ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.08.2001 й. ПФ-2917-сон "Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.08.2001 й.

N ПФ-2917


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУСТАҚИЛЛИГИ ЭЪЛ0Н ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ

ЎН ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДА*



Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн йиллиги муносабати билан инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 20-бандига асосан, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Қуйидаги маҳкумлар жазодан озод қилинсин:

а) аёллар;

б) вояга етмаган ёшида жиноят содир этган шахслар;

в) ногиронлар ва жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган шахслар;

г) оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахслардан ташқари 55 ёшдан ошган эркаклар ва чет эл фуқаролари.


2. Олти йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга, шунингдек эҳтиётсизлик орқасида содир этган жинояти учун ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилинсин.


3. Саккиз йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган ва тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган шахслар жазодан озод қилинсин.


4. Ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган ва тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаган шахслар жазодан озод қилинсин.


5. Ушбу Фармон чиқарилган кунга қадар, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ учун уч йилдан кам муддат қолган маҳкумлар жазодан озод қилинсин.


6. Ушбу Фармоннинг 1-моддасида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, шунингдек ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар ҳаракатдан тугатилсин.


7. Мазкур фармонга асосан жазодан озод қилинмайдиган шахсларнинг жазо муддатининг ўталмаган қисми қуйидагича қисқартирилсин:

а) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - ярмига;

б) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - учдан бир қисмига.


8. Ушбу Фармон жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузган маҳкумларга нисбатан татбиқ этилмасин.


9. Мазкур Фармоннинг:

а) 1-моддаси  жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (Жиноят кодекси 97-моддасининг 2-қисми) жиноятини содир этган шахслар

б) 3-6 моддалари - қуроллар ва гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга (Жиноят кодекси 247-моддасининг 3-қисми, 248-моддасининг 3-қисми, 271-моддасининг 3-қисми, 272-моддасининг 2-қисми, 273-моддасининг 4, 5-қисмлари) шунингдек, ўта хавфли рецидивистларга;

в) 3-7-моддалари - терростик, экстремистик ташкилот жиноий уюшмаларнинг аъзоларига, Ўзбекистон Республикасининг конституцион тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этган шахсларга (Жиноят кодексининг 150-163, 242, 244-1, 244-2-моддалари);

г) 4-7-моддалари - илгари афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод этилган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмасин.


10. Мазкур Фармоннинг 1 ва 2-моддалари тузалиш йўлига ўтган террористик, экстремистик ташкилотлар, жиноий уюшмаларнинг аъзоларига, Ўзбекистон Республикасининг конституцион тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этган шахсларга нисбатан жазони ижро муассасасининг маъмурияти томонидан уларнинг ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги тасдиқланган ҳолларда қўлланиши мумкинлиги белгилансин.


11. Фармон эълон қилинган кундан кучга киради ва тўрт ой мобайнида ижро этилиши лозим.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 15-16-сон, 100-модда















Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск