Республикасининг конституцион тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этган шахсларга (Жиноят кодексининг 150-163, 242, 244-1, 244-2-моддалари);

г) 4-7-моддалари - илгари афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод этилган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.


20. Фармоннинг 10-моддасини қўллашда террористик ва экстремистик ташкилотлар, жиноий уюшмаларнинг аъзолари, Ўзбекистон Республикасининг конституцион тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этган шахслар деганда, мазкур Фармоннинг 9-моддаси "в" бандида кўрсатиб ўтилган жиноятларни содир этган маҳкумларни тушуниш лозим.

Бундай шахсларга Фармоннинг 1 ва 2-моддаларини қўллашда маҳкумнинг ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлигини ҳақида жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг хулосаси олиниши шарт.




































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск