ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2014 й. 50-сон "Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2014 й.

N 50



ҚИШЛОҚ ВРАЧЛИК ПУНКТЛАРИНИ ЯНАДА

МАҚБУЛЛАШТИРИШ   ВА  ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ      ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқ жойларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, қишлоқ врачлари ва ўрта тиббиёт ходимларининг масъулиятини ва касб фаолияти натижадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган:

қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган мослаштирилган биноларда жойлаштирилган ҳамда фойдаланиш хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 1-иловага* мувофиқ 243 та кам қувватли ва самарасиз ишлаётган қишлоқ врачлик пунктларини тугатиш;

республика минтақалари бўйича қишлоқ врачлик пунктлари тармоқларини 2-иловага* мувофиқ мақбуллаштириш;

марказий туман кўп тармоқли поликлиникаларида ходимларнинг умумий сони доирасида поликлиника мудирининг ўринбосари - қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи лавозимини жорий этиш;

узоқдаги, бориш қийин бўлган ва чўлдаги аҳоли пунктларида жойлашган 3-иловага* мувофиқ қишлоқ врачлик пунктларининг умумий амалиёт врачларига меҳнатнинг алоҳида шарт-шароитлари учун тариф ставкасига нисбатан 25 фоиз миқдорида махсус ойлик устамалар жорий этиш;

қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамшираларининг узлуксиз иш стажи давомийлиги учун устаманинг энг кўп миқдорини тариф ставкасининг 20 фоизидан 40 фоизигача ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги қишлоқ врачлик пунктларининг янги штат нормативларини ишлаб чиқсин ҳамда 2014 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритсин, уларда бириктирилган ҳар бир оиланинг қишлоқ врачлик пунктига келиши учун шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширасига юкламанинг амалдаги нормаларини камайтиришни, шунингдек ҳамширалик иши ташкил этилиши, дори-дармонларни ҳисобга олиш, сақлаш ва уларни тўғри сарфлаш учун масъул бўлган катта тиббиёт ҳамшираси лавозимини жорий этишни назарда тутсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2014 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг Бўстонлиқ, Ўзбекистон, Шаҳрисабз, Хива ва Жомбой туманларида эксперимент тартибида қуйидагиларни назарда тутувчи қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамширалари иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилишини таъминласин:

асосий функционал вазифалар бажарилишининг тўлиқлиги - аёллар ва болаларни уйда патронаж тартибида бориб кўриш, врачнинг кўрсатмаларини бажариш, аҳолининг санитария-эпидемия бўйича хотиржамлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни, санитария-гигиена жиҳатидан тарбиялаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш;

патронаж тиббиёт ҳамширалари фаолиятининг сифати ва пировард натижалари - профилактика эмлашлари, флюорографик текширишлар билан қамраб олиш, касалликка чалинишни пасайтириш, болалар ва оналар ўлими мавжуд эмаслиги.

2014 йил 1 ноябргача эксперимент натижалари умумлаштирилсин ва Вазирлар Маҳкамасига иш самарадорлигини баҳолаш тизимини республиканинг барча минтақаларида қишлоқ врачлик пунктларининг бошқа тиббиёт ходимларига татбиқ этиш ҳамда умуман қишлоқ врачлик пунктлари томонидан кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг тўлиқлиги ва сифатини баҳолаш тизимини, уни жорий этиш бўйича ишларга ташкилий-методик раҳбарликни таъминлаган ҳолда жорий этиш юзасидан таклифлар киритилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги танқидий таҳлил қилиш асосида икки ой муддатда қишлоқ врачлик пунктларининг умумий амалиёт врачлари ва тиббиёт ҳамшираларининг малакасини ошириш ҳамда касбий даражасини такомиллаштиришнинг мукаммаллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича қуйидагиларни ўз ичига оладиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

тиббиёт олий таълим муассасалари ҳузуридаги умумий амалиёт врачларини тайёрлаш кафедралари ҳамда Республика ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш марказининг вилоят филиаллари моддий-техника базасини янгилаш;

вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари негизида тармоқли компьютер асбоб-ускуналари билан жиҳозланган таълим бериш синфларини ташкил этган ҳолда жойларда умумий амалиёт врачларини масофадан ўқитиш ва билимларини баҳолашни жорий этиш;

янгиланган "Умумий амалиёт врачи" қўлланмасини нашр этиш ва улар билан ҳар бир қишлоқ врачлик пунктини таъминлаш ҳамда йилнинг ҳар чорагида нашр этиладиган "Ўзбекистон умумий амалиёт врачлари ахборотномаси" журнали тиражини кўпайтириш, бир вақтнинг ўзида махсус веб-сайтларда журнал сонларининг электрон версияси нашр этилишини таъминлаш.


5. Белгилансинки, қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини мақбуллаштириш ва қишлоқ врачлик пунктлари тиббиёт ходимларининг айрим лавозимлари юкламалари нормаларини тартибга солиш натижасида бўшаб қоладиган маблағлар умумий амалиёт врачлари малакасини ва касбий даражасини ошириш тизимини такомиллаштириш тадбирларини амалга оширишга ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори-дармонлари, реактивлар, инвентарь ва сарфлаш материаллари билан таъминланганлигини яхшилашга йўналтирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тугатиладиган қишлоқ врачлик пунктлари томонидан илгари хизмат кўрсатиб келинган аҳолини соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинининг яқин жойлашган муассасасига бириктириш чора-тадбирлари комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда қуйидагиларга алоҳида эътиборни қаратсин:

қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилиш;

янгидан бириктириладиган аҳоли контингенти учун врачлар томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш;

тугатилаётган қишлоқ врачлик пунктларининг тиббий ускуналари ва бошқа мол-мулки сақланишини, берилишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;

мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган қишлоқ врачлик пунктлари ходимларини ишга жойлаштириш;

қўшимча равишда бириктириладиган аҳоли контингентини ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасаларини ўз вақтида молиялаштириш.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 мартдаги

50-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги

276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикаси давлат муассасалари тиббиёт

ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ

тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимча


1. 24-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) врачларига ва патронаж тиббиёт ҳамшираларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори врачлар учун - 50 фоиз, патронаж тиббиёт ҳамширалари учун эса - 40 фоиз;

поликлиникаларнинг ҳудудий участкалари участка терапевтларига, ўсмирлар врачларига, участка педиатрларига ва участка тиббиёт ҳамшираларига, поликлиникалардаги терапия ва педиатрия бўлимлари мудирларига, оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт врачларига, умумий амалиёт тиббиёт ҳамшираларига ҳамда бўлимлари мудирларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори - 40 фоиз".


2. Низомга қуйидаги мазмундаги 24-1-банд қўшилсин:

"24-1. Қишлоқ врачлик пунктларининг умумий амалиёт врачларига - тариф ставкасига нисбатан 25 фоиз миқдорда махсус ҳар ойлик устама белгиланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 март, 10-сон, 108-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 19-модда




































Время: 0.0166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск