Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2003 й. 70-сон "Обод маҳалла йили" дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2003 й.

N 70



"ОБОД МАҲАЛЛА ЙИЛИ"

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Маҳалланинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатидаги роли ва аҳамиятини ошириш, миллий қадрият ва анъаналарни, ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлашдаги нуфузини кўтариш, аҳолини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2003 йил "Обод маҳалла йили" деб эълон қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Обод маҳалла йили" дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мазкур дастур:

маҳалланинг давлат ва жамият бошқарувидаги, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий  ҳаётидаги  роли ва мақомини  янада мустаҳкамлашга;

маҳалла фаолиятининг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга, унинг ваколатларини кенгайтиришга  ва фуқаролик жамияти институти сифатидаги  масъулиятини оширишга;

маҳалла фаолиятининг  моддий базасини мустаҳкамлашга, маҳалла ҳудудида тадбиркорликни, хизматлар кўрсатиш ва савдо соҳаларини  ривожлантиришга, шулар ҳисобига янги иш ўринлари  барпо этишга;

маҳалланинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга,  унинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга, болалар ва спорт майдончаларини жиҳозлашга, коммунал тармоқларни  ривожлантиришга;

маҳалла томонидан кам таъминланган оилаларга аниқ йўналишли моддий ёрдамни ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга;

кекса авлодга эътибор ва ғамхўрликни  кучайтиришга;

маҳалла аҳолисига  тиббий ва санаторий-курорт хизмати кўрсатилишини  яхшилашга, болалар спортини ривожлантиришга;

маҳалланинг аҳоли ўртасида  соғлом турмуш тарзи, ижтимоий адолат, ўзаро меҳр-оқибат ва маънавий-ахлоқий тарбия билан боғлиқ миллий қадрият ва урф-одатларимизни кенг тарғиб қилиш, уларни асраб-авайлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштиришга  қаратилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ривожлантириш жамғармаларини ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсинлар, фуқаролик ҳолати актларини қайд этганлик учун давлат божининг бир қисмини ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ва бошқа тушумларни мазкур жамғармаларни маблағ билан таъминлаш манбалари этиб белгиласинлар.


3. "Обод маҳалла йили" дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар  ушбу дастурда кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминловчи аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва агентликлар, хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, жамғармалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:

йилнинг ҳар чорагида ўз мажлисларида манфаатдор идоралар ва тузилмаларни жалб этган ҳолда, "Обод маҳалла йили" дастурининг қандай бажарилаётганини муҳокама қилиб, тегишли чора-тадбирлар кўриб борсин;

йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича дастур топшириқларининг ҳисобот даврида бажарилиши натижалари  тўғрисида чоракдан кейинги ойнинг 7-санасигача Республика комиссиясига таҳлилий ахборотни тақдим этсин.


5. "Маҳалла" хайрия жамғармаси Республика Хотин-қизлар қўмитаси, "Маънавият ва маърифат" маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда тўй-маърака ва бошқа маросимларни анъаналаримизга хос тежамкорлик билан ўтказишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Республика комиссиясига тақдим этсин.


6. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика оммавий ахборот воситаларига "Обод маҳалла йили" дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг маъно-моҳияти ва аҳамиятини кенг тушунтириш, уларни амалга ошириш борасида қилинаётган ишларни холис ёритиш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 3-сон, 26-модда.





























Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск