Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.10.2013 й. 274-сон қарорига 11-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 7 октябрдаги

274-сон қарорига

11-ИЛОВА



Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг)

гувоҳномаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) шакли, унинг бланкларини тайёрлаш, фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)ни гувоҳномалар билан таъминлаш, гувоҳномаларни алмаштириш, ҳисобга олиш ҳамда сақлашни ташкил этишга нисбатан ягона талабларни белгилайди, улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек уларнинг йўқолганлиги, шикастланганлиги ва эҳтиёт қилиб сақланмаганлиги учун жавобгарликни белгилайди.


2. Гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг шахси ва лавозимини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг фуқаролик паспорти ўрнини босмайди.


3. Гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га туман (шаҳар) фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия (кейинги ўринларда кўмаклашувчи комиссия деб аталади) томонидан берилади.

4. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ўзига берилган гувоҳномадан ўз ваколати муддати давомида фойдаланади.


5. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ваколат муддати тугаганидан кейин (ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда) гувоҳнома кўмаклашувчи комиссияга қайтарилиши шарт.



II. ГУВОҲНОМАНИНГ ШАКЛИ, ГУВОҲНОМА

БЛАНКЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, УЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ, УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


6. Гувоҳнома муқоваси ва бланклари кўмаклашувчи комиссия буюртмасига асосан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқарувининг буюртмаси бўйича белгиланган корхоналарда тайёрланади.

Гувоҳномаларнинг бланклари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади ва ушбу Низомга 1-иловадаги тавсифга биноан, қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади.

Гувоҳноманинг муқоваси ва бланки бошқа шахслар, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари буюртмасига асосан тайёрланишига йўл қўйилмайди.


7. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланган деб топилгач, сайлов ўтказилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай кўмаклашувчи комиссияга қуйидагиларни тақдим этади:

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раиси томонидан имзоланган ва фуқаролар йиғини муҳри билан тасдиқланган фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси ва қарори;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) паспортининг нусхаси;

3 х 4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат.


8. Гувоҳнома бланклари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) паспортнинг нусхаси ҳамда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси ва қарори асосида тўлдирилади. Зарур маълумотлар киритилгандан кейин гувоҳномалар бланкларига улар эгаларининг фотосурати ёпиштирилади.

Гувоҳнома кўмаклашувчи комиссиянинг раиси томонидан имзоланади ва фуқаролар йиғини муҳри билан тасдиқланади. Тайёрланган гувоҳнома шаффоф плёнка билан қопланади.


9. Гувоҳнома сайлов ўтказилган ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланган деб топилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида берилади.


10. Тўлдиришда бузилган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.


11. Гувоҳнома тартиб рақамига эга бўлади. Берилган гувоҳномалар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда кўмаклашувчи комиссиялар томонидан юритиладиган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномаларни бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш дафтарида (кейинги ўринларда ҳисобга олиш дафтари деб аталади) рўйхатдан ўтказилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг тартиб рақами ҳисобга олиш дафтаридаги тартиб рақамига мос бўлиши лозим.


12. Ҳисобга олиш дафтарида гувоҳноманинг тартиб рақами, гувоҳнома эгасининг ҳамда уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, гувоҳнома эгасининг фотосурати, гувоҳнома олинганлиги тўғрисида имзо ва сана, гувоҳномани қайтариш санаси, олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси, гувоҳномани йўқ қилиш тўғрисида белги (далолатнома санаси ва тартиб рақами) кўрсатилади.

Ҳисобга олиш дафтари ип ўтказиб тикилади, муҳрланади ва кўмаклашувчи комиссияда унинг ваколат муддати давомида сақланади.

Навбатдаги сайловлар эълон қилингач ҳисобга олиш дафтари янги тузилган кўмаклашувчи комиссияга топширилади.


13. Гувоҳнома фуқаролар йиғини раисига (оқсоқолига) у Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини кўрсатгандан кейин берилади.


14. Гувоҳнома берилаётганда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномани олганлиги тўғрисида ҳисобга олиш дафтарида имзо қўяди.


15. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) аризасига биноан янги гувоҳнома берилиши мумкин.

Шунингдек, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда гувоҳнома алмаштирилади.


16. Гувоҳнома йўқолганлиги муносабати билан янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага матбуотда гувоҳнома йўқолганлиги ва у ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳақида хабар эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда 3 х 4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат илова қилинади.

Гувоҳнома яроқсиз ҳолга келганлиги туфайли янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ҳамда 3 х 4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат илова қилинади.


17. Йўқолган гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан матбуотда хабар эълон қилинган кундан эътиборан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома янги гувоҳнома берилган кундан эътиборан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


18. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилганда фуқаролар йиғини томонидан бу ҳақда кўмаклашувчи комиссияга хабар берилади ва беш кун муддат ичида гувоҳнома қайтарилади, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинган ҳолатлар бундан мустасно.


19. Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар йўқ қилиниши ва бу ҳақда далолатнома тузилиши керак. Гувоҳномалар кўмаклашувчи комиссия томонидан йўқ қилинади.



III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳнома сақланиши учун шахсан жавобгардир. Гувоҳномани бошқа шахсларга бериш тақиқланади.


21. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)

гувоҳномасининг шакли


Гувоҳноманинг муқоваси


FUQAROLARNING O`ZINI O`ZI

BOSНQARISН ORGANI

G U V O Н N O M A


Гувоҳноманинг ички томони

________________________________________

_____________________________________________

_______________________________________

_____________________________________________

(mamuriy-hududiy birlik nomi)

      

(маъмурий-ҳудудий бирлик номи)


GUVOНNOMA N ____

ГУВОҲНОМА N ____

    

фотосурат

30 х 40



____________(F.I.O.)__________

___________(Ф.И.О.)__________

_____________________________

_____________________________

_____________________________

fuqarolar yig`ini raisi (oqsoqoli)

  

_______________________________

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)

   


Saylov 20___ yil "__" ______da o`tkazilgan

Amal qilish muddati 20___ yil "___" _______

  Сайлов 20___ йил "__" ______да ўтказилган

  Амал қилиш муддати 20___ йил "___" _______


          


              

M.O`.

Ko`maklashuvchi

komissiya raisi _______(F.I.О.)_____

М.Ў.

Кўмаклашувчи

комиссия раиси _______(Ф.И.О.)_____

        

       

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг муқоваси 60 х 90 миллиметр катталикдаги тўқ яшил рангда, чармдан ёки унинг ўрнини босадиган материаллардан тайёрланади. Гувоҳноманинг олд томони марказ қисмининг юқорисида зарҳал рангда 14-шрифтда "FUQAROLARNING O`ZINI O`ZI BOSНQARISН ORGANI", пастда эса "GUVOНNOMA" деган матн жойлашган.

Гувоҳноманинг ички томонидаги матнлар икки саҳифага жойлаштирилади.

Гувоҳноманинг ички чап томонидаги ёзувлар лотин алифбосида бажарилади. Гувоҳноманинг ички чап қисмининг юқоридаги марказида икки қаторда тегишли вилоят ва туман (шаҳар) номи кўрсатилади, ундан кейин марказ қисмида "GUVOНNOMA N" сўзи ёзилган бўлиб, унда гувоҳнома тартиб рақами қўйилади, унинг пастида алоҳида фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) фамилияси, исми, отасининг исми икки қаторда, шунингдек тегишли фуқаролар йиғини номи ёзилади. Пастроқ қисмида сайлов ўтказилган сана бир қаторда, гувоҳноманинг амал қилиш муддати иккинчи қаторда ёзилади, бунда амал қилиш муддати навбатдаги сайловларгача белгиланади. Пастда "Ko`maklashuvchi komissiya raisi" сўзлари, тегишли кўмаклашувчи комиссия раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси жойлаштирилади, чапроқда "М.O`." ҳарфлари жойлашади.

Гувоҳноманинг ички ўнг томонидаги ёзувлар кирилл алифбосида бажарилади. Гувоҳнома ички ўнг қисмининг юқоридаги марказий қисмида маъмурий-ҳудудий бирлик номи кўрсатилади, ундан кейинги қаторда, марказий қисмда "ГУВОҲНОМА N" сўзи ёзилган бўлиб, унда гувоҳнома тартиб рақами қўйилади, ундан пастда чап томонда 3 х 4 см ўлчамли фотосурат жойлаштирилади. Фотосуратнинг ўнг томони марказида фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) фамилияси, исми ва отасининг исми икки сатрда, шунингдек тегишли фуқаролар йиғини номи ёзилади. Пастроқ қисмида сайлов ўтказилган сана бир қаторда, гувоҳноманинг амал қилиш муддати иккинчи қаторда ёзилади, бунда амал қилиш муддати навбатдаги сайловларгача белгиланади. Пастда "Кўмаклашувчи комиссия раиси" сўзлари, тегишли кўмаклашувчи комиссия раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси жойлаштирилади, чапроқда "М.Ў." ҳарфлари жойлашади.

Гувоҳноманинг ички томонлари оч сарғиш рангли махсус қоғоздан тайёрланади ва шаффоф плёнка билан қопланади. Гувоҳномадаги матн ва рақамлар қора рангда ёзилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномаларини

бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

           

(туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссиянинг номи)

      

Т/р


Гувоҳноманинг

тартиб рақами


Эгаси ва имзолаган

шахснинг Ф.И.О.


Амал

қилиш

муддати


Эгасининг

фотосурати


Олинганлиги

тўғрисида

имзо, сана


Қайтариш санаси,

олган шахснинг

Ф.И.О., лавозими,

имзоси


Йўқ қилиш тўғрисида

белги (далолатнома

санаси ва тартиб

рақами)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 549-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 10-сон, 71-модда
































Время: 0.0244
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск