Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари тўғрисидаги Намунавий низом (ЎзР ВМ 14.12.2013 й. 329-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 14 декабрдаги

329-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш

бўйича кенгашлари тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашлари (кейинги ўринларда Ҳудудий кенгаш деб аталади) фаолиятини тартибга солади.


2. Ҳудудий кенгаш тегишли ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларининг амалга оширилишига кўмаклашиш, улар фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш юзасидан асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган коллегиал орган ҳисобланади.


3. Ҳудудий кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) Низомига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Ҳудудий кенгаш ўз фаолиятини жамоатчилик асосида, Республика кенгаши томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ амалга оширади.

Ҳудудий кенгаш ўз фаолиятида қонунийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик тамойилларига амал қилади.



II. ҲУДУДИЙ КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


5. Қуйидагилар Ҳудудий кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларини амалга оширишда кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан пухта асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, хусусан, уларга мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, умумдавлат аҳамиятига эга бўлган бошқа ижтимоий дастурлар ва лойиҳаларга доир чора-тадбирларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳудуддаги давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, улар билан ҳамкорликда қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ижтимоий шериклик асосида амалга оширишга доир чора-тадбирларни белгилаш;

туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларига ўз вазифаларини амалга оширишда кўмаклашиш.


6. Ҳудудий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар йиғинлари органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилиши мониторингини олиб боради, уларнинг фаолиятини ўрганади ҳамда уларнинг фаолиятини янада такомиллаштиришга, илғор тажрибаларини оммалаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқади ва Республика кенгашига тақдим этади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш юзасидан Республика кенгашига таклифлар киритади;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) энг муносиб фуқаролар орасидан сайланишини таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларга зарур услубий-амалий ёрдам кўрсатади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро муносабатларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги лавозимларга номзодлар захирасини шакллантириш ишларини амалга оширишда туманлар ва шаҳарлар кенгашларига кўмаклашади ҳамда зарур услубий-амалий ёрдам кўрсатади;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), раис (оқсоқол) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) масъул котиби фаолиятини мувофиқлаштиришда туманлар ва шаҳарлар кенгашларига кўмаклашади, фуқаролар йиғини ходимларини рағбатлантириш ишларида иштирок этади ва уларни молиявий қўллаб-қувватлашни ташкиллаштиради;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти учун зарур бўлган услубий қўлланмалар нашр этиш ҳамда уларнинг нусхаларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан давлат органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш чораларини кўради, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамкор ташкилотлар билан фаолиятини янада мустаҳкамлашга доир таклифлар ишлаб чиқади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, давлат органлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатлари амалга оширилишига кўмаклашади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди, бу борада туманлар ва шаҳарлар кенгашларига кўмаклашади;

маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантиришга кўмаклашади ҳамда бу борада туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг фаол иштирокини таъминлайди;

ҳудудда кексалар ва ногиронларнинг ижтимоий, шу жумладан пенсия ва тиббий таъминоти сифатини яхшилаш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда уларнинг роли ва таъсирини кенгайтиришга кўмаклашади ва бу борада туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг фаол иштирокини таъминлайди;

"Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" тамойилини жойларда изчиллик билан татбиқ этиш, фуқароларнинг фаоллигини, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тизимидаги вазифалар ижросини таъминлаш ва кўламини янада кенгайтириш борасида туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг фаол иштирокини таъминлайди, мазкур йўналишларда тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқади;

маҳаллаларда тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил тарғиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ҳамда анъаналарини асраш ва оммалаштириш чора-тадбирларини амалга оширади, ушбу йўналишда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашларининг фаолиятини ташкил этишда кўмаклашади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, маҳалла институтининг фаолиятини ёритишга доир тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашади, туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришда маҳалланинг роли ва таъсирини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек уларнинг билим ва малакасини, ҳуқуқий маданиятини ошириш, замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантириш ишларини ташкил этади ҳамда бу борада туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг кенгашларига услубий-амалий кўмаклашади;

жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама камол топган баркамол авлодни тарбиялашда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва мониторингини юритишда туманлар ва шаҳарлар кенгашларига услубий-амалий жиҳатдан кўмаклашади, ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;

маҳалла институтининг долзарб масалалари бўйича халқаро ва республика конференциялари ҳамда семинарларини ташкил этиш ва ўтказишда ташаббус кўрсатади.


7. Ҳудудий кенгаш ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга йўналтирилган қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

фуқаролар йиғинлари раис (оқсоқол)ларининг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) масъул котиблари, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаларининг аъзолари билан суҳбатлар ўтказиш, асосий фаолият йўналишлари бўйича комиссиялар раисларининг малакасини оширишга доир қарорлар қабул қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга даъво қилиш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга шикоят қилиш;

давлат органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан Ҳудудий кенгаш ваколатига тааллуқли зарур маълумот ҳамда материалларни сўраш ва олиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборотларини эшитиш;

туманлар ва шаҳарлар кенгашларини тузиш ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, зарур ҳолларда уларга ўзгартиришлар киритиш;

туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раисларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни тайёрлаш учун ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек олимлар ва амалиётчи-мутахассисларни ушбу комиссиялар ва гуруҳлар ишига жалб этиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир услубий тавсия ва қўлланмаларни тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари) ва фаоллари учун ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил этиш.

Ҳудудий кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



III. ҲУДУДИЙ КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Ҳудудий кенгаш унинг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

Ҳудудий кенгашнинг шахсий таркиби Республика кенгаши томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тегишли бўлими ҳудудий кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.


9. Ҳудудий кенгашга тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокими жамоатчилик асосида раислик қилади. Ҳудудий кенгаш раиси ҳудудий кенгашга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун масъулдир.

Ҳудудий кенгаш раиси:

Ҳудудий кенгаш мажлислари кун тартибини белгилайди ва мажлисларни чақиради;

Ҳудудий кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлари бажарилишининг назоратини ташкил этади;

Ҳудудий кенгаш аъзоларининг ҳудудий кенгашга юкланган вазифаларни бажаришини мувофиқлаштиради;

туманлар ва шаҳарлар кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини ташкил этади ва назорат қилади;

Ҳудудий кенгаш ишчи органи фаолиятини ташкил этади ва назорат қилади;

Ҳудудий кенгашнинг самарали ишлашини таъминлашга доир бошқа ишларни бажаради.


10. Ҳудудий кенгаш аъзолари:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги фаолиятининг самарали йўлга қўйилишига кўмаклашадилар;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича ҳудудий кенгашга таклифлар киритадилар;

Ҳудудий кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда қатнашадилар;

Ҳудудий кенгаш муҳокамасига киритилган масалалар бўйича ёзма хулосалар ва оғзаки тушунтиришлар берадилар;

Туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг йиғилишларида иштирок этадилар ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирадилар;

Ҳудудий кенгаш мажлисларида қабул қилинган қарорлар ижросини ўз ваколатлари доирасида таъминлайдилар.


11. Ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика кенгаши иш режасидаги чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда, Ҳудудий кенгаш ҳар йили ўз иш режасини тасдиқлайди, шунингдек раис ўринбосари, масъул котиб ва Ҳудудий кенгашнинг бошқа аъзолари вазифаларини белгилайди.


12. Ҳудудий кенгаш фаолияти билан боғлиқ ёзишмаларни юритишда хатлар Ҳудудий кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

Ҳудудий кенгаш ўз бланкига эга бўлади.


13. Ҳудудий кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда, ўз иш режасига мувофиқ амалга оширади ва мажлисларини заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.

Ҳудудий кенгаш қарори билан, Ҳудудий кенгаш раисининг ўринбосари ёки аъзолари ярмидан кўпининг ташаббусига кўра навбатдан ташқари мажлис ўтказилиши мумкин. Ҳудудий кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини ўтказиш тўғрисидаги таклиф зарур ҳужжатлар билан биргаликда ишчи органга юборилади.


14. Ҳудудий кенгаш мажлисларини унинг раиси, у бўлмаган тақдирда, раиснинг ўринбосари бошқаради.

Ҳудудий кенгаш мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.

Ҳудудий кенгаш қарорлари мажлисда қатнашганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, мажлисда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Ҳудудий кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикр-мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ҳуқуқига эга.

Мажлисни ўтқазиш учун кворум бўлмаганда, Кенгашнинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлисни ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.


15. Ҳудудий кенгаш раисининг рухсати билан мажлисда унинг узрли сабабларга кўра қатнашмаётган аъзолари ўрнига уларнинг вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашиши мумкин.


16. Ҳудудий кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалаларнинг моҳиятига кўра давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар, туман ва шаҳарлар кенгашлари раислари ҳамда фуқаролар йиғинлари вакиллари таклиф этилиши мумкин.


17. Ҳудудий кенгаш қарорлари баённома билан расмийлаштирилади, уни раис ёки унинг ўринбосари, шунингдек масъул котиб имзолайди.


18. Ҳудудий кенгаш қарорлари унинг барча аъзоларига ва манфаатдор шахсларга етказилади.

Ҳудудий кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


19. Ишчи орган:

Ҳудудий кенгаш мажлисларига тайёргарликни ва уни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш ишларини амалга оширади;

Ҳудудий кенгаш фаолияти учун зарур барча ҳужжатларни (таҳлилий маълумотлар, жадваллар ва ҳ.к.) шакллантиради ва қарорлар лойиҳалари бўйича келишувни амалга оширади;

фаолият йўналишларига тааллуқли материалларни тўплайди, таҳлил қилади, қарорлар ва чора-тадбирлар режалари лойиҳаларини тайёрлайди;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, мувофиқлаштириш натижалари бўйича ҳисобот ва ахборот материалларини тайёрлайди;

туманлар ва шаҳарлар кенгашлари ишчи органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ишчи орган Ҳудудий кенгаш қарорига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


20. Ҳудудий Кенгаш қарорларининг бажарилиши натижалари ҳақида Ишчи орган ҳар чоракда Ҳудудий Кенгашга тегишли зарур материалларни илова қилган ҳолда таҳлилий маълумотларни тақдим этади.


21. Ишчи орган раҳбари тайёрланган материаллар ва мажлис кун тартиби бўйича Ҳудудий Кенгаш раисига ахборот беради, раис томонидан маъқулланган тақдирда, кенгаш мажлиси бўлиб ўтадиган кун ва вақтни, шунингдек таклиф этиладиган шахсларни белгилайди.


22. Ҳудудий Кенгаш масъул котиби Кенгаш мажлиси материалларини баён лойиҳаси билан биргаликда мажлисни ўтказиш санасидан камида беш кун олдин Кенгашнинг ҳар бир аъзосига, зарур ҳолларда мажлисга таклиф этилган бошқа шахсларга тақдим этилишини таъминлайди.

Мажлис кун тартиби ўзгарган тақдирда, Ҳудудий Кенгаш масъул котиби Кенгашнинг ҳар бир аъзосини ҳамда мажлисга таклиф этилган шахсларни мажлис бошланишидан олдин уч кундан кечикмай бундай ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилади.


23. Ишчи орган Ҳудудий кенгаш ишига тайёргарлик кўриш мақсадида унинг ваколатлари доирасида зарур материалларни давлат органлари ҳамда ташкилотлардан сўраш ва олиш ҳуқуқига эга.


24. Туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг таркиби ҳамда уларнинг низомлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган "Туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари тўғрисида"ги Намунавий низом асосида Ҳудудий Кенгаш томонидан тасдиқланади.



IV. ҲУДУДИЙ КЕНГАШНИНГ РЕСПУБЛИКА

КЕНГАШИ ҲАМДА ТУМАНЛАР ВА ШАҲАРЛАР

КЕНГАШЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


25. Ҳудудий кенгаш Республика кенгаши ҳамда туманлар ва шаҳарлар кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, туманлар ва шаҳарлар кенгашларига ташкилий ҳамда услубий жиҳатдан раҳбарликни амалга оширади, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди, уларга ўз ваколатларини амалга оширишида кўмаклашади, улар фаолиятини мувофиқлаштириб боради ва мониторингини амалга оширади.

Йилнинг ҳар чорагида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ҳудудий кенгаш раиси Республика кенгашига ҳисобот беради.


26. Ҳудудий кенгаш раиси бир вақтнинг ўзида Республика кенгаши, туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг раислари эса Ҳудудий кенгашнинг аъзоси ҳисобланади.


27. Ҳудудий кенгаш Республика кенгаши қарорларининг тегишли ҳудудда ижро этилиши учун масъул ҳисобланади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


28. Ушбу Намунавий низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 декабрь, 51-сон, 664-модда














































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск