Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хокимиятлардаги комиссиялар ва органлар /

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 19.04.1999 й. 180-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 19 апрелдаги

180-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги жазони

ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга

ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга

жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича

махсус комиссиялар* тўғрисидаги

НИЗОМ


I. МАХСУС КОМИССИЯЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ,

УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ


1. Тегишли давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни ишга жойлаштиришда ва уларнинг ижтимоий-маиший таъминотида ёрдам кўрсатиш жараёнида қатнашишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар, туман ҳокимликлар ҳузурида жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича махсус комиссиялар ташкил этилади. Махсус комиссиялар мазкур низомга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўради.


2. Истисно тариқасида Махсус комиссиялар туман марказидан анча олисда жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида ҳам тузилиши мумкин. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида махсус комиссиялар тузишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳал этилади.


3. Махсус комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар учун ижтимоий мослашув марказлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, меҳнат биржалари, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, касаба уюшмалари, ёшлар ва бошқа жамоат бирлашмалари ҳамда меҳнат жамоалари вакилларидан раис (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, тегишли ҳокимликлар ҳокими ўринбосари), раис ўринбосари, масъул котиб (Ички ишлар вазирлигининг жойлардаги жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар билан ишлаш бўлинмаларининг бошлиғи) ва комиссия аъзоларидан камида олти кишидан иборат таркибда тузилади.


* - кейинги ўринларда матн бўйича “махсус комиссиялар”


Махсус комиссия таркибига номзодлар тегишли давлат органлари раҳбарлари ва жамоат бирлашмалари томонидан тажрибали тарбиячилар, педагоглар, ҳуқуқшунослар, жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан кўрсатилади ҳамда уларнинг тақдимномаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар, шаҳар, туман ҳокимлиги мажлисида 2 йил муддатга тасдиқланади. Махсус комиссиялар таркибига ички ишлар органлари, прокуратура, суд, шунингдек адвокатура ходимлари ҳам кириши мумкин.


4. Заруриятга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар, шаҳар, туман ҳокимликлари тегишли махсус комиссиялар таркибига ўзгартиришлар киритиши мумкин.


5. Мaхсус комиссиялар ўзларининг бутун фаолиятида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимликлар олдида масъулдирлар ва уларга ҳисобот берадилар.


Вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар, тoман ҳокимликлари вақти-вақти билан, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўз мажлисларида махсус комиссиялар ҳисоботларини эшитади. Махсус комиссиялар аъзолари уларнинг номзодини кўрсатган органлар, жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоаларига ўз иши тўғрисида мунтазам равишда aхборот берадилар.


6. Махсус комиссиялар ўз ваколатларига тегишли барча масалалар бўйича меҳнат, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, турли жамоат бирлашмалари, жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти, ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар иши бўйича комиссиялар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


7. Махсус комиссиялар аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида, ушбу Низомга асосланиб, асосий иш вақтидан бўш пайтда бажарадилар, ўз асосий ишидан чалғиш билан боғлиқ топшириқларни бажариш холларида ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади ва уларнинг сарф-харажатлари қонунда белгиланган тартибда қопланади.


8. Махсус комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ишга жойлаштириш, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жазони ижро этиш муассасалари, жамоат бирлашмаларининг, жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларга ижтимоий-маиший жиҳатдан зарур ёрдам кўрсатиш бўйича корхоналар маъмурияти билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва таъминлаш;


жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар учун ижтимоий мослашув марказлари ишини бевосита ташкил этиш ва уларнинг фаолияти устидан доимий назоратни амалга ошириш;


ушбу шахсларни ишга қабул қилишни рад этишнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириш; уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари камситилишининг олдини олиш; тегишли давлат органлари томонидан илгари судланган шахсларнинг шикоятлари, аризалари ва хатлари ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини назорат қилиш;


корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ахлоқ тузатиш ишларига хукм этилган, шунингдек, жазони ўташ жойларидан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган шахслар билан тарбиявий ишларнинг ташкил этилиши ва олиб борилиши устидан назорат ўрнатиш.


9. Мaхсус комиссиялар ўз зиммаларига юкланган вазифаларни бажаришга қуйидаги ҳуқуқларга эга:


ўз ваколатлари доирасида давлат органлари маъмуриятидан, жамоат бирлашмаларидан ўз зиммаларига юкланган вазифаларни ҳал этишда кўмаклашишни, комиссиянинг иши учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилиш;


жазони ўташ жойларидан озод қилинган, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни қабул қилиш, уларнинг шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўриш;


зарурият бўлганда ички ишлар, прокуратура ва суд органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маъмуриятидан жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни тавсифловчи маълумотлар тақдим этилишини кўраш;


ўз мажлисларида меҳнат, ижтимоий таъминот органлари, корхоналар, ижтимоий мослашув марказлари раҳбарларининг жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш, уларнинг ахлоқини тузатиш ва қайта тарбиялаш бўйича ишлар тўғрисидаги ахборотларини эшитиш, ушбу фаолиятдаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисида таклифлар киритиш;


мансабдор шахслар махсус комиссиялар қарорларини бажармаган тақдирда тегишли давлат органлари олдига уларга нисбатан интизомий жазо бериш тўғрисидаги, жамоат бирлашмалари олдига эса жамоат таъсири кўрсатиш чора-тадбирларини қўллаш тўғрисидаги масалани қўйиш;


жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини камситган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирларни қўллаш тўғрисида тегишли давлат органларига тақдимномалар билан кириш. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар маъмуриятлари махсус комиссияларнинг тақдимномаси бўйича ишга жойлаштирилган шахслар ишдан бўшаганлари тўғрисида хабардор қилиши шарт.



II. МАХСУС КОМИССИЯЛАР ИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Махсус комиссия ўз ишини комиссия мажлисида тасдиқланган режа асосидa ташкил этади. Махсус комиссия мажлислари раис томонидан, у бўлмаганда раис ўринбосари томонидан заруриятга кўра, бироқ ҳар ойда камида бир марта чақирилади. Комиссия аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлган тақдирда мажлис ҳуқуқий ваколатли ҳисобланaди.


Комиссия мажлисида барча масалалар оддий кўпчилик овоз билан ҳал этилади, овозлар тенг бўлганда эса раиснинг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлaди. Комиссиянинг қарори мажлис баённомасига киритилади. Баённома комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.


11. Махсус комиссия раиси, у бўлмаганда раис ўринбосари комиссия ишини ташкил этади, комиссия мажлислари мунтазам чақирилишини таъминлайди, кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар доирасини аниқлайди, комиссия фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш учун тайёрлайди, комиссия аъзоларига топшириқлар беради ва уларнинг бажарилишини текширади.


12. Махсус комиссия аъзолари ўртасидаги вазифалар унинг мажлисида тақсимланади. Махсус комиссия аъзоларига уларнинг иш ихтисосига мувофиқ қуйидаги аниқ функционал вазифалар юкланади:


жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший ва ишга жойлашишда кўмаклашиш;


илгари судланган шахслар томонидан қайта ва такроран ҳуқуқбузарликлар қодир этилишига йўл қўймаслик мақсадида иш усулларини такомиллаштириш;


тегишли давлат органлари, жамоат бирлашмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг ушбу масалалар таалуқли қонун ҳужжатлари бажарилишини назорат қилиш ва улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;


жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар учун ижтимоий мослашув марказларига ажратиладиган пул маблағларининг сарфланишини назорат қилиш.


13. Махсус комиссия мажлисига кўриб чиқиладиган масалалар хусусиятига боғлиқ равишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш, меҳнат, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат муассасалари, меҳнат жамоалари раҳбарлари, шунингдек жамоат бирлашмалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.


14. Комиссиянинг меҳнат, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, корхоналар ва муассасалар, жамоат бирлашмалари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, таклифлари ва тавсиялари бажарилиши мажбурийдир.


Уларнинг раҳбарлари комиссиянинг қарорлари, таклифлари ва тавсияларига рози бўлмаганлари тақдирда масала кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликларга киритилади.


Кўрсатиб ўтилган муассасалар, шунингдек корхоналар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари раҳбарлари ва бошқалар икки ҳафта муддатда махсус комиссияга унинг қарорлари, таклифлари ва тавсиялари бажаришга қабул қилинганлиги тўғрисида маълум қилишлари шарт.


15. Махсус комиссиялар қарорлари устидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларга шикоят қилиш мумкин.



III. МАХСУС КОМИССИЯЛАР ИШИГА

РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


16. Махсус комиссиялар фаолиятига раҳбарлик қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.


17. Махсус комиссияларга техник хизмат кўрсатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар аппаратлари томонидан амалга оширилади.


Махсус комиссия фаолияти билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар маблағлари ҳисобидан қопланади.



Время: 0.0199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск