ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 06.10.2003 й. 544-II-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказишни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2003 й.

N 544-II



ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИГА САЙЛОВ ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 105-моддасида ва "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонун 20-моддасида белгиланган ваколат муддати 2003 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 2003 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчилари сайловини ўтказишни таъминласин.


2. Шу муносабат билан:

туман ва шаҳарлар ҳокимларига фуқаролар йиғинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда, ташкилотчилик қобилиятига ҳамда аҳоли ўртасида юқори обрў-эътибор ва ҳурматга эга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган вазифаларни, шу жумладан мазкур органларга давлат ҳокимияти органлари ваколатларининг бир қисми босқичма-босқич ўтказилиши муносабати билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишга қодир шахслар орасидан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар танлашда кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига ўз сайлов округларида сайлов тадбирларини ташкил этишда фаол иштирок этиш;

оммавий ахборот воситаларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиладиган сайловга тайёргарликнинг боришини ва сайловни кенг ёритиш тавсия этилсин.


3. Олий Мажлис Кенгашининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказишни ташкил этишга доир тадбирлари тасдиқлансин (илова қилинади).


4. Олий Мажлис Котибияти Олий Мажлисда доимий асосда ишловчи депутатлар ва Котибият ходимларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиладиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш учун жойларга чиқишларини ташкил этсин.


5. Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси сайлов компанияси мобайнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан билдирилган таклифларни умумлаштирсин ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисида 2004 йилнинг 15 январига қадар Олий Мажлис Кенгашига ахборот берсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                       Э. Халилов





ИЛОВА


Олий Мажлис Кенгашининг фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов

ўтказишни ташкил этишга доир

ТАДБИРЛАР

N

Тадбирнинг номи

Муддати

Масъуллар

1.

Олий Мажлис Кенгашининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказишни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорини матбуотда эълон қилиш


10 октябргача

Олий Мажлис Котибиятининг Матбуот ва таржималар бўлими

2.

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (2003 йил 30 августдаги ўзгартишлар ва қўшимчалар билан) матнини алоҳида китобча шаклида 12 минг нусхада ўзбек ва рус тилларида нашр этиб, уларни жойларга юбориш


20 октябргача

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот бўлими

3.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг сайловини ўтказишга доир тавсияларни ишлаб чиқиб, жойларга юбориш

20 октябргача

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот бўлими


4.

Сайлов жараёни матбуотда, телевидение ва радио орқали кенг ёритилишини таъминлаш юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари билан кенгаш ўтказиш


25 октябргача

Олий Мажлиснинг Матбуот ва ахборот қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Котибиятининг Матбуот ва таржималар бўлими

5.

"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонуннинг қоидаларини, сайлов ўтказиш тартибини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ислоҳотларни ўтказиш ва фуқаролик жамиятини барпо қилишдаги ўрни ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан махсус рукнлар очиш


ноябрь - декабрь

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Матбуот ва ахборот қўмиталари, Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот бўлими

6.

Сайловни ташкил этиш юзасидан ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари иштирокида республика семинар-кенгашини ўтказиш


1 ноябргача

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталари, Олий Мажлис Котибияти

7.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳарларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларга бағишланган семинар-кенгашларни ташкил этиш ва уларни ўтказишда иштирок этиш


10 ноябргача

Олий Мажлис депутатлари ва Котибият ходимлари

8.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов (вакиллар йиғилишларини) ўтказиш муддати ҳақидаги туманлар ва шаҳарлар бўйича маълумотларни умумлаштириш


10 ноябргача

Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот бўлими

9.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчилари сайловининг бориши ҳақида ахборот тайёрлаш


25 ноябрь,

10 ва 25

декабрь

Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот бўлими

10.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг сайлови якунларини чиқариш

2004 йилнинг

10 январигача

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот бўлими


11.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказилган сайловлар якунлари тўғрисидаги материалларни Олий Мажлис Кенгаши мажлисида кўриб чиқиш


2004 йилнинг

15 январигача

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


12.

Сайлов натижалари тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш


2004 йилнинг

15 январигача


Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот, Матбуот ва таржималар бўлимлари


          

























Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск